Понедельник, 24-05-06, 05:55

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Август » 20 » Рисқни кўпайтирувчи ва камайтирувчи амаллар
02:11
Рисқни кўпайтирувчи ва камайтирувчи амаллар

Рисқни кўпайтирувчи ва камайтирувчи амаллар

Саттаров Абдуқодир Нурмуҳаммад ўғли,
руҳшунос олим, халқ табиби.

Бисмиллоҳир роҳманир роҳийм!
Пайғамбар саллалоҳу алайҳи васаллам буюрганлар: «Ризқни садақа билан (осмондан) туширинглар!» Яъни муҳтожларга садақа ва эҳсон қилиш ризқу рўзининг зиёда ва фаровон бўлишига боис бўлади.

Эрта тонгда турмоқлик баракали ва хайрли бўлиб, тан-сиҳатлик, яхши кайфият мол-авлод, ризқу-рўз, илму амал ва бошқа неъматларнинг зиёда бўлишига сабаб бўлади. Масалан: қўй йилига битта бола туради ва қанча кўп сўйилса ҳам, тонгда бедор бўлгани учун ниҳоятда кўпдир. Ит эса йилига тўрттадан тўққизтагача туғади, боз устига қўй каби сўйилмайди, тонг пайтида ухлаб қолиши учун баракотдан маҳрум бўлиб, кўпайиб кетмайди..

Субҳ аз хоб шудан бедор,
Баракатро биёварад бисёр.
Дар жамеи ниам диҳад баракат,
Бар сари кас биёварад раҳмат.

яъни:

Тонг чоғи уйқудун бўлмоқ ҳам бедор,
Инсонга баракат келтирур бисёр.
Барча неъматларга берур баракат,
Кишининг бошига келтирур раҳмат.

Ҳусни хат, очиқ юзлилик, ширинсуханлик, хушхулқлик - ризқнинг зиёд ва фаровон бўлишига боисдир.

Ҳасан ибн Али разиёллоҳу анҳу дебдирлар: «Канс ул-фино ва асл-ул-ино мажлабатун лил-гано». Яъни уй-ҳовли, кўча атрофларини супурмоқ, қозон-товоқ ва идишларни ювмоқ, хуллас, поклик, озодалик файзу баракага, мол-давлат кўпайишига сабаб бўлади. Албатта тозалик исломнинг асли ва иймоннинг бир жуъзи бўлиб, аслида жомаю бадандан бошланади:

Боши билан шунғиб кирмаса ҳар дам,
Сув остидан дурни топурми одам?

Ҳадиси шарифда «Ислом тозалик ва покликка бино қилингандир», деб зикр қилинган:

Руфтани руи хонаву дару бом,
Шустани коасву та бак зи таом,
Ризқро пур кунад гано орад,
Оқил инҳо зи даст нагзорад.

яъни:

Уйни-ю ҳовлини доим супурмоқ,
Таомдан сўнг коса-товоқ ювмоқ,
Ризқни тўлдирур келтирар бойлик,
Оқиллар бу ишни қилар чиройлик.

Ризқу рўзнинг кўп ва фаровон бўлишига яна яхшироқ бир сабаб, намозни одоб ва ҳурмат, ҳокисорлик ва шикастлик билан ҳамда унинг қиём, қироат, рукуъ ва суждини ўз ўрнига қўйиб адо этмоқдир.

Хузуъу, хушъ билан қилмоқ намоз,
Ризқнинг сабабидан бўлур, эй дамсоз!

Иброҳим Нахаъий раҳматуллоҳ дебдирлар: Биров намознинг рукуъ ва сужудини енгил адо этишини кўрсангиз, бас, унинг аҳли аёлининг ризқи танглигига раҳм қилинг»… Зеро, намозни шошилиб ўқимок ва унинг рукуъ ва сужудини енгил адо этмоқ ризқнинг кам бўлишига асосий сабаблардан биридир. Азондан масжидга бориш, таҳоратли юриш, бомдод суннатини ва витр намозини уйда ўқиш, витрдан сўнг дунё сўзидан гапирмаслик, ҳам ризқни фаровон қилади. Ҳадисда келтирилиб: Бомдод намозининг суннати уйда ўқиган кишининг ризқи мўл, у билан аёли орасида жанжал-можаро кам бўлади ва дунёда иймон билан кетади»…

Пайғамбар алайҳиссаломга кўпрок саловат юбормоқ, ихлос ва эътиқод билан ЛО ВА ЛО УВВАТА ИЛЛО БИЛЛОХИ АЛИИЙИЛ АЗИИМ» калимасини такрорлаш, тонг отгандан сўнг юз маротаба СУВХОНАЛЛОХИ ВА БИХАМДИХИ ВА АСТАРФИРУЛЛОХА ВА АТУБУ ИЛАИХ» демоқ ва ҳар кеча «Воқеа, «Есин» ва «Мулк» «Таборак» сураларини ўқимоқ ҳам бандага ризқ келтиради.

Ривоят қиладиларки, «Расулуллоҳ» (с.а.в.) дедилар:

«Меърож кечаси Аллоҳ таоло менга беш нарсани васият этди: биринчиси - кўнглингни бойликка-дунёга берма, сени бойлик учун яратган эмасман, - иккиничиси - сени дўст тутишим учун муҳаббатинг фақат менга бўлсин, учинчиси - Жаннат истаги билан яша, - тўртинчиси - халқдан таъма этма, чунки ҳеч нарсанинг ихтиёри улар қўлида эмас, -бешинчиси- тахажжудни мунтазам адо эт, чунки ёрдамнинг яхшиси тун ярмидадир»… (Шариъат ул-ислом).

Ҳаж (Каъба зиёрати) ва сафар қилмоқ ҳадисда зикр қилинганидек, кишини соғлом ва давлатманд қилади.

Сукут қилишлик, беҳуда ва лағв сўзларни айтмаслик, инсонни фитна-ю балолардан омон қолдириб, ризқни ҳам кўпайтиради:

Беҳуда сўз айтмай, сақламоқ сукут,
Ризқни кўпайтирар, ортар қуру қут.

Ризкни камайтирунчи амалларга келсак, Расули акрам саллаллоху алайхи васаллам дебдилар: «Кайтармайди казо ва кадарни, магар дуо, узок килмайди умрни, яхшилик ва эхсон. Вас, албатта, инсон гунох сабабидан ризкдан махрум булади»…
Мазкур хадисдан бизга маълум булдики, инсон гунох сабабидан хам ризкдан махрум булар экан. Хусусан, ёлгон гапиришки гунохларни бошидир. Камбагаллик ва факирлик шундан келиб чикади. Алалхусус, ахли тижорат ёлгон сузлашлари сабабли касбларидан баракот кутарилиб, факиру хор булишларига сабаб булади.

Тонг пайтидаги уйку, куп ухлаш хам ризк ва илмнинг камайишига сабаб булади. Шунингдек, ялангоч ётмок, ёки ялоноч бавл килмок, ёинки тахорат синдирмок, ёнбошлаб ёки жанобат холатида таом емок, нон ва таом ушокларини хор тутмок, пиёз ва саримсок пустини куйдирмок, кечасида ёки латта билан уй супирмок, супурилган йигиндиларни уйда колдирмок, йулда кариялар ва улулардан олдин юрмок, ота-онани номлари билан чакирмок, турли чуплар билан тиш ковламок, тупрок ёки лой билан кул ювмок, остонага утирмок, хожатхонада тахорат олмок, утирмок, кийимни баданда тикмок, жома, этак билан юз артмок, ургам- чак турларини уйдан олмаслик, намозда сустлик килмок, бомдод номозидан сунг масжиддан тез чикмок, барвакт бозорга бориб, кеч кайтмок, гадолардан нон сотиб олмок, сув ва таом идишларини огзини ёпмаслик, чирокни пуфлаб учирмок (чирокни пастлатиб учирмок лозим ), синган калам билан ёзмок, бошкаларнинг тароги ёки синган тарок билан соч тараш, ота-она хакида яхши дуо килмаслик, утириб салла богламок, шимни тик туриб киймок, булар барчаси ризкни камайтирадиган амаллардан саналади.

Хазрати Али каррамаллоу важхахуга бироз ранж етганда: куйлар орасидан хеч хам кесиб утмадим, калам кириндисини босиб утмадим, чалнаримни хам тик туриб киймадим, бас, бу дард менга каердан тегди?» дер эканлар. Ахли оила нафахасига танглик Каттиклик килмок, исроф килмок ва ишларга булмок каби ишлар хам ризк-рузни камайтириб, камбагал ва бенаво булишига боис булади. Бу хусусда «ОДОБ УЛ - МУБИИН» китобида айтилади:

Юзни енгинг билан этак-ла ёки,
Артмагил факирлик босмасин токи,
Ургамчак инини олмасанг бешак,
Кашшоклик келтирур турли ургамчак.
Нафасла чирокни пуфлабучирмок,
Одат килмок ёлгон сузлар тукурни,
Фарзандлар хакига бад дуо килмок’,
Хам ризк кетказар, хам юздан нурни.
Устоз хурматини яна кам килмок,
Зиёнла зига хам ситам килмок.
Калам "ириндисин хор килмок мудом,
Кулни ювмай туриб емоклик таом.
Эхтиром килмаслик ота-онага,
Саломни кам айтмок дуст -бегонага.
Тирнокни тиш бирла олмок бегумон,
Кашшоклик ва гамни келтирар чандон
Куйлар орасидан кесиб утмагил,
Узингни бенаво, абгор этмагил
Пиёэ, тухум хамда саримсок пустин,
Хор килса, ул факир булгай эй дустим!
Ёпиксиз колса гар сувлик идишлар,
Кашшоклик курпаюр эй ахли хушлар.
Кулларни бармогин бир-бирига зинкор,
Чалиштирма, йукса булгунг факир зор.
Кулинг остидагин хор килсанг албат,
Аллох дустларини килмасанг иззат,
Айникса илм ахлинг этсанг агар хор,
Кашшоклик ва хорлик келгайдир бисёр.
Разил, нокасларга пул ва мол берсанг,
Жохил, нодонларга хайрлар килсанг
Агар чалиштириб утирсанг оёк,
Халолдан сузласанг, жим турмай бирок,
Оёкнинг унг кулда ювса хар инсон,
Ризку давлатига етгайдир нуксон.

Ривоят килурларки, бир киши Расулуллох (с.а.в.) хузурларига келиб кашшоклигидан шикоят килди. Расулуллох (с.а.в.) унга: хар качон уз манзилингга кирганингда Ихлос» сурасини укигин», - деб таълим бердилар. У Пайгамбар (с.а.в) нинг айтганларига амал килган эди. Аллох субхону таборак ва таоло ризкз эшикларини унга очди.

Вахб бин Мунаббах (р.а.) дан шундай ривоят килинади: … агар Харис (очкуз) бутун дунё бойликларини кулга киритганда хам факирлигича колади, итоаткор - агар у бировнинг кули булганида хам итоатлидир, каноатли шахс - агарчи оч булса хам бой ва тук хисобланади…»

Донишманд Хамиди Лаффор шундай дейди: «Биэ турт нарсани турт нарсадан топишни истадик, аммо хато килдик ва уша турт нарсани бошка турт нарсадан топдик. Масалан: биз бой булиш учун мол - дунё туплашга харакат килдик, аммо уни сабр - каноатда топдик. Рохатни бойликдан кидирдик, лекин уни мол дунё озлигида топдик. Лаззатни неъматдан изладик, аммо уни сихат-саломатликда топдик. Ризк-рузни ер юзидан изладик, аммо уни осмондан топдик, яъни хак субхонаху ва таоло кор - ёмгирни бермаса ердан хеч нарса униб чикмайди.

Гар ризк-рузи учун минг югурсанг хам,
Насибангдан на булар ортигу, на кам

www.yangidunyo.com

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 3137 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz