Суббота, 24-05-04, 10:11

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Август » 15 » Обама Ню Йоркда исломий марказ қурилишини ёқлайди
15:10
Обама Ню Йоркда исломий марказ қурилишини ёқлайди

Обама Ню Йоркда исломий марказ қурилишини ёқлайди

 АҚШ президенти Барак Обама Ню Йоркда масжид қурилиши ташаббусини қўллашини билдираркан, америкаликларнинг дин эркинликлари борасида ўз зиммаларига олган мажбуриятлари бирдай бажарилиши шартлигини таъкидлади.

АҚШ президенти Барак Обама Ню Йоркда масжид қурилиши ташаббусини қўллашини билдираркан, америкаликларнинг дин эркинликлари борасида ўз зиммаларига олган мажбуриятлари бирдай бажарилиши шартлигини таъкидлади.

15.08.2010

АҚШ президенти Барак Обама Ню Йорк шаҳрида 11 сентябр қўпорувчилик амалиёти содир этилган ҳудудга яқин жойда масжид ҳамда ислом маданият маркази қуриш лойиҳасини қўллаб-қувватлади.

АҚШ президенти Барак Обама 13 август куни Оқ уйда мамлакатдаги мусулмон жамоаси вакиллари ва мусулмон давлатлари дипломатлари учун ифторлик берди.

Ушбу тадбир чоғида нутқ сўзлаган Барак Обама Ню Йорк шаҳрида катта масжид ҳамда ислом маданият маркази қуриш лойиҳасини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Барак Обама ўз нутқида Америка тупроғида яшаётган мусулмонлар барча АҚШ фуқаролари каби ўз динига эътиқод қилиш ҳуқуқига эга эканликларини алоҳида таъкидлади. Обамага кўра, "ушбу ҳақ-ҳуқуқларга АҚШ қонунларига риоя қилган ҳолда ибодатхоналар ва маданият марказлари қуриш ҳуқуқи ҳам киради".

- Фуқаро ва президент сифатида шуни таъкидламоқчиманки, бу давлатда мусулмонлар бошқалар каби ўз динларига эътиқод қилиш ҳуқуқига эгалар. Ушбу ҳақ-ҳуқуқларга, албатта маҳаллий қонунларга риоя қилган ҳолда Манхеттэндаги хусусий ер участкасида масжид ва маданий марказ қура олиш ҳуқуқи ҳам киради. Бу Америкадир ва дин эркинликлари борасида ўз зиммамизга олган мажбуриятларимиз бирдай бажарилиши шарт, деди Барак Обама.

Маълумки, Оқ уй раҳбари АҚШ ва мусулмон дунёси билан ўзаро алоқаларини яхшилаш масаласини ўз ташқи сиёсатининг устивор йўналишларидан бири қилиб белгиланган эди ва бу борада ижобий натижаларга ҳам эришди. Бироқ аксар америкаликларнинг кескин қаршилигига учраб келаётган масжид қурилиши масаласида Обама шу кунгача сукут сақлаб келаётган эди.

Кўпгина америкаликлар ва Ню Йорк шаҳри аҳолиси 2001 йилнинг 11 сентябр ҳуружи амалга оширилган жойга яқин ҳудудда янги масжид ҳамда ислом маданият маркази қуриш лойиҳасига мутлоқ қарши чиқиб келмоқдалар. Улар фикрича, қўпорувчилик амалиёти содир этилган жойга яқин ҳудудда масжид қуриш ушбу фожиада нобуд бўлган 2700 дан ортиқ шахсга нисбатан ҳурматсизлик бўлади.

Мамлакатнинг таниқли сиёсатчилари, жумладан, республикачи Сара Пайлин, Намояндалар палатаси собиқ спикери, республикачи Невт Гинрич ҳам мазкур лойиҳани тўхтатиш чақириғи билан чиқдилар.

Ўтган ҳафта эса Ню Йорк шаҳар ҳокимиятининг Тарихий жойларни муҳофаза қилиш комиссияси йиғилишида 152 йил олдин Манҳэттеннинг қуйи қисмига қурилган бинони тарихий бинолар рўйхатидан чиқариш ва уни бузишга рухсат бериш ҳақида қарор қабул қилинди. Ню Йоркдаги айни бино ўрнига Исломий марказ ва масжид қуриш лойиҳаси тарафдорлари комиссия аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинган қарорни катта хурсандчилик билан олқишладилар.

Манхеттэн қуйи қисмини қайта қуриш масаласи қанчалар қалтис эканини англаган Барак Обама дин эркинликлари борасида АҚШ ҳукумати ўз зиммасига олган барча мажбуриятлар ҳар бир дин учун бирдай бажарилиши лозимлигини таъкидлади.

- Тарихимиз давомида дин давлатимизда гуллаб-яшнади, чунки америкаликлар ўзи танланган динга эътиқод қилиш ҳуқуқига эга бўлганлар, уларда, шунингдек, ҳеч қандай динга эргашмаслик ҳуқуқи ҳам бўлган. Бу давлатимиз асосчиларининг донишмандлигидан даракдир, деди Барак Обама.

Ню Йорк шаҳар ҳокими Майкл Блумберг ҳам Исломий марказ ва масжид қурилиши режасини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. 
Бироқ Ню Йоркда ўтказилган сўнгги сўров натижаларига кўра, шаҳар аҳолисининг 53 фоизи янги масжид қурилиши қарши чиқмоқдалар.

Исломий марказ ва масжид қуриш лойиҳаси "Қурдоба ташаббуси” деб номланган гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган. Бу гуруҳ ўзининг интернет сайтида мазкур лойиҳадан кўзланган мақсад Ислом олами ва Ғарб ўртасида алоқаларни яхшилашдан иборат эканини айтган.

Дастлабки режада 13 қаватли Исломий марказ ва масжид бинолари қурилишининг 100 миллион долларга тушиши назарда тутилган.
Айни пайтда Марказда масжиддан ташқари яна бассейн, баскетбол майдони, мажлислар зали ва кулинария мактабининг ҳам бўлиши кўзда тутилган.

http://www.ozodlik.org/content/article/2127808.html
Категория: Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И | Просмотров: 1159 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz