Суббота, 24-05-04, 19:24

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Август » 27 » МИЛИЦИЯНИ ЁРДАМГА ЧАҚИРГАНДИМ
16:30
МИЛИЦИЯНИ ЁРДАМГА ЧАҚИРГАНДИМ

МИЛИЦИЯНИ ЁРДАМГА ЧАҚИРГАНДИМ

САИДА ҚУРБОН

МЕНИНГ КЎЗ ОЛДИМДА БОЛАМНИ, БОЛАМНИНГ КЎЗ ОЛДИДА МЕНИ КАЛТАКЛАШДИ.

Ўғлим Жумабой дастлаб 21 ёшида ўғирликда айбланиб Ўз.ЖК нинг 169- моддаси 2- қисми «б» ва 276- моддаси билан 3 йилу 6 ой муддатга қамалган эди. Ўғлим ўғирлик қилган. Бироқ 276- модда билан нима учун айбланган, ҳанузгача билмайман.

2010- йилнинг 25- июнида эрталаб ўғлим Жумабойни «Болам ўртоғларидан ажралиб кўнгли ўксиб қолмасин, эрта индин уйлантирсам шу ўртоқлари куёвжўра бўлади, боламга елкадош бўлади» Дея яхши ният билан кўчамиздаги ўртоғи Элёрнинг уйланиш тўйига жўнатдим.

Соат 16 лар чамаси кўчамиз болалари кўча бошида жанжал бўлаётганлигини, 4 йигит ўғлимни ураётганлигини, пешонасидан қон оқаётганлигини айтишди. Югуриб бордим.Қарасам ҳаммаси тўйда ичган,ширакайф экан..Жумабой бир томон қолган 4 йигит бир томон бўлиб уришишаётган экан.

Боламнинг юз кўзидаги қонни кўриб қўрқиб кетдим. « Болалар сал бўлсада ҳушёр тортишар тартибга чақириб, ажратиб қўяр» деган умид билан милицияга қараб чопдим. Дастлаб ўзимизнинг Пахтакор шаҳриДўстлик махалласи милиция таянч пунктига бордим. У ердан ҳеч кимни тополмагач Пахтакор туман ИИБ га бордим. У ерда турган навбатчига воқеани айтиб ёрдам беришларини сўрадим.

Пахтакор туман ИИБ нинг 3 ходими Ҳамза Жиянов, Тўлкин (фамилиясини билмайман)Яна бир ходим (танимайман) машинага ўтириб ёрдамга кетишди. Мен пиёда бордим. Кўча бошига етганимда Жумабой билан жанжаллашаётган 4 йигит йўқ, машинада келган 3 милиция бири бўғиб,бири қўлларини орқасигақайириб уриб, судраб оёқлари билан дарахтга чирмашиб олган ўғлимни машинага тиқмоқчи бўлаётган экан.

Боламни уларнинг қўлидан чиқариб олмоқчи бўлиб жон ҳолатда « Мен боламни уринглар деб эмас,боламни 4 йигитдан ажратиб, ёрдам беринглар деб чақиргандим. Урманглар боламни. Ўзи касал» дея милиционерларга ёпишдим.

Ҳар қандай она кўз олдида боласининг калтакланаётганига чидаб туролмайди.

Шу пайт юзимга тарсаки келиб тушди.Бошимни кўтарсам келган милициялардан бири Ҳамза Жиянов урган экан. « Ўзбекмисан? Сениям менга ўхшаган она туққандир . Нима учун мени урасан. Боламни қўйиб юбор. Керак булса ИИБга ўзи боради»! Дея уларга ёпишдим..

Ҳамза мени айтиб бўлмайдиган сўзлар билан шунақанги ҳақорат қилди. Шу пайт ўғлим, «Онамни нима учун урасан. Онамни ҳақорат қилма» Дея уларнинг қўлидан чиқишга ҳаракат қилди. Бирок чиқа олмади.

Мен боламни уларнинг қўлидан чиқариб олишга Яна ҳаракат қилдим. Шу пайт Пахтакор туман ИИБ ходими бўлган Ҳамза Жиянов қўлимни орқамга қайириб қаддимни эгдида қорнимга икки мушт урди. Нафасим ичимга тушиб ўтириб қолдим.

Хадича исмли қўшним келиб Ҳамзанинг қўлидан мени ажратиб олди. Боламни буғиб,уриб, тепиб машинага тиқишди. Икки милиция шу машинада кетди. Яна бир машина келди. Ҳамза мени қўлимни орқамга қайириб «юр тез-тез» деб елкамдан итариб, туртиб иккинчи машинада Пахтакор туман ИИБ га олиб келиб ришоткаланган хонага қамаб қўйди.

Шу ерда формада у ёқдан бу ёққа ўтаётган мени калтаклаган Ҳамза Жиянов менга қараб «Ўтирибсанми. Қарабтур Ҳали кўп ўтказаман сени» деб таҳдид қилди. Мен панжара орқасида соатлаб турдим. Шамоллагим келди.Олдин айтишга уялдим. Заҳар танқис қилавергач ИИБ ходими Тўлкинга «Шамоллагим келаяпти. Ташқарига чиқаринглар» дедим. Тўлқин эса «Қанақа шамоллаш. Жим ўтир. Жим ўтирмасанг болангнинг олдига падвалга тушираман» деб курс жавоб берди.

2010- йил 25- июн куни сувсиз, оч холда кундузги соат 16,30 лардан тунги соат 24 гача қарайиб 7 соатдан кўпрок Пахтакор туман ИИБ биносида панжарали, қулфли эшик орқасида ўтирдим.

Уйга келгач аламли ўйлар уйқу бермади. Ичимда ўзимни ўзим сўроққа тутаман «Нима учун милицияни ёрдамга чақирдим?», «Ўз боламни ўзим яна шу бераҳмлар қўлига топширдимку?», «Боламни энди қандай қутқараман?» каби сўроклар менга азоб берарди.

Бундан олдинги воқеалар кўз олдимдан ўта бошлади.

Биринчи қамалишида Жумабой бир қўшнининг тилла узугини иккинчи қўшнига сотган. Агар ҳақиқий ўғри бўлганида қўшнидан ўғирлаб қўшнига сотармиди. Шу айби билан 3 йилу 6 ойга қамалиб чиққанди.

Агар менинг қўлим узун бўлганида ,яъни бадавлатрок бўлганимда, бирор мансабдор ёки пулдорроққариндошим бўлганида эди бу иш учун ўғлим қамалмас экан.

Бундай воқеаларни ҳаётда кўп кўраяпман. Баъзилар маст ҳолда машина ҳайдаб одам босиб кетса ҳам ҳеч ким пишагини «пишт» деяётгани йўқ.

Ўғлимни ичкарига киргизиб олишдими тамом. баъзи худобехабар ИИБ ходимлари ўзлари билади қандай айбларни бўйнига қўйиш керагу, қандай иқрор қилдириб қўл қўйдириб олишларини. Бироқ менга аён бу ҳақиқат ҳеч қачон ҳеч кимга керак эмас.

26- июнь куни эрталаб Пахтакор тумани касалхонасига Судмедэкспиртизасига кириб ўзимни текширтирдим. Улар текшириб ёзиб олишди.Мен улардан «Судмедэкспиртиза» хулосасини сўрагандим туман пркуратурасига ёки ИИБ га беришларини айтишди.

Сўнгра эса Пахтакор туман ИИБ бошлиги К.Умаровнинг қабулига давлат формасини кийиб олиб тартибни сақловчи тартибсиз, тарбиясиз, зўровон ходимларидан шикоят қилиш учун қабулиги бордим. Бироқ ИИБ биносини қўриқлаб турган навбатчи ИИБ ходимлари мени ичкарига киритишмади.

Юқоридаги бўлган воқеалар устидан яъни мен туман ИИБ ходимларидан тартиб ўрнатиб беришларини сўраб бориб оқибатда эса ноҳақдан ўзим калтак еганлигим, ўғлимни қамаб қўйганлигини, ўғлим билан жанжаллашган, ўғлим қатори ичган 4 йигитнинг биронтасини ҳам қидириб, топиб Туман ИИБ га олиб келинмаганлиги тўғрисида, мени урган ва ҳақоратлаган Ҳамза Жияновга нисбатан чора кўришларинисўраб туман прокурорига ариза ёздим.

Бўлиб ўтган бу зўровон ходимларига нисбатан чора кўришларини сўраб Пахтакор тумани ИИБ бошлиги К. Умаров номига хам ариза ёздим.

«Мен ОНАман ахир ОНАман!» йиғлайди Пахтакор шаҳар Дўстлик маҳалласи Ф.Жабборов кўчаси 19-1 уйда яшовчи Бувиайша Юсупова.

-Менинг кўз олдимда боламни, боламнинг кўз олдида мени калтаклашди!!!…

КЎЗ ОЛДИНГИЗГА КЕЛТИРИНГ

Боламнинг калтак еяётганлигини ўз кўзим билан кўриб туриш менга , менинг калтак еяётганимни кўриб туриш болам учун қанчалик азоб бўлганлигини

Боламни «қаманглар» деб эмас аксинча 4 йигитдан ажратиб беринглар деб чақиргандим

Қайси айбим учун калтак ейишим керак ва 7 соат қамоқда ўтиришим керак?

Ахир мен ўзим, ўз оёғим билан бориб ёрдам сўраб чақириб келдим-ку уларни!!!

АЙТИНГЛАР бу қайси одамгарчиликка, қайси мусулмончиликка, қайси миллатга ёки қайси қонунга тўғри келади!!!

Бундай воқеаларни мен фақат фашистлар ҳақидаги олинган кинофильмларидагина кўрганман.

Кечагина ўқишни битириб келган, эгнига эндигина форма кийган бу йигитни ким тарбиялаган, ким ўқитган?.

10 кундан ошди. Боламни ҳали кўрганим йўқ Учрашув ҳам беришмаяпти.

Пахтакор туман ИИБ бошлиғи ва Пахтакор туман прокротураси бу воқеаларга панжа орасидан қараса, тегишли чора кўрмаса мен Вилоят ИИБ га Вилоят прокуратурасига ва барча юқори турувчи ташкилотларга шикоят аризаси ёзавераман, ёзавераман, ёзавераман…

Оққа кўчирувчи САИДА ҚУРБОН.

Пахтакор тумани Навбаҳор ҳўжалиги.

20.08.2010 йил.

Категория: ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА | Просмотров: 1245 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz