Суббота, 24-05-04, 12:57

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Август » 7 » Халқаро Амнистия Азимжон Асқаров озод этилишини сўрамоқда
00:21
Халқаро Амнистия Азимжон Асқаров озод этилишини сўрамоқда

Халқаро Амнистия Азимжон Асқаров озод этилишини сўрамоқда

Асқаров 
яқинлари ва унинг адвокати ҳуқуқ фаолининг ҳибсхонада қийноққа 
солинаëтганини айтмоқдалар.

Асқаров яқинлари ва унинг адвокати ҳуқуқ фаолининг ҳибсхонада қийноққа солинаëтганини айтмоқдалар.

06.08.2010  Ҳурмат Бобожон

Халқаро Амнистия инсон ҳуқуқлари ташкилоти Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти¸ Бозорқўрғон туман милициясида сақланаётган инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси ва ўзбек жамоси етакчиларидан бири Азимжон Асқаровнинг ҳаёти хавф остида қолаётганини айтиб, Бишкек ҳукуматидан уни зудлик билан озод этишни сўрамоқда.



Халқаро Амнистия ташкилотининг Марказий Осиë бўйича тадқиқотчиси Майси Вейшердинг Озодлик билан суҳбатда  Қирғизистон ҳукуматига мурожаат қилиб, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва бошқа фуқаролик жамияти вакиллари фаолиятига тўсиқ қўймасликка чақирди.

-
Азимжон Асқаров жуда фаол инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси бўлган. У¸ айниқса, қамоқхоналардаги қийноқлар ва милиция ходимларининг таҳқиромуз ҳатти-ҳаракатларини йиллар давомида кузатиб келган. Июн ойида Қирғизистон жанубидаги зўравонликлар пайти у ўзи яшаётган Бозорқўрғондаги ҳуқуқбузарликларни ҳужжатлаштиришга киришди ва қуролсиз кишиларга қарата ўқ отган ҳужумчиларни видеотасвирга тушираётган маҳал хибсга олинди. Ҳибсда у ваҳшийларча калтакланган ва қийноққа тутилган. Гарчи расмийлар буни инкор этишаётган бўлсалар-да, биз Асқаровнинг ҳаёти хавф остида деб ҳисоблаймиз ва қирғиз ҳукуматидан уни дарҳол озод этишни сўраймиз.

Озодлик: Азимжон Асқаровни қирғиз ҳуқуқ-тартибот идоралари мамлакатда миллий низо қўзғашда айблашмоқда. Қирғизистон Ички ишлар вазири Қубат Байболовдан Азимжон Асқаров ва қамалган бошқа фаоллар ҳақида сўралганида у Озодлик мухбирининг бу саволига "Ҳамма ҳуқуқ ҳимоячилари ҳам фаришта эмас", деб жавоб қилган эди. Асқаровга қўйилаётган айловлар ҳақида нима дея оласиз?

- Бу ерда кимнингдир гуноҳ иш қилиб қўйгани ёки гуноҳсизлиги ҳақида гап бораётгани йўқ. Кимдир жиноят қилиб қўйган бўлса ҳам қамоқда у қийноққа солинмаслиги керак. Қийноқлардан холи бўлишлик бу фуқароларнинг фундаментал ҳуқуқларидан саналади. Иккинчидан, бу ерда гап Қирғизистонда узоқ йиллар давомида милиция ва хавфсизлик ходимлари тарафидан қилинган ҳуқуқбузарликларни ҳужжатлаштириб келган ҳуқуқ фаоли ҳақида гап бораяпти.

Озодлик: Халқаро Амнистия ташкилоти Азимжон Асқаровнинг ҳибс этилиши унинг касбий фаолияти билан боғлиқ¸ деб ҳисоблайди, шундайми?

- Ҳа, худди шундай. Биз Азимжон Асқаровни виждон тутқуни деб ҳисоблаймиз ва зудликда унинг озод этилишини талаб этамиз¸ дейди Мейси Вейшердинг.

Қирғизистондаги "Воздух" инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари бўлган Азимжон Асқаров Бозорқўрғонда ўзбекларга тегишли хонадонлар ва бошқа биноларга қарши уюштирилган ҳужумларни тасвирга олаётган пайтида қўлга олинган эди. Шундан буён инсон ҳуқуқлари ҳимоячисини Бозорқўрғон милициясида сақлашмоқда.

Азимжон Асқаровга ҳокимият вакилларининг қонуний талабларига бўйсунмаслик ҳамда миллий низо қўзғаш айбларини қўйишган.

Маҳаллий инсон ҳуқуқлари фаоллари ва қариндошлари Озодлик билан суҳбатларда Қирғизистон хавфсизлик хизмати ходимлари қирғиз ҳарбийлари ва милициясининг зўравонликларга алоқадорлиги акс этган тасвир ва бошқа далилларнинг қаердалигини айтиши учун Азимжон Асқаровни ҳибсхонада тинимсиз калтаклашаëтганини билдирган эди.

Яқинларгача айни шундай баëнот бериб келган Азимжон Асқаровнинг адвокати Нурбек Тўқтақунов 6 август куни Озодлик билан суҳбатда ўз ҳимояси остидаги ҳуқуқ фаолининг бошқа қамоқхонага олиб ўтилгани ва унга нисбатан қийноқлар тўхтаганини маълум қилди.

- Асқаровнинг айтиши бўйича ҳозир қийноқлар қўлланилмаяпти. Қийноқлар ҳозир йўқ, деди Халқаро Амнистиянинг Азимжон Асқаров ҳақида эълон қилган баëноти билан айни кунда Нурбек Тўқтақунов.

http://www.ozodlik.org/content/article/2120680.html
Категория: ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА | Просмотров: 1107 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz