Суббота, 24-05-04, 15:35

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Август » 14 » Ўш қирғинида ҳуқуқ ҳимоячиси ва 213 ўзбек айбланмоқда
00:30
Ўш қирғинида ҳуқуқ ҳимоячиси ва 213 ўзбек айбланмоқда

Ўш қирғинида ҳуқуқ ҳимоячиси ва 213 ўзбек айбланмоқда

Ўш қирғинида Азимжон Асқаров билан бирга 213 нафар ўзбек ҳам айбланмоқда

Ўш қирғинида Азимжон Асқаров билан бирга 213 нафар ўзбек ҳам айбланмоқда

13.08.2010  Элмурод

13 июн куни Жалолободнинг Бозорқўрғон туманида рўй берган тартибсизликлардан сўнг ҳибсга олинган ва қотилликларда айбланаётган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров устидан олиб борилган тергов жараёни ниҳоясига етди. Ўш қирғинига алоқдорликда айбланиб 213 нафар ўзбек ва 29 қирғиз қамоққа олинган.


Қирғизистон Бош прокуратураси расмийси Сумар Насизанинг айтишича, Азимжон Асқаров қамоққа олингач, дунёдаги юзлаб халқаро ташқилотлар уни қамоқдан бўшатиш талаби билан ҳукумат расмийларига мурожаат қилганлар.

- Азимжон Асқаров қўлга олинганидан кейин ҳукумат тузилмаларига 400 дан ортиқ мурожаатлар келди. Бу мурожаатларни халқаро ташкилотлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари жўнатган. Азимжон Асқаров масаласида жуда кўплаб мурожаатлар келгани боис, биз бу борада президент Роза Ўтунбаевага ҳам махсус ахборот жўнатишга мажбур бўлдик,- деди Сумар Насиза.

Бош прокуратура расмийси дунёдаги юзлаб халқаро ташкилотларнинг мурожаатлари Азимжон Асқаровни ўта оғир жиноятларда айбланишига тўсқинлик қила олмади, дея давом этадин.

- У жиноят кодексининг бир қатор моддалари бўйича айбланмоқда. Азимжон Асқаровга Қирғизистон Жиноят кодексининг 28, 30 моддалари (гаровга олиш ҳаракатларида иштирок этишга уриниш), 241 модда (ўқ-дориларни ноқонуний йўллар билан сотиб олиш ва сақлаш), 299 модданинг 2 банди (эстремистик руҳдаги адабиётни сақлаш), 299 модда (этник, диний ва миллатлараро низо келтириб чиқаришга уриниш), 233 модда (оммавий тартибсизликларда қатнашиш), 30 модданинг 340 банди ( милиция ходимини ўлдиришда иштирок этиш) ҳамда 30 модданинг 97 банди (қасддан одам ўлдиришда иштирок этиш) бўйича айбловлар қўйилган, -деди Сумар Насиза.

Айни пайтда бир қатор нуфузли инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Қирғизистон ҳукуматини Азимжон Асқаровни зудлик билан озод этишга чақирмоқдалар. Уларнинг фикрича, ҳуқуқ фаолига нисбатан қўйилаётган айбловларнинг барчаси соxталаштирилган ва журналист ўз профессионал фаолияти учунгина қирғиз расмийлари томонидан таъқиб этилмоқда.

Бу борада Озодлик радиосига интервью берган Халқаро Амнистия инсон ҳуқуқлари ташкилотининг Mарказий Oсиё бўйича тадқиқотчиси Мэйси Вейшердинг, жумладан буларни айтган эди:

- Азимжон Асқаров жуда фаол инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси бўлган. У, айниқса, қамоқхоналардаги қийноқлар ва милиция ходимларининг таҳқиромуз ҳатти-ҳаракатларини йиллар давомида кузатиб келган. Июн ойида Қирғизистон жанубидаги зўравонликлар пайти у ўзи яшаётган Бозорқўрғондаги ҳуқуқбузарликларни ҳужжатлаштиришга киришади ва қуролсиз кишиларга қарата ўқ отган ҳужумчиларни видеотасвирга тушираётган маҳал ҳибсга олинади. Ҳибсда у ваҳшийларча калтакланган ва қийноққа тутилган. Гарчи расмийлар буни инкор этишаётган бўлсалар-да, биз Асқаровнинг ҳаёти хавф остида, деб ҳисоблаймиз ҳамда қирғиз ҳукуматидан уни дарҳол озод этишни сўраймиз,- деган эди Мэйси Вейшердинг.

Айни пайтда қароргоҳи Вашингтонда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш ташкилотининг 13 июн куни тарқатган баёноти "Азимжон Асқаров ва жалолободлик журналист Улуғбек Абдусаломовларга нисбатан очилган жиноят ишлари соҳталаштирилган, деб ҳисоблаймиз”, деган сўзлар билан бошланади. Мазкур ташкилот фикрича, "Азимжон Асқаров ва Улуғбек Абдусаломов Қирғизистон жанубида инсон ҳуқуқлари бузилаётгани ҳамда гуманитар инқироз ҳақидаги ҳисоботлари учун таъқиб қилинмоқда”.

Айтиб ўтиш жоизки, Қирғизистон жанубидаги қирғин ташкилотчилари сифатида нафақат ўзбек лидерлари, ўзбек журналистлари ва ҳуқуқ ҳимоячилари, балки оддий ўзбеклар ҳам оммавий тарзда айбланмоқда. Расмий маълумотларга таянган ҳолда, Қирғизистон ҳукумати хунрезликларни зўр бериб ўзбеклар зиммасига юклашга ҳаракат қилмоқда, деган хулосага келиш мумкин.

Қирғизистон Бош прокуратураси расмийси Сумар Насизанинг мана бу сўзлари ҳам бу фикрни далиллаётгандай кўринади:

- Тартибсизликларда айбланиб 262 одам қўлга олинди. Улардан 243 нафари ҳибс қилинди. Улардан 29 нафари қирғиз миллатига, қолган 213 нафари ўзбек миллатига, 1 нафари эса бошқа миллатга мансуб шахслардир, -деди Сумар Насиза.

http://www.ozodlik.org/content/article/2126998.html
Категория: ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА | Просмотров: 1074 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz