Понедельник, 24-05-06, 00:26

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Август » 20 » Муҳтарам Бахтиёр Исабекнинг хира луқмасига Толиб Ёқубовнинг тиниқ жавоби
02:02
Муҳтарам Бахтиёр Исабекнинг хира луқмасига Толиб Ёқубовнинг тиниқ жавоби

Муҳтарам Бахтиёр Исабекнинг хира луқмасига Толиб Ёқубовнинг тиниқ жавоби

"Главный заказчик” номли мақолани ўзбек ва рус тилларида ёзаётиб, мен олдимга "мақоламни ўқиб ҳамма бирваракайига мени олқишлаб ёзабошлашади ва телефон қилабошлашади, бундан менинг обрўйим осмонўпар ўсади” деган мақсадни қўйган эмасман. Мен рус, молдаван, украин ва бир қатор Европа жамиятларини ичидан кузатганман, ҳамда ўзбек жамиятини ҳам яхши биламан

И.Сталин ўлганда мен 12 яшар, анча эсини таниган бола эдим ва ўша пайтда Самарқандда касалхонада даволанишда эдим. И.Сталин ўлганда врачлар, ҳамширалар ва касалхонанинг бошқа ишчилари ҳўнграб йиғлаганини ўз кўзим билан кўрганман.
Ҳикоя. Мазкур касалхонада касаллар йиллаб ётгани учун (менинг ўзим 6,5 йил даволанганман) касалхонада мактаб ташкил қилинган эди. 6-чи синфдалик пайтимизда математикадан Абдуллаева деган юрист аёл, қандайдир мансабдор шахснинг хотини дарс ўтабошлади. Синфимизда биздан 2-3 ёш катта ва жуда билимли бўлган Рўзимурод Турдиев деган бола (кейинчалик у таниқли хирург бўлиб, Тошкентдаги 17-чи касалхонада узоқ йиллар ишлади) бўлиб, масалаларни у Абдуллаевадан илгарироқ ва пухтароқ ечар эди. Абдуллаеванинг саводсизлиги таборо сезилаборди ва биз Рўзимуроднинг тавсияси билан "забастовка” эълон қилдик, яъни унинг дарсини тинглашдан бош тортдик. Бу катта жанжалга айланди. Эсимда, синфимизга касалхона бош врачи Рашид Фарходий бошчилигида катта комиссия келди. Шунда касалхона ўқув бўлими мудири (корейс киши) Рўзимуродни "Ты - американский шпион” деб айблади. Комиссиянинг бирорта аъзоси унинг иддаоси бебурд эканини айтмади. (Ҳикоя тугади).

Ўзбек жамияти ўша пайтдагидан жуда олға кетган эмас. Жамият олға кетишининг асосий шарти ҳокимиятнинг демократик принципларга бўйсинишидир. Кўп мамлакатларда халқ изчиллик билан кураш олиб бориб ўз ҳукуматини демократик принципларга бўйсинишга мажбўр қилган. Бироқ, афсус-ки, дастлаб хонликлар зулми, кейин рус истилоси, большевизм (коммунистик) истибдоди ва ниҳоят 21 йиллик И.Каримов диктатураси остида ўзбеклар зеҳниятида тинч йўллар билан КУРАШИШ мақоми деярли шаклланмаган.

Вақти-соати келиб И.Каримов ўлса ҳўнграб йиғлайдиганлар албатта чиқади. Кўнгли бўшликдан эмас. Баъзилар И.Каримов режимининг қулига айланиб бўлган, улар бойлигини йўқотиб қўйишдан ёки еб турган "охур”дан ажралиб қолишдан қўрқиб эмас, шу тузумдан яхши, жозибали тузум келмаслигидан ҳадиксираб йиғлайдилар. Йиғлайдиганларнинг кўпчилиги эса йўқотадиган нарсаси кўп бўлгани учун йиғлайдилар.
Шавриқ Рўзимуродов, Аҳмадхон Тўрахонов, Жўрахон Азимов, Эмин Усмон каби юзлаб халқпарвар инсонларни И.Каримов ўз қўли билан ўлдирган эмас, уларни И.Каримов ўлганда йиғлайдиганлар ўлдиришди.

Узоқ йиллар қамоқхоналарда ўтирган Мамадали Маҳмудов, Мурод Жўраев, Норбой Холжигитов, Рашид ва Муҳаммад Бекжоновлар, ёки софдил мусулмон йигитларни Рашид Қодиров ёки Шавкат Мирзиёев билан инсонийлик ҳислатлари бўйича таққосланганда ер билан осмонча фарқни кўрамиз ва бу фарқ И.Каримов сафдошлари фойдасига эмас ва ҳатто И.Каримов фойдасига ҳам эмас.
Гарчи "Бирлик” халқ ҳаракатига деярли дастлабки пайтлардаёқ қўшилган бўлсам-да, мен кўпгина халқ жонкуярлари каби катта ишлар қилган эмасман. Мен асосан публицистик мақолалар ёзганман, тоталитар ва авторитар сиёсий системалар табиатини тахлил қилиш ва очишга ҳаракат қилганман.

Ҳикоя. Шукрулла Мирсаидов Вазирлар маҳкамаси раисилиги пайтида 30-тача бирликчи бир масалада у киши билан учрашиш учун бордик. Мен Гулчеҳра опа Нуруллаева билан бораётган эдим. Вазирлар маҳкамасига яқинлашганимизда унинг соябони (козырёги) остида Ш.Мирсаидов "Бирлик”нинг раиси профессор Зоҳид Ҳақназаров билан гаплашиб турганини кўрдик. Бир пайт ҳукумат бошлиғи қўлини бигиз қилиб, Зоҳид акани кўрсатиб, нарироқда турган бир гуруҳ милиция ходимларига қараб: "Подойдите сюда! Возьмите его!” дея бақира бошлади ва улар келгунча машинасига ўтириб жўнаб кетди. Милиция ходимлари Зоҳид акани ушлаб кетишга ботина олмади, чунки нарироқда 20-25 та бирликчилар туришган эди. Биз Зоҳид акадан нима бўлганини сўрадик, у киши кутилмаганда Ш.Мирсаидов бесўнақай сўкина бошлаганини, Зоҳид ака: "Шукрулла, Сиз ҳукумат бошлиғисиз, оғзингизга эҳтиёт бўлишингиз керак” деганини гапириб берди.

Бу воқеа менга қаттиқ таъсир қилди ва мен "Кичкина Сталин” номли катта мақола ёздим. Мақола "Бирлик”нинг газетасида босилди. Уни сўраб одамлар Термиз ва бошқа жойлардан келаётгани учун бу мақола уч марта чоп этилди. (Ҳикоя тугади).
Авторитар сиёсий система одамлари танқидий мақола муаллифи билан гаплашишни ўзларига ор биладилар. Гаплашган тақдирда ҳам вазиятни яхшилашни мақсад қилмайдилар ва дўқ-пўписага ўтадилар ва ҳатто жисмоний йўқ қилишгача бордилар. Мени жисмоний йўқ қилишга фақат бир марта Варшавада уриниш бўлган ва мен 9 кун госпиталда ётганман. ОБСЕнинг халқаро йиғилишида 1998 йил 27-28 октябрь кунлари Ўзбекистон делегациясининг бошлиғи Акмал Саидов сўзга чиқиб, Ўзбекистонни ўта демократик давлат қилиб кўрсатишга уринган. 29 октябрь куни мен ўз докладимни тақдим этганман ва унда мамлакатда шаклланган сиёсий тузум моҳиятини кўрсатганман. 3 ноябрь куни эса менга қарши суиқасд уюштирилди. Ўзбекистон делегацияси (А.Саидов, С.Рашидова, яна икки одам)дан, ташқи ишлар вазирлиги ходими Н.Пўлатов мени кўргани госпиталга боргани учун Ўзбекистонга қайтганининг эртаси куни ишдан ҳайдалди.

Мен муҳтарам ўқувчидан эзмалик қилганим учун чуқур кечирим сўрайман – айтадиган асосий гапларим ҳали олдинда.
Менинг "Янги дунё” сайтида чоп этилган "Главный заказчик» номли мақоламга муҳтарам Бахтиёр Исабек қарши мақола ёзибдилар. Қаричиликми, мен раддияга тушунмадим, деб ўтирсам, бир ватандошимиз телефон қилиб, у ҳам тушунмаганини изҳор қилди.

Домланинг эътиборлари учун айтмоқчиман-ки, мен ҳали Ўзбекистонда эканлигимда бу гапларнинг бир қисмини 2005 йил майидан олдин, бир қисмини эса шу санадан кейин қайта ва қайта ёзганман ва ҳатто давлат идораларигача тарқатганман. Бу ҳужжатларнинг барчасини Интернет орқали тарқатилганини айтмай ҳам қўяқолай.
Ҳикоя. "Эрк” партиясининг мен билан деярли мулоқотда бўлмаган ва менга бирор марта хат ёзмаган, бироқ унга менинг ҳурматим баланд бўлган бир вакилидан 2002 йил январида туюқсинда менга бир хат келди. Бундан олдинроқ ташкилотимиз номидан мен бир сиёсий маҳбус ҳимоясига билдиришнома ёзиб тарқатган эдим. Хат муаллифи мени айблаб: "Сиз бирликчи бўлганингиз учун эркчиларни ҳимоя қилмаяпсиз” каби ёзибди.

Мен дарҳол жавоб хати ёзиб, унга учта ҳужжат тиркадим. Жавобимда хусусан: "Мен Сизга учта ҳужжат юбораяпман. Булар ташкилотимиз томонидан қамоқдаги ва тазйиққа учраган бошқа эркчилар ҳимоясига ёзилган ҳужжатларнинг фақат учтаси, холос. Ҳужжатларнинг ҳаммаси интернет орқали кенг оммага тарқатилган. Сиз интернетни ўқимасангиз, бу менинг айбим эмас” деб ёздим. (Ҳикоя тугади).
Айтмоқчиман-ки, И.Каримов тузумининг сир-асрорлари, унинг кучишлатар ва суд системаларининг кирдикорлари, МХХ жамиятнинг ҳар бир буғинини назорат қилаётгани билан бир пайтда қўшни давлатлар ишига фаол аралашаётганини мен кўп марталаб ёзганман. Баъзилар мени "исботинг йўқ, бу фактларни қаердан олгансан” дея айблашга ҳаракат қилишади.

Мен ўз фаолиятим давомида бир нарсага амин бўлдим. Сиёсий тузум ҳар қанча репрессив бўлмасин, давлат тизимида, хусусан кучишлатар органларида ҳам, виждони қийналадиган, бироқ чорасиз, тузум кирдикорларини билдириш учун курашаётган одамларни излаб топиб, уларга у-бу маълумотларни етказишни ўзининг бурчи деб ҳисоблайдиган одамлар бўлар экан. СССРнинг энг оғир 37-38-чи репрессив йилларида ҳам шундай одамлар бўлган. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда, репрессив органларда ишласа-да, қўлидан келгунча И.Каримов тузуми башарасини очувчи маълумотларни узатиб турган инсонлар йўқ эмас.
Уларнинг номларини очиқлаш керакми? Йўқ, албатта! Бироқ мен аминман-ки, вақти келиб уларнинг номи ошкор этилади ва улар шу сиёсий тузумга қарши курашганлар қаторига киритилади.

Баъзан тасодифий учрашувларда муҳим маълумотларни олиш мумкин. Мана битта мисол. Мен уни шу кеча-ю кундузда Ўзбекистондан олдим (хатни ўзгартирмасдан келтираяпман):

«Толиб ака! Махмуд Х. хакида. Гапларингизда жон бор. Хакикатан хам у Узбекистонда булса керак. Утган йили кузда Фаргонага таксида бир йигит биз билан йуловчи булди. У Сурхандаредан Фаргонага уйланиш учун кетаетган экан. Сурхандаеда Спецслужбанинг кандайдир МАЙН деган кисмида хизмат килар экан. Унигг гапи буйича бу жуда хам кучли тузилма экан. улар чегарани куриклаш ва бошка ишлар билан шугулланар экан. Гапдан гап чикиб куккисдан бир савол бердим- Махмуд Х. каерда? У чучиб тушди ва менга- Сиз уни каердан биласиз. У яшайдиган уйни факат 3 киши билади, шулардан бири мен деб жавоб берди. Кейин жим булиб колди”. (Тамом).

37-38 –чи йилларда информация алмашиш учун фақат қоғоз ва телефон бўлган бўлса (радио ва телевидение ҳукумат қўлида бўлган), ҳозир Интернет катта имкониятлар яратган. Мен ёзган ҳар бир сатримни шу система орқали тарқатганман.

Домла Бахтиёр Исабек иддаоларига қайтсак, домла интернетни ўқимасалар менда нима айб бор? И.Каримовнинг "Буюк Ўзбекистон” проекти ҳақида ҳам, унинг Н.Назарбоев билан Марказий Осиёда лидер бўлиш рақобати ҳақида ҳам, МХХнинг қўшни мамлакатларда уюштираётган провокациялари ҳақида ҳам, 1999 й. 16 февраль, 2004 й. март ва июль ойларида содир этилган портлашлар ва қуролли тўқнашувлар ҳамда Андижон қирғини ҳақида ҳам мен очиқ ёзганман ва ёзганларимни ҳукумат доираларига, биринчи навбатда президент ва Р.Иноятов номига юборганман. Айбим бўлганда Ўзбекистон ички ишлар органи ёки прокуратураси нега мени Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 139-моддаси (Тўҳмат) билан айблаб жиноий жавобгарликка тортмади? Қанчадан-қанча одамларни "тўҳмат қилдинг” деб қамаб юборганларини биламиз-ку!

Ҳикоя. 1998 йил 1 декабрь куни "ур калтак, сур калтак” жанжалдан сўнг мени Бош прокурорнинг 1-чи ўринбосари Азимжон Эргашев қабул қилди. Сўҳбат давомида у: "Толиб ака, Варшавада сизга суиқасд бўлибди, сиз бунда ҳукуматимизни айблабсиз. Қандай асосингиз бор?” деб сўради. Мен жавоб қилдим: "Мен ҳозир Бош прокуратура биносида ўтирибман. Агар мен ҳукуматга тўҳмат қилаётган бўлсам, марҳамат қилиб менинг устимдан жиноий иш очинг, Сизнинг ҳуқуқингиз бор. Бироқ мен судда ҳам тик туриб ўша даъвомни баралла айтаман”. А.Эргашев бу масалага бошқа қайтмади. (Тамом).

Андижон воқеаларидан кейин, тўғрироғи 5 июнь куни мен Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг шу хусусдаги баёнотини тарқатдим ва унда мазкур қатлиомда Маҳмуд Худойбердиев аскарлари бевосита қатнашганини ёздим. Баёнотни президент девонидан тортиб вилоят ҳокимларигача почта орқали юборганман. У хатлар эгасига топширилгани ҳақидаги почта уведомлениелари қўлимда. Ўша пайт домла Қозоғистонда бўлган бўлишлари мумкин, бироқ И.Каримов, Р.Иноятов, Ш.Мирзиёев ва бошқалар Тошкентда эди-ку!

И.Каримовнинг "Буюк Ўзбекистон” деб аталувчи авантюристик проектини мен ҳаводан олганим йўқ. Мен Ўзбекистон МХХ Қозоғистонда, Туркманистонда, Тожикистонда ва Афғонистонда нималар уюштирганини бир неча мақолаларимда ёзганман.
Домла нега ўша пайтда қарши раддия ёзмаганлари менга тушунарсиз.
Тушунмаганмикинлар?

Менинг мақолаларим аччиқ қалампирдай ёқмаганмикин?
Халқ душмани билан суришиб юраманми, деганмикинлар?
Интернетдан бехабар бўлганмикинлар?
Ё заказ келиб тушмаганмикин?
Билмадим.

"Главный заказчик» номли мақоламга 5 та шарҳ келтирилибди. Уларнинг биринчисини ватандошимиз Abdulloh ёзибдилар. Мана у: "aka sal oylabroq yozsez bu erda hech kanaka IDU hech kanaka jihodjilar bolgani yok ozi siz owa vaktda kaerda ediz ozilar bir urib fol ochovirmelar UYATE”

Кўриниб турибди-ки, дўстимиз Abdulloh да нафақат билим, ёзув санъати, рус тили ҳаминқадар экан, балки бул зот ё ўқимай хулоса чиқарар, ёки ўқиса ҳам тушунмас эканлар.

Тушунган одам бошқача ёзади. Мас., бир ўшлик миллатдошимиз (у киши ўзларини Korennoy_uzbek дея ёзганлар) ўз шарҳларини мана бундай бошлаганлар:
"Абдуллохга, уятни узинга айт ука, русча тушинмасанг укима, укиб туриб нотугри коментарий ёзма, бу ака киргизистонди СНБсини елгон гапини ёзяпти укисанг тулик уки, бумаса ваабще укима. Яхшиси акадан кечирим сура билиб билмай коментарий ёзганинг учун, русча тушинасами”.

Мен Бахтиёр Исабеков домланинг "мақолаларини ўқиб тушунмадим” деганимда, унда менга қўйилган асоссиз айбларни назарда тутган эдим. Мана ўшаларнинг баъзилари:
"…сиз қирғизлардан ташқари қозоқлар, туркманлар, тожиклар ва паштунларни ўзбекларни қирғин қилишга сиёсий –ҳуқуқий «дастак» бераётганингизни тушуниб етмагансиз”.

"…у киши ўзлари Марказий Осиё давлатлари раҳбарларини бир –бирига гиж-гижлаш билан бу ердаги халқларни бирини бири қиришига йўл очмоқчи, давлат, миллий хавфсизлик идоралари ҳамиятига тегиш билан бу зулм аппаратларини ўз ҳудудларидан чиқиб ҳаракат қилишга ундайди”.

"Улар балки сизнинг катта ёрдамингиз билан Қиргизистонда қирғиздан анча олдин макон топган ўзбекнинг ҳар бирини Каримовни малайи, Ўзбекистон СНБсининг агенти деб айблаётган ҳам чиқар”.

Бахтиёр Исабеков юқорида келтирилган гаплари билан мени ўзбек халқининг душмани қилиб кўрсатишга ҳаракат қилганлар. Биз-ку шу ўзбек халқи ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун қўлимиздан келгунча ҳаракат қилдик. Муҳтарам домлага баъзи саволларни бергим келади:

ўзбек халқининг чин дўсти сифатида Сизнинг ўзингиз нима каромат кўрсатдингиз?
ё Сиз Қозоғистонда ўзбек мардикорларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланиб юрувдингизми?

Ҳаққа ёзганларингизни бир кўрсак бўладими? Зора ўргансак!
Муҳтарам Бахтиёр Исабекнинг менга, яъни халқ душмани Толиб Ёқубовга, нафрати жиддий бўлгани учун ул зот мени "маҳлуқ” деб ҳақорат қилибдилар. Қуллуқ, домла! Сиздай покиза инсон олдида менга ўхшаганлар маҳлуқ бўлмай, киммиз? Мен Бахтиёр Исабекка ҳеч қачон: "Ўзинг маҳлуқсан!” дея олмайман, чунки бул зот инсон бўлиб туғилганлари аниқ.

Мен ҳурматли Бахтиёр Исабек қаламларига мансуб мақолани қайта-қайта ўқиб, у саводсизларча ёзилганини кўриб: "Буни филолог олим Бахтиёр Исабек ёзган эмас, буни МХХнинг Yurtsevar каби пистирмадан туриб тош отадиган бир айғоқчиси ёзган бўлса керак” деган хулосага келдим. Мен домлани ҳақорат ҳам, хафа ҳам қилмоқчи эмасман. Мен филолог эмасман, мен бор-йўғи математикман. Бироқ Бахтиёр Исабекнинг "Толиб Ёқубов: «Қирғизистон миллий хавфсизлигининг давлат хизмати равшанлик киритди»га лўнда хира жавоб”ини ўқиб, унинг мазмуни у ёқда турсин, саводидан қуским келиб кетди. Менинг Abdulloh га ҳеч қандай эътирозим йўқ, чунки бу йигит саводдан анча йироқ эканлиги унинг бир ярим қаторлик ижодидан яққол кўриниб турибди. Бироқ филолог домланинг саводи бошқача бўлиши керак-ку!
Муҳтарам домла! Мен Сизни саводсизга чиқараётганим йўқ. Сизни мен филолог олим ва, демак, сўз устаси деб ўйлаб келганман. Бироқ ҳатто "Толиб Ёқубов: «Қирғизистон миллий хавфсизлигининг давлат хизмати равшанлик киритди»га лўнда хира жавоб” жумланинг ёзилишида-да ғализликни кўриб менда фикр ўзгарди.
Шунинг учун "Йўқ, сенга нисбатан бу айбномани менинг ўзим ёзганман” деган хатингиз келганча мен Сиз билан бахсни тўхтатаман.

Хотима. Мен давлатнинг 20-30 йилдан кейинги ахволини башорат қилган одамларнинг айтганларини эшитганман ва ёзганларини ўқиганман. Мас., москвалик тарихчи, журналист Андрей Амальрик ўзининг "Просуществует ли СССР до 1984 года?” номли мақоласини 1969 йили ёзган ва СССРнинг қулашини 21 йил илгари башорат этган. Унинг мазкур мақоласи шу йили биринчи марта Испанияда чоп этилган (шу йили у Испанияга бошпана олиб кетган). Тез орада уни КГБнинг агентлари Испанияда ўлдиришган.

Мазкур мақоласида у: "Византияликлар, немислар ва муғуллар томонидан барпо этилган бу улкан шарқий славян империя ўз умрининг охирги ўн йилликларини ўтказмоқда…. Бироқ, у қулагандан кейин ҳам Ўрта Осиёда коммунистик идеалогия, фразеология ва расм-русумларни шарқий мустабидлик билан уйқаш сақлаб қолган давлат кўп вақтлар ҳукм суради” деб ёзган.

А.Амальрик Ўрта Осиёнинг қайси давлат ёки давлатлари ҳақида ёзган деб ўйлайсиз?
Мен туғилиб ўсган Тоқчилиқ қишлоғилик ўқитувчи Мустафоқул Муқимов СССР парчаланишини ва унинг ҳудудида мисли кўрилмаган ўзгаришлар бўлишини 25 йил илгари башорат қилганларини ўз қулоғим билан эшитганман.

Мен бундай одамлар сирасига кирмайман. Шундай бўлса-да, муҳтарам ўқувчи нокамтарлик деб ҳисобламаса, мен бундан 18 йил илгари (аниғи 1992 йилнинг июль ойи) ёзган "Президент - тарихий шахс” номли мақолам ҳақида икки оғиз гап айтиб ушбу мақолани якунламоқчиман.

Мен И.Каримовни ҳақиқатан ҳам тарихий шахс деб ҳисоблайман, чунки бизга ёқадими-йўқми, бундан қатъий назар, у Ўзбекистоннинг биринчи президенти сифатида шу мақомга эришган. Тарихий шахслар ҳар бир энциклопедияга киритилади. Мас., инсоният тарихида мисли кўрилмаган жиноятлар қилган бўлса-да, Адольф Ҳитлер (Adolf Shiklgruber) барча энциклопедияларга киритилган. Мақолани ёзишда мен олдимга 100-200 йилдан кейин авлодларимиз Ўзбекистон энциклопедиясини ёзганларида И.Каримов ҳақида нималарни ёзишлари мумкин, деган саволни қўйдим. Мен асрлар оша ўша энциклопедия саҳифасига қарашга ҳаракат қилдим ва хусусан ушбу сатрларни "ўқидим”: "И.Каримов тоталитар система маҳсули бўлгани учун у ҳокимиятга келган пайтгача шаклланган демократиянинг учқунларини сўндирди; у президент бўлиб турган даврда Ўзбекистонни репрессив полиция давлатига айлантирди; барча қўшни мамлакатлар билан алоқани ёмонлаштирди; Ўзбекистон тез орада иқтисоди энг ночор мамлакатлар қаторига тушиб қолди; инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари кескин чегараланди; (ва ҳоказо, ва ҳоказо)” дея ёздим.
Менинг бу мақолам "Бирлик” халқ ҳаракатининг бир нашрида чоп этилди, холос.
Ўзбекистоннинг ҳозирги ахволига қаралса, мен ҳақ бўлганманми ёки адашганманми?

www.yangidunyo.com

Просмотров: 1223 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz