Воскресенье, 24-05-19, 00:38

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Июль » 29 » МУСУЛМОНЛАРНИНГ ИСЛОМНИ ЁЙИШ
19:43
МУСУЛМОНЛАРНИНГ ИСЛОМНИ ЁЙИШ
МУСУЛМОНЛАРНИНГ ИСЛОМНИ ЁЙИШ
Модомики, исломий эътиқодгина ақлий, тўғри эътиқод экан ва ундан келиб чиқадиган тузумгина инсоннинг ҳаётий муаммоларини тўғри ҳал этиб бера оладиган яроқли тузум экан, бу эътиқодни қабул қилиш, ундан олинадиган тузумни татбиқ қилиш ва уни бошқа миллат ва халқларга ёйиш лозим. Уни ёйиш мусулмонларга фарз. Чунки Аллоҳ таоло айтадики:

– „Бу Қуръон сизларни ва у етиб борган ҳар қандай инсонни огоҳлантиришим учун мен (яъни Муҳаммад (с.а.в))га ваҳй қилинди". [6:19]
Демак, огоҳлантириш пайғамбаримиздан бевосита эшитган саҳобаларга ҳам, Қуръон етиб борган кейинги одамларга ҳам баб-баробар тааллуқли. Бу нарса пайғамбардан эшитган нарсани бошқаларга етказишга даъватдир. Пайғамбар (с.а.в) айтадилар: «Менинг сўзимни эшитиб, уни ёдлаган, англаган ва бошқаларга етказган бандани Аллоҳ юзини ёруғ қилсин. Кимдир илм тарқатади ўзи олим эмас. Кимдир илмни ўзидан ҳам билувчироққа етказади». Пайғамбар (с.а.в) сўзларини ким эшитган бўлса ундан ҳеч қандай ошиқ-камсиз, қандай эшитган бўлса ўшандай етказишни талаб қилди. Бунда етказувчининг олим бўлиши ёки етказилувчидан билимдонроқ бўлиши шарт эмас. Бу ҳадисдаги талаб етказишни тақозо қилади. Чунки Пайғамбар (с.а.в)нинг «… бандани Аллоҳ юзини ёруғ қилсин…», - деган сўзларида мақтов бор. Агар етказмаслик оқибатида шаръий ҳукм бажарилмай қоладиган бўлса, етказиш вожиб бўлади. Аллоҳ таоло айтади:

– „Сизлардан (шариатдаги) яхшиликка даъват қиладиган бир уммат-гуруҳ бўлсин". [3:104]
Бу ердаги яхшилик Исломдир. Мана шуларнинг ҳаммаси Исломни ёйиш барча мусулмонларга олимга ҳам, омига ҳам, ёлғиз шахсга ҳам, жамоага ҳам, давлатга ҳам фарз эканлигига далолат қиладиган ҳужжатлардир. Агар мусулмонларнинг исломий давлатлари бўлиб, Ислом ҳукмларини бажараётган, Ислом тузумини татбиқ қилаётган бўлсалар у ҳолда бошқа кофир халқ ва миллатларни Исломга даъват этишлари вожиб. Агар мусулмонларнинг исломий давлатлари бўлмай, Ислом ҳукмларини бажармаётган ва Ислом тузумини татбиқ қилолмаётган бўлсалар, у ҳолда исломий ҳаётни қайта тиклашга даъват этишлари яхшироқ. Исломий ҳаётни қайта тиклаш Ислом давлатини тузиш ва Ислом тузумини ҳаётга татбиқ қилиш билан бўлади. Бундай даъват йўли ҳар хил бўлади.
Агар кофирларга еткизилаётган бўлса, даъват бевосита Исломга яъни Аллоҳга, унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига, қадарнинг яхши ва ёмонига иймон келтиришга қаратилади. Агар етказиш мусулмонларга қаратилаётган бўлса, Ислом давлатини тузиш ҳамда Ислом тузумини татбиқ қилиш билан исломий ҳаётни қайта тиклаш учун ҳаракат қилишга даъват этилади.
Даъват қилиш шакли даъватчиларга қараб ҳар хил бўлади. Агар даъватчи шахс ёки жамоа бўлиб кофирларни даъват қилаётган бўлса, уларнинг амали кофирларни куфр эътиқодидан исломий эътиқодга айлантиришга қаратилади. Агар бу кофирлар Ислом мамлакатида яшаётган бўлсалар, даъватчилар уларни ўз уйларида, жамоа жойларида ва учратиш мумкин бўлган жойларда даъват этадилар. Агар улар мусулмонларнинг мамлакатидан ташқарида бўлсалар, даъватчилар улар яшаётган жойларга борадилар. Бунда даъватчиларнинг бориши айнан даъват учун бўладими ёки Америкада бўлаётганидек ризқ топиш ва ишлаш учун бўладими, ёки илм олиш мақсадида бўладими, яна қандайдир бошқа бир сабаблар билан бўладими бунинг фарқи йўқ. Даъватчилар шахс ёки жамоа бўлишидан қатъий назар кофирларни Исломга хусусий шаклда даъват қилиш йўли мана шу.
Давлатнинг кофирларни Исломга даъват этиши эса тайёргарлик ва қувватни талаб қилади. Токи у ўзи даъват қаилаётган миллат ва халқдан юқори туришга қодир бўлсин. Чунки давлат бир шахс ёки жамоани эмас, бутун бир халқ, миллат ёки мамлакатни даъват этади. Даъват эътиборни жалб қилиши учун ўша халқ ёки мамлакатни Ислом тузумига бўйсундириш лозим. Токи ўша халқ ёки мамлакат аҳолиси исломий эътиқоднинг тўғрилигини, тузумининг одиллигини, муомаласининг гўзаллигини ва унда зиммий (Ислом давлатида яшаётган бошқа диндаги одам) билан мусулмоннинг баробарлигини идрок қилсинларда, мажбур бўлиб эмас, ўзлари қизиқиб уни қабул қилсинлар. Давлат даъватни жиҳод йўли билан амалга оширади ва бу иш унинг ташқи сиёсати ва халқаро алоқаларининг асоси деб эътибор қилинади. Бундан ташқари даъват давлатнинг энг асосий иши деб қаралади. Чунки Пайғамбар (с.а.в) айтганларки: «Одамлар Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси дегунларича уларга қарши урушишга буюрилдим. Агар шундай десалар, мендан ўз жонлари ва молларини сақлаб қоладилар». Яна айтганларки: «Жиҳод Аллоҳ мени юборганидан тортиб умматимнинг охиргилари дажжолга қарши урушгунга қадар давом этади. Уни жавр қилгувчининг жаври ҳам, адолат қилгувчининг адолати ҳам бекор қила олмайди». Пайғамбар (с.а.в)нинг Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси дегунга қадар урушишга буюрилганликлари даъватни ёйиш давлатга вожиб эканлигига далилдир. Бу ишнинг - жиҳоднинг қиёмат кунига қадар давом этиши жиҳод давлатнинг бирон лаҳза ҳам узилмасдан қиладиган доимий иши эканлигига далилдир.
Давлат даъват қилаётганида ҳикматли сўз айтиш, чиройли насиҳат қилиш ва гўзал мунозара юритиш услубини танлайди, чунончи, Пайғамбар (с.а.в) Диҳяту-л-Калбийни Рим императорига уни Исломга даъват этиш мазмунидаги бир нома билан элчи қилиб юборди. Диҳя императорга шундай деган эди: «Эй ҳукмрон, мени сенга элчи қилиб юборган киши сендан кўра яхшироқдир. Уни элчи қилиб юборган Зот эса ундан ҳам, сендан ҳам яхшироқдир. Ўзингни паст олиб қулоқ сол. Кейин самимият билан жавоб бер. Чунки ўзингни паст олмасанг тушунмайсан, агар самимий бўлмасанг тўғри хулоса чиқара олмайсан». Шунда император гапирчи, деганида айтдики: «Биласанми, Исо алайҳиссалом ибодат қилармидилар?» Император «Ҳа», - деди. Айтдики: «Мен сени ўша Исо алайҳиссалом ибодат қилган зотга даъват қиламан. Мен сени Исо алайҳиссалом онасининг қорнидаги пайтида осмонлару ерни яратиш тадбирини қилган Зотга даъват қиламан. Мен сени Исо алайҳиссалом, ундан кейин эса Исо алайҳиссалом башорат қилган мана шу уммий (ўқишни, ёзишни билмайдиган) пайғамбарга даъват қиламан. Сенда буни текшириб аниғини билиш учун етарли илм-ривоятлар бор. Агар хўп десанг, дунёю охират сеники бўлади. Йўқ десанг сендан охират кетади. Дунёдан эса улушинг бўлади. Билгинки, сенинг золимларни синдирадиган ва неъматларни ўзгартирадиган Парвардигоринг бордир».
Давлат фақат подшолар ва ҳукмронларнигина даъват қилмай уруш асносида лашкарбошиларни ҳам даъват қиларди. Исломга қарши курашаётганлардан икки ишдан бирини талаб қиларди: ё Исломга кириш ёки Ислом салтанатига бўйсуниш. Агар улар бош тортсалар улар билан урушардилар, агар шу иш Ислом учун фойдали деб топилса. Сулаймон ибн Бурайда ривоят қилиб шундай дейди: «Пайғамбар (с.а.в) қўшинга ёки сарийя (ўзлари иштирок этмайдиган жанглар)га амир тайинлаганларида, хусусан, Амирнинг ўзига Аллоҳдан қўрқиш ва ўзи билан кетаётган мусулмонларга яхшилик қилишни насиҳат қилиб, кейин дердилар: «Аллоҳнинг номи билан унинг йўлида ғазот қилинглар, Аллоҳга кофир бўлганларга қарши урушинглар. Ғазот қилинглар, ҳаддан ошманглар, хиёнат қилманглар, мусла қилманглар (ўликларнинг аъзоларини кесманглар) ва биронта ҳам чақалоқни ўлдирманглар. Мушрик душманларингга йўлиққан пайтингда уни уч нарсага даъват эт, қай бирига рози бўлса, ундан қабул қилиб, ўзингни тий. Уларни Исломга даъват эт, агар рози бўлсалар, улардан қабул қилиб, ўзингни тий. Кейин уларни ўз юртидан муҳожирлар юртига ўтишга даъват эт ва айтгинки, агар улар шу ишни қилсалар, ҳуқуқ ва бурчлари муҳожирлар билан баб-баробар бўлади. Агар бунга кўнмасалар, айтгинки, Дору-л-Ислом ҳудудидан ташқарида аъробий мусулмонлар каби зиммасидаги бурчлар талаб қилиниб, ҳуқуқлардан маҳрум бўладилар. Мусулмонлар билан бирга жиҳод қилганлари тақдирдагина ўлжадан уларга улуш ажратилади. Агар улар бош тортсалар, улардан жизя сўра, бунга рози бўлсалар, улардан қабул қилиб ўзингни тий. Агар бош тортсалар, Аллоҳдан мадад сўраб, уларга қарши уруш қил».
Давлат одамларга Исломни мана шундай кўрсатади. Агар улар қабул қилсалар, мусулмонлардек ҳуқуқ ва бурчларга эга бўладилар, агар Исломни қабул қилмай, Ислом салтанатига бўйсунишни қабул қилсалар, жизя бериш билан ўз динларида қоладилар ва исломий ҳукмларга бўйсунадилар, Аллоҳ таоло айтади:

– „Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган, Аллоҳ ва Расули ҳаром қилган нарсани ҳаром деб билмайдиган, ҳақ динга кирмайдиган аҳли китобларга қарши то улар ўз қўллари билан ўзларини паст олиб, жизя бермагунларича урушинглар". [9:29]
Аммо агар улар Исломни қабул қилмасалар ва Ислом салтанатига бўйсунмасалар, уларга қарши урушиш лозим. Бунга мазкур оят далил бўлади. Яъни,

– „Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган, Аллоҳ ва Расули ҳаром қилган нарсани ҳаром деб билмайдиганларга қарши урушинглар". [9:29]
Давлат кучли бўлиб турган пайтда унинг урушдан бошқа йўлни танлашга ҳаққи йўқ. Бунга далиллар кўп. Ривоят қилинадики, Убода ибн Сомит Муқавқиснинг олдига музокара қилиш учун келган пайтда, Муқавқис у билан бирга келганларга қараб айтдики: «Бундан бошқа гапирадиганинглар йўқми?» Қавм айтди: «У бизнинг афзалимиз ва пайғамбаримизга яқинроғимиздир. Бундан ташқари, пайғамбаримиз уни бизга амир қилиб тайинлаган, фақат у гапиради». Муқавқис айтди: «Унда келаверсин. Мен фақат унинг қоралигидан қўрққан эдим». Убода айтди: «Сен менинг қоралигимдан қўрқяпсан, ваҳоланки, ёшлигим ўтиб қувватим кетган пайтим. Мендан ҳам қорароқ, кучлироқ ва кўриниши катта мингдан ортиқ кишилик аскаримизни кўрганингда қай аҳволга тушасан?» Подшоҳ ундан сулҳ тузишни сўради. Шунда Убода айтди: «Биз сендан уч ишнинг биринигина қабул қиламиз: мусулмон бўлиб бизнинг биродаримиз бўласизлар, бунда сизларнинг ҳуқуқ ва бурчларингиз бизнинг ҳуқуқ ва бурчларимиз билан баробар бўлади. Ёки аҳли зиммаликни қабул қилиб бизга жизя тўлайсизлар. Ёки то биз билан сизнинг орангизда Аллоҳ ҳукм қилгунига қадар биз билан урушасизлар». Шунда подшоҳ: «Шу уч нарсадан бошқасини қабул қилмайсизларми?» - деди. Убода икки қўлини кўтариб айтдики: «Осмоннинг Роббисига онт ичиб айтаман, йўқ! Ернинг Роббисига онт ичиб айтаман, йўқ! Сизлардан бундан бошқасини қабул қилмаймиз».
Давлат тарафидан кофирларни даъват қилиш йўли шу. Мусулмонларни даъват қилиш эса бошқачароқ бўлади. Мусулмонлар Ислом ҳукмларига эътибор бермай қўйганларида, ўзлари гуруҳ-гуруҳларга ажралиб кетганларида куфр қонунлари кириб келиб, юртлари дору-л-куфр яъни куфр юртига айланиб кетган пайтда уларга даъват қилинади. Шунда ҳам уларни Исломга даъват қилинмайди, чунки уларнинг ўзлари мусулмондирлар. Уларни ўз юрларини дору-л-куфр (куфр юрти)дан Дору-л-Ислом (Ислом юрти)га айлантириш учун, яъни исломий ҳаётни қайта тиклаш учун ҳаракат қилишга даъват этилади. Бу иш эса халифалик давлатини қуриш ва Ислом ҳукмларини татбиқ қилиш билан бўлади. Бундай ҳолдаги даъват хусусий шаклда бўлмайди. Чунки хусусий иш қанчалар кўп бўлмасин, давлатни барпо қилолмайди, ҳокимиятни қўлга олишга боролмайди. Демак, бу иш бирор жамоа, уюшма ёки гуруҳ тарафидан жамоий шаклда олиб борилиши керак. Унда икки нарсанинг амалга ошмоғи шарт. Биринчидан, бу жамоани фикрий ва шуурий жиҳатдан боғлаб турадиган бир робита бўлмоғи керак. Иккинчидан, кўзда тутилган ғояга етишда унга етакчилик қиладиган, бўйсунилиши шарт бўлган унинг бир амири бўлмоғи лозим. Бунга далил Аллоҳ таолонинг ушбу

– „Сизлардан эзгулик (Ислом)га чорлайдиган, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарадиган бир жамоа бўлсин. Ана ўшалар нажот топгувчилардир". [3:104]
Даъватни сиёсий йўлдан олиб бориб, ўзи сиёсий жамоа, сиёсий уюшма ёки сиёсий гуруҳ бўлиши вожиб. Бунга далил мазкур оятдаги „… яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарадилар…" сўзларидир, яъни мусулмонларни яхшиликка буюриб, уларни ёмонликдан қайтарадилар. Ҳокимлар ҳам мусулмонлардир. Ҳокимларни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш сиёсий ишнинг чўққисидир. Даъватни сиёсий йўлда олиб бориш икки жиҳатга таянади. Биринчиси, фикрий кураш, иккинчиси сиёсий кураш. Ҳозирги мусулмонлар яшаётган жамият исломий фикрлардан бошқа фикрларни қабул қилган жамиятдир. Улар - фикр модданинг маҳсулидир, жамиятдаги шахс шестернянинг яъни чархнинг бир тиши каби коммунистик фикрлар ҳамда динни ҳаётдан ажратиш, жамият шахслардан ҳосил бўлиб, давлатнинг шахс эркинликларини муҳофаза қилиш учун мавжудлиги каби капиталистик фикрлардир. Бу жамият исломий тушунчалардан бошқасини кўтариб юрибди. Бу тушунчалар ҳаётдаги ишларнинг миқёси манфаатдорлик ва шахс интилаётган саодат жасадий фойдалардан мумкин қадар кўпроқ баҳраманд бўлиш каби капиталистик тушунчалардир. Бу жамиятда исломий қаноатлардан бошқа қаноатлар мавжуд. Шахсий мулкчиликни йўқ қилиш каби коммунистик қаноатлар ҳамда банкларнинг фойдаси ва судхўрлик пулларини қонунлаштириш каби капиталистик қаноатлар. Мана шу фикрлар, тушунчалар ва қаноатлардан ҳозирги инсоний жамиятларда давлатлар вужудга келмоқда. Модомики бу фикрлар парчаланиб, тушунчалар ўзгариб, қаноатлар йўқ бўлиб, уларнинг ўрнига исломий фикрлар, тушунчалар ва қаноатлар вужудга келмас экан, бу давлатларнинг йўқ бўлиб ўрнига исломий давлатнинг барпо бўлиши мумкин эмас.
Шунинг учун фикрий кураш олиб бориб, куфр фикрларини парчалаш, исломий фикрларни билдириш ва уларни воқега татбиқ қилиш лозим. Ёки мусулмонлар исломий фикрларнинг ҳаёт муаммоларини нақадар тўғри ҳал қилишини идрок қилсинлар, уларда исломий тушунчалар ҳосил бўлсин. Бу ишни такрор ва такрор қилиш керак. Токи мусулмонларда қаноатлар ҳосил бўлиб, диллар Ислом давлати қурилажак бир кунга интилсин, тайёргарлик кўрсин.
Сиёсий кураш эса давлатларнинг жиноятларини, уюштирилган жирканч фитналарнинг шармандалигини очиб ташлаш, сохта сиёсатларнинг хатарлилигини тушунтириш, йўлдан оздирувчи шахсларни синдириш, хусусан, исломий халқларда ҳокимият тепасига келиб қолган малай ҳокимларнинг асл қиёфасини фош этиш каби ишларни тақозо қилади. Сиёсатчиларнинг мунофиқларнинг дажжоллигини ва халқларни адаштираётганлигини тушунтириши ҳам сиёсий курашнинг ишидир. Бу дажжоллар кўпинча ноҳақни ҳақ, мағлубиятни ғалаба, муваффақиятсизликни муваффақият қилиб кўрсатишади. Улар билан келишиш мутлақо жоиз эмас.

– „… улар муроса қилишингизни хоҳлайдилар, (агар рози бўлсангиз) бажонудил муросага келадилар…" [68:9]
Уларга қарши сиёсий кураш давом этмоғи лозим. Чунки Аллоҳ таоло айтадики:

„Аллоҳга ва охират кунига ишонган қавмнинг Аллоҳга ва пайғамбарига қарши чиққан кимсалар билан дўстлашганини топмайсан. Агарчи улар ўзларининг оталари, ўғиллари, ака-укалари, қариндош-уруғи бўлса ҳам. Улар (Аллоҳ қалбларига иймонни ёзган ва ўзи тарафидан бир руҳ билан қувватланган шахслардир. Уларни остидан дарёлар оқиб ўтадиган жаннатларга дохил қилади, у жойда абадий қоладилар, Аллоҳ улардан, улар эса Аллоҳдан рози. Улар Аллоҳнинг гуруҳи. Огоҳ бўлингки, Аллоҳнинг гуруҳигина нажот топгувчидир". [58:22]
Даъватчи агар ҳоким бўлиб қолса, унда ҳақиқий онг бўлмаса, фикрий ва сиёсий кураш бўлмаса, халқининг муаммоларини англаб уларни ҳал қилиш йўлини топа олмайди, тадбирини кўролмайди ҳам. Чунки у агар муфаккир сиёсатчи бўлмаса, ё дарвеш ёки обид ёхуд зоҳид бўлади. Бундай одам миллатининг муаммоларини қаердан билсин?
Исломий ҳаётни қайта тиклаш учун Исломга даъват этиш барчага тааллуқли бўлгач, бу ишни бажариш мусулмонларнинг устидаги умумий мажбуриятлардан ҳисобланади. Бу ишни Пайғамбар (с.а.в) юрган йўлдан олиб бормоқ лозим. Бунинг икки сабаби бор. Биринчидан, Пайғамбар (с.а.в)нинг йўли пайғамбарлик пайтларида рўй берган муайян босқичларга мувофиқ ҳолдаги феъллар, гаплар ва тақрир (яъни тасдиқ)ларнинг мажмуи бўлиб, ҳаммаси шаръий ҳукмлардир.
Иккинчидан, икки вазият, яъни Расул (с.а.в) замонидаги жоҳилият вазияти билан ҳозирги кундаги бизнинг вазиятимиз бир-бирига ўхшайди. Ўша пайтдаги жамият бузуқ жамият эди. Бугунги жамият ҳам шундай. Ўша пайтдаги одамлар жоҳилий ҳокимиятларга бўйсунардилар. Бу ҳокимиятлар уларга жоҳилона урф-одатлар билан ҳукмронлик қилар эди. У пайтдаги жамият ширк эътиқодидан келиб чиққан фикрлар, туйғулар ва тузумлардан ташкил топар эди. Бугунги одамлар эса жоҳилиятгина эмас, унданда паст, ҳақир, хиёнаткор ҳокимларга бўйсунмоқда. Улар одамларга капитализм эътиқодидан келиб чиққан вазъий (одамлар тарафидан ишлаб чиқилган) қонунлар билан ҳукм қилмоқдалар. Бу эътиқод гоҳида ўзини социализмдан иборат бўлган бирор нарса билан ямаб ясамоқда. (Демак, ўша пайтдаги ва бугунги иккала жамият ҳам бузуқ жамиятлардир). Юрт-диёр масаласи ҳам шундай. Чунки фақиҳлар берган тариф мана бундай: «Аҳолисининг кўпчилик қисми мусулмонлар бўлса ҳам куфр ҳукмлари татбиқ қилинаётган диёр куфр диёри яъни дору-л-куфр бўлади. Аҳолисининг аксар қисми кофир бўлсада, Ислом ҳукмлари татбиқ этилаётган диёр Дору-л-Ислом яъни Ислом диёри бўлади».
Демак, бугунги кунда Ислом эътиқодига асосланган яъни, уни эътиқод сифатида қабул қиладиган ва ҳукмларини ҳаётга татбиқ қиладиган давлатни барпо қилиш учун қилинадиган ҳаракат Расул (с.а.в) билан аввалги мусулмонлар қилган ишнинг айнан ўзидир. Ўша пайтдаги Исломнинг душманлари бугунги кунда ҳам ўша душманлардир. Пайғамбар (с.а.в) замонида динсиз воқени сақлаб қолишга ҳаракат қилганлар ҳозирда ҳам бузуқ воқени сақлаб қолишга ҳаракат қилаётирлар. Бу икки динсизликда бироз фарқ бор. Аввалги динсизлар миллатига хиёнат қилмас, душмани билан келишиб иш қилмас, довюрак, мағрур, ҳамиятли, одамгарчилиги бор кишилар эди. Бугунги кундаги ҳокимлар эса бу сифатларнинг ҳаммасидан холи. Бизнинг ҳозирги ҳолатимиз Пайғамбар (с.а.в)нинг Мадинага бориб давлат барпо қилишидан аввалги, яъни Маккадаги ҳолатига тўғри келади. Биз мазкур қўрқоқ ва иккиюзламачи ҳокимлар билан курашмоғимиз керак. Шунинг учун ҳам фикрий ва сиёсий кураш жараёнида фикрларимизни тез ва қисқа баён қилмоғимиз лозим.
Пайғамбар (с.а.в) ўз даъватлари билан динсизларнинг фикрларига ва эътиқодларига қарши курашардилар. Динсиз эътиқодларнинг сохталигини ва бундай эътиқоддагиларнинг ақлсизлигини баён қилиш билан уларнинг ўрнига янги исломий эътиқодни олиб киришга ҳаракат қилардилар. Уларга Қуръони Каримда ворид бўлган, улар каби бутларга ибодат қиладиган аввалги миллатларнинг қиссаларини тиловат қилиб берардилар. Зора қотиб қолган ақллар уйғонса ва зора бу ақлларнинг эгалари чуқурроқ фикрлай бошласалар. Уларга Аллоҳ таолонинг мана бу сўзини тиловат қилардилар:

– „Ўшанда (Иброҳим алайҳиссалом) отаси ва қавмига: „Сизлар доимо чўқинадиган - ибодат қиладиган бу ҳайкаллар нимадир (яъни нега жонсиз ҳайкалларга сиғиняпсизлар)?!" - деганида, улар айтдилар: „Бизлар ота-боболаримизни ҳам уларга сиғинган - ибодат қилган ҳолда топганмиз". У деди: „Дарҳақиқат сизлар ҳам ота-боболарингиз ҳам очиқ залолатда экансизлар". Улар айтдилар: „Келтирган-айтган бу сўзларинг ростми ёки сен ҳазл қилувчиларданмисан?" У деди: Йўқ! Сизларнинг Парврадигорингиз (мана бу ҳеч фойда ҳам, зиён ҳам етказа олмайдиган бутлар эмас, балки) осмонлар ва Ернинг парвардигоридирки, У зот уларни ўзи яратгандир. Мен бунга гувоҳлик берувчилардандирман". [21:52-56]
Кейин яна тиловат қилардилар:

– „(Иброҳим) айтди: „Ахир Аллоҳни қўйиб, сизларга бирон фойда ҳам, зиён ҳам етказа олмайдиган нарсаларга сиғинасизларми?! Сизларга ҳам, Аллоҳни қўйиб сиғинаётган бутларингизга ҳам суф-е! Ахир ақл юргизмайсизларми?!" [21:66,67]
Кейин уларнинг бутларга ибодат қилишда маҳкам туриб олганлари учун қаттиқ азоб кутаётганлигидан огоҳлантириб мана бу оятни тиловат қилдилар:

– „(Эй мушриклар), сизлар ҳам, Аллоҳни қўйиб сиғинаётган бутларингиз ҳам жаҳаннам ўтинларидир. Сизлар у жаҳаннамга тушгувчидирсизлар. Агар сизлар сиғинадиган бутларингиз худолар бўлганида жаҳаннамга тушмаган бўлур эдилар. Бу бутлар ва уларга сиғинадиганларнинг барчалари у жойда (қолгувчидирлар) абадий қолгувчидирлар". [21:98,99]
Пайғамбар (с.а.в) мушрикларнинг эътиқодигагина ҳужум қилиб қолмай, уларнинг қабилавий тузумлари ва эски урф-одатларига ҳам қарши курашдилар. Улар бу урф-одатларига таяниб судхўрликни ҳалол қиладиган, зино учун жорияларни ижарага олишни рухсат этадиган, қимор ўйнаш ҳамда фолбинлар ва сеҳргарлар билан маслаҳатлашишга йўл берадиган ҳаёт тузумларини барпо қилдилар. Уларга қуйидаги оятларни ўқиб берардилар:

– „Одамларнинг мол-мулкларига қўшилиб кўпайиб, судхўрлик йўли билан қўлингизга зиёда бўлиб қайтиб келаётган бойликларингиз Аллоҳнинг даргоҳида ҳаргиз зиёда бўлмас". [30:39]
Уларга яна ўқиб берардилар:

– „Покликни истаган чўриларингизни зинокорлик қилишга мажбурламанглар…" [24:33]
Уларга яна ушбу оятларни ўқиб берардилар:

– „Ароқ (маст қиладиган ичкилик ичиш), қимор (ўйнаш), бутлар (яъни уларга сиғиниш) ва чўплар (яъни чўплар билан фол очиш) шайтон амалидан бўлган ҳаром ишдир". [5:90]
Мушриклар ўзларининг фойдаларига мослаштириб, уруш ҳаром қилинган ойларни гоҳ олдинга, гоҳ кейинга сурардилар. Шунда Пайғамбар (с.а.в) уларга Аллоҳ таолонинг ушбу оятларини тиловат қилардилар:

– „Шак-шубҳасиз (ҳаром ойларни) кетга суриш ортиқ даражадаги кофирликдирки, у сабабли кофирлар бутунлай йўлдан тойилурлар. Улар Аллоҳ ҳаром қилган ойларнинг саноғини (тўрт ойга) тўғрилаб, Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол қилиб олиш учун уни (яъни, уруш ҳаром қилинган ойларни) бир йил ҳалол десалар, яна бир йил ҳаром дейдилар. Уларга бу хунук ишлари чиройли (маъқул) кўринди. (Чунки) Аллоҳ кофир қавмни ҳидоят қилмас". [9:37]
Мушриклар ўз эътиқодларини арзимас ҳужжатлар билан мудофаа қилар эдилар. Қуръон уларнинг тилидан гапириб шундай дейди:

– „(Шунча) худоларни битта худо қилиб олибдими? Ҳақиқатан бу жуда қизиқ нарса! Улардан катталари (бир-бирларига шундай дея тарқалиб) кетдилар: „Юринглар ва ўз худоларингизга сиғинишда қаноат қилинглар (яъни, устивор бўлинглар)! Албатта бу (яъни, „Ло илоҳа иллаллоҳ" дейиш бизлардан) талаб қилинадиган (жуда катта) нарсадир. Бизлар бу ҳақда (яъни Аллоҳнинг яккаю ягоналиги ҳақида) сўнгги миллат-динда(ги одамлардан ҳам, яъни Исломдан аввалги сўнгги дин бўлмиш насроний динидаги одамлардан ҳам) эшитган эмасмиз. Бу фақат бир уйдирмадир холос". [38:5-7]
Кофирлар пайғамбарга қарши кураша бошлайдилар. Улар дастлаб ташвиқот йўлини тутадиларда - „У шоир, фолбин" - деб гап тарқатадилар. Шунда Пайғамбар (с.а.в) бу оятни тиловат қиладилар:

– „… у (Қуръон) шак-шубҳасиз улуғ пайғамбарнинг (Аллоҳ даргоҳидан келтирган) сўзидир! У бирон шоирнинг сўзи эмасдир! Сизлар (ушбу Қуръон Аллоҳнинг каломи эканлигига) камдан-кам иймон келтирурсизлар! Ва бирон коҳин-фолбиннинг сўзи эмасдир. Сизлар камдан-кам панд-насиҳат олурсизлар! (У) барча оламлар Парвардигори томонидан нозил қилинган (Китобдир)". [69:40-44]
Улар пайғамбарга араб бўлмаган бир одам аввалгиларнинг хабарларини ўргатаяпти, деб даъво қилдилар. Шунда уларга Аллоҳ таолонинг мана бу оятини тиловат қиладилар:

– „Аниқки, Биз уларнинг „(Қуръонни Муҳаммадга) бирон одам ўргатмоқда", дейишаётганини билурмиз. (Лекин уларнинг бу даъволари пучдир). Улар ишора қилаётган кишининг тили ажамий (яъни арабий эмас) бу (Қуръон) эса очиқ-равшан арабийдир". [16:103]
Кейин улар ғаразли ташвиқот ва уйдирмаларни давом эттириб, Қуръон Муҳаммад тарафидан ижод қилинган деб иғво қилдилар. Агар Қуръон Муҳаммад тарафидан бўлса, Муҳаммад ҳам сизларга ўхшаш бир араб ва ўқиш-ёзишни ўрганмаган бир уммий инсон, сизлар эса фасоҳатли сўзлай оладиган билимдонсизлар. Шундай экан, ўзингизнинг ҳақ эканингизни исботлаш учун Қуръонга ўхшаш биргина сурани яратингларчи дея Қуръон уларни мусобақага чақирди:

– „Агар Биз бандамизга туширган нарсага (Қуръонга) шубҳангиз бўлса, у ҳолда шунга ўхшаган биргина сура келтиринг ва Аллоҳдан ўзга гувоҳларингизни чақиринг, гар ростгўй бўлсангиз. Энди агар бундай қилмасангиз, ҳаргиз қилолмайсиз ҳам, у ҳолда одамлар ва тошлар ўтин бўладиган кофирлар учун тайёрлаб қўйилган дўзахдан қўрқинг". [2:23,24]
Уларнинг ташвиқотлари иш бермагач, бугунги кундаги қамаб қўйишга ўхшаш алоқани узиш йўлига ўтдилар. Қурайш қабилалари Пайғамбар (с.а.в)нинг тобелари ва ҳомийлари билан алоқани узишга умумий иттифоқ туздилар. Натижада мусулмонлар уч йил давомида зарар кўрдилар. Кейин Пайғамбар (с.а.в) саҳобаларни қурайшнинг озоридан қочиб Ҳабашистонга ҳижрат қилишга буюрдилар. Чунки қурайш қабиласи алоқани узиш услуби ҳам муваффақиятсиз чиққандан кейин мусулмонларни азоблашга ўтган эди. Улар Пайғамбар (с.а.в)ни худоларини сўкиш ва ақлларини аҳмоққа чиқаришдан тийилишлари учун муросага чақиришганда, уларга ушбу оятларни ўқиб бердилар:

– „Бас, (Эй Муҳаммад, сизнинг ҳақ Пайғамбарлигингизни ва Қуръонни) ёлғон дегувчи одамларга итоат этманг! Улар (ўзларига) сизнинг кўнгилчанлик-муроса қилишингизни истарлар, шунда улар ҳам (сизга) кўнгилчанлик қилурлар. (Лекин сиз уларнинг бу истакларига бўйинсунманг!) (Эй Муҳаммад), яна сиз ҳар бир тубан қасамхўр, ғийбатчи-ю гап ташувчи, яхшиликни ман қилгувчи-бахил, тажовузкор, гуноҳга ботган, қўпол ва булардан ташқари бенасаб-ҳароми кимсага итоат этманг! У мол-мулк ва ўғиллар эгаси бўлгани учун (ўзидан кетиб), қачон унга бизнинг оятларимиз тиловат қилинса: „Бу аввалгиларнинг афсоналарику!" дер. Яқинда биз уни тумшуғидан тамғалаб қўяжакмиз!" [68:8-16]
Бунинг устига Пайғамбаримиз Абу Жаҳлни кучли, азиз одам заиф, хор одамни рад қилганидек рад қилдилар:

– „Йўқ, агар қайтмаса пешонасидаги сочидан маҳкам тутамиз. Ёлғончи хатокор пешонасидан (ва жаҳаннамга отурмиз). Бас, у ўзининг жамоасини (ёрдамга) чақираверсин! Биз эса азоб фаришталарини чақиражакмиз!" [96:15-18]
Кейин эса Абу Лаҳабни бўлиши муқаррар азобдан қўрқитдилар:

– „Абу Лаҳабнинг қўллари қуригай - ҳалок бўлгай! (Аниқки) у қуриди - ҳалок бўлди! Мол-мулки ва касб қилиб топган нарсалари унга асқотгани йўқ! Яқинда у ва унинг ўтин орқалаган, бўйнида пишиқ толадан эшилган арқон бўлган хотини (ловуллаб турган) алангали дўзахга киражак". [111]
Бу фикрий ва сиёсий кураш Аллоҳ таолонинг кўрстамаси ва тавфиқи билан бўларди. Аллоҳ душманни рад қилиш йўлини Пайғамбарининг ўзига ташлаб қўйгани йўқ. Акс ҳолда Пайғамбар ҳам одам эди. У ҳам саҳобалардек азоб чекарди. Қачон у кишида душманлар билан муросага келишликка мойиллик туғилса, ваҳй нозил бўлиб, у кишини оқибатдан огоҳлантирарди. Шу маънода Аллоҳ таоло айтади:

– „Агар Биз сизни (Ҳақ йўлда) собитқадам қилмаганимизда сиз уларга бир қадар мойил бўлишингизга оз қолди. У ҳолда албатта Биз сизга дунё (азобини) ҳам, охират (азобини) ҳам икки ҳисса қилиб тотдирган бўлур эдик, сўнгра ўзингиз учун Бизга қарши бирон мададкор топа олмаган бўлур эдингиз". [17:74,75]
Кейин Пайғамбар (с.а.в) Ислом салтанатини барпо қилиш учун қавмидан ғолиб бўлишга имконият яратиб берадиган куч излай бошладилар. Тоифга борган эдилар. Сақиф қабиласи у кишини ёмон суратда рад қилди. Кейин Бану Омир ибн Саъсаъа қавмига бордилар. Улар сиздан кейин ҳокимият бизга қолади, деб шарт қилдилар. Пайғамбар (с.а.в) ҳокимият Аллоҳники, уни хоҳлаган жойига қўяди, дедилар. Шундай қилиб, қабилаларнинг ўзига бориб, ёки Укоз бозорида ва ҳаж кунларида ҳар хил қабилалардан келган одамларни даъват қилардилар. Мадина вакиллари билан учрашгунларига қадар шундай қилдилар. Мадиналиклар у кишининг таклифига рози бўлдилар, иймон келтирдилар. Мадинага ҳижрат қилганларидан кейин уларнинг қўллари билан ғалабага эришдилар.
Пайғамбар (с.а.в) ва у кишининг саҳобалари Маккадалик пайтларида мушрикларнинг эътиқодлари ва урф-одатларига қарши фикрий кураш ҳамда уларнинг вужудини парчалаш, улардан салтанатни олиш ва даъват йўлини очиш учун сиёсий кураш олиб бордилар. Токи даъват одамларга ҳеч қандай моддий тўсиқсиз етиб борсин ва хоҳлаган одам Исломни ҳеч қандай хавф-хатарсиз қабул қилсин.
Пайғамбар (с.а.в) саҳобалари даъватни мана шундай олиб бордилар. Бирорта ҳам зўравонга ён бермадилар, бирорта ҳам, золимдан қўрқиб ўтирмадилар. Нақадар оғир бўлишига қарамасдан жамиятни ушлаб қола олдилар. Бузилишнинг бирор томони уларнинг назаридан четда қолмади. Давлатларини барпо қилишга олиб борадиган бирорта эшикдан кирмай қўймадилар. Мақсадларига эриштирадиган бирорта йўлни босмай ўтмадилар.
Мусулмонлар Аллоҳнинг иродаси билан биринчи жаҳон урушида охирги исломий давлат йўқ бўлгунига қадар, Исломга даъват этиб, унинг ҳукмларини татбиқ этиб келдилар. Халифалик давлати йўқ бўлиши билан Ислом тузуми ҳам йўқ бўлди, мусулмонлар даъват қилишдан тўхтаб қолдилар ва жиҳод эшиги ёпилди. Қолгани ҳам мусулмонларнинг динларини эмас, юртларини мудофаа қилишдаги жиҳодлари бўлди. Мусулмонларнинг мамлакатлари парчаланиб кетди, уларнинг устига куфр қонунлари ва кофирларнинг тузумлари келди. Ўзлари турли-туман зулм ва машаққатларни бошидан кечирдилар.
Бугунги кунда мусулмонлар Шарқ ва Ғарб фикрий асосларни яъни капитализм ва социализмни тажрибадан ўтказиб, ўзларининг ҳақиқий динига қайтиш билангина нажот топажакларини англагандан кейин Ислом тузуми ва ҳукмларини қайта татбиқ қилишга интила бошладилар. Исломий гуруҳлар вужудга келди Исломга чақирувчилар кўпайди. Ҳаммаси ҳам ўзини Исломга чақираяпман деб эълон қилди. Улар исломий мамлакатлар орқали жамиятда ўзларига йўл очдилар. Уларнинг тутган йўллари ва даъват қилиш усуллари хилма-хил. Ҳаммаси ҳам ўзини Пайғамбар (с.а.в) йўлидаман деб даъво қилади.
Бу гуруҳларнинг қай бири тўғри ва қай бири хатолигини ажратиш учун даъват ва даъватчидаги асосий белгиларни кўрсатиб ўтмоқ лозим. Токи бу иш тўғри бир миқёс бўлиб, ўша гуруҳларнинг тутган йўлларини унга қиёслаймиз. Қайси гуруҳда мана шу асосий белгилар тўла мавжуд бўлса, унинг тўғри йўлни тутганини биламиз. Бундан мақсад шуки, Исломнинг ва мусулмонларнинг ғалабаси учун ҳаракат қилишни хоҳлаган мусулмонлар тўғри гуруҳга бориб қўшилсинлар. Токи йўл яқин бўлсин. Токи улар бекорчи ҳалқаларда ўралашиб қолмасинлар. Қайси бир гуруҳда бу белгилар тўла мавжуд бўлмаса, уларни вужудга келтириш мусулмонларга вожиб. Энди гапни Пайғамбар (с.а.в)нинг даъват қилишдаги йўлларидан хулоса қилиб олинган ана шу белгилардан бошлайлик.
Улар:
1. Мусулмонларни даъват қилиш исломий ҳаётни қайта бошлашга қаратилган бўлиши керак. Исломий ҳаётни қайта тиклаш эса Ислом давлатини барпо қилиш, Исломни ҳаётга татбиқ этиш, оламни зулматдан ёруғликка чиқариш учун фикрий етакчилик сифатида Исломга бутун дунёни даъват этиш билан бўлади.
2. Даъватни олиб бораётган гуруҳ ёки ҳизб сиёсий бўлиб, фикрий ва сиёсий кураш билан Уммат орқали ҳокимиятни қўлга олиш учун ҳаракат қилмоғи керак.
3. Зинҳор-базинҳор мавжуд тузумлар билан муросага келмаслик лозим. Аксинча уларнинг жирканч, ёвуз ниятларини очиб ташлаш, сохта сиёсатларини кўрсташи ва адаштирувчи шахсларини синдириши керак.
4. Даъват қилиш даъватчининг асосий иши бўлиб, жисмонан дам олиш ва оила боқиш учун керак бўладиган вақтдан қолганини унга бағишламоғи керак. Агар даъватчининг шахсий манфаати билан даъват қарама-қарши келиб қолса, ўз манфаатини ташлаб, даъватни ушлаши керак.
Даъватни олиб бориш мана шу тўрт асос билан бўлса, тўғри йўлдан бораётган бўлади. Бу гуруҳ Пайғамбар (с.а.в)нинг гуруҳи каби ўз-ўзидан ҳукумат кучлари билан тўқнашади. Бу ҳақда Пайғамбар (с.а.в) ҳам ўзининг айрим ҳадисларида хабар бериб, ўзидан кейин Умматининг тепасига Аллоҳнинг Китобидан бошқа нарса билан ҳукм қиладиган, Аллоҳга итоат қилишга даъват этаётганларга, Қуръонни ва суннатни қайта тиклашга уринаётганларга озор берадиган ҳокимлар келади, деган эдилар.
Қасс ибн Соъида, Зайд ибн Амр, ибн Нуфайл, Варақа ибн Навфаллар жоҳилият вақтида муваҳҳидлардан бўлиб, санам-бутларга ибодат қилишга паст ҳақир иш деб қарардилар. Улар ўз эътиқодларини очиқ билдирар эдилар. Шундай бўлса ҳам Қурайшдан қаршилик ва озорларга дуч келмадилар. Абу Бакрни эса Қурайш Каъбанинг атрофида Қуръон ўқиганлигининг ўзига муштладилар, дўппосладилар. Усмон ибн Талҳани эса Лабид Омирий шеърининг бир байтига эътироз билдирганлигининг ўзига кўзи оқиб тушгунига қадар калтакладилар. Байт қуйидагича эди:

Аллоҳдан ўзга ҳар нарсадир ботил,
Билгилки, шубҳасиз ҳар неъмат зойил.
Бунга эътироз билдириб, Усмон, ёлғон айтасан, жаннатнинг неъмати доимийдир, деган эди.
Хўш, нега энди Абу Бакр ва Усмон калтакланаяпти-ю, муваҳҳидлардан эса бирортаси ҳам озорга дуч келмаяпти? Шубҳа йўқки, эътиқод аҳлининг ўзи эътиқодига қай томондан хатар келишини ўзи яхшироқ билади. Муваҳҳидларнинг эътиқодида Қурайшнинг эътиқоди, тузуми ва салтанатига хатар солиши мумкин бўлган нарса йўқ эди. Шунинг учун ҳам уларга ҳеч қандай эътироз билдирмадилар. Билол Ҳабаший эса Ислом эътиқодини ушлаганлигининг ўзига хўжайинидан қаттиқ балога йўлиқди. Чунки, Қурайш билардики, бу эътиқод - исломий эътиқод - тез кунда алалоқибат уларнинг эътиқодини йўқ қилиб, тузумини парчалаб, салтанатини олиб қўяди.
Нажрондаги насронийлар, Мадинадаги яҳудийлар ва уларнинг айрим сулолалари арабларга - самовий китоб аҳлининг бутларга ибодат қиладиган мушрикларга қараганидек - паст назар билан қарардилар. Араблар Бану Бакр ва Бану Той каби насроний қабилалар, Бану Қайнуқо, Бану Назир ва Бану Қурайза каби яҳудий қабилалари билан аралашиб юрганлигига қарамасдан, уларга душманлик қилмади. Тўғри улар бир-бирлари билан қайсидир даражада урушиб турардилар. Кейин эса ҳаммаси бир бўлиб мусулмонларга қарши турдилар. Нега шундай бўлди? Чунки яҳудий ва насронийлар даъват ишини олиб бормас, бошқа араб қабилаларига ҳукмрон бўлишга уринмас эди. Мусулмонлар эса одамларни Ислом тузумига бўйсундирадиган давлатни барпо қилиш учун ҳаракат қилардилар. Пайғамбар (с.а.в) Укоз бозорида ва ҳаж мавсумида кабилалардан келган вакилларнинг олдига бориб, улардан ўзининг қавмига қарши ёрдам сўрардилар.
Пайғамбар (с.а.в) ва у кишининг саҳобалари ўша вақтда Макка, Тоиф ва Мадинадаги мушрик тузумлардан қандай озор ва азобларга йўлиққан бўлсалар, уларнинг изларидан бориб сиёсий йўл билан Исломга даъват этаётган гуруҳ ёки жамоанинг ҳам мавжуд тузумлар тарафидан ана шундай озору азобларга дуч келмоғи муқаррар. Бундан бошқа гуруҳ ёки жамоалар эса, модомики йўлларини ўзгартирмас эканлар, яҳудий ва насроний гуруҳлари ва Варақа ибн Навфал кабилар мушрикларнинг озорларига дуч келмаганидек, ҳеч қандай азоб-уқубатга йўлиқмасдан ўз йўлларида хотиржам, тинч борадилар. Негаки, мушриклар ва ҳозирги тузумлар ўзларига қайси тарафдан хатар келаётганини ўзлари яхшироқ биладилар.
Фикрий ва сиёсий кураш билан даъват ишини олиб бораётган, бузуқ воқени янги фикрлар, миқёслар, қаноатлар билан ўзгартиришга ҳаракат қилаётган сиёсий гуруҳ қаттиқ тўқнашувга, сиқувга ҳамда унга қизиқувчиларни чалғитиш, атрофидаги тобеларини тарқатиб юборишга қаратилган ташвиқотларига дуч келиши муқаррар. Бу бир ҳақиқатки, унга мутакаббир одамгина шубҳа билдириши мумкин, зеро:
Биринчидан, бирор бир юксалишни хоҳловчи тубан ё қолоқ уммат йўқки, уни юксалтиришга ҳаракат қилаётган гуруҳ мавжуд тубан ё қолоқ ҳокимият билан тўқнашувга дуч келмаган бўлсин.
Иккинчидан, бутун бир қолоқ умматнинг бирваракайига юксалгани тарихда бўлмаган. Балки доим умматни юксалтиришга ҳаракат қилганлар оз сонли кишилар бўлган.
Учинчидан, тубан ё қолоқ миллатда юксалиш фикрини олға сурганлар доим телбага ёки хомҳаёлга чиқарилганлар. Чунки уларнинг фикрлари тубан, қолоқ жамиятга бегона бўлган.
Тўртинчидан, тубан, қолоқ жамиятларда юксалишга ҳаракат қилган бундай гуруҳларнинг биронтаси ҳам ғалаба қилмай қолмаган.
Бу бир тарихий ҳақиқатларки, сиёсий гуруҳларга нур юбориб йўл излаётганлар учун уларнинг моҳиятини очиб беради. Бу билан йўл изловчилар қайси йўлни тутишни ва қайси гуруҳга бориб қўшилишни билиб олиш имкониятига эга бўладилар.

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1104 | Добавил: eldar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz