Суббота, 24-05-04, 14:19

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Август » 10 » Тожикистондаги Сугд вилояти «Узбеклар маънавият ва маърифат Маркази» рамзи
22:06
Тожикистондаги Сугд вилояти «Узбеклар маънавият ва маърифат Маркази» рамзи

Тожикистондаги Сугд вилояти «Узбеклар маънавият ва маърифат Маркази» рамзи

Яқинда Тожикистонинг шимолий Суғд вилоят адлия бўлими «Ўзбеклар маънавият ва маърифат маркази» жамоатчилик ташкилотини қайддан ўтказди. Ҳамдўстлик мамлакатларида қатор йиллардан буён амал қилаётган бундай марказлар ҳаётда ўзининг ижобий натижасини бераётгани кўпчиликка маълум.

Янги Ташкилот ўзбек олими, педагогика фанлари номзоди, доцент Илҳом Темирович Юсуповнинг саъйи-ҳаракати туфайли таъсис этилди.

Ташкилот уставида «фаолиятнинг асосий мақсадлари: ҳуқуқий ҳимоя ва миллий озодлик, маданият, маърифат, ижтимоий-иқтисодий, меҳнат, миллатлар ўртасида муносабатлар муштараклиги, Тожикистон ва Ўзбекистон халқлари ҳамда бошқа давлатлар ўртасидаги дўстлик алоқалари ва тинчликни мустаҳкамлашни амалга ошириш учун учун ўзбек аҳолисини бирлаштиришга қаратилган» деб ёзиб қўйилган.
Минтакада бугунги муҳит ва шароитдан келиб чиқадиган бўлсак, бу ташкилот Фарғона водийсида анча-мунча ишларни бажаришга бел боғлаган кўринади. Ташкилот раиси п.ф.н И.Т. Юсупов билан учрашиб, унга қатор саволлар билан мурожаат қилдик.

Суҳбатни Тожикистондаги «Суғд ёғдуси» номли мустақил ўзбекча адабий-маърифий, ижтимоий-сиёсий, илмий-оммабоп журнали Бош муҳаррири ўринбосари Тилаболди Абдуназаров ташкил этган.

1. Илҳом Темирович, янги нарса, янги ташкилот, колаверса янгича қарашларни одамлар турлича қабул киладилар. Биров у дейди, бириси бошқача…Шу ҳақда…

-Ким кайси бир буюк алломанинг доно фикри хотирамда колган. У айтадики, «Санъатнинг барча туридаги махорат мактаб боласининг уринишларидан ортик нарса эмас. Энг буюк санъат – бизнинг хаётимиз.» Мана шуни ёдда тутиб, биз янги нарсаларни киритамиз ёки яратамиз демаймиз. Биз хаётимизда борини, аммо инсонларимиз миллатнинг сезмаётган ва илгамаётган рухий кудратини бор буйи билан курсатиб куйишни олдимизга максад килиб куйганмиз. Хаммаси бизгача айтилган ва курсатилган. Авваласи буюк ва кодир якка Худо, ана ундан кейин бизнинг камтарона харакатларимиз туфайли ниятлар амал олса, шу бизнинг бахтимиз булади.

Биласизми, Сизнинг саволингиз таникли тожик академиги Мухаммаджон Шакурий билан С.М. Киров номидаги Ленинобод педагогика институти талабалари уртасидаги учрашувни ёдимга солди. Ушанда мухтарам домла бир гапни килгандилар «Бировга мумкин кадар кумак кил, яхшилик кил. Яхшилик килиш кулингдан келмаса, хеч булмаса унга халакит берма. Шунинг узи сенинг яхшилигинг ва кумагингдир.» Бунга кушимча яна нима дейиш мумкин?


2. Ушбу ташкилотни таъсис этишда баъзи мушкулотларга дуч келгансиз. Балким кушнилар тажрибасини урганишга тугри келгандир?

Саволни куп киррали килиб бермокдасиз. Буни тушунаман. Биз хаёт тажрибасига суянамиз. Хаммаси атрофимизда. Факат буни сезгирлик билан илгаб олиш ва харакат кила билмок керак холос. Бу дунё Аллох тарафдан бир муъжиза сифатида яратилган ва хамма гузал нарсалар ёнингизддадир. Муаммо ва мушкилликларни инсонни узи яратади ва унга уралашиб колади. Мушкилотларни сездириб-сездирмай, пинхона, бу уткинчи дунёда кандайдир бир шахсий гараз ёки манфаатлар туфайли ёнингиздаги инсонлар яратади. Ахир атрофга бир каранг, Сизга нима етмайди? Мартабами? Интилинг ва етишинг! Шон-шухратми? Узингизни курсатинг ва шохсупага кутарилинг! Пулми? У оёкларингиз тагида сувдек окмокда, кулингиздан келса энгашиб ховучлаб ола билинг! Авалло, Аллох шунга Сизни насиб этган булсин!

3. Сафарга отланаётган сайёх «туяга миниб узокни кузлайди». Ташкилотнинг келгуси асосий иш фаолияти хакида икки огиз…

-Асосий иш фаолиятимиз маънавият ва маърифат оркали амалга оширилади. Максадга етиш учун олдидимизда жуда куп вазифалар бор. Уларни санаб курук гап купайтиршни истамас эдим. Мухими, халк орасидаги истеъдодлар кувватини Ватан тараккиёти учун йуналтириш бизнинг асосий вазифамиз булиб колади. Истеъдодларимиз жуда куп. Лекин кадрсизлик, чорасизлик ва айрим холатларда нописандлик туфайли бу истеъдодлар таркалиб кетмокда. Сулимокда. Жуда куп холларда бу пулга ва шароитга богликдир. Биз буни хал этиш йулини топгандекмиз ва шунинг учун хам машаккатли куринаётгандек огир ишга бел богладик. Олдимиздаги биринчи галдаги вазифамиз: фалиятимиз кузгуси учун мустакил газета ташкил этиш, кучли таргибот воситаларига эга булиш. Худо хохласа, радио ва телевизион дастурларни йулга куйиш ниятларимиз бор.
Узокни кузлаган режамиз эса, Марказий Осиёни бир бутун куриш, унинг интеграцион тараккиётига кумак бериш.

4. Ён кушни, жон кушни деган гап бор. Хусусан, Узбекистон билан муносабатларни иликлаштириш маъноси Ташкилот кун тартибига куйиладими?

-Ёмон булмаган савол. Лекин бу давлатлар орасидаги муносабатлар кай даражада эканлиги хаммага маълум. Узбекистон билан муносабат масаласи олий хукумат доирасидаги иш. Бу масала низомдан келиб чиккан холда кун тартибимизга куйилмайди. Лекин «халк дипломатияси» деган нарса бор. Жахон тарихи мисолида давлатлараро муносабатлардаги чигал масалани халк вакиллари хал этган мисоллар талайгина. Иншоллох, бунинг хам учкунлари бизга нур берса ажабмас.

Ташкилотнинг олд вазифаларидан бири, миллий маънавиятни равнаќ топтиришга, халќ маърифатини юксалтиришга ҳамда жаҳон халќлари тафаккури маҳсулидан Тожикистон ўзбек халќини баҳраманд этишга, республикадаги маънавий муҳитни янада соғломлаштиришга кўмаклашишдан иборатдир. Буни ичида э, хей… канча ишлар бор.

5. Маълумки, вилоятда узбек кавмига мансуб миллат анчагина… Республика тараккиётини юксалтиришда Ташкилотнинг амалий хиссаси кандай булади?

-Саволдаги «кавм» сузи… Узбек кавмига мансубларнинг барчаси бир миллатдир. Яъни узбеклардир. Назаримда, узбек кавми хакида суз юритиш аслида, тушунганлар учун бугунги замонда, нима десамикан…юмшок килиб айтганда саёз сиёсий янгилишиш десаммикин…ха, шундай дея колайлик. Чунки, узбек миллат сифатида шаклланиб булганига анча булган. Ва яна «миллат» тушунчаси хакида. Мен бу суз урнида миллатнинг уз номини келтиришни маъкул курган булардим. Яъни тожик миллати, узбек ё киргиз, ёхуд рус миллати деб эмас, факатгина тожик, рус, узбек сузларини куллаш лозиммикан деб уйлайман. Чунки, афсуски, 21 асрга келиб миллий масала яна долзарб, аммо хавфли пинхона долзарб масалага устириб чикарилмокда. Айнан «устирилмокда» ва бундан фойдаланилмокда.

Хамма билган ва республикамиз ОАВларида такрор-такрор ёзилаётган гап бор… Жамиятимизда коррупция жуда илдиз отган. Бу жуда ёмон газак отиб кетган касаллик туфайли жамиятни яра босмокда. Ярани эса кесамизу холос! Хиссалардан бири шу булади. Одам оёгидаги яра унинг танаси харакатига азоб берганидек, бу яра хам жамиятимиз тараккиётига гов булмокда. Шу яранинг тошиб кетаётганига хам аслида одамларнинг узида сабаб бор. Биз сабабнинг асосини йукотишга интиламиз. Бошка хиссалардан канчасини эса юкорида айтиб утдим.

6. Жамоатчилик ташкилотлари, сиёсий партиялар билан алока кай йусинда булади? Узбеклар дунёнинг турли бурчакларида…

И.Ю. Ха, зехнингизга балли! Мана ёнимда Ташкилотнинг халкаро алокалар ва оммавий ахборот воситалари буйича раис уринбосари, журналист Равшан Шамс утирибди. Унданам эшитасиз. Энди… Ташкилот узбек халќи мероси, маданиятини ўрганиш ва тарѓиб ќилиш маќсадида хорижий мамлакатлардаги ўзига турдош давлат ва жамоатчилик ташкилотлари билан алоќа ўрнатади, ҳамкорлик қилади, халқаро миқиёсда илмий-маданий конференциялар уюштиради, олимлар, маданият намояндалари, мутахасислар, айрибошлашни уюштиришга, ахборотлар алмаштиришга кўмаклашади.

Р. Ш. Бу алокалар инсоний булади. Биз аввал инсонмиз, кейин сиёсатчидирмиз. Биз партияларни хокимият партияси ёки мухоллиф ва ёхуд хорижий деб ажратишни истамаган булардик. Бу бизнинг истагимиздан ташкаридаги холат.

Биз аллакачонок Тожикистондаги етакчи ва таникли сиёсий партиялар билан яхши алокадамиз. Россияда, Кавказда, Татаристонда баъзи жамоатчилик ташкилотлари билан алокага киришмокдамиз.

Биз Америка, Европа ва Австралиядаги айрим узбеклар билан алокадамиз. Марказнинг таъсис этилганини хали Сугдда билишмасдан Европа ва Америкадаги узбек зиёлилари, таникли инсонлар эшитишди, кутлашди. Баъзилардан хамкорлик истаклари олинди. Лекин булар хакида алохида суз юритиш мавриди келади деб уйлаймиз.

И.Ю. Узбеклар маркази Тожикистондаги илмий ташкилотлар, ўқув юртлари жамоатчилик ташкилотлари билан ҳамкорликда Марказий Осиё ва бошқа мамлакатлар вакиллари иштирокида анжуманлар ўтказади. Хорижий давлатлардаги маънавият ва маърифат муаммолари билан шуғулланувчи ташкилотлар билан алоқалар ўрнатади

Маънавият ва маърифат масалалари билан шуғулланувчи жамоатчилик ташкилотлари, уюшмалар, жамиятлар ва жамғармаларни ихтиёрий равишда ўз таркибига қабул қилади


7. Марказ фаолиятини кундай ёритувчи уз газетаси булади дедингиз. Кадрлар, маблаг масаласи кандай булади? Юзта «сиз-биздан, битта жиз-биз» дегандай….

И.Ю. Шартаки гап булдию! Дангалига кучсак пул, маблаг…бу бизга хозир муаммо эмас. Лекин бу масала… тадбиркорлар тили билан айтганда «молиявий сир».

Р.Ш. «Молиявий сир»дан пардани озгина кутариш мумкин. Яъни, пул озмас. Аммо «куки»дан миллионер хам эмасмиз. Лекин газета ва журналларни таъсис этиш, оммавий ахборот воситаларини ишга солишга етарли маблаг топилади. Гап хозир бошка нарсада. Маънавиятимизда… Пул эса…Янги тахририятга маошгина эмас, думбаси селкиллаган хисори кучкорни йилига бир марта нафакат «жиз-биз», балки, тандир кабоб килишга хам етади. Шу буладими?

8. Ташкилотнинг жойлардаги, хусусан шахар ва нохиялардаги филиаллари иш услуби кандай йулга куйилади?

Р.Ш Кандай? Кандай «кандай»? Пул керакми? Ишлайвермайдими!

И.Ю. Э, энди бунака гап эмасда жура. Филиаллармиз иши уставга кура булади. Яъни, стратегик максаддан келиб чиккан холда минтакаларда истеъдод сохибларини майдонда от сура оладиган даражага етказиш. Ана унда совринни узлари ола биладиган булишади. Аммо, аввалига фидойилик талаб килинади. Агар иинсонларимиз гузапоя учунгина кетмон чопаётганларини хисобга оладиган булсак, бу иш ундан енгилрокдир.

9. Хозирги бозор иктисодиёти шароитида бир ёки 5-6 кишининг фидоийлиги билан бир ишни амалга ошириш гоят мушкул. Марказни куллаб-кувватлаш масаласи мени доим уйлантиради, ташвишга солади….

И.Ю. Албатта осон эмас. Лекин тараккиёт учун сармояси ва идрокини уртага тиккан инсонлар тарихимизда куп булган. Аслида тараккиётга пул тикиб бойлик орттирадилар.Бизда жуда купчилик буни бошкача тушинади. Фидойилик керак дейишади. Майли, шундай була колсин. Бундай инсонлар хам бор. Масалан Б.Гафуров нохиясидаги Уткансой кишлогидаги урта мактабда карийиб 30 йил директорлик килган Тожикистон маорифи ва матбуоти аълочиси, фидоий укитувчи Абдурашид Бургутов, суз устаси Гайратжон Хамрокулов… Имкониятдан фойдаланиб, бу ажойиб инсонларга Марказимизни таъсис этишдаги кумаклари учун ташаккур билдираман. Тугри, «кафтда берган билан куш туймайди» деган гап бор. Лекин маърифатни юкори кутара билсак, пул хам булади.

Р.Ш. Мулохазали саволингизни кисмларга буламиз. Бозор иктисодиёти шароити аслида жуда ажойиб! Бундан киши нолимаслиги керак. Илхом Темировични сузларида жон бор. Энди…агар хозир атрофимизда 5-6 фидойи киши булса эди, уша 5-6 киши 5-6 йилда дангиллама участка кура оладиган маблагга эга буларди. Курдингиз, Сизни нима ташвишга соладию, бизни нима?

Мухитимиз ва шароитдан келиб чикиб саволингиздаги дардни албатта, тушунаман. Жуда купчилик пул, пул яна пул дардига тушиб колган. Аслида айнан шу учун, яъни, ресурслар сабаб минтакада нотинчлик учоги сакланиб турибди. Шу сабаб Ирокда уруш булди. Айнан ресурслар, пул учун Афгонистонда зиддият тухтамаяпти. Етакчи давлатларнинг Эронга муносабати замирида хам шу ётади. Факат шунинг учунгина ривожланган давлатларнинг турли минтакаларда геополитик кизикишлари мавжуд. Бу кизикишлар туфайли гох у ерда, гох бу ерда турли фитна ва фожеаларга гувох булмокдамиз. Биз бу ахволга тушиб колишни истамаймиз.

Айрим маълумотларга караганда, регионимизда хозир узгаришлар кутилмокда. Бунинг хатарли куртаклари хакида Москвадан таникли рус тахлилчиси А.Собянин яхшигина огохлантириш берганди. Афсуски, буни жиддий кабул килувчилар оз ва айнан шу холат хам хатарлидир. Мумкин кадар маънавиятни кутариб, окибатларнинг машъум куринишларини камайтиришимиз зарур. Вокеалар ривожини тухтатиб колиш эса, бизнинг кулимиздан келмайди.

И.Ю. Узбеклар маркази хўжалик ва ишлаб чиќариш фаолияти билан ҳам шуғулланади. Ташкилот ўз ваколатлари доирасида миллий маданият, амалий санъатни тарѓиб этиш билан шуғулланувчи, хўжалик ҳисобида иш юритувчи студияларга эга бўлади. Унинг жойлардаги бўлимлари хузурида хўжалик хисобида фаолият кўрсатувчи, ўз-ўзини маблағ билан таъминлашга асосланган корхоналар ташкил этилади. Унинг маданий мерос ва тарбиявий ишларни тарғиб этишдан келган даромадлари булади албатта.

10. Узбеклар марказининг таъсис этилиши Киргизистондаги этник фожеа яраси битмаган кунларга тугри келди…

-И.Ю. Мазкур ташкилотни яратиш фикри уч йил олдин тугилган эди. Буни Киргизистондаги фожеаларга хеч кандай дахли йук. Лекин мен Киргизистонда халкнинг айнан маънавият ва маърифатдан узоклиги учун фожеа катта куламда аланга олди деб уйлайман.

Р.Ш. -Биласизми, саволни берган захотингиз бу ташкилот устави билан дастлаб танишган купгина зиёлиларнинг реакцияси ёдимга тушди. Улар уставнинг асосий максадини укиб туриб бошларини чайкашарди. Айримлар очик килиб «бу хозир керак эмасди, узларингизга зарар киляпсизлар» дейишди. Асримиз информация асри, ундан укиётганларимиз эса айни пайтида фаолият бошлаганимиз тугри деган хулосани беради.


Т. А. Мазмунли сухбатингиз учун рахмат.

И.Ю. Ташаккур!

Р.Ш. Аллохга севикли колинг.

www.yangidunyo.com

Категория: Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И | Просмотров: 2956 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 4.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz