Суббота, 24-05-04, 16:21

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Август » 27 » Бу икки қутб ўта хавфлидир…
15:07
Бу икки қутб ўта хавфлидир…

Бу икки қутб ўта хавфлидир…

Толиб Ёқубов

(”Бу дунёдан жаннатий бўлиб ўтинг” мақоласига ёзилган изоҳ).

Чамамда 1990 йил эди. "Бирлик” халқ ҳаракати раҳбарияти муҳтарам Обидхон қори Назаровни бирликчиларнинг дин соҳасидаги саволларига жавоб беришларини илтимос қилиб таклиф этди. Мазмунли ўтган шу суҳбатда мен ҳам бир савол бердим: "Бир инсон бошқа бир инсонга зулм қилса, зулмкорни Аллоҳ ё шу дунёда, ёки нариги дунёда жазолаши муқаррарлигини биламиз. Зулм кўрган инсон шу боис "Аллоҳ барибир жазолайди-ку” дея қўлини силтаб кетиши керакми ёки зулмга қарши курашиши керакми?”. Тафсилотлари ёдимда йўқ, бироқ домла Қуръони карим ва Ҳадиси шарифдан бир қатор жумлалар келтириб, ўша инсон зулмкорга қарши курашиши лозимлигини исботладилар.

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ) фаолиятининг асосий йўналишларидан бири мамлакатда ноқонуний қамалаётган, таҳқирланаётган, қийноқларга солинаётган, ўлдирилаётган диний эътиқодли инсонларни ҳимоя қилиш эди. Биз хизбуттахрирчилар, ваҳҳобийчилар, таблиғчилар (ва ҳ.)ларнинг дунёқарашини эмас, балки уларнинг мамлакат Конституциясида ёзилган ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилганмиз.

Бироқ, кичкина бир ташкилот қамалаётган минглаб диндорларни ҳимоя қила олмайди. Шунинг учун шахсан менинг ўзим диндорлар билан гаплашганимда: "Қамалган одамларингнинг озод бўлишидан биринчи навбатда ўзларинг манфаатдорсизлар, шунинг учун тинч йўллар билан курашни ўзларинг олиб боришларинг керак” деб соатлаб тушунтирган вақтларим бўлган. Бироқ диндорлар курашмадилар.

Мен курашган фақат битта оилани биламан. Бектемир туманида яшовчи, мачит имоми Қурбонали Аҳмедов 17 йилга қамалди. Биздан ёрдам сўраб унинг аёли, доимо хижобда юрадиган Руқия келди. Биз унга эри учун курашиш йўлларини ўргатдик, у бажарди. Давлат идораларига барча ҳужжатларни биз ёзиб берар эдик, у эса қўрқмасдан, талашиб-тортишиб прокуратура, суд, милиция (ва ҳ.) идораларида ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб этар эди. Аллоҳнинг иродаси билан Қурбонали 1 йилу 11 ойда озодликка чиқди ва ҳозирда Қозоғистоннинг Жамбул шаҳрида имомлик қилмоқда.

Курашиш давомида Руқия кодексларни камида бир адвокатдек ўзлаштириб олди. Эри озодликка чиққандан анча вақтдан кейин мен уни тасодифан кўчада кўриб қолдим ва нима ишлар билан шуғулланаётганини сўрадим. У: "Эримни тулиқ реабилитация қилдириш учун курашаяпман” деди.

2003 йил ЎИҲЖнинг тўрт аъзоси қамоқда эди. Бизнинг барча саъй-ҳаракатларимиз бесамар кетди. Шунда биз 29 апрельдан 23 июльга қадар узлуксиз (шанба ва якшанбадан ташқари) Бош прокуратура ва Олий суд бинолари олдида пикетлар уюштирдик ва шу йили 4 октябрга қадар барча аъзоларимизнинг озодликка чиқишига эришдик.

Пикетлар давомида бизнинг ёнимизга юзлаб одамлар ўз талаблари билан келиб пикетларимизда қатнашишди, бироқ бирорта диндор: "Менинг ўғлим ноҳақдан қамалган, уни озод этилишини талаб этаман!” деб ёзилган плакатни бўйнига илиб ёнимизда турмади.

Исломга тил теккизишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ, бироқ уни фанатизм даражасигача олиб чиқишга ҳам ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Бу икки қутб ўта хавфлидир. Ислом софлиги учун сўз гапираётган баъзи ватандошларимиз (мас., муҳтарам Номоз Нормўмин) фикрига тўлиқ қўшиламан. Бироқ нега улар мусулмонлар дунёвий фан, технологияларни чуқур ўрганиши лозимлиги ҳақида чурқ этмасликларини тушунмайман. Буни тушунган биргина уламони учратганман, холос. Назарқосим домла Жиззах шаҳар жомъе мачитининг имоми эдилар. 1992 йил декабридан бошлаб. сиёсий ва ҳуқуқбошлик фаолиятим учун институтдан ишдан ҳайдалгач, бекорчи бўлиб қолдим. Кунларнинг ўтиши қийин бўлиб қолди ва мен "Муаллими соний” брошюрачасини олиб араб имлосини мустақил ўргандим. Китобчани мукаммал ўргангач, мен Қуръони карим сураларини кирилл имлосига ўтказа бошладим. Ўзбек тилида учрамайдиган товушлар учун алоҳида белгилар танладим ва 73 та сурани кириллчага ўтказдим.

Бир куни уйимга келган бир ёш диндор йигит менга қаттиқ танбеҳ берди: "Қуръони араб имлосида тушган, сизнинг бу ишингиз нотўғри” (ва ҳ.). Менинг ҳафсалам пир бўлди, ишни тўхтатдим. Бир сафар Жиззахга борганимда Назарқосим домлага ўша блокнотимни кўрсатдим. У киши диққат билан блокнотни кўриб чиқдилар ва: "Давом эттиринг. Имлолар ҳам, фанлар ҳам Аллоҳнинг бандаларига берган неъмати. Фақат бир яхши саводли одам яхшилаб кўриб чиқсин ва хатоларини тузатсин. Жиззахда одамлар намоз ниятини форс тилида айтишади. Шарт эмас, ниятни инсон ўз тилида қилиши мумкин” дедилар.

Шундан келиб чиқиб, мен ҳақиқий диндор мусулмонларни
1) диний фанлар қатори дунёвий фанларни ҳам мукаммал ўрганишга,
2) тинч йўллар билан ўз ҳақ-ҳуқуқлари учун Ўзбекистондагидек мустабид тузумларга қарши курашишга чақираман.

www.yangidunyo.com

Категория: ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА | Просмотров: 1126 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz