Воскресенье, 24-05-19, 03:27

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Июль » 29 » УЙҒОНИШ ЙЎЛИ
19:37
УЙҒОНИШ ЙЎЛИ
УЙҒОНИШ ЙЎЛИ
Модомики, биз Ислом умматини аччиқ, бузуқ муҳитдан, тубан ботқоқликдан, оғир кишанлардан озод қилиб, қаддини ростлаш хусусида фикр юритар эканмиз, унинг халқлар ва миллатлараро юқори мавқеини эгаллаши учун ривожланиш ва уйғонишга имконият яратиб берадиган йўлни қидирмоғимиз лозим. Яна шу нарса лозимки, биз унга масъулиятларни тушунтириб берайлик, токи бу масъулиятлар унинг зиммасига қандай вазифалар юклашини билиб олсин. Яна биз унга шундай йўлни кўрсатиб бермоғимиз даркорки, у ана шу йўлдан бориб, ривожланиш ва уйғониш, масъулиятни ҳис этиш ва вазифаларни бажариш имкониятига эга бўлсин.
Миллатларнинг ривожланиши учун ягона йўл - бу фикрий уйғоқлик, сергакликдир. Бу уйғониш айримлар ўйлаётганидек фақат иқтисодий эмас, балки фикрий юксалишдир. Агар иқтисодий юксалиш ҳақиқий тикланиш бўлганда эди, Қувайт қаддини ростлаб олган давлатлар сафининг энг олдида турган бўларди. Бу тикланиш ахлоқий юксалиш ҳам эмас. Агар шундай бўлганда Мадинаи мунаввара оламдаги энг тараққий этган шаҳар бўлур эди. Чунки унинг аҳолиси энг гўзал хулқли одамлардир. Тикланиш бу - фикрий юксалишдир, зинҳор ундан бошқача эмас.
Аммо ўзи юксалиб тикланишни келтириб чиқарадиган фикр ҳаёт ва унга алоқадор нарсалар хусусидаги нуқтаи назарга тааллуқли бўлган фикрдир. Бу - ҳаёт, унинг аввали ва кейини хусусидаги асосий фикрдир. У шундай бир қоида-асосдирки ҳаётий муаммоларни ҳал қиладиган ҳамма фикрлар ундан келиб чиқади ёки унинг устига қурилади. У бир фикрий етакчиликдирки, инсонни ҳаёт майдонида етаклаб юради.
Фикрий юксалишнинг маъноси ҳайвоний босқичдан инсоний босқичга кўчишдир. Емак топиш хусусидаги фикр ҳам бир фикр. Лекин ғаризий (инсон табиатига алоқали бўлган) ва тубан фикрдир. Овқат топишни тартибга солишга тааллуқли бўлган фикр ҳам бир фикрдир, аммо бу аввалгисидан юқорироқ туради.
Агар фикрий юксалиш руҳий асосга биноан бўлса, яъни коинот, инсон ва ҳаёт яратувчининг махлуқлари бўлиб, унинг буйруғи билан бошқарилиб туради деган тушунчага асосланган бўлса, бу тўғри тикланиш бўлади. Зеро, бундаги фикр инкор этиб бўлмайдиган асосга суянади. Асос жиҳатидан унга хато сизиб кирмайди, фақат жузъий масалалардагина хато бўлиши мумкин холос. Шунинг учун ҳам у асоси ишончли, йўналиши мустаҳкам ва натижаси кафолатга эга бўлган тикланишдир.
Аммо агар фикрий юксалиш руҳий асосга қурилмаса, бу ҳам тикланиш ҳисобланаверади, лекин у нотўғри тикланиш бўлади. Чунки ундаги фикр инкор қилиб бўлмайдиган асосга суянмайди. Шунинг учун ҳам у хато, нуқсон, изтироб ва адашишларга дуч келишга маҳкум. Бу камчиликлар унинг асосига, кейин эса ўз-ўзидан йўналишига кириб боради. Лекин у ҳам ҳар ҳолда тикланишдир.
Демак, миллатлар ҳаётини ривожлантирувчи, тараққий эттирувчи восита бўлмиш илму маърифатни мана шу асосий фикрдан келтириб чиқармоқ лозим. Тикланишни қўлга киритиш учун бу фикрлар таъсир кучига эга бўлмоғи керак. Бу мақсад фикр билдираётган кимса якка шахсми ёки кўпчиликми - бундан қатъи назар ўз ўқувчиси билан жонли мулоқотда бўлиб турмоғини тақозо этади. Айни пайтда бу фикрлар тўғрисида мунозара юритишга ўрин ҳам қолдирмоқ лозим. Токи ўқувчи воқеликни идрок эта олсин. Агар мана шу жонли мулоқот мавжуд бўлиб, фикрларнинг тўғри ёки нотўғрилигининг, воқеликка мос келиши ёки келмаслигининг хусусида баҳс юритилаётган бўлса, демак тикланиш бошланибди. Бу нарса бутун бир уммат нарсаларнинг моҳиятини англаш ва улар устидан тўғри ҳукм чиқариш учун ҳаётнинг воқеи ва унинг атрофида бўлаётган ҳодисалар хусусида чуқур, ойдин фикр юрита бошлаган пайтида янада яққолроқ кўринади. Мисол учун уммат тикланиши ва бирлашишининг асоси сифатида араб миллатчилиги хусусидаги фикр ўртага ташлансин. Шунда мунозара юритилади, араб халқининг ўтмишдаги ва ҳозирдаги воқелигига солиб кўрилади, шу йўсинда унинг тўғри нотўғрилиги билинади ва унинг устидан аниқ ҳукм чиқарилади. Агар фикр асл воқеликка мувофиқ келиб, уни татбиқ қилиш жараёнида миллат тикланса ва бирлашса, бу тўғри фикр, миллатнинг тикланиши ва бирлашиши учун асос сифатида олинишига лойиқ бўлади. Агар фикр - ҳаётий муаммоларни ҳал этадиган фикрларни келтириб чиқарадиган асосий фикрати (мафкураси) бўлмаганлиги сабабли - воқега мувофиқ келмаса, уни татбиқ қилиш жараёнида миллат тикланмаса, бирлашмаса, у ҳолда хато ҳисобланиб, миллатнинг тикланиши ва бирлашишига асос сифатида қабул қилишга арзимайди.
Яна бир мисол: жамиятдаги ижтимоий муаммоларни озайтирадиган, жинсий жиҳатдан келиб чиқадиган чигалликларни енгиллаштирадиган фикрат (мафкура) сифатида қизу йигитларга аралаш таълим бериш фикри ҳавола этилсин, бу хусусда баҳс юритилсин. Бирор ҳукмни чиқариш учун аралаш таълимни қўллаган ва қўлламаган икки жамиятдаги аҳвол солиштириб кўрилсин. Агар аралаш таълимга рухсат берган капиталистик жамиятда унга рухсат бермаган исломий жамиятдагига нисбатан ижтимоий муаммолар ва жинсий жиҳатлардан келиб чиқадиган чигалликлар озроқ рўй бераётган бўлса, у ҳолда бу фикрат (мафкура) тўғри бўлади. Агар аксинча бўлса, у ҳолда бу фикрат ижтимоий муаммоларни янада кўпайтирадиган ва жамиятдаги чигалликни оширадиган хато фикрат бўлади.
Агар уммат фикрлаш тарзини юксалтириб, воқега мувофиқ фикрлаш даражасига ета олса, уммат устидан сиёсат олиб бораётган ва унинг ишларини бошқараётган шахслар устидан тўғри ҳукм чиқара олади. Уларнинг ёлғончисидан ростгўйини, хоинидан мухлисини фарқлай олади. Масалан, бир мамлакат бошлиғи ўз мамлакатидаги ҳукмни демократия деб, тантанали равишда эълон қилди, дейлик. Унинг ростгўйлиги ёки ёлғончилигини билиш учун умуман демократия хусусида эмас, балки ўша мамлакатдаги ҳокимият демократикми ёки ундай эмаслиги хусусида фикр юритиш лозим. Баҳсни шу хусусда юритиб, фикрни воқега солиштириб кўрайлик. Агар бу ҳокимиятдаги одамлар бемалол фикр билдирсалар, ҳеч қандай таъқибсиз ҳокимнинг сиёсатини танқид қилсалар ёки давлат бошқарувининг муддати охирлаган пайтда ўзида ҳокимиятни бошқаришга қобилият сезган одам бу ишга ўзини тавсия эта олса, ҳокимият демократик бўлиб, бошлиқнинг ростгўйлиги аён бўлади. Агар одамлар бемалол фикр билдира олмасалар ва ҳеч ким давлатни бошқаришга ўз номзодини қўя олмаса ёки ҳокимнинг хоҳиши билангина қўядиган бўлса, у ҳолда ҳокимият асло демократик эмас. Дабдабали сўзлар эгасининг каззоблиги фош бўлади.
Агар уммат душманидан озор чекиб, айрим ҳуқуқларидан маҳрум қилинса, ҳокимнинг бу борада тутган позициясига қаралади. Бу билан унинг холис ёки сотқинлигини билиб олинади. Бу ишда ҳокимнинг сўзлари билангина кифояланиб қолинмай, унинг қилаётган ишларига ҳам назар ташланади. Агар ҳоким душманни қўрқитишга, ундан ҳуқуқларни қайтариб олишга қодир бўладиган қувватни ҳосил қилиш учун бор имкониятини ишга солса ўзидаги бор кучу заковати билан кескин курашга шўнғиса, у ҳолда у ғалаба қилиши ёки мағлубиятга учрашидан қатъи назар ўз мамлакатига холис хизмат қилаётган бўлади. Аммо у арзимас, ёлғон ҳужжату узрлар билан душманга қарши турмаса, урушга тайёргарлик кўриш учун бор имкониятини ишга солмаса ёки урушиш ўрнига душман билан шартнома тузиб, мамлакатнинг айрим ҳуқуқларидан воз кечса, ёки халқнинг қалбига ўзининг заифлиги ва душманнинг қувватлилиги ваҳимасини солиш ва бу билан озорга ҳамда ҳуқуқлардан маҳрумликка кўндириш мақсадида қалбаки урушлар қилса, у ҳолда чинакам хоин бўлади.
Шундай қилиб, яъни фикрларни воқега солиштириб кўриб уларнинг тўғри ёки нотўғрилиги тўғрисида ҳукм чиқариш билан уйғониш бошланади ва миллатга онг сингиб қиради.
Бу ҳаётда фикрлар кўп ва хилма-хилдир. Лекин оламда фикрий уйғонишни ҳосил қилишга восита бўла оладиган асосий етакчи фикрлар учтадир:
1. Капиталистик фикр. Бу фикр динни ҳаётдан ажратади, саодатни мумкин қадар кўпроқ нафсни қондиришда деб билади. Жамият шахслардан ташкил топган, шахснинг ишлари изга тушиши билан жамиятнинг ишлари ҳам тартибга тушаверади, тузум-қонунлар воқедан олинади, қонунларни инсоннинг ўзи ишлаб чиқади, деб билади.
2. Социалистик-коммунистик фикр. Унга кўра модда нарсаларнинг аслидир. Ҳамма нарса моддий ривожланиш йўли билан моддадан келиб чиқади. Моддийлик, яъни моддий тузум ҳаётдаги миқёс-ўлчовдир. Модданинг ривожланиши билан бу миқёс ҳам ривожланиб бораверади. Жамият умумий бир мажмуа бўлиб, ер, ишлаб чиқариш воситалари, табиат ва инсон ҳам унинг ичига киради. Чунки буларнинг ҳаммаси битта нарса, яъни моддадир. Модданинг ривожланиши билан инсон ҳам ривожланади. Тузум ишлаб чиқариш воситаларидан, демакки, моддий ривожланишдан олинади.
3. Исломий фикр. Унга суянадиганлар Аллоҳни борлиқнинг яратувчиси деб ҳисоблашади. Аллоҳ таоло ўз динини бутун инсониятга пайғамбарлари ва элчилари орқали юборган; қиёмат кунида Аллоҳ инсонларни дунёда қилган амалларига кўра ҳисоб-китоб қилади; ҳаётда амалларнинг миқёси-ўлчови ҳалол ва ҳаромдир; жамият учун асос ақида ҳамда шу ақида берадиган фикрлар, туйғулар ва қонунлардир, деб эътиқод қиладилар. Тузум-қонунлар Аллоҳнинг ҳузуридан келган, яъни Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг Суннатидан ишлаб чиқилади, олинади, деб ҳисоблашади.
Бу уччала асосий фикрлар ҳаётда тажрибадан ўтган бўлиб, Исломнинг ютуғи мислсиз бўлган. Чунки Ислом давлатига бўйсунган турли миллат ва халқлар ҳеч қанча вақт ўтмасдан ўз ақида ва луғатларини ташлаб, Ислом ақидаси ва луғатига ўтдилар. Бу халқлар ҳозиргача - узоқ замонлардан бери капиталистик ва социалистик тузумларга бўйсунган ҳолда яшаб келаётган бўлсалар ҳам - Ислом ақидасини маҳкам ушлаб келмоқда. Исломни қабул қилган ҳеч бир халқ ёки миллат Исломдан қайтгани йўқ. Ҳеч бир халқ ёки миллат Исломга мажбуран кирган эмас, балки Исломга иймон келтириши билан Исломни бутун оламга ёйиш ҳамда унинг шаънини олий қилиш учун жиҳод-ҳаракатга киришиб кетди.
Аммо икки фикр - капиталистик ва коммунистик фикрлар жуда катта муваффақиятсизликка учради. Чунки бу иккисидан бирини қабул қилиш учун ўз ақидасидан воз кечадиган бирорта ҳам халқни топиша олмади.
Бунга яна илова қила оламизки, Ислом руҳий асосга суянадиган бир бутун мабда-асосдир. Чунки Исломни қабул қилганлар руҳий жиҳатни, яъни, инсоннинг Аллоҳ тарафидан яратилганлигини, у ҳаётда Аллоҳнинг буйруқларига мувофиқ яшашга мажбурлигини ва бу ҳаёт фонийлигини, охират ҳаёти эса боқий ҳаёт эканлигини идрок қилади. Шунинг учун Ислом дунё ишларини ҳам интизомга солади, яъни инсоннинг ўзи билан бўладиган алоқаларини ва бошқа одамлар билан бўладиган алоқаларини интизомга солади, охират ишларини ҳам интизомга солади, яъни инсоннинг ўз яратувчиси билан бўладиган алоқаларини тартиб-интизомга солади.
Аммо капиталистик ва коммунистик мабдалар (асослар) охират ишларига аҳамият беришмайди. Натижада улкан борлиқнинг ҳодисалари қаршисида фақат ўзининг ожизлигини ҳис қилишгагина эга бўлган инсоннинг табиатига ҳамда унинг тадбиркор яратувчига бўлган эҳтиёжига мувофиқ келишмайди. У иккиси суянган асос хато асос бўлганлиги учун ақлни ҳам қаноатлантириша олмайди. Шунга кўра у иккиси сабабли ҳосил бўладиган уйғониш уйғониш бўладию, лекин нотўғри уйғониш бўлади.
Ҳозирги кунда умматимизнинг олдида - у ўзининг ёмон воқесидан халос бўлиш йўлларини излар экан - фақат мана шу уч мабда-асосдан бирини ихтиёр қилиш бор.
Бу уммат ўзининг демократик капитализмдан мерос қилиб олган ялтироқ бузуқликларига булғанган муҳитга ботиб, кишанланиб юраверсин ёхуд одамларни қўйлар подасига айлантирадиган коммунизм йўлини тутсин ёки ўз Исломига қайтиб, уни ақлий эътиқод, комил тузум сифатида ушлаб, исломий тушунчалар мажмуидан ўзи учун бир дунёқарашни, исломий фикрлардан бутун оламга рисолат ва фикрий етакчиликни қўлга киритсин.
Ўрганиш, изланиш ва ёрқин фикр юритиш билан - қайси асрда бўлмасин - бу умматни ҳаётга қайтарадиган маслак шак шубҳасиз Ислом эканлиги маълум бўлаверади. Исломни ҳаётга қайтариш билан, яъни исломий ҳаётни қайта бошлаш билан янгидан уйғониш юзага келади. Исломни ҳаётга қайтариш эса фақат унинг ҳукумларини комил, умумий тарзда татбиқ қилиш ва бутун инсониятни унга даъват этиш билангина амалга ошади.
Юқорида - фикрлар таъсир қилиш мақсадида билдирилади ва бу мақсад фикр билдирувчининг - хоҳ якка шахс бўлсин, хоҳ жамоа бўлсин - ўз ўқувчиси билан жонли алоқада бўлиб турмоқлигини тақозо қилади, деган эдик.
Демак, хоҳ фикрий ёки илмий, хоҳ адабий ёки сиёсий бўлсин, китоблар чоп этиш ва варақалар тарқатиш билан уйғониш ҳосил бўлмайди, уммат ривожланмайди. Лекин бу китоб ва варақалар одамларга улардаги маълумотлар билан танишишни енгиллаштирди, ақлларнинг ўсиши ва маърифатли бўлишига ёрдам беради. Бу китоблар ва варақалардаги фикр турмушга татбиқ этилгандагина улар инсон зеҳнида яхлит ҳолга келиб, барқарорлашади. Мунозара қилиш ва фикр алмашиш билан эса қаноат ҳосил бўлади.
Энди одатдаги аммаллари одамлар билан алоқада бўлиш, мунозара қилиш, уларни қаноатлантириш ва шу йўлдагилар билан боғланишдан иборат бўлган одамларни тарбиялаш муаммоси қолди. Булар тинимсиз меҳнат қилиб сафларини кенгайтирсинлар, токи уларнинг фикрлари жамиятдаги етакчи фикрга айлансин. Бу фикрлар амалий ҳаёт билан мустаҳкам алоқада бўлсин, токи уларнинг тўғрилигига қаноат ҳосил қилган одам сира иккиланмай амалий ишга киришиб кета олсин.
Бундай шахсларни тарбиялаш ва бунақангни фикрларни юзага чиқариш сиёсий ҳизб тузиш билангина амалга ошади. Бу ҳизб (гуруҳ) ўз бутунича жамиятда таъсирланувчи эмас, таъсир қилувчи, ўзи иш юритувчи вужуд бўлсин. Модомики, ҳизбнинг иши амалий жиҳат бўлмиш тариқатдан келиб чиқар экан, усиз уйғониш амалга ошмас экан, тариқат мавзуида баҳс юритгунга қадар у ҳақда гапиришдан тийиламиз.
Биз уйғониш йўли фақатгина Ислом эканлигини билганимизда, Ислом зиммамизга юклайдиган умумий масъулиятларни ҳам англашимиз лозим. Улар шундай масъулиятларки, уларни ҳис этиб амал қилсак, нажот йўлидан юра бошлаган бўламиз.
Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1029 | Добавил: eldar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz