Суббота, 24-05-04, 16:49

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Август » 15 » ҲРВ Ғайбулло Жалилов ишининг қайта кўрилишини сўрамоқда
15:06
ҲРВ Ғайбулло Жалилов ишининг қайта кўрилишини сўрамоқда

ҲРВ Ғайбулло Жалилов ишининг қайта кўрилишини сўрамоқда


15.08.2010  Меҳрибон

Ҳюман Райтс Вотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти Ўзбекистон ҳукуматини қашқадарёлик ҳуқуқ фаоли Ғайбулло Жалиловга тайинланган узоқ муддатли қамоқ жазосини қайта кўриб чиқишга чақирди.

Август ойининг бошида 9 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган Ғайбулло Жалилов яна бир маҳкамага тортилди.

Ҳуқуқ фаолининг укаси Нурмат Жалиловнинг Озодликка айтишича, маҳкама деярли ёпиқ эшиклар ортида ўтказилиб, акасининг қамоқ жазоси 13 йилга узайтирилди.

- Аввалги судда акамга жиноят кодексининг 159-моддаси "Б” бандини, учинчи қисмини қўйишган экан, яъни тўққиз йил берган судда. Энди иккинчи марта бўлган судда 159-модданинг "А” бандини ҳам қўшишди. Энди шу моддани қўйиб тўрт йил берди. Адвокатни айтиши бўйича жами 13 йил бўлди, дейди Нурмат Жалилов.

Қашқадарё вилоят жиноий ишлар судидан Ғайбулло Жалиловга чиқарилган янги ҳукм борасида бирор бир маълумот олиш имкони бўлмади.

Жорий йилнинг 18 январ куни Бухорода ёпиқ эшиклар ортида ўтказилган маҳкамада Ғайбулло Жалилов 9 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилган эди.

Эндиликда унинг қамоқ муддати узайтирилганидан ташвиш билдириб, Ҳюман Райтс Вотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти баёнот ёйинлади.

Ташкилотнинг ушбу баёнотида айтилишича, Ғайбулло Жалиловга нисбатан қўйилган айбловлар ва тўпланган ашёвий далиллар ишончли эмас.

Ҳюман Райтс Вотч Ўзбекистон ҳукуматини ҳуқуқ фаоли Ғайбулло Жалиловга тайинланган узоқ муддатли қамоқ жазосини қайта кўриб чиқишга чақиради.

Мазкур ташкилотнинг Марказий Осиё бўйича таҳлилчиси Вероника Зента Голдстон маълум муддат аввал Озодлик радиоси билан суҳбатда Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятининг ëмонлашиб бораëтгани учун АҚШ ва Европа иттифоқининг қисман масъуллигини билдирган эди.

- Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятидаги янгилик унинг бир маромда ёмонлашиб бораëтганидир. Аниқроғи, вазият ёмонлашаётгани йўқ¸ балки ёмон вазият ундан ҳам ёмонлашмоқда. Бу¸ албатта¸ ўта ташвишли ҳол. Масалан¸ яна бир ҳуқуқ ҳимоячиси Ғайбулло Жалилов сиёсий айбловлар билан озодликдан маҳрум қилингани хусусида АҚШ ва Европа иттифоқи ўз хавотирини баланд овозда билдириши керак, деган эди Вероника Голдстон.

Ғайбулло Жалилов 2003 йилдан буён Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти фаолидир.

Мазкур жамият раиси, муҳожирликда яшаётган Абдужалил Бойматов Ғайбулло Жалиловга нисбатан ҳукмнинг яширин тарзда чиқарилиш сабабларини шундай изоҳлайди:

- Ғайбулло Жалилов 18 январда тўққиз йилга қамалган эди. Энди Мустақиллик байрами муносабати билан сентябр ойигача амнистия бўлиши кутилаётган эди. Қамоқ жазоси ўн йилдан кам бўлса, амнистияга тушиш эҳтимоли мавжуд эди. Биз ният қилаётгандик Ғайбулло Жалилов ҳам шу амнистияга илинишига. Лекин уни амнистияга туширмаслик мақсадида қамоқ жазосига яна қўшиб беришди. Улар яна сохта айбловлар қўйиб, сохта гувоҳлар топиб, ёпиқ эшиклар ортида маҳкама ўтказиб, унинг қамоқ муддатини 13 йилга чўзишди. Энди бу каби ҳолатлар битта Ғайбулло Жалиловга нисбатан эмас, балки Ўзбекистон қамоқхоналарида қолаётган барча мухолифат вакиллари, ҳуқуқ фаоллари, мустақил журналистларга нисбатан давом этаётган кўринишдир. Масалан, Мурод Жўраев аллақачон чиқиши керак эди. Лекин ҳали ҳам чиқарилгани йўқ. Мамадали Маҳмудов ва бошқаларга нисбатан бу нарса давом этаяпти. Лекин ҳозир озодликда юрган, қамалмаган мухолифатчилар, ҳуқуқ фаолларига нисбатан босим ва тазйиқлар давом этаяпти. Масалан, Тошкентда учта ҳуқуқ фаоли - Татяна Давлетова, Владимир Ҳусайинов ва Анатолий Волковга нисбатан босим бўлаётгани маълум. Бу бутун мамлакат бўйича бўлаётган аҳвол. Бу энди жуда ачинарли аҳвол. Ўзбекистон мустақил бўлганига кейинги йил йигирма йил бўлади. Мана йигирма йилдирки, Ўзбекистон ҳануз демократияга эришмади, эркин бир давлатга айлана олмади, дейди Абдужалил Бойматов.

Ғайбулло Жалилов яқинларига кўра¸ у 2009 йилнинг 5 сентябр куни кечки соат 9 ларда номаълум кишилар томонидан машинага босиб олиб кетилган.

Орадан уч кун ўтиб, унинг милиция ходимларига қаршилик кўрсатганликда айбланиб¸ 10 кунлик ҳибсга олингани маълум бўлди.

Ғайбулло Жалилов ва унинг уч шериги Ўзбекистон Жиноят кодексининг 159-моддаси¸ яъни конституциявий тузумга тажовуз қилиш¸ 161-моддаси бўйича қўпорувчилик ва 155-моддаси бўйича терроризм каби жами еттита моддаси бўйича айбланиб¸ ўтган йилнинг 24 ноябр куни маҳкамага тортилди.

Айблов хулосасига кўра, Ғайбулло Жалилов ва унинг шериклари Қаршидаги бир қатор объектлар, жумладан, Қарши шаҳар аэропорти ва Хонобод ҳарбий базасини портлатишга тил бириктирган.

18 январ куни Бухорода ёпиқ эшиклар ортида ўтказилган маҳкамада Ғайбулло Жалилов 9 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилди.

5 август куни эса Қаршида ёпиқ эшиклар ортида ўтказилган маҳкамада Ғайбулло Жалиловнинг қамоқ жазоси 13 йилга узайтирилди
http://www.ozodlik.org/content/article/2128216.html
Категория: ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА | Просмотров: 1000 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz