Суббота, 24-05-04, 11:42

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Август » 13 » ИСЛОМДА Дарс бериш йўли
15:02
ИСЛОМДА Дарс бериш йўли
ИСЛОМДА Дарс бериш йўли
Дарс беришнинг энг тўғри йўли ўқитувчи тарафидан фикрий мурожаат, ўқувчи тарафидан эса фикрий қабул қилишдир. Зеро, ўргатиш ва ўрганиш қуроли фикр ёки ақлдир. Оллоҳ Таоло инсонга ақл бериб, уни бошқа махлуқотлардан мукаррам ва афзал қилди. Ақл туфайли инсон мукаллафлик мақомига кўтарилди.
Ақл тўрт қисмдан таркиб топади: Фикрлашга яроқли мия, ҳис қилиш, воқе ҳамда воқе хусусидаги собиқ маълумотлар. Ақл, фикр ва идрокнинг маҳноси битта. Унинг таҳрифи мана бундай: «Ҳис қилувчи аъзолар воситасида воқеликни мияга кўчириш ҳамда шу воқени тушунтириб берувчи собиқ маълумотларнинг мавжудлиги», кейин эса воқе устидан ҳукм чиқаришдир. Агар бу фикрни - таълим соҳасида бўлганидек, бошқаларга ўтказиш ирода қилинса, ўқитувчи бу фикрни ифодалашнинг бир ёки кўпроқ воситалари орқали ва энг аввало тил орқали ўқувчиларга етказади. Агар талабаларда бу фикрнинг ҳис қилинган воқеи бўлса ёки қачонлардир уларда шундай ёхуд шунга ўхшаш ҳиссиёт ўтган бўлса, уни гўё ўзлари эришган фикр сифатида қабул қилиб оладилар. Агар уларда фикрнинг ҳис қилинган воқеи бўлмаса ёки ҳис қилиш мумкин бўлмаса, шунчаки шарҳ қилинган жумлаларнинг маҳносини тушуниб олган бўлсалар, уни фикр сифатида эмас, балки маълумот сифатидагина қабул қилиб оладилар, холос. Бу билан улар фикрловчи эмас, ўрганувчигина бўлиб қоладилар. Шунга кўра, ўқитувчи талабаларга фикрлар бераётган вақтда уларда ҳис қилинган воқенинг айнан ўзини ёки ўхшашини юзага келтиришга ҳаракат қилиш билан бу фикрлар маҳноларини ўқувчиларга тушунтиришга ҳаракат қилмоғи лозим. Токи улар бу фикрларни шунчаки маълумотлар сифатида эмас, фикрлар сифатида қабул қилсинлар. Шунинг учун ўқитувчи ўқувчининг воқени ҳис қилишига алоҳида диққат қилиши керак. Агар воқенинг ўзини кўрсатиш имкони бўлмаса, унга яқин бир тасаввурни бериш даркор. Токи маълумотлар ҳис қилинган воқенинг айнан ўзи билан ёки ўқувчи тасаввуридаги воқе билан бирлашиб, ўқувчида фикрни вужудга келтирсин.
Ўқитувчининг ўқувчиларга бераётган фикрларига қаралади:
- Агар унинг аввалда ўқувчилар ҳис этган воқеи бўлса ёки айтилаётган пайтда ҳис қилсалар, демак, уни англаган ва фикр сифатида қабул қилган бўладилар;
- Агар ўқувчилар аввалда ҳис қилмаган бўлсалар, фикр етказилаётган пайтда ҳам ҳис қилмасалар, балки ўзларига қандай етказилаётган бўлса ўшандай тасаввур қилиб тасдиқлаётган бўлсалар ва натижада гўё ўзлари ҳис қилгандек бир воқени тасаввур этсалар ҳамда уни бамисоли ҳис қилинган воқедек фараз қилсалар, бу ҳолатда ҳам уни англаган ва фикр сифатида қабул қилган бўладилар.
Ҳар икки ҳолатда ҳам муаллимнинг уларга берган фикри ўзларининг фикрларига айланади. Лекин агар фикрнинг ҳис қилинган воқеи бўлмаса ёки ҳис қилишнинг имкони бўлмаса, у ҳолда бу фикр қабул қилувчига нисбатан маълумотдан бошқа нарса бўлмай қолади.
Инсон ўзининг беш ҳиссидан бири билан ҳис қилиши мумкин бўлган воқе ҳис қилинган воқедир. Воқенинг моддий ёки маҳнавий бўлишининг фарқи йўқ. Моддий воқега мисол тариқасида кўриш орқали дарахтни, эшитиш орқали чумчуқнинг овозини, ушлаш орқали матонинг мулойимлигини, ҳидлаш орқали гулнинг бўйини, татиб кўриш орқали асалнинг таҳмини ҳис этишларни келтириш мумкин. Маҳнавий воқега эса шижоат, ҳалоллик, қўрқоқлик, хиёнат каби тушунчалар киради. Инсон уларни моддий кўринишларига қараб фикран ҳис этади. Масалан, мусулмоннинг душманга қарши жангда - унинг сони ва қурол жиҳатидан устун бўлишига қарамасдан, сабот билан жанг қилиши шижоат эканини, урушдан қочиши эса қўрқоқлик экани англаб олинади. Демак, моддий ёки маҳнавий бўлишидан қатъий назар, ҳис қилинган ёки ҳис қилиш мумкин бўлган воқелик тафаккур жараёнидаги асосий омилдир. Усиз фикр фикр бўлмайди.
Инсон ҳис қила олмайдиган жаннат, дўзах, арш каби ғайб ишлар ҳис орқали тафаккур қилинмайди. Уларни фақат тўғрилиги қатъий бўлган хабарлар - Қурҳони Карим ва мутавотир ҳадис орқалигина тафаккур қилиш мумкин. Айрим одамлар мавжуд деб хаёл қиладиган алвасти ва ерни шохида кўтариб турган ҳўкиз каби ғайб ишлар билан машғул бўлиш эса тафаккур дейилмайди. Чунки уларни ҳис қилиб ҳам бўлмайди, уларнинг ҳис қилинганлиги қатъий нақл ҳам қилинмаган. Улар хаёл ва хурофотдан бошқа нарса эмас. Шундай бўлгач, ўқувчиларни улар хусусида фикрлашдан четлатиш лозим.
Эшитиш ёки ўқиш орқали бўладиган фикрий мурожаат ва фикрий қабул қилиш жараёнида мурожаат қилувчи, яҳни ўқитувчи ёки услуб белгилаб берувчи шахс тафаккурнинг тўрт элемент (унсур)идан фойдаланиши шарт. Ўқитувчи ўқувчига ёзма ёки оғзаки тарзда мурожаат қилар экан, агар ўқувчи олдин воқени ҳис қилмаган бўлса, унга воқеликни аниқ тасвирлаб бериши керак. Токи қабул қилувчи воқени гўё ўзи ҳис қилгандек билсин. Бу иш ўқувчи воқеликни тасаввур қила олиши учун ўша воқе хусусидаги барча маълумотларни келтириб бериш билан бўлади.
Ўқитиш ёки ўқишда фикрий мурожаат ёки фикрий қабул қилишнинг асосий қуроли лафз ва жумлаларни, шу лафз ва жумлалар далолат қиладиган маҳноларни, бу маҳнолардан келиб чиқадиган фикрларни ўз ичига олган луғат (тил)дир. Агар ўқитувчи ҳам, ўқувчи ҳам бу сўзлар, жумлалар ва маҳноларни қандай фикрга далолат қилса ўшандай англасалар, ўқитиш ва ўқиш жараёнида бу қурол ўта фаол хизмат қилади. Шунга кўра ўқитувчи ҳам, услуб белгилаб берувчи шахс ҳам ўқувчилар учун луғат бойлигидан фойдаланиб, улар тушунадиган сўзлар, жумлалар ва ибораларни ишлатишлари лозим. Токи икки тараф ўртасидаги ўзаро фикр алмашиш осон кечсин. Биз фикр алмашишдан тафаккурнинг тўрт элементини ўз ичига олишни назарда тутяпмиз.
Шу тариқа ёзма ёки оғзаки матнлар ўқувчининг миясида (ҳудди ўқитувчида бўлганидек) фикрларга айланиб, ўзидаги луғат бойлиги билан уларни ифодалаши, ўзидаги ҳалол, ҳаром, тўғри, хато деган миқёслар орқали улар билан муносабатга киришиши мумкин бўлади.
Ҳар қандай фикрни бериш ёки қабул қилиб олишнинг тўғри йўли мана шудир. Бунда фикрнинг мабда фикрлари каби ҳаёт хусусидаги махсус нуқтаи назарга бевосита алоқадор бўлиши ёки математика фанлари каби бевосита алоқадор бўлмаслиги фарқланмайди. Агар фикрлар биринчи турдан бўлса, яҳни уларнинг ҳаёт хусусидаги махсус нуқтаи назарга бевосита алоқаси бўлса, бошқачароқ қилиб айтганда, инсоннинг ўз Раббиси, ўзи ва бошқалар билан бўладиган муносабатини тартибга солувчи фикрлар жумласидан бўлса, уни Исломий ақида билан боғлаш шарт. Бу пайтда ўқувчининг фикрига мурожаат қилиш билан бир қаторда унинг туйғусига ҳам мурожаат қилиш ва ўқувчининг дунё ва охиратдаги ҳаётига бу фикрнинг алоқадорлигини тушунтириш зарур бўлади. Токи ўқувчи бу фикрнинг тўғрилигига қаноат ҳосил қилсин, у фикр унинг турмуш тарзини бошқариб турадиган тушунчага айлансин. Исломий ақида белгилаб берган махсус нуқтаи назардан келиб чиққан тўғри фикрларга нисбатан унда муҳаббат ва қизиқиш туйғуларини жунбишга келтирсин. Қаноат ва ишонч билан уларни рўёбга чиқаришга ҳаракат қилсин. Токи, бу тушунча ҳаёт ҳақидаги нуқтаи назарга зид бўлган хато фикрларга нисбатан унда ёмон кўриш ва нафратланиш туйғуларини қўзғатиб, уларни рад қилиш ва уларга қарши курашишга шошилтирсин. Зеро, нуқтаи назарга алоқадор фикрий матнни ўргатишдан мақсад унинг луғавий маҳноси билангина чекланиш эмас, балки матнни тушуниб олишдир. Яҳни матнни - унга алоқадор бўлган воқеликка солиб кўриш учун тушуниб олишдир. Ўқувчи бу воқеликка нисбатан - амал қилиш ёки тарк қилиш билан бўладими, ҳеч фарқсиз - шарҳан талаб қилинган мавқени эгаллаши учун матнни воқеликка солиб кўриши керак. Ўқувчига бу турдаги фикрлар унинг турмуш тарзи Ислом ҳукмлари билан бошқарилиши учун ўқитилади. Зеро, таълим фикрий дабдаба учун берилмайди, балки ўзининг ҳар бир иши ва сўзи билан Оллоҳнинг ризолигига эришишга ҳаракат қиладиган, ақлияси ва нафсияси баркамол мусулмон шахсни тарбиялаб етиштиришга хизмат қилади.
Агар фикрлар иккинчи турдан бўлса, яҳни физика, химия, математика каби хос нуқтаи назарга бевосита алоқаси бўлмаган фикрлар жумласидан бўлса, улар Оллоҳ инсонга бўйсундириб берган коинот билан муносабатга киришишга ўқувчини тайёрлаш учун ўргатилади. Оллоҳ Таоло айтади:

– „У Ўз томонидан (яҳни Ўз хоҳиш-иродаси билан) сизларга осмонлардаги ва ердаги барча нарсаларни бўйсундирди". [45:13]
Оллоҳ Таоло яна айтади:

– „У зот сизлар (бекаму кўст ҳаёт кечиришингиз учун) кеча ва кундузни, қуёш ва ойни (бир тартибга солиб) бўйсундириб қўйди. (Барча) юлдуз-сайёралар ҳам Унинг амрига бўйсундирилгандир". [16:12]
Демак, мусулмон Исломий шахс сифатида аниқ фанларни улардан фойдаланиш учун, уларни Ислом умматининг манфаатларига ва тақдирий масалаларига хизмат қилдириш учун ўрганади. Чунки илм фақат илм бўлгани учунгина олинмайди, балки мана шу ҳаётда инсон ўрганган билимлари ва фикрларидан Ислом ҳукмлари асосида фойдаланиш учун таълим олади. Оллоҳ Таоло айтади:

- „Ва Оллоҳ сенга ато этган мол-давлат билан (аввало) охират (ободлигини) истагин ва дунёдан бўлган насибангни ҳам унутмагин". [28:77]

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1277 | Добавил: eldar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz