Суббота, 24-05-04, 20:40

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Август » 7 » АМРИ МАЪРУФ ВА НАҲЙ
13:38
АМРИ МАЪРУФ ВА НАҲЙ

АМРИ МАЪРУФ ВА НАҲЙ

Мадинада исломий жамиятнинг юзага келиши муяссар бўлиб Ислом давлати барпо бўлди, мўминларнинг ишлари изга тушиб кетди. Энди бу жамиятни сақлаб қолмоқ шарт. Токи одамларнинг қўллари Аллоҳ ва Пайғамбари рози бўладиган тараққий топган йўллигича қолсин. Бунинг учун ҳар бир тўғри йўлдан озганни, ҳақиқатдан тойганни, ҳусни хулқдан адашганни тўсиш керак. Токи озиш, тойилиш, адашишлар кенг ёйилиб кетмасин. Аллоҳ таоло мусулмонларга якка шахс ҳолидами, жамоа ҳолидами бузғунчиликлар ёйилиб кетишининг олдини олиш учун ҳамкорлик билан курашишларини, бир-бирларига ёрдам беришларини вожиб қилган. Мусулмонларни амри маъруф (яхшиликка буюриш) ва наҳё мункар (ёмонликдан қайтариш)га ундовчи ва бу ишни вазифаси ва вожиб амали қилгувчи шаръий ҳукмлар нозил қилинган. Зеро битта жамият битта жисм кабидир. Ундаги бирор аъзога шикаст етса, бошқа аъзолар бедорлик ва иситма билан унга ҳамдард бўладилар. Бир аъзога етган касалликнинг бутун жисмга ёйилиб кетиш хавфи ҳам йўқ эмас. Шунга ўхшаб жамиятга кирган айрим бузуқликларнинг олди олинмаса, улар тезда бутун жамиятни эгаллаб олишлари ҳеч гап эмас. Шунинг учун ҳам жамиятни муҳофаза этиш масъулияти фақат ҳукмдорларнинггина эмас, балки ҳар бир мусулмон шахснинг устига юклатилгандир. Пайғамбар (с.а.в) айтадиларки: «Ҳар бир мусулмон Ислом дарчаларидан бирига жавобгар, бас (душман) унинг тарафидан келмасин». Аллоҳ таоло мусулмонларни амри маъруф наҳй мункар ишидан тўхтатиб қолишларидан огоҳлантириб, балонинг фақат озганлар ва тойилганларгагина эмас, балки уларни қайтармаганларга ҳам, яъни ҳаммага келишининг хабарини беради:

–„Ҳамда сизлардан фақат золим кимсаларнинг ўзигагина етмай, балки барчага баробар етадиган балодан сақланингиз! Ва билингизки, Албатта Аллоҳнинг азоби қаттиқдир!". [8:25]
Яхшиликка даъват этиш, амри маъруф ва наҳй мункар қилишга ундайдиган шаръий хужжатлар кўп ва хилма-хилдир. Улар гоҳида ҳокимларга, гоҳида олимларга ва гоҳо мусулмонлар оммасига хитоб қилади. Чунки юқорида айтилган ҳар бирининг яхшиликка даъват этиш ва амри маъруф, наҳй мункар қилишда бажарадиган ўз маъсулияти бор.
Ҳукмдорлар ўз ҳокимиятлари ва қувватлари билан бузуқликни тийишга, эгриликни тўғрилашга қодирдирлар.
Қай бир иш Аллоҳнинг шариатига мувофиқ-у, қай бири зидлигини олимлар биладилар. Демак, олимлар яхшилик қаерда-ю, ёмонлик қаердалигини одамлардан яхшироқ билувчироқ ва уларга Аллоҳнинг ҳукмларини кўрсатишга қодирроқдирлар.
Мусулмонлар оммаси эса бузуқлик, оғмачилик ўтида қовурилувчилардир. Бу бузуқлик, оғмачилик хоҳ айримлари томонидан содир бўлсин, хоҳ ҳокимлар томонидан содир бўлсин.
Яхшиликка даъват этиш, амри маъруф ва наҳй мункар қуйидаги ҳужжатларга асосан мусулмонларга фарздир. Аллоҳ таоло айтади:

– „(Эй уммати Муҳаммад), одамлар учун чиқарилган умматларнинг энг яхшиси бўлдингиз, зеро сиз яхши амалларга буюрасиз, ёмон амаллардан қайтарасиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз". [3:110]
Бу оятда амру маъруф, наҳй мункар яхшиликнинг сабаби қилиб кўрсатиляпти. Демак, уни бажариш талаб қилинаяпти. Аллоҳ таоло айтади.

– „Мўмин ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар, яхши амалларга буюрадилар, ёмон амаллардан қайтарадилар". [9:71]
Бу оятда амри маъруф, наҳй мункар мўминларнинг энг хос сифатларидан қилиб кўрсатиляпти. Аллоҳ таоло айтади:

– „Уларни, яъни мусулмонларни агар Биз ер юзига ғолиб қилсак, улар намозни тўкис адо этадилар, закотни (ҳақдорларга) берадилар, яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан қайтарадилар". [22:41]
Бу оятда амри маъруф, наҳй мункар намоз ўқиш, закот бериш каби фарзлар қаторида саналаётир.
Ҳузайфа ибн Яман ривоят қилишича, Пайғамбар (с.а.в) шундай деган эканлар: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, ё сизлар амри маъруф, наҳй мункарни албатта қиласизлар, ё Аллоҳ таоло ўз тарафидан сизларга бир азобни юбориши яқиндир. Кейин унга дуо қилганларингизда дуоингиз ижобат бўлмайди».
Бу ҳадисда амри маъруф, наҳй мункар қилишга таъкидли буйруқ келяпти. Уни бажармасликни азобга ва дуонинг ижобат бўлмаслигига сабаб қилиняпти. Агар бу ишни қилиш қатъий талаб қилинмаётган бўлганида, уни бажармасликни азобга ва дуонинг ижобат бўлмаслигига сабаб қилинмасди. Чунки мандуб ишларнинг тарк қилинганлиги учун азобланилмайди. Шунинг учун ҳам бу ишни қилишга талаб қатъий бўлаётир. Демак, амри маъруф, наҳй мункар мусулмонларга фарздир.
Абу Саид Худрийнинг ривоят қилишича, Пайғамбар (с.а.в) шундай деган эканлар: «Ким сизлардан бир мункар ишни (содир бўлганини) кўрса, бас, уни қўли билан ўзгартирсин, бунга қурби етмаса тили билан, бунга ҳам қурби етмаса қалби билан. Лекин буниси (қалб билан ўзгартириш) энг заиф иймондир».
Бир гуруҳ уламолар мана шу ҳадисни амри маъруф, наҳй мункарнинг ҳар бир мусулмонга имконияти даражасида фарзи айнлигига далил қилиб кўрсатганлар. Имконият шу уч ҳолатдан бирида бўлмай қолмайди. Чунки мункар ишни ҳатто дили билан ҳам ёмон кўрмайдиган мусулмоннинг ўзи бўлиши мумкин эмас. Инсоннинг тоқати етмайдиган нарсага шариатда таклиф қилинмайди. Шунинг учун ҳам бу ҳадисда бўлаётган мункар ишни тўхтатиш, бўлай деб турганининг олдини олиш талаб қилинаётир. Демак, ҳар бир мусулмон мункар ишнинг олдини олишга, бўлаётганини тўхтатишга шошилмоғи лозим. Бошқаларга ишониб ўзини олиб қочиши ва сусткашлик қилиши жоиз эмас. Агар бошқаси қайтаришга уринса-ю, уни тўхтатиш ёки олдини олишга муваффақ бўлмаса фарз у мусулмондан соқит бўлмайди. Мункар иш бутун мусулмонлар оммаси томонидан содир бўладиган бўлса, жамиятда бузуқлик ва фитналар кенг тарқалади. Бу пайтда фитналарни йўқ қилиш, бузуқликни қуритиш ҳукмдорларга вожиб бўлади. Чунки улар буйруқ берувчилардир. Аллоҳ таоло айтадики:

– „Уларни, яъни мусулмонларни агар Биз ер юзига ғолиб қилсак, улар намозни тўкис адо этадилар, закотни (ҳақдорларга) берадилар, яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан қайтарадилар". [22:41]
Бу вазифа шунингдек уламоларнинг ҳам гарданидадир. Чунки улар панд-насиҳат қилиш, тўғри йўлни кўрсатиш ва Аллоҳнинг азобидан қўрқитиш билан одамларни йўлга солишга қодирдирлар. Бутун мусулмонлар оммаси ҳам қўлларидан келганича ораларидаги бузуқликка қарши турмоқлари лозим.
Агар мункар иш ҳукмдорлар томонидан содир бўлса, уни тўхтатиш масъулияти уламолар гарданида бўлади. Бу ишда уларни қуроллари мусулмонлар оммасидирки, улар оммани ҳукмдорларнинг қилаётган ишларини текширишга, улардан ҳисоб олишга, уларни зулмдан қайтаришга чорлайди. Пайғамбар (с.а.в) айтадилар: «Кимки Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол қилган, Аллоҳга берган аҳдига хиёнат қилган золим султоннинг Аллоҳнинг бандалари ичида гуноҳ ва тажовузкорлик билан иш олиб бораётганини кўрса-ю, уни на тили билан, на амали билан ўзгартирмаса Аллоҳ бундай кимсани қаерга киритишни Ўзи билади».
Агар олимлар ҳам бузилсалар ҳақиқий бало мана шу. Бундай пайтда ҳеч кимдан амри маъруф ва наҳй мункар иши умид қилинмайди. Оқибатда эса иймондан зарра ҳам қолмайди. Пайғамбар (с.а.в) айтганлар: «Одамлардан икки тоифа борки, агар улар ўнглансалар, одамлар ҳам ўнгланадилар, агар бузилсалар одамлар ҳам бузиладилар. Улар олимлар ва амирлардир».
Агар жамият мана шу даражада тубанлашса, зулм ҳаддан ошиб бузуқлик ёйилиб, завқлар бузилиб, ҳислар ўлиб одамлар зулм аламини сеза олмайдиган, бузуқликнинг бадбўй ҳидини туя олмайдиган бўлиб қолсалар, дилларидаги иймон заифлашса, Аллоҳнинг Китоби ва Пайғамбарининг Суннатидан йироқлашсалар, улардаги гуноҳдан қўрқиш ҳисси ўлиб кетса, жамиятдаги мувозанат издан чиқса, одамлар Аллоҳнинг буйруқлари ва наҳйларидан, чегараларидан четлашсалар, мана шундай бузуқ воқеликдан чиқиш учун бир йўл борми?
Бор! Ислом исломий жамиятнинг шу даражада бузилиб кетишидан қайтариш учун эҳтиёт чорасини кўриш билан бирга уни ҳар қандай ёмон воқедан қутқариш чорасини ҳам кўриб қўйган. Агар мусулмонлар эҳтиёт чоралари билан биргаликда қутилиш чораларини ишлатганларида бугунги кундаги ҳолатларига келиб қолмаган бўлардилар. Ҳозир ҳам бу чораларни ишлатсалар ёмон воқедан қутилиш ва тикланиш кафолатини оладилар. Исломнинг мусулмон миллатини ўзига лойиқ даражада тубанлашиб кетмаслиги учун белгилаб қўйган чоралари ҳукмдорларнинг гарданларига юклатилган муҳим масъулиятдир.
Мусулмонлар фақат бир муддат вақт мобайнида ишлатиб кейин ташлаб юборган етарлича мукаммал бўлган чоралар Ислом эътиқодига асосланган, исломий даъватни ёйиш иши билан шуғулланадиган, ҳукмдорларнинг қилаётган ишлари ва тасарруфлари тўғрисида ҳисоб оладиган сиёсий ҳизб - жамоадир. Бу иш Қуръони Карим ҳужжати билан Аллоҳ таолонинг мусулмонларга вожиб қилган масъулиятларидандир.

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1629 | Добавил: eldar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz