Четверг, 24-05-02, 10:27

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Август » 19 » Қорасувда Дилшод Мўминов оқланди, лекин озодликка чиқарилмади
20:06
Қорасувда Дилшод Мўминов оқланди, лекин озодликка чиқарилмади

Қорасувда Дилшод Мўминов оқланди, лекин озодликка чиқарилмади

Июн ойидаги воқеаларда Дилшод Мўминовнинг ҳам кафе ва дўконларига ўт қўйилган эди.

Июн ойидаги воқеаларда Дилшод Мўминовнинг ҳам кафе ва дўконларига ўт қўйилган эди.

19.08.2010 Басира

Ўш шаҳар кенгаши депутати Дилшод Мўминов Қорасув туман судида 19 август куни суд қарори билан оқланди. 13 июлдан буён ҳибсда сақланаётган депутат Мўминов оммавий тартибсизликларда иштирок этганликда айбланаётган эди.


19 август куни тушдан сўнг Қорасув туман судида ёпиқ тарзда ўтган судда Ўш шаҳар кенгаши депутати Дилшод Мўминов оқланди.

Унинг адвокати Татьяна Томина Мўминовга қўйилган барча айблар олиб ташланиб, оқлов ҳукми чиқарилди, дея маълум қилди Озодликка:


-Оқлашди. Суд раиси "суд залидан озод қилинсин", деди. Бироқ прокурор жазо сўрагани боис яна 10 кун ҳибсхонада ушлаб турилади. Чунки Қирғизистон Олий суди уни қўйиб юбормаслик ҳақида кўрсатма берган. Прокурор 4 йил сўраган эди,- дейди Дилшод Мўминовнинг ҳимоячиси Татьяна Томина.

Мазкур иш бўйича маҳкама дастлаб 13 августга белгиланган, лекин Қорасув туман судида рўй берган бир воқеа сабаб қолдирилган эди. Бу воқеа гувоҳиларидан бири гапиради:

 

- Биринчи судни қилдиришмади. Қирғизлар кириб, зални эгаллаб олишиб, судни бузиб юборишган ўтган жума куни. "Қамаб берасан”, дейишаяпти, "ўлдирамиз, чиқсанг ҳам яшатмаймиз сени”, деб. Ўзимиз ҳам кирган эдик, очиқ суд бўлган эди. Суд бузилиб кетаверди, охири тўхтатиб қўйган эди,- дейди Қорасув туман судида бўлган воқеа гувоҳларидан бири.

 

Қорасув туман ҳокими Байиш Юсупов суд ҳукми чиқишидан олдин Дилшод Мўминов иши бўйича буларни айтган эди:  


- Суд маҳкамаси давом этаяпти, ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ. Дилшод Мўминов 11-14 июн куни бўлган мудҳиш воқеаларга алоқаси борлиги, текширув пайтида уйидан қурол топилгани ва шу қурол билан одамлар ўлдирилгани каби, айбловлар қўйилмоқда,- деган эди суд давом этаётган пайтда Қорасув туман хокими Байиш Юсупов.

Дилшод Мўминовга дастлаб қуролланган гуруҳни ташкил этганлик бўйича айблов қўйилган.
Кейинчалик уни оммавий тартибсизликларда қатнашганликда айблашган. Унга қўйилган айбловлар орасида ов милтиғини сақлашда лоқайдлик қилиш кабилар ҳам бор, дейди унинг адвокати. Аммо, дея қўшимча қилади Томина, бу айбловларнинг бирортаси исботланмаган. Ҳимоячи Дилшод Мўминовни гаров эвазига озод қилишга ҳам ҳаракат қилган. 

Ўш шаҳар кенгаши депутати Дилшод Мўминов 1969 йилда туғилган. Ўш шаҳрида тадбиркорлик билан шуғулланган Мўминовнинг "Гулноза” ҳамда "Қашқар” номли кафелари бўлган. Бу иншоотлар Ўш қирғини бошланган пайтда талон-тарож қилиниб, ёқиб юборилган. Бундан ташқари, депутатнинг автомашинаси ҳам ёқиб юборилганди.

http://www.ozodlik.org/content/article/2132196.html
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1158 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz