Понедельник, 24-05-06, 06:23

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Август » 20 » ДОРУЛ КУФРДАН ДОРУЛ ИСЛОМГА ҲИЖРАТ
17:12
ДОРУЛ КУФРДАН ДОРУЛ ИСЛОМГА ҲИЖРАТ
Ҳижрат – дорул куфрдан дорул Исломга чиқиб кетишдир
Аллоҳ Таоло деди:

– „Албатта мусулмонлар билан бирга ҳижрат қилмасдан кофир¬лар қўл остида яшашга рози бўлиш билан ўз жонларига жабр қилган кимсаларнинг жонларини олиш чоғида фаришталар уларга: «қандай ҳолда яшадингиз?» — деганларида: «Биз бу ерда чорасиз бечоралар эдик», дедилар. (Шунда фаришталар): «ҳижрат қилсанглар Аллоҳнинг ери кенг эди-ку?! (Нега дину имонларингиз йўлида бу юртдан ҳижрат қилмадинглар?)» — дейишди. Бундайларнинг жонлари жаҳаннамдир. Қандай ёмон жойдир у! 98-99. Фақат бирон чора топишга қодир бўлмай, ҳижрат йўлини истаб топа олмай чорасиз қолган кишилар, аёллар ва болалар борки, бундайларни шояд Аллоҳ авф этса. Зотан, Аллоҳ афв этгувчи, мағфират қилгувчи бўлган зотдир". [4:97-99]
Абу Довуд Жарир ибн Абдуллоҳ орқали Набий нинг шундай деганларини ривоят қилди:
«Мен мушриклар орасида яшайдиган ҳар бир мусулмондан безорман. Улар: нима учун ё Росулуллоҳ? - дейишди. Пайғамбаримиз: Икковининг олови бир-бирига кўринмаслиги лозим, дедилар. (Яъни мусулмоннинг уйи мушрикникидан узоқ бўлиши, узоқлигидан ёққан олови бир-бирига кўринмаслиги лозим)». Дорул куфрдан дорул Исломга ҳижрат қилиш тўхтовсиз давом этаверади. Аммо Бухорий ривоят қилган Пайғамбар нинг

«Макка фатҳидан кейин ҳижрат йўқ», деган сўзларига,

«Фатҳдан кейин ҳижрат йўқ», деган сўзларига,

«Ҳижрат тўхтади, лекин жиҳод ва ният тўхтамайди», деган сўзларига келсак ҳамда Ибн Асокир ривоят қилган: Сафвон ибн Умайя Исломга киргач унга ҳижрат қилмаган кишининг дини йўқ дейилди. Шундан сўнг у Мадинага келди. Набий  унга:

«Эй Абу Ваҳб нега келдинг?» дедилар. Сафвон: «Ҳижрат қилмаган кишининг дини йўқ, деб айтишди» деди. Пайғамбаримиз: «Эй Абу Ваҳб, Макка водийсига қайт, ўз масканларингизда тураверинглар. Чунки ҳижрат тўхтаган, лекин жиҳод ва ният давом этаверади. Шунинг учун агар қўзғалишга чорлансангиз ўшанда қўзғалинглар», деган ривоятга келсак, буларнинг ҳаммаси Макка фатҳидан кейин ҳижрат қилиш йўқ, деган маънодадир. Лекин бу йўқ деган маъно шу ҳадиснинг ўзидан истинбот қилинадиган шаръий иллат билан иллатланган. Чунки Пайғамбаримизнинг: «بَعْدَ فَتْحِ مَكَّةَ Макка фатҳидан кейин», деган сўзлари иллатлик мазмунида келди. Бу Пайғамбар нинг:

«Хурмо ва майизни бирга қўшиб набиз (ичимлик) қилманглар», деган сўзларига ўхшайди. Бу ҳадисни Ибн Ҳиббон ривоят қилган. Чунки Пайғамбаримизнинг бу ҳадисдаги: «جَمِيعًا Бирга қўшиб», деган сўзи ҳам иллатлик мазмунида келиб, набиз қилишдан қайтаришга иллат бўлди. Демак у Макка фатҳининг ҳижрат тўхташига иллат бўлганини англатади. Бу эса иллат билан маълул (иллатланган нарса)нинг бор ва йўқликда бирга юришини англатади, яъни иллат бўлса маълул ҳам бўлади, иллат йўқ бўлса маълул ҳам бўлмайди ва Маккагагина хос бўлмай балки ҳар қандай юрт фатҳ қилиниши тушунилади. Бунга

«Фатҳдан кейин ҳижрат йўқ», деган бошқа ривоят далилдир. Буни Бухорий ривоят қилган Оиша нинг сўзлари ҳам қувватлайди. Оиша онамиздан ҳижрат ҳақида сўралганида, шундай деб жавоб берди:

«Бугун ҳижрат йўқ. Мўмин фитналанишдан қўрқиб дини билан Аллоҳ ва Росулига қочар эди. Аммо бугун Аллоҳ Исломни ғолиб қилди. Мўмин Роббисига хоҳлаган жойида ибодат қилади». Бу эса мусулмон одам фатҳдан олдин фитналанишдан қўрқиб ўз динини олиб қочиш учун ҳижрат қилганига далолат қилади. Фатҳдан кейин эса ҳижрат тўхтади. Чунки мусулмон одам ўз динини изҳор қилишга ва Ислом ҳукмларини бемалол адо қилишга қодир бўлиб қолган эди. Демак фақат Макка фатҳигина эмас, балки шунга (яъни динни изҳор қилиб Ислом ҳукмларини бемалол адо қилишга) олиб келадиган фатҳ ҳижратнинг тўхташига иллат бўлади. Шунга кўра демак бундан фатҳ қилинган юртдан шу фатҳдан кейин ҳижрат қилинмайди, деган маъно ирода қилинади. Шунинг учун Пайғамбар нинг Сафвонга: «Ҳижрат тўхтади» деб айтган сўзлари Макка фатҳ қилинганидан кейин ундан ҳижрат қилинмайди, деган маънодадир. Чунки ҳижрат кофирлар юртидан ва дорул куфрдан чиқиб кетишдир. Шунинг учун агар бу юрт фатҳ қилиниб дорул Исломга айланса кофирларнинг юрти ҳам, дорул куфр ҳам бўлмай қолади. Демак ундан ҳижрат қилинмайди. Худди шунга ўхшаш фатҳ қилинган барча юртлардан ҳижрат қилишга ўрин қолмайди. Буни Аҳмад Муовия орқали қилган ушбу ривоят ҳам қувватлайди. Муовия деди: Мен Росулуллоҳ нинг шундай деганларини эшитдим:

«Модомики тавба қабул қилинаверар экан ҳижрат тўхтамайди, қуёш мағрибдан чиқаверар экан тавба қабул бўлаверади». Аҳмад Набий дан шундай деганларини ҳам ривоят қилди:

Ҳижрат модомики жиҳод бўлаверар экан тўхтамайди». Бошқа ривоятда эса Пайғамбаримиз шундай дедилар:

«Модомики кофирларга қарши жанг қилинаверар экан ҳижрат тўхтамайди». Бу эса дорул куфрдан дорул Исломга ҳижрат қилиш тўхтамай давом этаверишига далолат қилади. Энди ҳижрат ҳукмига келсак, у кишининг қодирлигига қараб баъзи ҳолатларда фарз бўлса, бошқа ҳолатларда мандуб бўлади. Ҳижратга қодир бўлмайдиган кишини Аллоҳ авф этади ва ҳижрат ундан талаб қилинмайди. У бирон касаллик ёки яшаб қолишга мажбур этиш ёки заифлик сабабли ҳижрат қилишдан ожиз бўлгани учун ундан ҳижрат қилиш талаб қилинмайди. Бунга аёллар, болалар ва уларга ўхшашлар киради. Бу ҳижрат ҳақидаги оятнинг хотимасида келган.
Демак кимки ўз динини изҳор қилолмаса ва Ислом ҳукмларини адо этолмаса, агар у ҳижрат қилишга қодир бўлса ундан ҳижрат талаб қилинади. Чунки ҳижрат унга фарздир. Бунга ҳижрат ҳақидаги оятда келган ушбу сўзлар далилдир. Аллоҳ Таоло деди:

– „Албатта мусулмонлар билан бирга ҳижрат қилмасдан кофир¬лар қўл остида яшашга рози бўлиш билан ўз жонларига жабр қилган кимсаларнинг жонларини олиш чоғида фаришталар уларга: «қандай ҳолда яшадингиз?» — деганларида: «Биз бу ерда чорасиз бечоралар эдик», дедилар. (Шунда фаришталар): «ҳижрат қилсанглар Аллоҳнинг ери кенг эди-ку?! (Нега дину имонларингиз йўлида бу юртдан ҳижрат қилмадинглар?)» — дейишди. Бундайларнинг жонлари жаҳаннамдир. Қандай ёмон жойдир у!". [4:97-99]
Бундаги хабар бериш амр-буйруқ маъносини англатиб, у талаб сийғаларидандир. Аллоҳ Таоло гўё ер юзида ҳижрат қилинглар деди. Бу оятдаги талаб таъкид билан ва ҳижратни тарк қилганга қаттиқ ваъид (қўрқинчли таҳдид) билан келди. Демак у жозим (кескин) талабдир. Бу эса мана шу ҳолатда ҳижрат мусулмонга фарз эканига, агар ҳижрат қилмаса гуноҳкор бўлишига далолат қиляпти. Аммо кимки ҳижрат қилишга қодир бўлса, лекин у ўз динини изҳор қилиш ва ўзидан талаб қилинган шариат ҳукмларини адо этиш имконига эга бўлса, бу ҳолатда ҳижрат қилиш фарз эмас мандубдир. Унинг мандуб бўлишига келсак, чунки Росулуллоҳ  Маккадан ҳижрат қилишга фатҳдан олдин тарғиб қилган эдилар. Чунки ўша пайтда Макка дорул куфр эди. Бу ҳақда очиқ оятлар келган. Аллоҳ Таоло деди:

– „Имон келтирган, (ватанларидан) ҳижрат қилган, Аллоҳ йўлида курашган зотлар — ана ўшалар Аллоҳнинг раҳматидан умидвордирлар. Аллоҳ мағфират ва раҳм-шафқат қилгувчидир".
[2:218]
– „Имон келтирган, ҳижрат қилган ва Аллоҳ йўлида молу жонлари билан курашган зотларнинг Аллоҳ наздидаги даражалари жуда улуғдир ва ўшалар (бахт-саодатга) эришгувчидирлар". [9:20]

– „Имон келтирган, аммо ҳижрат қилмаган (яҳни ҳали-ҳануз Маккада яшаб турган) кишилар эса то ҳижрат қилмагунларича сизлар уларга дўстлик қила олмайсизлар (яҳни, бир-бирларингизга ҳамкор, меросхўр бўла олмайсизлар). Агар улар дин йўлида сизлардан ёрдам сўрасалар, ёрдам қилиш зиммангиздадир. Магар уларга, ўрталарингизда (урушмаслик ҳақида) аҳд-паймон бўлган қавмга зарар етказиш билан ёрдам қилмайсизлар". [8:72]

– „(Сизлардан) кейин имон келтириб ҳижрат қилган ва сизлар билан бирга курашган зотлар — ана ўшалар сизлардандир". [8:75]
Уларнинг ҳаммасида ҳижрат очиқ талаб қилинди. Энди ҳижратнинг фарз эмаслигига келсак, чунки Росулуллоҳ  Маккада қолган мусулмонларга индамадилар. Масалан ривоят қилинишича, Нуайм ан-Наҳҳом ҳижрат қилмоқчи бўлганида унинг олдига қавми бани Адий келиб: ўз динингда бўлиб орамизда яшайвер, биз сени озор бермоқчи бўлганлардан ҳимоя қиламиз, илгаригидек бизга ёрдам бер – дейишди. Нуайм бани Адий етимлари ва тул аёллари ҳолидан хабар олиб турар эди. Шу боис бир муддат ҳижрат қилолмай қолиб кетди, сўнгра ҳижрат қилди. Набий  унга шундай дедилар:

«қавминг сенга қавмим менга қилганидан кўра яхшироқ муомала қилибди. қавмим мени чиқариб юборди ва мени ўлдирмоқчи бўлди. Сенинг қавминг эса сени муҳофаза ва ҳимоя қилибди». Бу ҳадисни Ибн Ҳажар «ал-Исоба»да зикр қилди. Нуайм: Ё Росулаллоҳ, қавмингиз сизни Аллоҳнинг тоатига ва Унинг душманига қарши жиҳод қилишга чиқарган бўлса, қавмим мени ҳижратдан ва Аллоҳ тоатидан ушлаб қолишди, деди. Буларнинг ҳаммаси дорул куфр, яъни дорул ҳарб ҳақида эди. Унинг аҳолиси мусулмонлар бўладими ёки кофирларми бунинг эътибори йўқ. Чунки диёрнинг ҳукми аҳоли сабабли ўзгармайди, балки унда ҳукм юритадиган низом сабабли ва аҳолиси омонда бўладиган омонлик сабабли ўзгаради. Шунга кўра Индонезия билан Кавказ ўртасида, Сомали билан Юнонистон ўртасида фарқ йўқ. Лекин ўз динини бемалол изҳор эта оладиган ва талаб қилинган шариат ҳукмларини адо этиш имконига эга бўлган киши ўзи яшаётган дорул куфрни дорул Исломга айлантириш қудратига эга бўлса, бу ҳолатда унинг дорул куфрдан дорул Исломга ҳижрат қилиши ҳаром бўлади. У бундай қудратга шахсан ўзи эга бўладими ёки юртидаги мусулмонлар билан бирга тузган уюшмаси ёрдамида эга бўладими ёки хориждаги мусулмонлар ёрдамида эга бўладими ёки Исломий давлат билан ҳамкорликда эга бўладими ёки қайсидир восита ёрдамида эга бўладими, бунинг фарқи йўқ. Бундай ҳолатда дорул куфрни дорул Исломга айлантиришга ҳаракат қилиши вожиб бўлади ва ҳижрат қилиши ҳаром бўлади. Бунга далил шуки, у яшаётган мамлакат аҳолиси кофирлар бўлса ва бу мамлакатда куфр билан ҳукм юритилса, бу ҳолатда шу юрт аҳолиси Исломга кирмагунича ёки жизя бериб Ислом ҳукми остига кирмагунича уларга қарши жанг қилиш мусулмонларга вожиб бўлганидек унга ҳам бир мусулмон сифатида ва кофирлар билан ёнма-ён яшаётган киши ҳамда душманга яқинроқ турган киши деган эътиборда вожиб бўлади. Энди агар юрт аҳолиси мусулмонлар бўлсаю, лекин уларга Исломдан бошқа нарса билан, яъни куфр низоми билан ҳукм юритилаётган бўлса, у ҳолатда бу юрт ҳокимлари Ислом билан ҳукм юритмагунича уларга қарши жанг қилиш мусулмонларга вожиб бўлганидек унга ҳам бир мусулмон сифатида вожиб бўлади. Демак мусулмон одам агар юртни дорул Исломга айлантиришга қодир бўлса ҳар қандай ҳолатда ҳам унга жанг қилиш ва жангга тайёргарлик кўриш вожиб бўлади. Дорул куфрда яшайдиган мусулмон бу икки ҳолатнинг бирида бўлади. Чунки у ўзи ёнма-ён яшаётган кофирларга қарши жиҳод қилиш вожиб бўлган кишилар жумласидан бўлади ёки куфр билан ҳукм юритаётган ҳокимга қарши жанг қилиш вожиб бўлган кишилар жумласидан бўлади. Иккала ҳолатда ҳам унинг куфр билан ҳукм юритадиган дорул куфрдан чиқиб кетиши жиҳоддан, жиҳод вожиб бўлган макондан қочиш ҳисобланади ёки куфр билан ҳукм юритаётган кимсага қарши жанг қилишдан қочиш ҳисобланади. Иккаласи ҳам Аллоҳ ҳузурида катта гуноҳдир. Шунинг учун дорул куфрни дорул Исломга айлантиришга қодир бўлган кимсанинг бу диёрдан ҳижрат қилиши жоиз бўлмайди. Модомики у шундай қудратга эга экан унинг ҳижрат қилиши жоиз бўлмайди. Бу тўғрида Туркия, Испания, Миср, Албания ўртасида – модомики уларда куфр низоми билан ҳукм юритилаётган экан – фарқ йўқ.

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1187 | Добавил: eldar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz