Суббота, 24-05-04, 13:46

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Август » 12 » Қирғиз ҳукумати мулозими халқаро полиция кучларига қарши чиқди
08:54
Қирғиз ҳукумати мулозими халқаро полиция кучларига қарши чиқди

Қирғиз ҳукумати мулозими халқаро полиция кучларига қарши чиқди

Халқаро полиция кучларининг Ўшга қачон етиб келиши номаълум

Қирғизистон муваққат ҳукумати раисининг ўринбосари Азимбек Бекназаров мамлакат жанубида Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти полиция кучларининг жойлаштирилишига қарши эканини айтган.

Роза Ўтинбоеванинг ўтиш даври ҳукуматида ҳуқуқ-тартибот тизимлари учун масъул бўлган Бекназаров бу ҳақда Бишкекда ўтган матбуот анжуманида гапирган.

Унга кўра, миллатлараро низо оқибатлари ташқи кучлар воситасида эмас, балки "халқ дипломатияси" йўли билан ечилиши лозим.

"Оммавий тартибсизликлар Қирғизистон Коллектив Хавфсизлик Шартномаси ташкилотидан ҳам, ОХҲТдан ҳам ёрдам сўраган. Лекин улар эътибор бермаганидан биз ўз муаммоларимизни фақат ўзимиз ҳал қилишга мажбур бўлдик. Энди эса, бизнинг ҳуқуқ-тартибот тизимларимизнинг вазиятни ўз назоратига олиш салоҳияти қайта тикланганидан сўнг, тўсатдан бизга полиция ходимларини юборишга қарор қилишибди. Аммо шу кунгача уларнинг мақоми, вазифаси батафсил аниқланмаган. Мен миллатлараро низо оқибатларини ташқи кучларни киритиш йўли билан эмас, фақат халк дипломатияси усули билан ечиш керак, деб ҳисоблайман", -деган қирғиз ҳукумати мулозими.

Аввалроқ ўтиш даври ҳукуматининг айрим собиқ мулозимлари ва жамоат арбоблари халқаро полиция кучларининг киритилишига қарши чиқишган, аммо жаноб Бекназаров қирғиз ҳукуматининг ОХҲТ миссиясига қарши эканин айтаётган амалдаги энг юқори мартабали мулозимидир.

ОХҲТ полиция маслаҳат гуруҳи атрофидаги эҳтиросларнинг полицияга ҳам, унинг миссиясига ҳам ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Қубатбек Бойболов, Қирғизистон Ички ишлар вазири

У шунингдек, собиқ ҳукуматнинг бошқа мулозимларидан фарқли ўлароқ, парламент сайловларида қатнашиш учун истеъфога чиқмаслиги, бош вазир ўринбосари лавозимида қолишини билдирган.

Азимбек Бекназаров ўз қарорини "жанубдаги воқеалар билан боғлиқ жиноят ишларини охирига етказиш" зарурати билан изоҳлаган.

Қирғизистон жанубида ОХҲТ полиция маслаҳат гуруҳини жойлаштириш ҳақидаги қарор ўтган ой қирғиз ҳукуматининг сўровига биноан қабул қилинган.

Ташкилот вакиллари ҳамда қирғиз расмийлари гуруҳнинг вазифаси фуқароларнинг ҳуқуқ-тартибот идораларига ишончини қайта тиклашда кўмак кўрсатишдан иборат бўлишини айтишган.

Муваққат президент Роза Ўтинбоева аҳолининг куч тизимларига ишончи йўқолгани ва уни қайта тиклаш зарурлигини айтган.

Норозилик намойишлари

Чоршанба куни Ўшнинг марказий майдонига тўпланган юзлаб намойишчилар ОХҲТнинг халқаро полиция кучлари фаолиятига қаршилик қилишларини айтишган.

Намойиш ташкилотчиларидан "Демилге" ёшлар ҳаракати бошлиғи Самат Жаманбоев халқаро полиция кучларининг Қирғизистонга киритилиши борасида муросасиз мавқеъни эгаллаганликларини айтган.

"Биз тинч намойишга тўпландик. Лекин ҳокимият бизнинг фикримизга қулоқ солмаса ва халқаро полиция кучлари киритилса, биз уларнинг фаолият олиб боришига йўл қўймаймиз", деб айтган қирғиз ёшлар ташкилотининг раҳбари.

Айни пайтда Қирғизистон ички ишлар вазири халқаро полиция кучларига қарши намойишлар сайловолди курашларидаги "сиёсий қурол"га айланганини айтган.

"ОХҲТ нинг полиция маслаҳат гуруҳи атрофидаги бутун бу эҳтиросларнинг полицияга ҳам, унинг миссиясига ҳам ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу парламент сайловлари арафасидаги сиёсий курашда бир қуролдан бошқа ҳеч нарса эмас. Бизнинг мухолифларимиз ҳеч кимга зиёни тегмайдиган бу ёрдамни сиёсий қуролга айлантиришмоқда", - деб айтган Қубатбек Бойболов.

Ўтган ҳафта Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги халқаро полиция кучларининг миссияси борасида тушунтириш бериб, Полиция Маслаҳат Гуруҳи вақтинчалик мандатга эга бўлиши ва июн ойидаги зўравонликлар юзасидан халқаро тергов олиб бориш унинг вазифасига кирмаслигини билдирган.

Расмий Бишкек полиция Маслаҳат Гуруҳига нисбатан матбуотда қўлланаётган "халқаро полиция кучлари" ибораси нотўғри экани ва аҳоли орасида нотўғри тасаввурларни пайдо қилаётганини айтган.

Халқаро полициячиларнинг Қирғизистон жанубига қачон етиб келиши маълум эмас.

Аввалроқ президент Ўтинбоева Полиция Маслаҳат Гуруҳи август ойи ўрталарида Ўшга етиб келишини айтган эди.

Аммо 9 август куни Олма-Отадаги матбуот анжуманида гапирган Қирғизистон Ички ишлар вазири Қубатбек Бойболов қирғиз ҳукумати ва ОХҲТ ўртасида полиция гуруҳининг жойлаштирилиши борасидаги "меморандум"нинг хали имзоланмаганини айтган.

Айни пайтда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги полиция гуруҳига ходимларни саралаш жараёни бораётганини билдирган.

Халқаро полициячиларни танлашда уларнинг маҳаллий урф-одат ва тилларни билишларига алоҳида эътибор берилаётганини айтган вазирлик мулозими гуруҳ таркибида жумладан, Россия ва Туркия вакиллари бўлишини айтган.

Сешанба куни Ўш ва Жалолободда комендантлик соати бекор қилинган, аммо парламент сайловлари арафасида янгидан зўравонликлар юз бериши мумкин, деган хавотирлар сақланиб қолмоқда.

Президент Ўтинбоева комендантлик соатини бекор қилиш ҳақидаги фармон билан бир пайтда куч тизимларини кучайтирилган тартибга ўтказиш ҳақидаги буйруқни имзолаган.


http://www.bbc.co.uk/uzbek/central_asia/2010/08/100811_osh_osce_protest.shtml

Категория: Қ И Р Ғ И З И С Т О Н | Просмотров: 1095 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz