|
|
|
|
Главная » 2010 » Август » 20 » Еркин микрофон - Европага бориб ишласак, қалай бўларкин?...
01:46 Еркин микрофон - Европага бориб ишласак, қалай бўларкин?... |
Европага бориб ишласак, қалай бўларкин?...
"Эркин
микрофон” эшиттиришининг яна бир қаҳрамони эса Украинанинг Луганск
шаҳрида яшаб юрган, асли самарқандлик муҳожир Бахтиёр Алибеков.
У
1990 йилда Ўзбекистон ва Украина ўртасида талаба алмашинуви бўйича
давлат дастури орқали Украинага бориб қолган ва ўша ерда яшаб қолганини
айтди.
Мана 20 йилдирки, Украинада ишлаб юрган Бахтиёр ака шунча
йилдан бери муҳожирлигича қолмоқда ва шу кунларда унинг сафига келиб
қўшилаётган яна юзлаб ўзбекистонлик муҳожирларни собиқ МДҲ давлатларига
эмас, ғарбий Европа давлатларига ишга боришга даъват қилмоқда.
-
Мен айтмоқчи эдимки¸ Ўзбекистонимиз меҳнаткашлари кўпроқ Европаларга
бориб ишласалар. Шунинг иложи борми? Мен ўзим Лугансктепловозда
ишлайман. Илгари токар бўлиб ишлардим. Ҳозир бизларнинг цехларни
қисқартириб ташлади. Шунинг учун мен қурилиш цехига ўтдим.
Озодлик: Сиз 1990 йилдан бери ўша ерда ишлайсизми?
- Ҳа. Уйга икки-уч марта бориб келдим. Ўзимизда иш топа олмадимда. Қийин ўзимизда.
Озодлик: Бу томонларга нима бўлиб келиб қолган эдингиз?
-
Илгари давлатлараро шартнома тузилган эди. Украинадан бизга борарди
ўқишга¸ ўзимиздан Украинага келарди ўқишга. Мен ўқидим¸ лицейда ўқидим.
Кейин техникумни тугатдим. Ҳозир шу ерда қолиб ишлаяпман.
Озодлик:
Шунча йилдан бери мана Украинада ишлаб юрибсиз экан. Сиз 1990 йилда
чиқиб кетган бўлсангиз ҳам¸ гапларингиздан мардикорлар сафларига
қўшилибсиз чоғи.
- Ҳа¸ мен ҳам муҳожирман.
Озодлик: Энди
"Мардикор бўлайлик. Мардикор бўлиб Ғарбга борайлик¸ мардикор бўлиб
Россияга борайлик деб юрилаверадими? Мардикор бўлмасдан боришнинг иложи
йўқми?
- Барибир ишлаш керакку. Барибир одам¸ қандай тушунтирсам экан¸ барибир овқатланиш керакку.
Озодлик: Тўғри овқатланиш керак¸ лекин қаранг сизнинг 20 йиллик ҳаëтингиз ўтиб кетибди.
- Ҳа¸ 20 йил бўлди.
Озодлик: Сиз 1990 йилда заводга ишчи бўлиб келган эдингиз. Мана ҳали ҳам ишчи бўлиб юрибсиз.
- Ҳа¸ ҳозир ҳам ишлаяпман.
Озодлик: Ҳаëтингиз нимага бунақа ўзгаришсиз қолди экан? Ўзингиздан ўтдими ëки вазият шунақа мажбур қилаяптими одамларни?
-
Вазият мажбур қилаяпти. Балки иттифоқ бўлиб қолар бориб. Яна совет
иттифоқи бўлиб қолар деб ўйлардим. Бўлмайди¸ совет иттифоқи бўлмайди
энди. Мустақил бўлиб ўзимизни ўзимиз кўтармасак¸ бошқа ҳеч ким ëрдам
бермайди. Россиядан умуман умид йўқ. Украинадан ҳам умид йўқ.
Озодлик: Қоладиган йўл барибир ишчи бўлиб ишлаш бўлиб чиқаяптими?
-
Ҳа¸ барибир ўшанга бориб тақалаяпти. Ғарбга бориб ишласак¸ ўзимизнинг
давлатимизнинг бюджетини¸ ўзимизнинг оиланинг бюджетини яхшилаб олсак.
Ўзбекистонлик юртдошларимиз Россия ëки Украинада эмас Ғарб давлатларида¸
Америка қўшма штатларига¸ Жанубий Кореяларга бориб меҳнат қилса¸
шунинг иложи борми демоқчи эдимда¸ дейди 20 йилдан бери Украинада ишлаб
юрган Бахтиёр ака.
|
Категория: Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И |
Просмотров: 1141 |
Добавил: himoyachi
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
Copyright MyCorp © 2024 |
|
|
|