Суббота, 24-05-04, 13:32

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Август » 15 » Сурхондарёлик амалдорлар тақдири қил устида
14:01
Сурхондарёлик амалдорлар тақдири қил устида

Сурхондарёлик амалдорлар тақдири қил устида

"Эзгулик” хабар қилади.

Шу йилнинг июнь ойида Сурхондарё вилояти Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Рўзигул Сафарова, вилоят Солиқ бошқармаси бошлиғи Рустам Қўчқоров, Термиз шаҳар ҳарбий гарнизони бошлиғи Владимир Цой, Денов тумани ҳокими Абдусамат Ҳожиқулов сингари 20 га яқин амалдорлар вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ҳибсга олинди. Вилоят МХХ бошқармаси ертўласида сақланаётган амалдорларнинг қариндошлари, яқинлари Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик” жамиятига мурожаат қилиб, судсиз, сўроқсиз ушлаб турилган яқинлари тақдиридан хавотир билдиришмоқда.

Хусусан, Рўзигул Сафарованинг отаси Тўхта бобонинг аризасида қизининг ўзларига кўрсатилмаётгани, унга қандай айблов қўйилаётгани айтилмаганини таъкидланган. Ҳимоя ҳуқуқидан маҳрум қилинган Рўзигул Сафарованинг укаси Икром опасига қарши кўргазма бериш учун ноинсоний қийноқларга солиниб, зўраки иқрорликлар олишга уринилгани қайд қилинади. Соғлиғи-ю, ҳаёти хавф остида қолаётгани айтилаётган Денов тумани ҳокими Аддусамат Ҳожиқуловнинг иши судга чиқмасданоқ унинг уй-жойлари, мол-мулклари талон-тарож қилинмоқда. Солиқчи Рустам Қўчқоровнинг ҳам қийноқларга солинаётгани ҳақида маълумотлар бор.

Мамлакатимиз қонунчилиги, халқаро ҳуқуқий нормаларда шахснинг қандай жиноятда гумон қилинишидан қаътий назар ҳимоя ҳуқуқининг мавжудлиги эътироф этилган. Хусусан, Конституциянинг 25-моддасида "Ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга. Ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши ёки қамоқда сақланиши мумкин эмас”, 116-моддасида эса: "Айбланувчи ҳимояланиш ҳуқуқи билан таъминланади. Тергов ва суд ишини юритишнинг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади” дейилган. Бироқ шунга қарамай ҳибсга олиниб, қарийб икки ойдан бери изоляторда тутиб турилган амалдорларга қўйилаётган айбловлар ошкор қилингани, гумондорлар яқинларига кўрсатилгани йўқ. Афсуски, кўпчилик фуқароларнинг коррупционер раҳбарларга нисбатан негатив муносабати туфайли зўровонлик билан тутиб турилган амалдорлар ҳодисаси жамоатчиликда ташвиш уйғотаётгани йўқ, аксинча, кўпчилик бу воқеалардан мамнун.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик” жамияти сурхондарёлик амалдорлар тақдиридан хавотир изҳор қилиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасини мазкур ҳолатлар юзасидан изоҳ беришга чақиради.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик” жамияти

Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1199 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz