Суббота, 24-05-04, 17:36

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Август » 14 » Ўшлик ўзбек аёллари
11:04
Ўшлик ўзбек аёллари
Ўшлик ўзбек аёллари:"Шовинизм, нафрат ва адоват энг юқори поғонасига етди"

08.08.2010

Қирғизистон жанубидаги ўзбек аёллари БМТ Бош котиби Бан Ки Мун ва Россия Федерацияси президенти Дмитрий Медведевга этник ўзбекларга мамлакатдан чиқиб кетишга кўмак кўрсатиш илтимоси билан мурожаат жўнатдилар.

"Фарғона.ру” сайтида имзосиз босилган ушбу мактуб "Қирғизистоннинг жиноий режимдаги ҳукумати гаровида қолган ўзбек оналари очиқ мурожаати” деб сарлавҳаланган.

Озодлик мухбирларига етиб келган маълумотга кўра, бу мактуб Ўш шаҳри яқинидаги Фурқат мавзесида яшовчи аёллар томонидан ёзилган.

"Жаноблар, Сиз, балки ўзингиз Қирғизистон жанубида бўлаётган воқеалар ҳақида маълумотларга эгасиз. Қирғин натижасида уч мингдан ортиқ эркаклар, қариялар, болалар ва хомиладор аёллар ваҳшийларча ўлдирилди, ёндирилди, зўрланди ва калтакланди. 2000 дан ортиқроқ уй ёввойи варварлар тўдаси томонидан таланди, ёндирилди ва вайрон этилди. Бу қирғин ташкилотчилари ва ижрочиларидан бирортаси жазога тортилмади. Таланган мол-мулк эгаларига қайтарилмади. Халқда "Қарға қарғанинг кўзини чўқимайди”, деб бекорга айтишмайди.

Демократик ҳамжамият ҳам жим турибди, Қирғизистон ҳукуматининг жиноий ҳаракатларини ҳеч ким қораламади, ҳеч ким уларни мамлакатнинг тинч аҳолисига қарши оммавий зўравонлик ташкиллаштиргани учун жавобгарликка тортишга чақирмади. Дунё ҳамжамияти бу энди Қирғизистоннинг ички иши бўлмай қолганини англаб етадиган пайт келди”, деб ёзилади мурожаатда.

Мактуб муаллифлари ўзлариринг Қирғизистонда бегона эканликларини, қўрқув. Ташвишли ва ҳавотирли вазиятда яшаётганликларини аётиб ўтадилар.

"Ўзини "титул” қирғиз миллати деб атаганларнинг миллатчилиги шовинизм, нафрат ва адоватнинг энг юқори поғонасига етди”, дейилади мактубда.

Ўзбек оналарининг ёзишларича, Қирғизистон жанубида ўзбекларни хўрлаш қирғиз ҳукуматининг бевосита иштирокида амалга оширилмоқда.

"Айни пайтда ҳеч қандай айби бўлмаган 3000 йигит, эркак милиция, миллий хавфсизлик хизмати изоляторларида ва драма театри ертўласида сақланмоқда. Бу ерда уларни даҳшатли қийноқларга, зўравонликларга ва хўрлашларга дучор қилмоқдалар. Оқибатда уларнинг кўпчилиги ўлмоқда”, деб ёзилади мактубда.

Оналар, шунингдек, Ўшда 16 ёшдан катта бўлган ўзбек эркаклари пул ундириш мақсадида ҳеч қандай айбсиз қамоққа олинаётганини, бу борада ҳуқуқ-тартибот тузилмаларига шикоят қилинса, ўғирланган ўзбек эркаклари дом-дараксиз йўқолиб қолаётгани ҳақида ҳам ёзадилар.

Бундан ташқари мактубда молия полицияси ҳам ўзбекларга босим кўрсатаётгани айтилади:

"Ўйлари ёндирилган ўзбеклар мажбурий тарзда молия полициясига чақирилмоқда ва у ерда ўз уйларини ўзлари ёқиб юборгани тўғрисида "кўрсатма” беришга мажбур қилинмоқда. Акс ҳолда улар қийноқларга солинаяпти”, дейилади мурожаатда.

Фурқатлик аёллар мурожаатида айтилишича, Ўш шаҳар мэри Мелис Мирзакматов уларни қўрқитмоқда.

"Айни пайтда жиноий ҳукумат очиқдан-очиқ Қирғизистон қирғизларнинг ери эканини айтиб, биз-ўзбеклар ўз Ватанимизни тезликда ташлаб чиқиб кетишимиз шартлигини айтишмоқда. Бўлмаса, улар бизни ўлдириш билан қўрқитишаяпти. Ўш шаҳри мэри Мелис Мирзакматов, унинг яқинлари ва қуролли одамлар ўзбек аҳолисини йиғиб, агар биз ЕХҲТ полициясига қирғин, талончилик ва ўт қўйишлар ҳақида гапириб берсак, бизни ўлдиришга таҳдид қилишаяпти. Ишонинг, бу қуруқ пўписа эмас, улар бу ишни қилишади ва уларни ҳеч ким тўхтата олмайди, жиноятчилар нафақт жазосиз қолишади, балки Қирғизистон жиноий ҳукумати уларга давлат мукофотларини ҳам тақдим этади”, дейилади мактубда.

Мурожаат сўнггида эса ўзбек миллатига мансуб шахслар Қирғизистон аэропортларида милиция ходимлари томонидан таҳқирланаётгани, ўзбекларнинг пуллари ва қимматбаҳо буюмларини тортиб олаётгани, маҳаллий ҳокимият тузилмалари эса ўзбекларга четга чиқиб кетиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар учун катта миқдорда пора талаб қилаётгани таъкидланади.

"Биз– Қирғизистондаги миллатчи жиноий ҳукуматнинг гаровида қолган ўзбек оналари, кўзимизда ёш, юрагимизда оғриқ билан, мамлакат жанубидаги мутлақ иложсизлик вазиятидан келиб чиққан ҳолда Сизларга мурожаат қилаяпмиз ва ўзбек миллатига мансуб одамларни қуллиқ ҳамда этник тозалаш ҳудудидан чиқиб кетишларига кўмак кўрсатишингизни илтимос қиламиз. Бизга пул, моддий ёки инсонпарварлик ёрдамининг кераги йўқ. Бизга фақат Сиз Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорликда ташкил этишингизни илтимос қилажагимиз- Ўзбекистон орқали чет ўлкаларга чиқиб кетишимизга шароит яратувчи "яшил йўлак” керак ҳолос...

Ҳа, биз ўзимиз учун оғир бўлган қарорни қабул қилдик. Лекин эртами – кечми тарих ва ҳаёт ҳамма нарсани ўз ўрнига келтиради. Одамлар ҳақиқатни биладилар ва умид қиламизки, бизнинг танловимиз тинч меҳнат ва бунёдкорлик эканини ва асло қонли қассос ҳамда қўшни халққа нисбатан ҳайвонларча адоват эмаслигини тушуниб етадилар. Худо ҳамма нарсани кўриб, билиб турибди. Аллоҳга кифоя қилдик!”, деб якунланади Қирғизистон жанубидаги ўзбек оналарининг БМТ Бош котиби Бан Ки Мун ва Россия Федерацияси президенти Дмитрий Медведевга жўнатган мурожаатида.

http://www.ozodlik.org/content/article/2121786.html
Категория: Қ И Р Ғ И З И С Т О Н | Просмотров: 1568 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz