Франция лўлиларни мамлакатдан чиқариб юборади Франция
ҳукумати бугундан бошлаб мамлакат ҳудудида ноқонуний равишда истиқомат
қилаётган 700га яқин лўлини Руминия ва Болгарияга депортация қила
бошлашини эълон қилди.
Хабарларга кўра, мамлакатни ўз хоҳиши
билан тарк этишга рози бўлган лўлиларга Франция ҳукумати 400 доллардан
товон пули тўлайди.
Лўлиларни депортация қилиш жараёнини август охирига қадар ниҳоясига етказиш режаланган.
Франция
ҳукумати, шунингдек келаси уч ой давомида лўлилар ноқонуний равишда
қурган 300га яқин турар жой биноларини йўқ қилиш ниятида эканини ҳам
маълум қилди.
|