Суббота, 24-05-04, 19:09

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Август » 7 » МУСУЛМОНЛАРНИНГ УМУМИЙ МАСЪУЛИЯТЛАР
13:34
МУСУЛМОНЛАРНИНГ УМУМИЙ МАСЪУЛИЯТЛАР
МУСУЛМОНЛАРНИНГ УМУМИЙ МАСЪУЛИЯТЛАР
Биз бу баҳсимизда Аллоҳ таолонинг Китобига суяниб, улуғ Қуръоний оятлардан бу масъулиятларнинг мусулмонлар устига юкланганлигига далолат қилувчи ҳукмларни чиқарамиз. Бу ҳукмларни чиқаришда шариатнинг иккинчи манбаи бўлмиш Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг покиза суннатларини ўзимизга бир машъала қилиб оламиз. Токи айтаётганларимиз ҳужжатли бўлсин. Керак бўлиб қолганда саҳобаларнинг (Разияллоҳу анҳум) ижмоларига ҳам мурожаат этамиз. Шунингдек, қалбни хотиржамлантирадиган, кўнгилни роҳатлантирадиган тўғри шаръий ҳукмларни топиш учун қиёсдан ҳам фойдаландик.
Ислом бошқа мабда ва динлардан шуниси билан фарқ қиладики, у мусулмонларга ҳатто яшаш хусусида ўйлашда ҳам бошқалар олдида жавобгарлик бурчини юклайди. Чунки яшаш ҳақида ўйлашнинг ўзи шахснинг, оиланинг, халқнинг борингки, умматнинг ҳаётини шакллантиради. Бундан ташқари у (ҳаёт ҳақида ўйлаш) бутун инсоният ҳаётини муайян бир қолипга соладики уни азизлик ва фаровонлик ёки хорлик ва бадбахтлик ҳаётига айлантиради.
Яшаш ҳақида фикрлаш ҳаёт ҳақидаги нуқтаи назарга асосланади. Бунинг учун капиталистларда ўзгалар олдидаги бурчлик масъулиятини кўрмаймиз. Чунки капиталистик мабдада ҳаёт ҳақидаги нуқтаи назар ўзгалар олдида масъулиятдан холидир. Социализм эса дастлаб бунга аҳамият берган. Кейин ҳеч қанча ўтмасдан миллий назарияга айланиб кетганда, унда ўзгалар олдидаги бурчлилик масъулияти заифлашган. Исломгина бу масъулиятни фарз қилиб, мусулмондан ўз мулкига эга бўлиш туйғусини қондириш билан бир қаторда саховатли жиҳатини ҳам тўлдириб боришни талаб қилди. Пайғамбар (с.а.в) айтганларки: «Ким Аллоҳга ва охират кунига ишонадиган бўлса, ўз меҳмонига нисбатан саховатли бўлсин». Шу билан бирга Ислом мусулмондан ўзидан ўзгаларни юқори қўйиш жиҳатини ҳам тўлдиришни талаб қилди. Аллоҳ таоло айтганки:

– „Гарчи ўзларининг эҳтиёжлари бўлса ҳам (яъни ўзлари муҳтож бўла туриб) бошқаларга илинадилар". [59:9]
Ислом мусулмондан фарзандларини тўйдираётган пайтда қўшнисини ҳам тўйдиришни талаб қилади. Пайғамбар (с.а.в) айтадиларки: «Қўшнисининг очлигини била туриб ўзи тўқ ҳолда тунаган киши менга иймон келтирмабди. Ислом мусулмондан ўзи тинчлик билан неъматланган вақтда хавотирдаги биродарларига ёрдам беришни талаб қилди. Пайғамбар (с.а.в) айтадиларки: «Ким бир мусулмоннинг: «Мусулмонларга ёрдам!» - деб қичқираётганини эшитиб, унга жавоб бермаса (яъни ёрдамга бормаса), у мусулмон эмас». Ислом мусулмондан ўзининг ишига аҳамият бериш билан бир қаторда мусулмонларнинг ҳам ишларига аҳамият беришини талаб қилди. Пайғамбар (с.а.в) айтадиларки: «Эътиборини Аллоҳдан бошқага қаратган ҳолда тонг оттирган одам Аллоҳдан эмас. Мусулмонларнинг ишига аҳамият бермаган ҳолда тонг оттирган одам мусулмонлардан эмас». Хуллас, Ислом болиғ ва оқил ҳар бир мусулмонга бу масъулиятни юклаган. Пайғамбар (с.а.в) айтадиларки: «Огоҳ бўлингки, ҳар бирингиз чўпон кабидирсиз ва ҳар бирингиз қўл остингиздагилардан жавобгарсиз. Одамларнинг имом-етакчиси чўпон кабидир ва у ўз фуқаросига жавобгар. Киши ўзининг оиласига нигаҳбон ва у ўз аҳли оиласига жавобгар. Аёл эрининг хонадонига ва фарзандига нигаҳбон ва уларга жавобгар. Кишининг қули хўжайинининг мулкига нигаҳбон ва унга жавобгар. Огоҳ бўлингки, ҳар бирингиз чўпон ва нигаҳбон кабидирсиз ва ҳар бирингиз ўз раиятингизга жавобгардирсиз».
Мана шу ҳужжатлардан кўрамизки, Ислом давлат ҳокимидан тортиб, тоғлару водийларда қўй боқиб юрадиган чўпонга қадар ҳар бир мусулмонга масъулият юклаган.
Бу масъулият кимга юклатилаётганига қараб кенгаяди ва тораяди. Агар у бир шахсга юкланса ундан талаб қилинган иш унинг ёлғиз ўзи бажара оладиган намоз ўқиш, рўза тутиш, ҳаж фарзини адо этиш, Қуръон ўқиш, ота-онага яхшилик қилиш каби ишлар бўлиб, масъулият шахсга оид бўлади. Агар таклиф жамоага қилинаётган бўлса, талаб қилинган иш фақат жамоа ёки унинг вакиллари тарафидан бажариладиган - ҳаёт ишларида Ислом ҳукмларини татбиқ қилиш, Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш, ҳокимларни муҳосаба қилиш, (улардан ҳисобот талаб қилиш), халифаликни тиклаш, шаръий яхшиликларга буюриш ва ношаръий ёмонликлардан қайтариш каби ишлар бўлиб, масъулият жамоага оид бўлади. Бу масъулиятнинг энг муҳим ва асосийлари қуйидагилардир.

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1055 | Добавил: eldar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz