Суббота, 24-05-04, 20:57

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Август » 27 » “Юриспруденция акуласи” бўлиш учун тўланадиган ҳақ
16:32
“Юриспруденция акуласи” бўлиш учун тўланадиган ҳақ

"Юриспруденция акуласи” бўлиш учун тўланадиган ҳақ

Юридик институи ректори юрак хуружига учраб, касалхонада, биринчи проректор эса порахўрликда айбланиб ҳибсхонада ётибди.Юридик институи ректори юрак хуружига учраб, касалхонада, биринчи проректор эса порахўрликда айбланиб ҳибсхонада ётибди.
24.08.2010 Басира

Ўзбекистондаги энг нуфузли олийгоҳлардан ҳисобланган Тошкент Давлат университетининг раҳбарияти порахўрликда айбланмоқда. Бу йилги тест синовлари пайтида институт ўқитувчиларидан бири пора олаётиб қўлга тушгач, олий ўқув юртининг энг юқори лавозимдаги амалдорларини ҳам ўзи билан тортиб кетди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Тошкент Давлат юридик институти расмий сайтида Мирзаюсуф Рустамбоевнинг расми остида "институт ректори”, дейилган. Шунингдек, пора олганликда гумон қилиниб, ҳибсга олинган маънавият ва маърифат ишлари бўйича биринчи проректор Даврон Аҳмедовнинг суврати ҳам институт расмий сайтидан олиб ташланганича йўқ.

Тошкент давлат юридик институтига яқин манбалардан бири Ўзбекистондаги энг обрўли институтлардан бирининг раҳбарияти билан боғлиқ вазиятдан хабари борлигини айтади.

- "Пора билан тушди” дейишди. "Ректори, проректори кетди”, дейишяпти.Олдиндан пул олган, "ўтказаман”, деб,- дейди исми сир қолиши шарти билан гаплашган манба.

Айтилишича, 1 август куни  абитуриентлар олий ўқув юртларига кириш тестларини топшираётган пайтда Тошкент Давлат юридик институтининг ўқитувчиларидан бири пора билан қўлга олинади. Шундан сўнг ҳибс этилган ўқитувчи берган кўрсатмаларга кўра, институтнинг маънавият ва маърифат ишлари бўйича биринчи проректори Даврон Аҳмедов ҳам пора олганликда гумон қилиниб, ҳибсга олинади.

Айни пайтда Ўзбекистонда қонун ҳимоячиларини етказиб бериши кўзда тутилган асосий олийгоҳнинг ректори Мирзаюсуф Рустамбековнинг ҳам порахўрликда гумон қилинаётганига оид хабарлар пайдо бўлди. Мамлакатнинг энг нуфузли ва "бозори чаққон” институтига 9 йил ректорлик қилган профессор Рустамбеков ишдан кетиш ҳақида ариза ёзгани ҳам айтилмоқда. Ҳозирда собиқ сенатор ва юридик фанлари доктори Рустамбеков юрак хуружи ташҳиси билан касалхонага ётқизилган.

"Эксперт Ишчи гуруҳи” раҳбари Суҳроб Исмоилов юридик институтида бир неча йил ўқитувчилик қилган. Юридик институти ҳам Ўзбекистондаги бошқа олийгоҳлар сингари коррупцияга муккасидан кетган, энг ачинарлиси бўлажак "қонун ҳимоячилари” пора бериб, ўқишга киради, пора бериб ўқишни битиради ва уларнинг пировард мақсадлари келажакда "ёғли” жойга ўрнашишдир, дейди Суҳроб Исмоилов.

- Нимагадир, ушбу ўқув юрти талабалари ўзларини олий нуфузли талаба сифатида ҳис қилишади ва бунга ич-ичидан ишонишади. Ичида аълочи ўқувчилари ҳам бор. Буни инкор этиб бўлмайди. Лекин коррупцияга ишонганлари ҳам бор. Кўп холатларда ўз кучи билан имтиҳон топшириши мумкин бўлган ҳолатларда ҳам, ўқитувчиларга ёки кафедра бошлиқлари орқали, ёки деканат орқали таъсир кўрсатишга ҳаракат қилинади,- дейди Тошкент давлат юридик институтининг собиқ ўқитувчиси.

Суҳроб Исмоиловга кўра, пора олганликда айбланаётган институтнинг маънавий ва маърифий ишлари бўйича биринчи проректори Даврон Аҳмедов талабалар интизоми масаласида қаттиққўллиги билан ажралиб турган. Институт проректори ёки бошқа ходимларининг коррупцияга алоқадорлиги эҳтимоллари ҳақида Сухроб Исмоилов буларни айтди:

- Бу одамни даражаси ва хизмат мавқеи бунга жуда мос эди ва ўша пайтда ҳам шунақа гаплар юрар эди.Ўзим шахсан эшитганман, афқат бу киши тўғрисида эмас, пул олиниш ҳолатлари ёки пул талаб қилиш холатлари бўлаётганлигини эшитганман. Ректор ҳақида эшитмаганман, ёки менга тўғри келмаган. Мана ҳозир юридик институтида бўлган ҳолат бошқа ҳамма институтларда ҳам мавжуд,- деди ўзбекистонлик ҳуқуқшунос Суҳроб Исмоилов.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик” жамиятининг вакили, мустақил журналист Абдураҳмон Ташанов Тошкент давлат юридик институтини "порахўрлик тимсоли” дея атайди:

- Порахўрлик тимсоли бўлишининг сабаби кириш имтиҳонларининг нарҳи жуда юқори бўлганлигидадир. Сабаби у ерни битирганларнинг тўғридан-тўғри ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ишга жойлашиш имконлари бор. Прокурор, судья бўлиши мумкин, ёки бўлмаса бугунги Ўзбекистон ҳукуматининг осойишталик тимсолига айланган мелиса бўлиши мумкин. Шунақа ёғли лавозимларни эгаллаши мумкин. Юридик институти ўзига хос трамплиндир. Трамплин бўлганлиги учун ҳам бу ерга кириш учун бериладиган пора миқдори ҳам жуда катта,- дейди тошкентлик ҳуқуқ фаоли ва журналист Абдураҳмон Ташанов.

Август ойида "Эксперт ишчи гуруҳи” Ўзбекистон олий ўқув юртларига кириш учун тўланадиган пора нархига оид жадвални эълон қилди. Бу жадвалга кўра, Тошкент Давлат юридик институтида "юриспруденция акуласи” бўлишни истаганлар 20 мингдан 25 минг АҚШ долларигача нақд пулни санаб беришлари керак. Ўзбекистонда қонун ҳимоячиларини етказиб бериши кўзда тутилган олийгоҳ бу рейтингда ҳозирча биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1524 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz