Суббота, 24-05-04, 10:18

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Август » 14 » Қирғиз расмийлари БМТ ҳисоботини танқид қилишмоқда
00:24
Қирғиз расмийлари БМТ ҳисоботини танқид қилишмоқда

Қирғиз расмийлари БМТ ҳисоботини танқид қилишмоқда

Қирғизистон расмийлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг июнда кечган этник зўравонликлар ортидан ҳибсга олинган инсонлар борасидаги ҳисоб-китобларини танқид қилишган.

Бош прокуратурага кўра, Бирлашган Миллатлар Инсон ҳуқуқлари бўйича идорасининг мингдан ортиқ одам ҳибс қилингани борасидаги маълумотлари асоссиздир.

Прокуратуранинг айтишича, ҳозиргача 262 киши қўлга олинган.

Бош прокуратура бошқармаси раҳбари Сумар Насизанинг айтишича, Қирғизистон жанубида бор-йўғи 262 киши ҳибсга олинган ва улардан 243 нафари ўзбеклардир.

Жаноб Насизанинг айтишича, мавжуд бўлмаган рақамларни дунёга ошкор қилиш мумкин эмас.

20 июл куни БМТ нинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий Комиссари Неви Пиллай баёнот чиқариб, Қирғизистон жанубидаги хавфсизлик кучлари инсон ҳуқуқларининг топталиши, жумладан ноқонунуий ҳисбга олишлар, қийноқ ва ноинсоний муносабат учун масъул эканликлари ҳақида маълумотга эга эканлигини билдирган.

Пиллай хонимга кўра, аксари ўзбек бўлган кўплаб ёш йигитлар ҳибсга олинган бўлиб, бу ҳолат ирқий камситишдан далолат бериши ва халқаро қонунларга зид бўлиши мумкин.

БМТ Инсон ҳуқуқлари олий комиссари баёнотида келтирилган маълумотларга кўра, июн ойидаги зўравонликлардан сўнг Ўш ва Жалолобод шаҳарларида 1000 дан ортиқ киши ҳисбга олинган.

Қирғиз Бош прокуратураси айнан ана шу маълумотга муносабат билдирди.

Қирғизистон прокурорларига кўра, БМТ олий комиссари келтирган рақамдан фақат тўртдан бири ҳозирда ҳибс остида бўлган кишилардир.

Қирғизистон расмийлари ўзларининг статистик маълумотларини келтирар эканлар, Пиллай хоним идораси бир қатор манбалардан маълумотларга асосланган.

Унинг баёноти муаммонинг дастлабки босқичларида хавотир билдиришга қаратилганди.

Баёнот тили ўта эҳтиёткорлик билан танланган, унда БМТ қўлига келиб тушаётган маълумотлар асосида "тахмин қилинишича" кўплаб одамлар ҳибсга олинган, дея айтилган.

Бу каби ибора бир қадар мавҳумлик маъносини бериб, аниқ рақамни келтириш тасаввурини бермайди.

Лекин бу каби лингвистик ҳассослик Қирғиз расмийлари талқинида ғойиб бўлган кўринади ва улар халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг қирғиз хавфсизлик кучлари фаолияти танқидларини баралла баёнотлар сифатида қабул қилмоқдалар.

Қирғизистон Бош прокуратураси идораси хавфсизлик кучлари баъзи қонунбузарликларга қўл урганликларини тан олди, бу каби ҳолатни президент Роза Ўтинбоева ҳам тан олганди.

http://www.bbc.co.uk/uzbek/central_asia/2010/08/100813_kyrgyz_un_dispute.shtml

Категория: Қ И Р Ғ И З И С Т О Н | Просмотров: 999 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz