Суббота, 24-05-04, 06:57

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Август » 10 » Ҳамбургдаги масжид ёпилишида Ўзбекистон ҳам тилга олинди
10:39
Ҳамбургдаги масжид ёпилишида Ўзбекистон ҳам тилга олинди

Ҳамбургдаги масжид ёпилишида Ўзбекистон ҳам тилга олинди

Олмония полицияси шимолий Ҳамбург шаҳридаги "Тоиба" масжидини ёпган. Масжидга исломий экстремистлар дея гумон қилинган шахслар учрашаётганлари борасидаги хабарлар ортидан рейд ўтказилган.

Ҳамбург шаҳри полицияси душанба куни эрталаб рейд ўтказган ва "Тоиба" масжидидаги қатор компютерлар ҳамда бошқа жиҳозларни мусодара этган.

Жосуслик хизмати расмийлари масжид радикал исломий жангарилар учун муҳим учрашув жойи бўлгани ва бино АҚШга қарши 2001 йил сентябр ҳужумларидан бери кузатиб келинганини айтишади.

Расмийларга кўра, собиқда "Ал-Қудс" номи билан маълум масжидда Муҳаммад Атта дохил 2001 йил 11 сентябр ҳодисаларининг айрим ҳужумчилари учрашиб туришган ва бу ер ҳужумлардан сўнг ҳам исломий ақидапарастлик ўчоғи бўлиб қолган.

Текширувчиларнинг айтишларича, ўтган йил аксари олмонлардан иборат 11 жиҳодчи ҳам ушбу масжидда кўришган.

Улар кейин Покистон ва Афғонистондаги террорчилар тайёрлов жамлоқларига йўл солишган.

Даъво қилинишича, Ислом динини қабул қилиган олмонлардан бири Ўзбекистон Исломий ҳаракатига қўшилган.

Ҳамбург полицияси бошлиғи Кристов Аҳлҳаус бу масжидда жангарилик фаолиятлари олиб борилганини айтади.

"Тоиба узоқ йиллардан бери мужоҳидлар учрашадиган нуқта бўлиб келган. Мужоҳидлар ташвиқот, режалар ва пул ёрдамида умумжаҳон жиҳодини ёки маъқуллашади ва ёки қўллашади" деди жаноб Аҳлҳаус.

Полицияга кўра, масжид биносидаги тинтувдан кейин бу масжидга боғлиқ маданий марказ ҳам ёпилган.

Ҳамбург полицияси раҳбарининг сўзларига кўра, улар масжидни ёпиш учун етарли далилга эга бўлганлар.

"Агар бу ташкилотнинг аксилконституцион фаолият билан шуғулланганига доир қўшимча исбот-далил керак бўлса, айтиб ўтай, "Ҳамбург-Тур" деб номланган гуруҳ бўлган ва улар мужоҳид бўлиб тайёргарликдан ўтиш учун Афғон-Покистон чегарасидаги махсус жамлоқларга боришган. Ташкилотни маън этиш учун биз рисоладагидек йўл тутдик. Йиллар давомида бу ташкилот тажовузкорона ва аксилдемократик мафкура ҳамда диний қарашларни ёйиб келаётган эди", деди Кристов Аҳлҳаус.

Ҳамбург полицияси раҳбари исломий экстремист деб кўрилган кучларга қарши муросасиз кураш олиб боришларини қайд этди.

"Биз Олмонияда исломий жамият қуриш ҳаракатларига аралашган ва бу йўлда зўравонликдан ҳам қайтмайдиган одамлар учун Ҳамбург учрашув нуқтаси бўлишини истамаймиз" деди Кристов Аҳлҳаус.


http://www.bbc.co.uk/uzbek/world/2010/08/100809_cy_germany_mosque.shtml

Категория: Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И | Просмотров: 1149 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz