Суббота, 24-05-04, 19:29

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Август » 27 » Ўзбекистонлик Музаффар Россия суди томонидан оқланди
14:09
Ўзбекистонлик Музаффар Россия суди томонидан оқланди

Ўзбекистонлик Музаффар Россия суди томонидан оқланди

Фаррух

2009 йил охирларида Ўзбекистоннинг Наманган шаҳридан Россияга ишлашга келган Музаффар Юсупов ўзига уч ойлик миграция картасини олиб ишга киришади. У Иваново шахрининг мебел комбинатида ишлай бошлайди. Орадан уч ой ўтиб Музаффарнинг миграция картаси муддати тугагач ўша ерда анчадан бери яшаб ишлаб келаётган инсонлар Музаффарга қалбаки карта қилдириб олса хам бўлишлиги ва мана шу йўл унга арзон тушишлигини уқтиришади. Соддадил Музаффар хам мана шу йўлни танлаб ўзига қалбаки миграция картасини сотиб олиб ишида давом этади.

2010 йилнинг Май ойларида Миграция хизмати тамонидан олиб борилган текширув вақтида Музаффар қалбаки хужжат билан қўлга тушади ва уни суд қилиниб 20 кун ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилинади. Иваново суди Музаффарни бир корхонага ишлаб бериш учун жўнатган вақтида корхона рахбари уч кун ўтгандан сўнг Музаффарга сенга хозирча иш йўқ, сен бемалол уйиннга кетавер деб айтади. Бу сафар хам соддалик билан унга айтилган гапга ишонган Музаффар Ўзбекистонга қайтиб келади ва оз муддат уйида туриб 2010 йил Июнь ойида Россиянинг Самара шахрига тоғаларининг олдига ишлашга боради. Бу орада Ивановода Музаффарга муддати тугамай кетиб қолгани учун қидирув эълон қилинган эди. Шунинг учун Музаффар Самарада қўлга олиниб Ивановога этап қилинади.

Музаффарнинг ҳолидан қариндошлари орқали хабар топган унинг ота-онаси ўғлини излаб Ивановога келашади. Улар ўғлини холидан хабар олишиб уни оқлаш йўлларини қидира бошлашади. Мана шу вақтларда уларга Иваново шаҳрида анчадан бери ишлаб келаётган ўзбеклар бу шаҳарда ўзбеклар ташкил қилган "Андижон Адолат ва Тикланиш” ташкилотининг бўлими борлигини ва унинг Ўзбеклар хуқуқларини химоя қилиш ишлари билан шуғулланаётганини айтишади. Музаффарнинг ота-онаси "Андижон Адолат ва Тикланиш” ташкилотининг Россия бўлими билан боғланган вақтида уларга мана шу бўлимнинг хуқуқ ишлари бўйича масъул ходими Искандарбек Усмонов ўз ёрдамини аямаслигини ва уларнинг ўғилларини тез орада оқланишини айтиб уларни хотиржам қилади. Мана шундан кейин Искандарбек Усмонов ўзларининг адвокатлари билан биргаликда Музаффарнинг оқланиши бўйича ишлар олиб боришиб икки ой муддатда унинг оқланишига эришилди.

Биз билан сухбатда Искандарбек Усмонов бир неча ҳолатларга тўхталиб ўтди. Ҳозирги кунда Ўзбекистондан жуда кўп ватандошларимиз ишлаш учун Россия Федерациясига келишмоқда. Лекин уларни ҳақ ҳуқуқларини тушунтириш ва уларни ҳуқуқлари паймол этилган ҳолатларда уларга хуқуқий ёрдам бериш учун биронта ҳам ўзбекларнинг нодавлат ташкилотлари йўқ. Бунга Ўзбекистон ҳукумати ҳам эътибор бермай келади, ваҳоланки Марказий Осиёнинг барча республикаларидан келган инсонлар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи нодавлат ташкилотлар ёки жамиятлар Россия Федерациясида фаолият олиб бормоқда. Мана шунинг учун ҳам энг кўп ҳуқуқлари паймол этилиши ҳолатлари ўзбекларга тўғри келади.

-Ҳозирда бизнинг ташкилотимиз ўз имкониятларимиздан келиб чиқиб Ўзбекистондан келган фуқароларимизни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга Россия қонунларини тушунтириш ишларини олиб бораяпди. Шу фурсатдан фойдаланиб мен ўз телефон рақамимни айтиб ўтмоқчиман. Агарда биронта ватандошимиз ҳуқуқий ёки бошқа ёрдамга муҳтож бўлиб қолса, биз имконимиз борича ёрдам беришга ҳаракат қиламиз, - дейди биз билан суҳбатда Искандарбек Усмонов.

Биз хам Искандарбек Усмонов ишларига омад тилаб, сиз азиз ватандошларимизга у кишининг телефон рақамини айтиб ўтмоқчимиз.

Искандарбек Усмонов: ( Моб) +79806807529

Фаррух,
"Андижон Адолат ва Тикланиш” ташкилотининг Россия бўлими ходими.

www.yangidunyo.com

Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1098 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz