Суббота, 24-05-04, 08:37

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Август » 10 » Ўтинбоева: 'Урмат Бариқтабасов ҳокимиятни ағдармоқчи бўлган'
10:37
Ўтинбоева: 'Урмат Бариқтабасов ҳокимиятни ағдармоқчи бўлган'

Ўтинбоева: 'Урмат Бариқтабасов ҳокимиятни ағдармоқчи бўлган'

Сурат "Фергана.Ру" веб саҳифасидан олинди

Қирғизистон Президенти Роза Ўтинбоеванинг айтишича, "Мекен Туу” ("Ватан Байроғи”) партиясининг раҳбари Урмат Бариқтабасов халқ қурултойи ниқоби остида амалда давлатни тўнтармоқчи бўлган.

Қирғиз раҳбарининг билдиришича, жаноб Бариқтабасовнинг ҳамкорлари буюртма асосида муваққат ҳукумат аъзоларига суиқасд қилмоқчи бўлишган ва уларнинг бу йўлдаги қатор уринишлари муваффақиятсиз кечган.

Ўтинбоева хонимга кўра, "Мекен Туу" партиясининг раҳбари Бишкек ва унинг сарҳадларида оммавий тартибсизликлар уюштириш билан ҳокимиятни қўлга киритмоқчи бўлган.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлигига кўра, Урмат Бариқтабасов кеча тунда 30 га яқин тарафдорлари билан Бишкек атрофида қўлга олинган.

Расмий хабарларда айтилишича, улар ҳозир Миллий хавфсизлик қўмитасининг ҳибсхонасида сақланишмоқда.

Ҳибсдагилар оммавий тартибсизликларни уюштириш, давлат ҳокимиятини тўнтаришга тайёргарлик кўриш ва ноқонуний тарзда қурол-яроғ сақланишда айбланишмоқда.

Қирғизистон миллий телевидениеси Бариқтабасов ва унинг ҳамкорлари орасидаги телефон мулоқотлари акс этган лавҳаларни намойиш этган. Уларнинг ўзаро суҳбати Миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан ёзиб олингани айтилмоқда.

Урмат Бариқтабасов ва тарафдорлари Балиқчи шаҳридан пойтахтга келган енгил машиналарда қурол-яроғ билан ўқ-дорилар топилган.

Улар ҳибсга олинган Иссиқ-Ота тумани ҳудудида ҳуқуқ-тартибот кучлари қочиб кетаётганда ташлаб юборган қурол-яроғларни топиш бўйича ҳам махсус амалиёт ўтказмоқда.

Расмийларга кўра, норозилик намойишларини тарқатиш ҳаракатлари чоғида жами 11 киши жароҳатланган.

Хавфсизлик идораси раҳбари генерал Дўйшобаев эса, оммавий тартибсизликларни уюштиришга собиқ президент Қурманбек Бакиев қариндошлари маблағ ажратишган, деб билдирган.

Кеча пойтахт Бишкек ва пойтахт яқинида жойлашган Киргшёлк қишлоғи қаршисидаги серқатнов йўл бўйида Урмат Бариқтабасовнинг тарафдорлари халқ қурултойи номи остида норозилик намойишлари уюштиришган ва жорий ҳукуматнинг истеъфо бериб, Бариқтабасовнинг ўзини Бош вазир лавозимига тайинланишини талаб қилишганди.

Яна бир жиноий иш

Расмий маълумотларга биноан, тадбиркор ва "Мекен Туу" ("Ватан Байроғи) сиёсий партиясининг раҳбари, Қирғизистон ва Қозоғистоннинг қўшалоқ фуқароси Урмат Бариқтабасов 2005 йилнинг 17 июн куни оммавий тартибсизликлар уюштириш ва ҳокимиятни ноқонуний ағдаришга уринишда айбланган. Ҳамда шу айбловлар асосида унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Лекин Урмат Бариқтабасов ўша куннинг ўзида четга қочиб кетган. Шу йилнинг 7 апрел куни собиқ президент Қурманбек Бакиев ҳокимияти ағдарилган сўнг ортга қайтган.

Аммо янги қирғиз ҳукумати унга қарши қўзғатилган жиноий иш поёнига етказилишини билдирган. Лекин мунтазам равишда Қирғизистонга келиб-кетиб юрган жаноб Бариқтабасовга тергов идорасига чақирилганда дарҳол келиш мажбурияти шарти остида озодликда юришга рухсат берилган.

Ҳукумат мулозими Азимбек Бекназаров Урмат Бариқтабасовга ўзини ҳимоя қилиб, номини оқлаши учун барча имкониятлар берилганлигини айтган.

Лекин олти марта сўроққа келмагани учун Қирғизистон Бош прокуратурасининг мурожаатномаси асосида маҳкама идораси Урмат Бариқтабасовни ҳибсга олишга қарор қилган.

Бариқтабасовни иқтисодий қинғирликларда айблаб, Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳам ҳибсга олиш истагини билдиришганди.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг билдиришича, ҳозир мамлакатда вазият тинч. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари вазиятни тўлиқ назорат остига олишган.


http://www.bbc.co.uk/uzbek/central_asia/2010/08/100806_urmat_bishkek_latest.shtml

Категория: Қ И Р Ғ И З И С Т О Н | Просмотров: 1002 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz