Суббота, 24-05-04, 14:32

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Август » 11 » МУХОКАМА УЧУН
21:46
МУХОКАМА УЧУН
Дунё ўзбеклари Ассоциациясининг НИЗОМИ
Лойиҳа
I.Умумий қоидалар
I.1. Дунё ўзбеклари Ассоциацияси - ўзбеклар истиқомат қилувчи асосий тарихий ватани – Ўзбекистон Республикасида ва аҳолининг катта қисмини ташкил этувчи Марказий Осиё давлатларида, ҳамда жаҳоннинг бошқа давлатларида яшовчи ўзбекларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи, уларнинг маънавий - маърифий соҳалардаги алоқаларини мустаҳкамлаш, гуманитар ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, ўзбеклар жамоаси вакилларининг маданият, адабиёт ва илмий изланишлар соҳасидаги ютуқларини, урф-одатлари ва миллий хусусиятларини сақлаб қолиш ва келажак авлодларга етказиш, ўзбек халқининг асрлар мобайнида шаклланган маданий мероси, ёзма ва оғзаки халқ ижоди, тасвирий ва амалий санъати, мусиқа, қўшиқчилик ва рақс санъатини жаҳон халқлари орасида тарғиб этиш мақсадини кўзловчи нотижорат жамоат бирлашмасидир.
I.2. Ташкилотнинг тўлиқ номи:
Ўзбек тилида - "Дунё Ўзбеклари Ассоциацияси”
Инглиз тилида – "World Uzbek Association”
Нидерланд тилида - "Werld Associatie van Uzbek”
Рус тилида – «Всемирная Ассоциация узбеков»
I.3. Ассоциация ўз фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиладиган мамлакатнинг Конституциясига, қонунларига ҳамда ўша мамлакатда амал қилинувчи норматив актларга, шунингдек мазкур Низомга мувофиқ амалга оширади.
I.4. Ассоциация юридик шахс ҳисобланади, ўз номи ёзилган муҳрга, штампларга, бланкларга ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган бошқа реквизитларга эга бўлади, ҳамда банкларда ўзининг ҳисоб рақамларини очади.
I.5. Ассоциация ўз фаолиятини ўзбеклар яшовчи барча мамлакатларда амалга оширади.
I.6.Ассоциация ўз фаолиятини муассисларнинг ҳамда ҳомийларнинг ихтиёрий бадаллари ҳисобига амалга оширади.
I.7. Ассоциациянинг манзили:
II.Ассоциациянинг мақсади
Ассоциациянинг мақсади қуйидагилардан иборат:
II.1. Дунёнинг турли мамлакатларида истиқомат қилаётган ўзбекларнинг ўзаро алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида ўзбек жамоалари вакиллари иштирокида илмий ва маданий анжуманларни ташкил этиш;
II.2. Ўзбек жамоалариининг расмий ташкилотлари ва вакиллари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мувофиқлаштириш;
II.3. Дунёнинг ҳар хил давлатларида истиқомат қилувчи ўзбек миллатига мансуб кишиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш;
II.4.Миллатчилик, миллий шовинизм, сепаратизм, экстремизм ғояларига қарши курашиш, миллий манфаат, миллий ўзига хослик ҳосиятларини барча халқлар билан тенгҳуқуқлик ва ўзаро ҳурмат принциплари асосида тарғиб қилиш;
II.5. Ўзбеклар жамоаси вакиллари орасида ўзаро ҳурмат, моддий ва маънавий ҳамкорликни йўлга қўйиш, ҳомий ташкилотлар ва шахсларнинг гуманитар, моддий ва маънавий кўмаклашишга қаратилган ҳаракатларини мувофиқлаштириш;
II.6. Ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида давлат органлари, жамоа бирлашмалари, оммавий-ахборот воситалари, инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи барча ташкилотлар ва шахслар билан ўзаро манфаатни кўзловчи ҳамкорликни йўлга қўйиш;
II.7. Ўзбек халқи маданий мероси, тасвирий ва амалий санъати, классик ва замонавий мусиқа, қўшиқчилик ва рақс санъати, миллий урф-одатлари ва анъаналарини жаҳон халқларига кенг тарғиб қилиш мақсадида хайрия тадбирларини ташкил этиш;
II.8.Ўзбек адабиёти, тарихи, маданий ва сиёсий ҳаётига оид қўлёзма ва илмий асарларни оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғи орқали кенг халқ оммасига тарғиб қилиш ҳамда уларни чоп этиш ва тарқатишда ҳомийларнинг маблағларини жалб қилиш.
III.Ассоциациянинг вазифалари
Дунёдаги барча ўзбекларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида, ўзбеклар жамоаси истиқомат қиладиган давлатларнинг расмий органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи ташкилотлари ва шахслари билан ҳамкорликни амалга оширади;
Табиий офатлар, миллатлараро келишмовчиликлар, миллий ёки ирқий камситилган, ноҳақ жазога тортилган ва гуманитар бўҳрон қурбонлари бўлган ўзбекларнинг талабларига биноан уларнинг манфаатини химоя қилиб халқаро ташкилотлар, халқаро судлар ва хорижий давлатларнинг расмий органларига мурожаатлар қилади, моддий, маънавий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатади ва мониторинглар олиб боради;;
Дунёнинг турли мамлакатларида истиқомат қилаётган ўзбеклар жамоаси вакиллари иштирокида илмий, маданий, маърифий конференциялар, давра суҳбатлари ва бошқа йиғилишларни ташкил этади;

Ўзбек жамоаларининг ўзаро ҳамкорлик борасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
Ўзбек миллий санъти ва адабиётини тарғиб қилиш ва ўзининг Низомий жамғармасига маблағ тўплаш мақсадида ўзбеклар яшаётган мамлакатларда санъат усталари, ижодкорлар иштирокида ҳайрия концертлари, кўргазма ва ижодий кечаларни ташкил этади;

Ўзбек халқи манфаатларини талаб қилиб ўзбеклар истиқомат қиладиган мамлакатларнинг давлат ва ҳуқуқ-тартибот органлари, хорижий давлатлар элчихоналари, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари олдида маҳаллий ҳокимиятдан рухсат олинган пикет ва намойишларни уюштиради ва ўтказади.
IV.Ассоциациянинг ҳуқуқлари
Ассоциация қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
1.Рўйхатдан ўтказилган давлат ҳудудида ва хорижий мамлакатларда ўз номидан юридик ва жисмоний шахслар билан ўз ваколати доирасида шартномалар ва бошқа юридик ҳужжатлар тузиш;
2.Низом мақсадлари доирасида ўзбеклар жамоаси истиқомат қиладиган давлатларда семинарлар, кўргазмалар, конференциялар, ҳайрия концертлари ва ижодий кечалар мажмуини тайёрлаш ва ўтказиш;
3.Амалдаги қонунчиликка риоя қилган ҳолда ўзбеклар жамоаси истиқомат қиладиган давлатларда Низом мақсадларини амалга ошириш учун кичик корхоналар ва қўшма корхоналарни очиш, марказларнинг таъсисчиси бўлиш;
4.Низомдаги мақсадларни амалга ошириш учун нотижорат кўринишдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш;
5.Ассоциациянинг ўзбеклар жамоаси яшайдиган давлатлардаги бўлимларини, филиалларини ва шўъба корхоналарини ташкил этиш;
6.Рўйхатдан ўтказилган давлат қонунчилиги лицензия асосида фаолият юритишни талаб қиладиган ҳолларда Ассоциация ва унинг бўлимлари лицензия беришга масъул бўлган ташкилотлардан олинган лицензиялар асосида ўз фаолиятини юритади.
V.Ассоциация аъзолари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
1.Ассоциация аъзолигига жинси ва қайси давлатнинг фуқороси бўлишидан қатъий назар ўзбек миллатига мансуб бўлган, Ассоциация дастурларида иштирок этишни истаган, 18 ёшдан юқори шахслар ва ўзбекларни  бирлаштирувчи ташкилотлар қабул қилиниши мумкин. Ассоциацияга кириш учун номзодларнинг фаолияти Ассоциациянинг устувор вазифалари ва мақсадларига мос келиши мажбурий шартдир.
2.Ассоциация аъзолари Ассоциация фаолиятидан ўз сиёсий ва диний қарашларини, миллатчилик, сепаратизм, экстремизм ғояларини тарғиб қилишда ва ҳар хил сиёсий ва диний қарашдаги аъзоларни таъқиб этишда фойдаланишлари тақиқланади.
3.Ассоциация аъзоларига умумий талаблар:
Ассоциация аъзолигига қабул қилиш – тегишли ариза тақдим қилиш ва Ассоциация бошқаруви қарори асосида (абсолют кўпчилик овоз билан) амалга оширилади;
Ассоциация аъзолари (аъзо ташкилотлар ҳар бир аъзоси учун) имкониятлари даражасида - ҳар йилда камида 20 АҚШ доллари миқдорида - аъзолик бадалларини тўлашлари ёки ҳомийлик қилишлари мумкин;
Ассоциация аъзоси: а) кўнгилли равишда Ассоциация аъзолиги сафидан чиқиши, б) ўз вазифасини бажармаган ёки зарур тартибда бажармаганлиги учун, в) ўзининг ҳаракатлари билан Ассоциациянинг мақсад ва вазифаларига тўсқинлик қилувчилар Ассоциация аъзолигидан Ассоциация Бошқаруви қарори асосида аъзоликдан чиқарилиши мумкин;
Ассоциация аъзолари Ассоциация томонидан ўзларига берилган мулкка эгалик ҳуқуқини сақламайдилар, жумладан, аъзолик бадалларига ҳам. Улар ўзлари аъзо сифатида қатнашаётган Ассоциация мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар. Ўз навбатида Ассоциация ҳам ўз аъзоларининг мажбуриятлари бўйича жавобгар эмас.
4. Ассоциация аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:
Ассоциация фаолиятини бошқаришда қатнашиш;
Ассоциация фаолияти ҳақидаги тўлиқ ахборотни олишга, бухгалтерлик ҳисоботи ва бошқа ҳужжатлар билан танишишга;
Ассоциациянинг навбатдан ташқари Бошқарув мажлисини чақириш юзасидан Бошқарув раисига ёзма равишда ариза беришга;
Ассоциациянинг навбатдаги ёки навбатдан ташқари мажлисида Низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш масаласини кўриб чиқиш учун Бошқарув раисига тегишли йўл билан мурожаат қилишга;
Ассоциация томонидан ташкилий-техник, ахборот ва методологик ёрдам олишга;
Ўзининг ҳуқуқий ва қонуний қизиқишларини ҳимоя қилишга;
Ассоциация томонидан амалга ошириладиган барча дастур ва лойиҳаларда, ҳайрия тадбирларида ўзаро манфаатли қатнашишга;
Ассоциация аъзоларига тегишли барча имтиёз ва енгилликлардан фойдаланишга, агарда шундай қулайликлар мавжуд бўлса;
Ассоциация билан ўзаро ҳамкорлик шартномалари доирасида молиявий ва моддий ёрдам кўрсатишга ёки олишга.
5. Ассоциация аъзолари қуйидагиларга мажбур:
Низомда, Бошқарув қарорларида кўзда тутилган тартиб ва миқдорларида кириш ва аъзолик бадалларини тўлаш;
Ассоциация фаолияти билан боғлиқ конфеденциал маълумотларни тарқатмаслик;
Низом ва шартномалар қоидаларига амал қилиш;
Ассоциацияга ўз фаолиятини амалга оширишида ҳар томонлама ёрдам бериш;
Аъзолик бадалларини ўз вақтида тўлаш;
Ассоциация фаолиятини таҳлил қилиш ва қўшма ҳисоботларни тузиш учун Ассоциация Бошқарувига ўз фаолияти ҳақидаги ахборотни тақдим этиш;
Ассоциациянинг мақсади ва вазифаларини амалга оширишга ҳар томонлама ёрдам бериш.
VI.Ассоциациянинг бошқарув органи
1.Ассоциацияниг раҳбар органи Бошқарув бўлиб, унинг аъзолари ҳар беш йилда бир марта бўладиган, ўзбеклар жамоаси вакилларидан делегатлар қатнашувчи Қурултойда оддий кўпчилик овоз билан сайланадилар.
2.Бошқарув йиғилишлари заруриятига қараб (камида 6 ойда бир марта) ўтказилади. Бошқарувнинг таркиби ўзбекларнинг Ўзбекистон, Афғонистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва  давлатларининг фуқороси бўлган ўзбеклардан биттадан вакилдан иборат бўлади.
3.Бошқарув йиғилишлари оралиғидаги даврда Бошқарув раиси Бошқарув номидан иш юритади ва у ўз фаолиятини ушбу Низомда белгиланган ваколати доирасида амалга оширади.
4.Бошқарув йиғилишининг мутлақ ваколатига қуйидагилар киради:
Ассоциация фаолиятининг устивор йўналишларини аниқлаш;
Ассоциация Низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
Ассоциация бюджетини тасдилаш;
Ассоциация фаолиятини узлуксиз таъминлаш мақсадида Ассоциация дирекциясини ташкил этиш, ижрочи директорни тайинлаш.
Бошқарув раиси ва унинг муовинлари, ижрочи директорни тайинлаш ва вазифасидан озод қилиш;
Ассоциация бўлимлари, шўъба корхоналари, ваколатхоналарини ташкил этиш, тугатиш ва қайта ташкил қилиш, тегишли Қоидаларни тасдиқлаш;
Ассоциациянинг расмий аудиторини тайинлаш;
Ассоциация аъзоларини қабул қилиш ва чиқариш;
Ассоциация фаолиятини тўхтатиш ҳақидаги қарорни қабул қилиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш.
5. Ассоциация Бошқаруви қарори, агарда Бошқарув йиғилишида Бошқарув аъзоларининг 60% дан кам бўлмаган миқдори қатнашган тақдирда ва қарор Бошқарув аъзоларининг абсолют кўчилик овози билан қабул қилинганда қонуний ҳисобланади.
6.Бошқарув раисининг вазифалари;
Бошқарувга раисликни ҳар бир йилда Бошқарув аъзолари орасидан ҳар хил давлатдаги ўзбеклар жамоаси вакилларидан бири амалга оширади. Бир шахс Бошқарувга бир неча марта раислик қилиши мумкин, лекин узлуксиз бир мартадан кўп раислик қилиши мумкин эмас. Мазкур бандни ҳеч бир Бошқарув йиғилиши ўз фойдасига ўзгартириш ҳуқуқига эга эмас.
Бошқарув раиси ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.
Бошқарув қарорлари Раис имзоси билан расмийлаштирилади.
Раис вазифалари доирасига қуйидагилар киради:
Ассоциация фаолиятини унинг мақсадларига доир йўналишларини ишлаб чиқиш ва назорат қилиш;
Барча давлатлардаги ўзбеклар жамоаси вакиллари билан ўзаро манфаатли муносабатларни ўрнатиш ва мувофиқлаштириш;
Ассоциация ҳомийлари билан алоқалар ўрнатиш, ҳамкорлик қилиш, молиявий маблағлар излаб топиш ва моддий ва маънавий ёрдамга муҳтож бўлган ўзбекларга аниқ мақсадли ёрдам кўрсатишни ташкил этиш;
Ассоциация дирекцияси фаолиятини назорат қилиш;
Ассоциациянинг йиллик ҳисоботини муҳокама қилиш ва тасдиқлаш.
7.Ижрочи директорнинг вазифалари:
Бошқарув раиси ўринбосари – ижрочи директор Ассоциациянинг жорий фаолияти билан боғлиқ бўлган барча масалаларни амалга оширишга раҳбарлик қилади. Унинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
Бошқарув қарорларини ҳаётга тадбиқ қилиш;
Ассоциация фаолиятининг узлуксиз ишлашини таъминлаш. Дастур ва Низомий фаолиятнинг ижро этилиши йўлида ўзбеклар жамоаси вакилларининг ҳуқуқий ҳимояланиши, уларга моддий, маънавий ёрдам кўрсатишни ташкиллаштириш;
Ўзбеклар жамоаси яшайдиган давлатларда ҳайрия концертлари, кўргазмалар, ижодий кечаларни ташкиллаштириш ва ўтказиш;
Табиий офат, миллий низолар ва бошқа жиддий сабаблар ортидан жабрланган ўзбекларга гуманитар ёрдам кўрсатишни амалга ошириш;
Ассоциация вазифаларини амалга ошириш учун масъул бўлган мутахассислардан иборат ишчи ва эксперт гуруҳларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини таъминлаш;
Ассоциация томонидан амалга ошириладиган ишларнинг доимий мониторингини юритиш.
Ижрочи директор Ассоциация ходимларининг ишини ташкил қилади ва бошқаради, Ассоциация номидан фаолият кўрсатади, шу жумладан, унинг молиявий – хўжалик ишларини амалга оширади. Ассоциация номидан битимлар тузади, Ассоциация ходимлари бажариши мажбур бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради. Ассоциациянинг бўлимлари ва шўъба корхоналари раҳбарларининг номзодини Бошқарув раиси билан келишган ҳолда тайинлайди. Ижрочи директор Ассоциациянинг Низом доирасидаги барча фаолияти учун маъсулдир.
VII. Ассоциациянинг мол-мулки ва молиявий маблағлари
1.Ассоциациянинг мол-мулки асосий фондлар (бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари ва шу кабилар) дан, айланма маблағлардан, шунингдек, маблағ билан таъминлашнинг барча манбалари ҳисобига олинган молиявий ресурслар ва бошқа моддий бойликлардан иборат бўлади.
Ассоциация мол-мулкининг қиймати унинг мустақил балансида акс эттирилади.
2.Ассоциация маблағлари:
Муассислар ажратмалари – ҳайрия, ҳомийлик тушумлари ва холисона тушумлар, шу жумладан грантлар ва ташкилот рўйхатга олинган давлат қонунлари билан тақиқланмаган маблағлар ҳисобига шаклланади.
3.Ассоциациянинг ҳайрия, ҳомийлик тушумлари ва холисона тушумлар, шу жумладан олинган грантлари Ассоциациянинг ўз мулки ҳисобланади.
4.Ассоциация асосий фондларни ва бошқа моддий бойликларни қонунчиликда белгиланган тартибда тасарруф этади.
5.Ассоциация ўз мажбуриятлари бўйича ўзига бириктирилган, амалдаги қонунчиликка мувофиқ тўлов ундириб олиниши мумкин бўлган мол-мулк билан жавоб беради.
VIII.Бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботи
Ассоциация ўз фаолияти натижаларини амалдаги қонун ва қоидаларга биноан тезкорлик билан таҳлил қилади ва бухгалтерия ҳисобини амалга оширади, ҳисобот маълумотлари ва баланс ҳисоб-китобларининг ишончлилигини таъминлайди.
Ассоциациянинг молиявий ва хўжалик фаолияти устидан назорат – мажбурий равишда ҳар йили аудитор жалб қилиб, тегишли текширувни амалга оширишдан иборат бўлади.
IX.Ассоциация фаолиятини тўхтатиш ва қайта ташкил этиш
Ассоциация фаолияти унинг олий органи қарори ёки суд қарорига кўра тўхтатилиши мумкин.
Кредиторларнинг талаби қондирилгандан кейин қолган Ассоциация мулки Бошқарув йиғилишида ўрнатилган тартибда Бошқарув аъзолари ўртасида тақсимланади.

ҚУРБОНОВ томонидан қисман ўзгартириш киритилган варианти
Категория: Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И | Просмотров: 1295 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz