Суббота, 24-05-04, 16:41

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Август » 1 » Ғайбуллo Жалилов тағин жавобгар қилинмоқда.
09:31
Ғайбуллo Жалилов тағин жавобгар қилинмоқда.
Ғайбуллo Жалилов тағин жавобгар қилинмоқда

Қашқадарёлик Инсон ҳуқуқлари курашчиси Ғайбулло Жалилов тағин суд залида. 2009- йилнинг 5- сентябрь кунида ноқонуний тарзда қамоққа олинган ва 2010 йилнинг 18 январь кунида Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди қарори билан 9 йиллик муддатга озодликдан маҳрум этилган Ғайбуллo Жалилов ишида айрим "ноқислар” топилган кўринадики, 2010 йилнинг 30 июль кунида аниқланига кўра, июль ойининг иккинчи ярмида уни тағин унинг устида Жиноят Ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судида янги суд жараёни олиб борилаётган экан. Суд ёпиқ кўринишда, яъни унга нафақат холис кузатувчилар, ҳаттоки унинг адваокати Ҳасан Муҳаммадиев ва оила аъзолари ҳам киритилмаяпти. Бораётган бу бошбодоқ суд ва акасининг тағин айбдор қилинаётганлишги ҳақида эса инсон ҳуқуқлари курашчисининг укаси Нурмат Жалилов Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятига хабар қилди.

Мазкур жиноят иши бўйича Ғайбуллo Жалиловга ЎР ЖК 159 моддаси "а” ва "б” бандларида кўрсатилган айблов эълон қилинган ва ишониш мумкинки, "одил суд” бу сафар ҳам айбсиз айбдорнинг устидан ғолиб чиқади. Жиноят иши Жиноят ишлари бўйича  Қашқадарё вилоят суди биносида судя Бекназаров раислиги остида кўриб чиқилмоқда.

Ўтган кунлардаги хабарларимизда Ғайбулло Жалиловга нисбатан узоқ йиллик қўшимча қамоқ жазоси тайинланиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатилганди. Янги бўҳтонни имкон қадар оммадан сир сақлашга уриниш йўлида айни амалиёт қўлланилган.

Маълумки, 2002 йилдан бери ЎИҲЖ нинг фаол аъзоларидан бири бўлиб келаётган Ғайбуллo Жалилов Жиноят Ишлари Бўйича Қашқадарё вилоят суди ҳукми билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Колексининг 159 моддаси 3 қисмининг "б” банди, 244-1 модданинг 3 қисмининг "а”, "б” бандлари ва 244-2 модданинг биринчи қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айблаган ва айни дамда у Жазони ижро этиш муассасаларидан бирида жазо муддатини ўтаб келаётганди. Энди эса унинг Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 159 "а”  ва "б”  моддаларида айбланаётганлигини нима билан изоҳласак бўлади? Кўриниб турибтики, Ўзбекистон ҳукумати ва унинг раҳбари бўлган Ислом Каримов яқин кезларда катта бир умумий авф мўлжаллаяпти ва мана шу умумий авфга Ғайбуллo Жалилов ва унга ўхшаган сиёсий мотивлар билан ҳибсга олинганлар тушиб қолмасликлари керак.

Биргина Қашқадарё вилоятининг ўзида Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари жамиятининг  шу кунларгача қамоққда сақланиб келинаётган аъзолари сони 5 нафарни ташкил этмоқда. 2001- йилда ташкилотнинг Қашқадарё вилоят бўлими раиси Шовриқ Рўзимуродов қийноқлар остида ўлдирилганди ҳам. Тоталитар режим шароитида ҳукумат йўқ жойдан жиноятчилар излаши, озодлик ва ҳур фикр учун саъй ҳаракат қилганларни турли бўҳтонлар билан айблаб нафақат Ўзбекистонда, балки дунёнинг бошқа авторитар ва тоталитар бошқаруви остидаги мамлакатларда ҳам кузатилади. Ўзбекистон Жиноят кондексига айни мана шу мақсадда бир неча моддалар киритилган ва унга кўра, ҳукуматни ўзгартириш борасида фикр юритиш ҳам жиноят саналади.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159 моддаси қуйидагича тавсиф этилади.

159-модда. Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришга, ҳокимиятни босиб олишга ёхуд қонуний равишда сайлаб қўйилган ёки тайинланган ҳокимият вакилларини ҳокимиятдан четлатишга ёҳуд Ўзбекистон Республикаси ҳудудий яхлитлигини Конституцияга хилоф тарзда бузишга очиқдан-очиқ даъват қилиш, шунингдек, бундай мазмундаги материалларни тарқатиш мақсадида тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш -

энг кам ойлик иш ҳаққининг олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳокимият конституциявий органларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки уларни Конституцияда назарда тутилмаган параллел ҳокимият тузилмалари билан алмаштиришга қаратилган зўравонлик ҳаракатлари, шунингдек, давлат ҳокимияти ваколатли органларининг Ўзбекистон Конституциясида назарда тутилмаган тартибда тузилган ҳокимият тузилмаларини тарқатиб юбориш тўғрисидаги қарорларини белгиланган муддатда бажармаслик -

энг кам ойлик иш ҳаққининг икки юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган қилмишлар:

а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаган ҳолда содир этилган бўлса, -

беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳокимиятни босиб олиш ёки Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумини ағдариб ташлаш мақсадида фитна уюштириш -

ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Фитна тўғрисида ҳокимият органларига ихтиёрий равишда хабар берган шахс, башарти, кўрилган чоралар натижасида фитнанинг олди олинган бўлса, жазодан озод қилинади.

Жорий йилнинг 26 июль кунидан Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ) аъзоси Ғайбулло Жалилов Қашқадарё вилоят Касби туманинг Вақтинчалик сақлаш изольяторида сақланмоқда ва унинг олдига на яқин қариндошларию, на адвокати кира олди. Барча учун ёпиқ бўлган эшиклар ортида Инсон ҳуқуқлари жамияти аъзосини исталган куйга солиш мумкин албатта. Суд-тергов органларининг бу ноқонуний ҳаракатлари сабаби эса энди равшанлашди.  Ўтган йилнинг иккминчи ярмида Қарши шаҳридаги тўртта стратегик объекларни портлатишга тайёргарлик кўрганлиги даъво қилинган Ғайбуллo Жалиловнинг уйи тинтув қилинаркан, у ердан бор йўғи битта ашёвий далил топилганди. Бу ҳам Оллоҳнинг каломи – Қуръон китоби эди. Ислом Каримов ҳукумати нима учун Қуръондан бунчалар қўрқади деб ўйларсиз албатта. Йўқ! У қўрқмайди, у Қуръонга душман ва диний арконларга риоя этганларни ҳам ўзига душман билади.

Диққатингизни тағин ЎР ЖК нинг 159 моддасига қаратамиз. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси шу кунларда айни модданинг "а” ва "б” моддаларида қўшимча тарзда айбланмоқда. Мазкур моддадан иқтибос:

а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаган ҳолда содир этилган бўлса, –

беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўзбекистон суд ҳокимияти буюртмаларни бажарадиган, ёинки юридик тилда айтганда қонунийлик даражасига олиб чиқарадиган органдир. Совет давридан кейин мамлакатда авж олган коррупция бутун мамлакатни ўз домига тортиб кетди ва эндиликда ҳар қандай терговчи, ёки судяни ҳукумат исталган куйига солиб ўйната олади. Мамлакатда мавжуд бўлган қонунларни эса на парламент ва на ижроия ҳокимияти менсимай келаётганига анча йиллар бўлди.

Бу фикрларимизни яна бир янги факт тўлатмоқдаки, бу ҳам бўлса Ўзбекистон қийноқ лагерларида жазо ноҳақ қамалиб азобланаётган Ғайбуллo Жалиловни "рецидивист” га чиқарилаётганлигидир. Рецедивист – бу такрор ва такрор жиноятлар содир қилиб келаётган жиноятчига нисбатан қўлланиларди. Тергов органлари айни дамларда Жазони ижро этиш колонниясида сақланаётган Ғайбулла Жалилов лагердан туриб тағин жиноят содир этганлигига бировни ишонтира олмаса керак. Ваҳоланки, уларнинг ўзлари ҳам унинг жиноятчи эканлигини ботинан тан олмайдилар.

Аммо Ўзбекистон суд – тергов органларини кишининг жиноят содир этган, ёки этмаганлиги мутлақ қизиқтирмайди. Мақсад уни қамоқда чиритиш, демак шунга яраша бюртма юқоридан бўлганки, улар бир инсон умрини завол этсаларда, пинакларини ҳам бузмайдилар. Чунончи, на халқаро ташкилотлар ва на ривожланган демократик мамлакатлар миссияси Ўзбекистон ҳукуматига бирор таъсирини ўтказа олмай келмоқда. Балки аксинча, кўзга кўринган демократик давлатлардан АҚШ, Германия, Япония кабилар Ўзбекистондаги тоталитар режим жиноятларига эътибор қаратмаяпти.

Сталин даври қаттолларидан бири, СССР Ички Ишлар Халқ Комиссарлиги раҳбари бўлган Лаврентий Берия айтганди:  "бизга жиноят моддаси бўлса бас, одам эса топилади”.  Айни Лаврентий Берия заковотидан келиб чиқиб айтиладиган бўлса, Ўзбекистон учун ҳам жиноят моддаси бўлса бас, айбдор одамлар эса сиёсий мухолифат, инсон ҳуқуқлари курашчилари, журналистлар ва диндорлар жамоалари орасидан топилади. Ва топилиб ҳам келмоқда.

Зўрма зўраки усулда террорчига чиқарилган  ЎИҲЖ аъзоси Ғайбуллo Жалилов қачондир бир кун озод бўлишига умид ҳам камайиб бораяпти. Унинг соғлиғи Ўзбекистон қийноқ лагерларидаги шароитларга дош бера олмайди албатта. У Совет Армиси сафида муддатлик ҳарбий хизматда бўлган кезларида бир ўпкасининг ярмидан ажралган ва унда сурункалик ўпка етишмаслиги кузатилади. Мамлакатда эса тоталитар режим янада қувват олмоқда ва янгидан янги қурбонларни талаб қилаяпти. У билан дунёнинг ривожланган демократик давлатлари ҳамкорлик қилиб бораркан, улар ўзбекистондаги инсон ҳақлари муаммоларига бугунгидек панжа орқасидан қарашни давом эттираркан, мамлакатимизда инсонларга қарши бўҳтонлар, қийноқлар давом этаверади.

Тўлқин ҚОРАЕВ

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти аъзоси

Швеция.

Категория: ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА | Просмотров: 1085 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz