Четверг, 24-05-02, 10:59

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Август » 19 » ЎИҲ Тоҳир Йўлдошнинг бир йил муқаддам ҳалок бўлганини эълон қилди
20:31
ЎИҲ Тоҳир Йўлдошнинг бир йил муқаддам ҳалок бўлганини эълон қилди

ЎИҲ Тоҳир Йўлдошнинг бир йил муқаддам ҳалок бўлганини эълон қилди

Тоҳир Йўлдош 18 йилдан бери Ўзбекистон Исломий Ҳаракатини бошқариб келганди.

Тоҳир Йўлдош 18 йилдан бери Ўзбекистон Исломий Ҳаракатини бошқариб келганди.

17.08.2010

Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг шу йил 17 август куни ёйинлаган баёнотида айтилишича, ҳаракат раҳбари Муҳаммад Тоҳир "Форуқ” (Тоҳир Йўлдош) 2009 йилнинг 27 август куни – ҳижрий-қамарий ҳисоб билан бундан роппа-роса бир йил аввал ҳалок бўлган.


Бу ҳақда жангари гуруҳлар ўртасидаги алоқаларни кузатиб борувчи "SITE Intelligence Group” ташкилоти (мазкур ташкилот қароргоҳи АҚШда жойлашган) ҳам хабар тарқатди

Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг собиқ етакчиси Тоҳир Йўлдошнинг майити.
ЎИҲга тегишли экани айтиладиган www.furqon.com сайтида эълон қилинган баёнотда Тоҳир Йўлдош 2009 йил 27 август, пайшанба куни пешин намозидан кейин АҚШнинг учувчисиз парвоз қиладиган учқичи уюштирган ҳужум оқибатида ҳалок бўлгани билдирилган.

Сайтда Тоҳир Йўлдошнинг ўрнига ЎИҲ амири этиб тайинлангани айтилаётган Усмон Одилнинг баёноти ҳам эълон қилинган.

- Жанубий Вазиристонда ўтган 1430 ҳижрий йил, олтинчи Рамазон, пайшанба куни, пешин намозини адо этилгандан сўнг Американинг жосус тайёрасидан отилган ракета ҳужуми натижасида Тоҳир ака раҳимаҳуллоҳ билан бир неча сафдош мужоҳид биродарларимиз шаҳид бўлишган эди, - дейди Усмон Одилга тегишли экани айтилган овоз.

Айни пайтда сайтга қўйилган 50 дан ортиқ фотосурат орасида Тоҳир Йўлдошнинг жағи танғилган (мусулмон одатига кўра, маййитнинг жағини шундай танғиб қўядилар – таҳр.) бир нечта сурат ҳам бор. Шунингдек, Тоҳир Йўлдошнинг васияти сарлавҳаси остидаги хабарда унинг овози ёзилган аудио файлни ҳам эшитиш мумкин.

- Оллоҳ учун сўраяпман, кимнинг катта бўлсин, кичик бўлсин менда ҳақи бўладиган бўлса жонида¸ молида¸ обрўсини тўккан бўлсам¸ келиб туриб мендан ҳақини олиб олсин. Иншооллоҳ Оллоҳга қасам туриб бераман. Ҳеч қайсинглар ҳижолат чекмaнглар. Лекин охиратга қолдирманглар. Чунки мен қалбим соф Роббимга йўлиқмоқчиман. Ҳаммамиз бир биримиздан шаҳид бўлиш учун ажраяпмиз.

Эслатиш жоизки, бундан олдин ҳам Тоҳир Йўлдош ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган. Хусусан, ўтган йили Тоҳир Йўлдош Покистоннинг Афғонистонга чегарадош Жанубий Вазиристон вилоятида АҚШ учқичи уюштирган ҳужум пайтида ҳалок бўлгани билдирилганди.

2009 йилнинг 28 сентябр куни Покистондан ўзини Тоҳир Йўлдошнинг сафдоши ва тансоқчиси деб танитган шахс Озодлик радиосига телефон қилиб, ўша ой бошида Тоҳир Йўлдош яраланиб, бир оёғидан айрилгани ва эртаси куни жон таслим қилганини маълум қилган эди.

- Мен авваллари Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг амири Муҳаммад Тоҳир Форуқнинг телохлари (тансоқчилари) дан бўлганман. Ҳозирги кунда бошқа хизматлар билан юрибмиз. Байтуллоҳ Масъуд минтақасида бўлган ракета ҳужумидан Байтуллоҳ Масъуднинг ўзи ҳалок бўлди-ку. Мана шу ҳужумдан кейинги ана шу минтақадаги биринчи ракета ҳужумида Ўзбекистон Исломий ҳаракатининг амири Муҳаммад Тоҳир Форуқ - Тоҳир Йўлдош номи билан машҳур¸ оғир ярадор бўлиб¸ кейин ҳалок бўлди. Оғир ярадор бўлган. Улар ўзларининг ичида ҳам ҳозир махфий қилишмоқда, деганди исми ошкор қилинишини истамаган шахс.

Бироқ бу хабардан саноқли кунлар ўтгач, ўзини Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг вакили Абдул Фаттоҳ Аҳмадий деб танитган киши Озодлик радиосига электрон мактуб йўллаб, Тоҳир Йўлдошнинг ўлими тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатдан йироқлигини маълум қилган эди.

Ўзбекистон Исломий Ҳаракати томонидан 2009 йил 17 декабр куни эълон қилинмиш "1430 ҳижрий, 2009 милодий йилдаги шаҳидлар" рўйхатида ҳам Тоҳир Йўлдош номи зикр этилмаганди.

ЎИҲнинг ҳаракат раҳбари ҳалок бўлганига оид 16 август куни тарқатган баёнотида Тоҳир Йўлдош вафоти ҳақидаги хабар нима учун бир йил давомида сир сақланганига ҳам изоҳ берилган.

Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг янги етакчиси, деб айтилаётган Усмон Одил.
"Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жангдаги суннатларига амал қилган ҳолда, нозик ҳал қилувчи, оғир жанг асносида мусулмонларнинг кўнгли чўкмаслиги, кофирларнинг руҳияти кўтарилмаслиги учун бу мусибатни ўша вақтда эълон қилмасликни лозим тутдик”, дейилади Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг 2010 йил 17 август куни эълон қилинган баёнотида.

Айни пайтда, www.furqon.com сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг аъзолари янги амир ўлароқ Тоҳир Йўлдошнинг "содиқ эски сафдошларидан ва ҳамфикр дўстларидан” бўлмиш Усмон Одилга "иттифоқ бўлган ҳолда итоат байъати ва аҳди”ни берганлар.

ЎИҲнинг янги амири деб айтилаётган Усмон Одилнинг айни шу сайтда эълон қилинмиш биринчи баёнотига мувофиқ, ҳаракат аъзолари бундан буён ҳам "жиҳод йўлида истиқоматда бўлиш” ниятидалар.

- Жамоатимиз мужоҳидлари танлаган ҳақ йўлларидан Аллоҳнинг ёрдами билан заррача чекинмаслар, Аллоҳнинг калимасини ер юзида олий қилиш, Ислом душманлари томонидан босиб олинган муқаддасотларимиздан, Ислом диёрларидан уларни қувиб чиқариш, тор-мор этиш, мазлум умматни бу зиллатдан Исломнинг нурли ҳаётига, иззату шарафига чиқариш йўлида муқаддас жиҳодларини ва фидокорликларини давом эттирадилар, иншаАллоҳ!

ЎИҲнинг янги амири деб айтилаётган Усмон Одил Тоҳир Йўлдош вафоти ва ўзининг ҳаракат етакчиси этиб тайинланиши муносабати билан қилган баёнотида Ўш ва Жалолобод воқеаларига ам тўхталади.

- Яқинда Жанубий Қирғизистонда содир бўлган қонли фожиалар ҳам куфр ҳукуматларнинг мусулмонларга қарши уюштирган разил ва пасткаш ҳийла-найранглари туркумидандир. Бу маккорларча уюштирилган фитнанинг қурбонлари яна оддий мусулмонлар, аёллар, қариялар, ёш болалар бўлдилар. Аллоҳ таоло мусулмонларга тўғри хулоса чиқариб азизлик ва шараф йўли бўлмиш жиҳод йўлига юришни насиб этсин!,- дея хитоб қилади овоз.
"Шаҳидлар рўйхати"да Тоҳир Йўлдош йўқ
Тоҳир Йўлдош ўлими юзасидан раддия келди
Тоҳирсиз жиҳод
"Тоҳир Йўлдош ўлими 100 % тасдиқланмади"
Максим Шевченко: Ўзбекистон кун сайин беқарорлашмоқда
Қундузда Ўзбекистон исломий ҳаракати аъзолари ушланди

Ҳайит табриги аслми¸ сохта?
Тоҳир Йўлдош яна "тилга кирди"

http://www.ozodlik.org/content/article/2129655.html
Категория: Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И | Просмотров: 1356 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz