Ўзбекистон "нурчилар”ни таъқиб қилишни тўхтатмаётир Uznews.net
– Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди 16 август куни Ангрен шахри
Турк лицейининг тўққизта битирувчисига қарши айблов ҳукмини чиқарди.
Уларни тақиқланган «Нурчилар» ташкилотига аъзо деб топди.
Уч нафар «нурчилар»: Жасур Хасанов, Фарход Хасанов ва Дилмурод Рахматов —
Жиноят кодексининг 244-2 моддаси «диний экстремистик, сепаратистик,
фундаментал ёки бошқа тақиқланган ташкилотларни тузиш, раҳбарлик қилиш,
иштирок этиш» бўйича 5 йилга озодликдан маҳрум қилиндилар.
Олти нафар «Нурчилар»га эргашувчи: Тохир Ваққасов, Ойбек Латипов, Шерзод
Хайтбоев, Жамшид Жабборов, Жахонгир Тиллаев ва Асилхўжа Тўраевларни —
суд ЖКнинг 216 моддаси «Ноқонуний жамоатчилик ёки диний уюшма тузиш»да
айблади.
Уларнинг ҳар бири 70 минимал иш ҳақи миқдорида (3 165 050 сўм, бу $1450 атрофида бўлади) жаримага тортилишди.
Жараённи кузатиб борган Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус
гурухи рахбари Сурат Икромов, судланувчилар айби исботланмаганлигига
қарамай ҳукм чиқарилганлигини билдирди.
Бундан ташқари, маҳкум "нурчилар”нинг адвокатлари сўзларига кўра,
тергов пайтида уларга муттасил маънавий руҳий босимлар ўтказилган.
Uznews.net
|