Маҳкум ҳуқуқ ҳимоячиси Жалиловнинг муддатини яна тўрт йилга оширишди Uznews.net
– Қашқадарё вилоят суди 5 август куни ёпиқ суд мажлисида қаршилик ҳуқуқ
ҳимоячиси Ғаёбулло Жалиловга илгари чиқарилган тўққиз йиллик жазога яна
тўрт йил қўшди.
Шу йилнинг январида тўққиз йилга озодликдан маҳрум этилган Ўзбекистон
инсон ҳуқуқлари жамияти (ЎИҲЖ) аъзоси Ғайбулло Жалилов, Қашқадарё вилоят
судининг янги қарорига кўра маҳкумликда конституцияга қарши фаолият
билан шуғулланишда давом этган.
У маҳкумлар орасида радикал ислом ғояларини ёйишда айбланган ва Жиноят
кодексининг 159 моддаси - "Конституцион тузумга тажовуз қилиш” бўйича
жазоланиб, унинг тўққиз йилига яна тўрт йил қўшиб берилган.
Илгари Жалилов ушбу моддага кўра аллақачон жазоланган эди, бундан
ташқари унга 244-1 –модда "Жамоат ҳавфсизлиги ва тартибига таҳдид
солувчи материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш” ва 244-2 - "Диний
экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган
ташкилотларни тузиш, раҳбарлик ва иштирок қилиш” моддалари қўлланган
эди.
Қаршилик ҳуқуқ ҳимоячисига иккинчи ҳукм чиқарилганидан кейин ҳалқаро
"Хьюман Райтс Вотч” ташкилоти уни ёқлаб, ҳали Жалиловнинг айбларини
биринчи судловда исботлай олмаганлигини билдирди.
"Жалиловнинг айбларини тасдиқловчи ишончли далилларнинг йўқлиги, Жалилов
аввал бошдан панжара ортида ўтирмаслиги лозимлигини англатади.
Навбатдаги қўшимча муддатнинг белгиланиши ўзбек хукуматининг ҳуқуқ
ҳимоячиларига қарши олиб бораётган кампанияси нақадар аёвсиз эканлигидан
яна бир бор далолат беради», - дейди HRW Европа ва Марказий Осиё бўйича
директорлик вазифасини бажарувчи Рейчел Денбер.
Давлат ҳимоячиси маълумотлари асосидаги HRW ахборотига кўра, айблов
ҳуқуқ ҳимоячисининг диний йиғинларда фаол қатнашгани ҳақидаги
гувоҳларнинг кўргазмаси асосига қурилган. Гўёки у исломни ўрганган ва
экстремистик мазмундаги видеодискларни тамоша қилган.
Айни пайтда судланувчи бу айбларга иқрор бўлмаган ва суддаги терговда
айблов гувохларини кўришни талаб қилган, бироқ суд Жалиловнинг
талабларини эътиборга олмаган.
"Жалиловнинг, фуқаро сифатидаги ва судда айбланувчи сифатидаги ҳуқуқи
тергов пайтида муттасил бузилган, ҳукумат уни озод қилиши ва ўз
фаолиятини давом эттиришига имкон бериши лозим”, - дея билдирди Денбер.
Таниқли тошкентлик фаол, Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус
гуруҳи раҳбари Сурат Икромов Жалиловга қўйилган жазо муддатининг
узайтирилишидан ташвишда.
Икрамов, ўзининг ЎИХЖдаги хамкасбига янги айбловлар қўйилиши ва жазо
муддатини узайтириши билан ҳукумат хали озодликда юрган ва ўз фаолиятини
тўхтатмаган бошқа ҳуқуқ ҳимоячиларини қўрқитишга интилмоқда, дея
ҳисоблайди.
Ғаибулло Жалилов 2003 йилдан ЎИҲЖ аъзоси ҳисобланади, унинг асосий иш
йўналиши Қашқадарё вилоятидаги ҳуқуқлари бузилган тақводор мусулмонларни
ҳимояси билан шуғулланиш бўлган.
Uznews.net
|