Арманистондаги Россия ҳарбий базаси ижараси узайтирилди Дмитрий Медведев ва Серж Саркисян Арманистондаги Россия ҳарбий базаси ижарасини узайтиришга оид шартномани имзоладилар.
-
Имзоланган протоколда нафақат Россия ҳарбий базаси ижарасини узайтириш,
балки Россия ҳарбийларининг стратегик ва географик масъулияти доирасини
ҳам кенгайтириш назарда тутилган,- деди Арманистон президенти Серж
Саркисян.
Президентлар ўртасида имзоланган янги шартномага
мувофиқ, Россия ҳарбий базасининг ижара муддати 2020 йилдан 2044 йилга
қадар узайтирилади, ҳамда Россия Арманистонга замонавий қурол-аслаҳа ва
техника етказиб беради. Хабарларга кўра, Медведев ва Саркисян учрашуви
чоғида икки давлат ўртасидаги алоқалар ривожи ва минтақадаги вазиятга
оид масалалар муҳокама қилинган.
Айни пайтда Россия президенти 20
– 22 август кунлари Арманистонда ўтказиладиган Коллектив хавфсизлик
шартномаси ташкилотига аъзо давлат раҳбарларининг норасмий саммитида ҳам
иштирок этади.
http://www.ozodlik.org/archive/uz-news/20100820/402/402.html?id=2132953
|