Суббота, 24-05-04, 14:27

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Август » 29 » ХАЛИФАЛИК ВА ҲИНДИСТОН ЯРИМ ОРОЛИ (1)
21:37
ХАЛИФАЛИК ВА ҲИНДИСТОН ЯРИМ ОРОЛИ (1)
ХАЛИФАЛИК ВА ҲИНДИСТОН ЯРИМ ОРОЛИ
Ҳар йили Халифалик давлати йўқ қилинганлигини хотирлар эканмиз, бу давлат тарихи ҳақида ва мусулмонларнинг бу давлатнинг завол топганлиги ва йўқ қилинганига нисбатан билдирган муносабатлари ҳақида яхшилаб, узоқ фикр юритишимиз биз учун муҳимдир. Айрим кишилар «мусулмонлар ва уларнинг уламолари Халифаликни йўқ қилишга бўлган чақириққа қарши чиқмаганлар ёки улар Халифаликнинг аҳамиятини тушуниб етмаганлар», деб ўйлашади. Бу хато гумондир. Чунки тарихнинг ўзи мусулмонларнинг бунга қандай муносабат билдирганига, Халифаликни сақлаб қолиш учун олиб борган курашларига ва Халифаликнинг завол топганидан алам, қайғу чекканларига гувоҳдир. Тўғри, улар билдирган муносабат Халифалик завол топганлиги сабабли юз берган улкан ларза даражасида бўлмаган. Лекин алам чекиб, ҳаракатга келган, қўзғолон кўтарган мусулмонларнинг бўлганлиги ҳам айни ҳақиқатдир. Биз ушбу мақолада Ҳиндистондаги мусулмонлар билдирган муносабатлар ва улар тузган ўша машҳур Халифалик ҳаракати ҳақида сўз юритамиз:

Ҳиндистондаги мусулмонлар билдирган муносабат ҳақида сўз юритишга киришишдан олдин Исломий бошқарув Ҳиндистон ярим оролига қай тариқа етиб келганлигига оид тарихий ўтмишни тушуниб олишимиз муҳимдир. Ҳиндистон ярим оролидаги мусулмонлар сони Исломий Уммат сонининг учдан биридан кўпроғини ташкил қилади. Чунки унда ярим миллиард мусулмонлар яшайди: Ҳиндистонда 250 миллион, Покистонда 160 миллион ва Бангладешда 120 миллион мусулмон бор. Шунингдек, ёзуви арабий ҳарфлар бўлган урду тили ярим оролдаги мусулмонлар оммаси сўзлашадиган тилдир.

Ҳиндистондаги Халифалик тарихи

Милодий 711 йилда мусулмон савдогарлар Синд соҳили яқинидаги Цейлондан Ҳинд океанини кесиб ўтадилар. Лекин уларнинг кемаси тортиб олинади ва ўзлари асир олиниб, қамоққа ташланади. Бу хабар Халифалик давлати пойтахтига етиб келади. Халифа Валид ибн Абдулмалик буни эшитгач, Ҳажжож ибн Юсуфга ва Ироққа мактуб юбориб, бунинг учун узр сўрашни Синд ҳокимидан талаб қилишни ва асир олинган мусулмонларни у (яъни, Ҳажжож) қутқаришини буюрди. Шундан кейин Ҳажжож Умматнинг энг порлоқ фарзандларидан бири бўлмиш бир йигит қўмондонлигида қўшин юборди. Бу йигитнинг исмини мусулмонлар, айниқса Ҳиндистон ярим оролидаги мусулмон-лар ўз қалбларида ардоқлаб, эъзозлашади. Зеро, бу йигит Исломий Халифалик давлати қўшинига ажнабийлар ери ичкарисида қўмондонлик қилиш масъулиятини ўз елкасига олди. У Синд юртларини фатҳ этган фотеҳ Муҳаммад ибн Қосим ас-Сақафийдир. Халифалик давлати қўшини Карачи яқинидаги Дебалга етиб боргач, Муҳаммад ибн Қосим ўз талабларини шу юрт ҳокими рожага топширди. Рожа бу талабларни рад этди. Бинобарин мусулмонлар уни мағлуб қилиб, Дебални фатҳ қилдилар. Шундан кейин Муҳаммад ибн Қосим биринчи зафарли юришини давом эттириб, бошқа футуҳот-ғалабаларга эришди. Зеро, мусулмонлар зиммасидаги вожиб вазифа-лар улардан Аллоҳ Азза ва Жалла калимасини олий қилишни талаб қилади. Шу боис Исломий ақидадан келиб чиққан ундов билан Исломий қўшин ўз юришини давом эттириб, Мўлтон, деган жойга етиб келди. Уч йил оралиғида, яъни милодий 714 йил кириб келиши билан бутун Синд ва Панжоб жануби Исломий Халифалик бошқаруви соясига (таркибига) киритилди. Ҳиндистон ярим оролининг шимолий ғарб қисмини фатҳ этиш билан Исломий қўшин бут-санамларга сиғинувчиларни зулматдан Ислом нурига олиб чиқди. Муҳаммад ибн Қосим Халифаликнинг идора хизматчиларидан одамлар ишларини Ислом омонати ва адолати билан бошқаришни, зулм қилмай фақат закот, жизя...дан иборат ҳақли равишда олинадиган молларнигина олишларини ва бу молларни Ислом адолати соясида камбағаллар эҳтиёжларини қондириш ва фуқарони фаровон ҳаёт билан таъминлаш учун ўз жойларига қўйиш (сарфлаш)ларини талаб қилди.
Ҳишом ибн Абдулмаликнинг милодий 724 йилдан 743 йилгача бўлган халифалик даврида эса, Халифалик давлати Кашмир ва Канжра минтақаларини фатҳ қилди. Аббосий халифа Жаъфар ал-Мансур ҳукм юритган милодий 754-775 йилларда эса, Қандаҳор фатҳ қилинди ва Халифалик давлатининг Ҳинд ярим оролидаги чегараларини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш учун катта меҳнат сарфланди. Халифа Ҳорун ар-Рашид даврида, милодий 786-809 йилларда эса, Исломий қўшин Синд чегараларини ғарб томон (ҳозирда Ҳиндистон таркибидаги) Гўжаротгача кенгайтирди. Бу даврларда Исломий қўшин мустаҳкам ўрнашди ва у ерларда янги шаҳарлар пайдо бўлиб, гуллаб-яшнади. Ана шу вақтдан бошлаб ҳамда кейинчалик кофир тузум даврида ташландиқ, паст ҳисобланган ижтимоий табақалар вакиллари бўлмиш жуда кўп ҳиндларнинг қадр-қиймати, даражаси юксалтирилди ва оламшумул Исломий биродарликнинг роҳатбахш соясига олиб кирилди. Уларни жаҳолат ва куфр зулматларидан Ислом нурига олиб чиқилди, улар бут-санамлардан иборат ботил олиҳаларини улоқтиришиб, ёлғиз Аллоҳ Азза ва Жаллага ибодат қила бошладилар. Шундай қилиб Ислом ҳукми-бошқаруви бугунги кунда Ҳиндистон, Покистон, Кашмир, Бангладеш, деб аталаётган бу юртларда минг йилдан кўпроқ вақт давом этди.
Шарқшуносларнинг Ҳиндистон тарихини тасвирлашларига тескари ўлароқ, биз Ҳиндистоннинг Халифалик вилоятларидан бири бўлганини тушуниб етишимиз лозим. Лекин бу юртнинг Халифалик маркази билан боғланиб туриши Халифаликнинг қувватига қараб заифлашиб қолган ва Халифалик уни айрим даврларда ўзини-ўзи бошқаришига ташлаб қўйган вақтлар ҳам бўлган. Бироқ, шунга қарамай шариат ҳукмлари ҳокимлар томонидан бу юртга татбиқ этилиб келган ва у то британияликлар уни мустамлака қилишганига қадар Ислом диёрининг бир ажралмас қисми бўлган. Мусулмон тарихчилар Ҳиндистонни Ислом диёрининг бир ажралмас қисми сифатида зикр қилишган. Бунга мисол қилиб ибн Касир Дамашқийнинг (у ҳижрий 774 йилда вафот этган) «ал-Бидоя ван-Ниҳоя» номли китобида айтган сўзларини келтириш мумкин.
Ҳиндистон Делҳи (Деҳли) султонлиги даврида ҳам (милодий 1205-1526 йилларда) ва муғуллар (Бобурийлар) бошқаруви даврида ҳам (милодий 1526-1857 йилларда) Халифалик вилоятларидан бири бўлиб келган. Фақат бундан Исломдан қайтиб, муртад бўлган ва янги дин ўйлаб топган Акбар ҳукмронлик қилган давр (милодий 1556-1605 йиллар) мустасно.
Ўн иккинчи асрнинг охирги чорагида Муҳаммад ал-Ғурий ғазот бошлаб, Ҳинд-Ганг паст текислигига ҳужум қилди. У бирин-кетин Ғазна, Мўлтон, Синд, Лаҳор, Делҳи (Деҳли)ни фатҳ қилди ва унинг лашкарбошиларидан бири Қутбиддин Ойбек Делҳи султони бўлди. Ўн учинчи асрда эса Делҳида султонликни Шамсуддин Элтумиш (1211-1236) ўз қўлига олди. У асл келиб чиқиши турк бўлиб, мамлук жангчи эди. Бу нарса султонларга келгусида салтанатни ҳамма йўналишлар бўйлаб кенгайтириш имконини берди. Кейинги 100 йил оралиғида Делҳи султонлиги, деб аталган салтанат шарқ томон кенгайиб Бенгалгача, жанубда эса Даккагача етиб борди. Бу салтанатни бирин-кетин беш ҳукмрон сулола бошқарди. Улар: Мамлуклар сулоласи (1206-1290й), Холижийлар сулоласи (1290-1320й), Тўғлоқ сулоласи (1320-1413й), Саййид сулоласи (1414-1451й), Лўдий сулоласи (1451-1526й).
Ўрта Осиёдан келган Бобур Делҳи (Деҳли)ни 1526 йилда эгаллади ва муғул ҳокимларининг биринчиси бўлди. Бобур вафотидан кейин унинг ўғли Ҳумоюн салтанатни ўз қўлига олди (1530-1556). Бопалдаги ҳукумат кутубхонасидаги мавжуд ҳужжатга кўра Бобур ўғли Ҳумоюнга қуйидаги васиятни қолдирган. Бу васиятда Бобур ўзи йўл қўйган нуқсон-камчиликларларга қарамай Исломни адолатли тарзда татбиқ этишга қаттиқ аҳамият берганлиги кўриниб турибди:
Эй ўғлим, сенга қуйидагиларни васият қиламан:
«Ўғлим, ушбу нарсаларга эътибор бер: Сен адолатни барпо қил, диний ҳис-туйғуларни ва одамларнинг маросимларини ҳисобга ол, мулоҳазали бўл. Ҳатто айрим фуқаролар сиғинадиган сигирларни ҳам фитна қўзғайдиган ва менсимайдиган тарзда сўйма, балки уларни махсус жойларда сўй. Чунки бу нарса сени қўл остингдаги фуқароларга, ҳатто улар орасидаги аҳли зиммага яқинлаштиради.
Ибодат қилинадиган жойларни, яъни эътиқодга оид жойларни бузма ёки талофат етказма. Комил адолат билан иш тут, шунда юртда тинчлик бўлишини таъминлайсан. Исломни зулм ва қувғин «қиличи» билан эмас, балки меҳру муҳаббат «қиличи» орқали энг афзал йўл билан етказиш мумкин. Шиа билан суннийлар ўртасида ихтилофлар чиқишидан ўзингни олиб қоч. Халқингнинг худди йил фасллари хусусиятларига ўхшаш турли хусусиятларига боқ».
Биз тарихимизни қайси жиҳатдан олаётганимизга эътибор беришимиз лозим. Чунки Ҳиндистон тарихи ва Исломий тарихнинг катта қисмини шарқшунослар ёзишган. Биз Ҳиндистоннинг айрим мусулмон ҳукмдорлари Исломнинг айрим ҳукмларини ёмон татбиқ этишганини ва айрим зулмларга йўл қўйишганини албатта тан оламиз. Лекин Ҳиндистон ярим ороли уларнинг ҳукми остида Ислом диёрининг бир ажралмас қисми бўлиб қолаверди ва унда Ислом низоми татбиқ қилинди. Айрим асосий шаҳарларда ҳануз сақланиб келаётган маҳкамаларга оид қўлёзма ҳужжатлар Ҳинд ярим оролида Исломий шариатдан бошқа ҳеч қандай қонуний манбага мурожаат қилинмаганини кўрсатиб турибди. Шунингдек, бу ярим орол узоқ муддат давомида Халифалик давлатига тобе бўлиб келди. Ҳатто унинг Халифалик маркази билан боғланиши, алоқаси заифлашиб, мусулмон волийлари томонидан бошқарила бошлаган пайтда ҳам ҳукм сўраб мурожаат қиладиган манбаси Ислом бўлган Ислом диёри бўлиб қолаверди.
Ҳиндистон Халифалик давлатининг ажралмас қисми бўлганлигидан иборат ҳақиқатни ҳатто мусулмон бўлмаган ёзувчилар ҳам тан олишган. Масалан, ҳинд муаллифи Шаши Эс Шарма ўзининг «Халифалар ва султонлар - диний принцип ва сиёсий татбиқ» номли китобининг 247-саҳифасида ушбуларни айтади: «Делҳи султонлиги ўзи мавжуд бўлиб турган давр давомида (милодий 1205-1526 йилларда) Аббосий халифалар ҳукмронлиги остидаги оламий Исломий Халифаликнинг бир қонуний қисми бўлиб қолаверди. Делҳи султонлари ўзларини халифанинг ноиблари, деб ҳисоблашар ва ўзларининг идорий ва қонуний салтанатларини фақат мана шу ноиблик асосидагина қонуний бўлади, деб билишар эди. Уммат устидан олий ҳукмдорлик қонуний жиҳатдан халифанинг ҳуқуқи бўлиб сақланиб қолганлиги боис, барча подшоҳ ва ҳокимлар бошқарув ишларини Ислом имоми (халифаси) манфаати учун ва унинг ноиби сифатида олиб бораётганини даъво қилар эди».
Китобнинг 249-саҳифасида эса Ҳинд ҳокимларининг Усмоний Халифалик билан бўлган алоқаси ҳақида гапириб, шундай дейди: «Муҳаммад Шоҳ Баҳомоний учинчи (милодий 1463-1482й) ўзининг Усмоний султон Муҳаммад иккинчига халифалик мансабига лойиқ шахс сифатида баҳо беришини билдирган эди. Бежабур подшоҳлиги туркий (Усмоний) рамз-белгини ўз рамзи сифатида қабул қилган, Гўжарот зодагонларидан бири Молик Аёз эса султон Салим биринчига «ер юзи халифаси», деб мурожаат қилган эди. Шунингдек, муғул (Бобурий) ҳокимларининг Усмоний султонга нақадар баланд баҳо берганликларининг аниқ далилларини Делҳи билан Истанбул ўртасида олиб борилган озгина ёзишмаларданоқ тушуниб, билиб олишимиз мумкин. Масалан, султон Сулаймонга юборилган мактубда Ҳинд ҳукмдори Ҳумоюн унга «энг олий сифатлар соҳиби халифа», деб мурожаат қилиб, халифалигининг бардавом бўлишини тилаб, унинг ҳаққига дуо қилган. Султон Иброҳим эса Шоҳжаҳонга бир мактуб юбориб, унда ўзининг «бутун оламдаги мусулмонлар ҳокимларининг паноҳи ва ёрдам сўраб илтижо қиладиган ўрни» эканлигини, зеро, Аллоҳ унга халифалик тахтига эга бўлиш баракотидек неъматни ато этганини билдирган. Усмоний султоннинг вакили Аҳмад Акка султон томонидан ёзилган қўлёзма мактубни 1690 йилда Ҳинд ҳукмдори Аврангзеб саройига етказган. Ўша мактуб Қуръоний иқтибослар ва султонга Ислом халифаси сифатида ишора қилишлар билан тўла бўлган. 1723 йилда Муҳаммад Шоҳ (1719-1748) Истанбулдаги олий эшик, яъни Халифалик саройи билан ўзаро ёзишмаларни қайта йўлга қўйди. Муҳаммад Шоҳ ўз мактубида султонни «энг улуғ султонлар пушти паноҳи», «энг улуғ подшоҳлар ҳомийси», «буюк Халифалик тахтининг безаги», «шариат ҳукмларини кенг ёйгувчи», деб сифатлайди».
У ерда муайян қадимий осори атиқалар мавжуд бўлиб, улар ҳам Халифалик билан Ҳиндистон ўртасида алоқа бўлганлигини кўрсатиб турибди. Масалан, милодий 1211-1236 йилларда Ҳиндистон волийси бўлган султон Шамсуддин Элтамиш даврида зарб қилинган кумуш пулларнинг бир томонида халифа ал-Мустансирни исми, иккинчи томонида эса ўзининг, яъни Шамсуддин Элтамишнинг исми ёзилган эди. Ҳатто милодий 1258 йилда халифа ал-Мустаъсимнинг вафот этишига олиб келган Бағдоднинг вайрон қилинишидан кейин ҳам Ҳиндистондаги пулларда шу халифанинг исми битилган эди.
Ҳиндистон шунингдек, Исломий бошқарув соясида кўплаб улуғ уламоларни етиштириб берди. Бунга мисол қилиб шайх Аҳмад Сирҳандийни (милодий 1624 йили Делҳида вафот этган) келтириш мумкин. У иккинчи минг йиллик янгиловчиси номи билан танилган бўлиб, фиқҳ олими сифатида шуҳрат қозонган эди. У 536 рисола ёзган. Бу рисолалар тўплами «ар-Расоилул Мажмуа» ёки «ал-Махтутот» номи билан аталди. Шайх уларни Усмоний ҳукмдорларга ўз фикрларини етказиш учун ёзиб юборган эди.
Шоҳ Валиюддин Деҳлавий (милодий 1703-1762) Ҳиндистоннинг энг муҳтарам уламоларидан бири эди. У Жанубий Осиё ва унинг ортидаги ўлкалардаги барча жамоалар ва мазҳаблар томонидан қабул ва тақдирланишга сазовор бўлган эди. У сермаҳсул ёзувчи бўлиб, бир қанча Исломий мавзуларда хўб ва кўп ёзди. Унинг ишлари (асарлари) орасида Қуръони Карим маъноларининг урду ҳамда санскрит тилида ёзилган энг илк фойдали таржималаридан бири мавжуд бўлиб, унга замондош бўлган уламолардан кўпчилиги унинг бу ишига эътироз билдиришган эди. Кейинчалик ҳинд уламолари унинг ишларини олқишлаб, маъқулладилар. Унинг бошқа машҳур ишлари-асарларидан бири «Ҳужжатул балоға ва тафҳиматул илоҳийя» асари бўлди. Шоҳ Валийюддин «Халифаликнинг йўқ қилиниши» номли китобида Халифалик ҳақида ёзиб, бундай дейди: «Халифалик одамлар учун раёсат (раҳбарият) бўлиб, уларни таълим, ибодатлар, жиҳод... қўшинларни тартибга келтириш, жангчиларга эваз тўлаш, қозилик низомини йўлга қўйиш, қонунларни жорий қилиш, жиноятларни тўхтатиш соҳасида динни барча аҳкомлари билан барпо (татбиқ) қилиш сари етаклайди. Бу вазифаларнинг ҳаммаси Набий нинг ҳукм-бошқарувдаги ўринбосари ва вакили сифатидаги Халифалик воситасида адо қилинмоғи лозим».

Исломда умумий вилоятнинг жоизлиги

Халифалик томонидан Ҳиндистон ярим оролига умумий вилоят номи берилган эди. У шариат аҳкомларидаги жоиз бўлган бошқарув шаклидир. Тўғри, халифалар вилоятлар аҳволини текширишдаги ва волийларни бевосита ўзлари тайин қилиш ва олиб ташлашдаги масъулиятларига бепарво қарай бошлаганлар. Оқибатда турли вилоятларда ҳокимиятни ўз қўлига оладиган ҳар қандай шахсни қабул қилишлари одатий иш бўлиб қолган. Ваҳоланки, уларни халифалар-нинг ўзи тайинлаши лозим эди. Бироқ, шунга қарамай ўша волийлар-ни қабул қилишлари уларнинг ҳокимлиги халифа томонидан шаръий (қонуний), деб билинганини англатар эди.
Қуйида вилоят (волийлик)нинг шаръий далиллар билан келтирил-ган икки тури баён қилинади. У аллома Тақийюддин Набаҳоний ва олим шайх Абдул Қадим Заллумнинг «Исломдаги бошқарув низоми» китобидан олинган: «Волий халифа томонидан ноибдир. У халифа ноиб қилган ишларни бажаради. Шариатда волийлик учун бирор муайян чегара йўқ. Балки ҳукм ишларидан бирор ишда халифа ўз томонидан ноиб қилган ҳар бир киши, мана шу ишда халифа таъйин қилган лафзларга мувофиқ волий деб эътибор қилинади. Лекин юртларнинг волийлиги ёки амирлиги жой билан чеклаб қўйилади. Чунки Расулуллоҳ  волийни таъйин қиладиган ёки амир учун амирлик топширадиган жойни белгилаб қўяр эдилар.
Волийлик икки турли: Умумий ва хос бўлади. Умумийлик вилоятдаги барча ҳукм ишларини ўз ичига олади. Халифа умумий волийни тайин қилишда шаҳар ёки иқлим амирлигини унинг барча аҳолиси ва барча ишларига бошлиқ сифатида унга топширади. Шунга кўра у умумий назар бўлади. Хос амирликка келсак, хос амирнинг амирлиги қўшинни бошқариш, фуқарони бошқариш, яхлитликни сақлаш, бирор иқлим ёки шаҳарда ҳимоя қилиш зарур бўлган жойларни ҳимоя қилишга чекланган бўлади. Хос амир қазо ишларига, хирож ва закот ундиришга аралашиши мумкин эмас. Расулуллоҳ  саҳобаларни умумий волийликка тайинлаганлар. Масалан, Амр ибн Ҳазмни Яманга умумий волий қилиб тайинлаганлар. Шунингдек, Расулуллоҳ  хос волийликка ҳам тайинлаганлар. Масалан, Алий ибн Абу Толибни Яманга қози қилиб тайинлаганлар. У зотдан кейин халифалар ҳам худди шу йўлни тутишди ва улар ҳам умумий волийликка тайинладилар. Масалан, Умар ибн Хаттоб Муовия ибн Абу Суфённи умумий волий қилиб тайинлаган. Шунингдек, улар хос волийликка ҳам тайин этганлар. Масалан, Алий ибн Абу Толиб Абдуллоҳ ибн Аббосни Басрага молдан бошқасига, Зиёдни эса молга волий қилиб тайинлаган».

Британиянинг Ҳиндистонга бостириб кириши ва мусулмон-ларнинг бунга билдирган муносабатлари

Мустамлакачилар томонидан узлуксиз уюштирилган ифлос фитналар оқибатида ва бу ярим оролнинг Истанбулдаги Халифалик марказидан узоқда жойлашганлиги ҳамда бутун мусулмонларни қамрай бошлаган заифлик сабабли кофирлар Ҳиндистон ярим ороли устидан ўз ҳукмронликларини ўрнатиш учун қулай фурсат келди, деб ҳисоблай бошлашди. Натижада британияликлар 1819 йилда Ҳиндистон ярим оролига бостириб киришди. Бу ерда улар мусулмонлар томонидан кўрсатилган қаттиқ қаршиликка дуч келишди. Бу уруш узоқ давом этди. Унда гоҳ ярим оролдаги Исломий ҳукумат ғалаба қозонса, гоҳ ҳиндуслар, сингхлар, буддистлар ва бошқалардан иборат айрим куфр кучлари ёрдамига таянган босқинчи Британия ғалаба қозонди. Британия фақат мусулмонлар билан 27 йил шафқатсиз уруш олиб борганидан кейингина, яъни 1846 йилдагина бу ярим орол устида ўз ҳукмронлигини ва барқарорликни ўрната олди.
Ана шу даврда муғуллар (Бобурийлар) ҳокимияти Ҳиндистоннинг бир қанча қисмида заифлашиб қолди. Шу боис айрим ҳокимлар Истанбулдаги халифадан қўллаб-қувватлашни ва шаръийликни талаб қила бошлашди. Масалан, малика Канур 1779 йилда султон Абдул Ҳамид биринчига дипломатик мактуб юбориб, унда малика «халифадан ўзини инглизларнинг Вест Индия (Шарқий Ҳиндистон) ширкатидан ҳимоя қилишини ёлвориб сўраган эди». Майсур ҳокими Таббу султон эса халифадан ўз ҳокимиятини шаръий, деб тан олишини сўраган эди. Бироқ, Халифалик давлати ўша пайтда Ҳинд ярим оролига қўшин юбора оладиган қудратга эга эмас эди. Лекин шундай бўлса-да, халифа унинг Майсурга ҳокимлигини тан олганлигини ёзиб мактуб юборди.
Шундай қилиб британ мустамлакачилари Ҳиндистондан Исломий бошқарувни йўқ қилишди. Бироқ, шунга қарамай у ердаги мусулмон-лар Истанбулдаги халифага бўлган садоқатларини сақлаб қолдилар. Шунингдек, бу ярим оролдаги мусулмонлар орасида мустамлакачи кофирларга қарши жиҳодни давом эттирган кишилар бўлди. Ана шу мужоҳидлардан бири машҳур Саййид Аҳмад Шаҳид эди. Айрим уламолар ҳам жиҳодга чақиришни ва мустамлакачиларга қарши жиҳод уюштиришни давом эттирдилар. Айниқса Ёғистондаги уламолар шундай қилдилар. (Одатда бу уламоларга Афғонистоннинг Ҳирот, Қандаҳор, Зобул, Ғазна, Қобулдан иборат шарқий қисмидаги пуштун қабиласининг «камари» (таянчи) сифатида ишора қилинар эди. Бу нарса Британиянинг Ҳиндистонга ҳукмронлиги асносида юз берган эди).
Юнон-турк уруши Усмоний Халифалик фойдасига ҳал бўлгач, Ҳиндистондаги мусулмонлар қувончга тўлдилар. Улар султонни муборакбод қилиш учун Лакновда мавлоно Абдул Борий бошчилигида расмий йиғин ўтказдилар. Халифалик Болқон ва Триполи урушларида чекинишларга йўлиққач, мусулмонлар Халифаликни заифлаштиришга уринган Ғарб давлатларига қарши норозилик билдириб, қўзғалдилар.
Халифани қўллаб-қувватлаган машҳур фаоллардан бири ҳамда Британияга қарши позицияси билан танилган мавлоно Муҳаммад Али Жавҳар Линколpн факулpтетини битириб, Британиядан қайтиши биланоқ 1914 йилда 36 соат ичида «Турклар танлови» номли бош мақолани ёзди. Бу мақола Лондондаги «Таймс» рўзномасида чиққан мақолага раддия эди. 1912 йилда Болқон уруши аланга олган пайтда эса Усмонийлар орасидаги қурбонларга ёрдам учун маблағлар тўплай бошлади ҳамда тиббий ёрдам юборди.
Ҳиндистондаги энг машҳур Исломий университет ҳисобланган Диёбанд дорул улум директори ҳинд шайхи мавлоно Маҳмуд Ҳасан Болқон ва Триполи урушларида Халифаликка ёрдам бериш мақсадида жўнатиш учун зўр бериб маблағлар тўплай бошлади. Мавлоно Ҳусайн Аҳмад Маданий унинг ҳақида шундай деб ёзган эди: «Болқон ва Триполидаги қонли уруш мавлоно Маҳмуд Ҳасаннинг ақлию қалбида қайғули из қолдирди. Шундан сўнг у ўтмишдоши мавлоно Қосим Нонутавий изидан борди. (Қосим Нонутавий Диёбанд дорул улумига асос солишда иштирок этган ва рус-Усмонийлар уруши чоғида халифа билан ҳамкорлик қилган). Чунки мавлоно Маҳмуд Ҳасан Ислом масаласига ўзини бағишлади ва Усмоний давлатга мумкин бўлган барча ёрдамни берди. У Диёбанд дорул улумини ёпиб туриш, Усмоний давлатга ёрдамларни тўплаш тўғрисида фатво чиқарди ва Туркияга бир неча делегацияларни юборди. Ана шу делегацияларнинг бирига шахсан ўзи бошчилик қилди. Лекин у Болқон урушининг салбий натижасидан қайғуга тушди. Бу салбий натижа бутун мусулмонларни, хусусан Халифаликнинг ғалабасига интизор мусулмонларни ларзага солди. Бу мусулмонлар европаликларнинг Ислом нурини ўчириш учун фитнага тил бириктиришаётганини яхши билар эдилар. Бунга қўшимча ўлароқ инглиз ҳокимларининг макру ҳийлалари, Россия томонидан мусулмонларга қарши қилинган даҳшатли жиноятлар ҳамда Туркиянинг бўлиб ташланиши, буларнинг ҳаммаси европаликларнинг очиқдан-очиқ Гладстоннинг узоқ вақтдан буён қилиб келган орзулари рўёбга чиққани тўғрисида жар солишларига олиб келди». («Ҳаёт нафаси», 2-жилд, 140-саҳифа).
Биринчи жаҳон уруши чоғида Ҳиндистондаги масжидларда жўшиб айтилган саловотлар янгради ва хутбада султонга Аллоҳнинг баракоти тушишини тилаб ҳамда султон қўшинларининг куфр кучларини янчиб ташлашдаги саъй-ҳаракатлари зафар қозонишини тилаб дуолар қилинди. («Халифалик ҳаракати», Гел Менолт, Оксфорд университети нашриёти, 1982-рақам, 55-саҳифа).
Халифалик Ҳиндистондаги мусулмонларнинг саъй-ҳаракатларини тақдирлади ва улардан биританияликларга қарши қўзғолон кўтаришни талаб қилди.
Араб тилида чиқадиган «Халифалик» рўзномаси «ал-Жовит» номи билан Халифалик пойтахти Истанбулда чоп этилар эди. Унинг редактори Истанбулдан саккиз минг мил узоқликда жойлашган Ҳиндистондаги Диёбанд дорул улум талаблари учун бепул нусха чиқарди. («Савани Қосимий», 2-жилд, 329-саҳифа).
Мазкур ҳинд шайхи мавлоно Маҳмуд Ҳасан Халифаликни бевосита қўллаб-қувватлади ва уни сақлаб қолиш учун жидду жаҳд билан ҳаракат қилди. У Ҳижозга сафар қилиб, у ерда Халифаликнинг Маккадаги волийси билан ва халифанинг ёрдамчилари билан учрашди. Ҳижоз волийси шайхга Ҳиндистондаги мусулмонларга британияликлар зулм-истибдодига қарши курашда ёрдам-қувват бўладиган ҳужжатлар-ни топширди. Ана шу ҳужжатларнинг энг муҳимларидан бири шу волий томонидан Ҳиндистон мусулмонларига йўлланган нидо-мурожаат эди. Ўша мурожаатда Макка волийси Ҳиндистон шайхини мустамлакачи британияликлар ҳукмронлигига қарши кураш бошлаган-лиги учун мақтаган ҳамда Ҳиндистон мусулмонларини тўла қўллаб-қувватлов кўрсатишга ундаб, Халифалик томонидан ҳам бу ҳаракат моддий қўллаб-қувватланишига уларни ишонтирган эди. Макка волийси ёзган ана шу ҳужжат тарихга «Ғолиб нома» исми билан кирган. Шайх ҳижрий 1334 йилда ҳажни адо этганидан кейин халифа вазирларидан Анвар Пошо ва Жамол Пошо билан ҳам учрашди. Анвар Пошо ҳам Ҳиндистон мусулмонларига чақириқ мазмунида бир мактуб йўллаб, унда уларнинг Британия зулм-истибдодига қарши давом этаётган курашларига юксак баҳо берган эди. Ана шу мактуб мазмуни «Ғолиб нома»га ўхшаш эди. Чунки унда ҳам Усмоний Халифалик томонидан Ҳиндистон мусулмонларига уларнинг британияликларга қарши олиб бораётган курашларида моддий ёрдам кўрсатилиши таъкидланган эди. Унда яна Усмоний Халифаликнинг барча фуқаро-лари ва хизматчиларини ҳинд шайхига тўла ишонч кўрсатишга ва унинг ҳаракатини моддий қўллаб-қувватлашга чақирилган эди. Ана шу мактублардан бир қанча нусхалар чиқарилиб, британ разведкаси томонидан қўйилган барча тўсиқларга қарамай яширин йўллар билан Ҳиндистонга олиб кирилди. Сўнгра Ёғистоннинг барча томонларида тарқатилди. («Малpта маҳбуслари», мавлоно Саййид Муҳаммад Миён, уламолар жамияти -I- ҳинд).
Ҳиндистон мусулмонлари Макка шарифи (бошлиғи) Ҳусайннинг хиёнат қилганини ва британияликлар ёрдамида қўзғолон кўтарганини тушуниб етдилар ва Ҳижозга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилишини британияликлар томонидан узиб қўйилишига қарши қаттиқ норозилик билдирдилар. Юқорида зикр қилинган манбада ушбу сўзлар келган: «Полковник Лоуренс юргизган барча ташвиқот-тарғиботларга ҳамда унинг араб тилида сўзлаган сеҳрлаб қўювчи ва туйғуларни қитиқловчи нутқларига қарамай ва шариф Ҳусайн билан Генри Макмаҳон ўртасидаги махфий келишувга қарамай Ҳижознинг оддий фуқаролари туркларга қарши улардан инглизлар ва шариф Ҳусайн талаб қилганидек қўзғолон кўтаришни хоҳлашмади. Шундан сўнг Британия ҳукумати ваҳшиёна ва ғайриинсоний услубни қўллаш йўлига ўтди. Уни шайхул Ислом мавлоно Ҳусайн Аҳмад Маданий ушбу сўзлар билан шундай тасвирлайди: «Ҳижозга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш тўхтатиб қўйилди. Озиқ-овқат юкланган охирги кема Ҳижозга ҳижрий 1334 йил сафар ойида етиб келди. Озиқ-овқат етказиб беришларни бутунлай узиб қўйиш сабабли нархлар кўтарилиб кетди ва одамлар ўртасида очарчилик бошланди. Ҳинд мусулмонларининг норозиликлари босими остида бир неча минг қоп гуруч ортилган «Ферузий Ажанпут» кемаси ҳижрий 1334 йил жумодус-соний ойида Калкуттадан денгиз орқали йўлга чиқди. Ҳатто шу кемадаги юклар ҳам Адан портида зўрлик билан бўшатилиб, туширилди ва уларни фақат Жиддагача етказиб беришга рухсат этилди. Усмоний давлатнинг Ҳижоздаги сиёсий нуфузига бутунлай барҳам берилганидан кейин шундай ҳол рўй берди»». («Малpта маҳбуслари», мавлоно Саййид Муҳаммад Миён, уламолар жамияти -I- ҳинд, инглизча нашр, 45-саҳифа).
Исми ҳозиргина зикр қилинган Диёбанд дорул улум директори ҳинд шайхи мавлоно Маҳмуд Ҳасан британияликлар томонидан уч йил муддатга Малpта қамоғига ташланди. Бу шайх ҳақ сўзда сабот билан турганлиги ва Усмоний Халифаликни қораламаганлиги учун уни қамоққа ташлашди. Британияликлар ундан Усмоний Халифаликни қоралайдиган шариф Ҳусайнни қўллаб-қувватлайдиган бир фатво чиқаришни талаб қилишган эди. Ҳинд шайхи хоин шариф Ҳусайн томонидан Ҳижоз (Макка)да ҳижрий 1335 йил 23 сафар ойида қамоққа олинди ва бошқа уламолар билан бирга ҳижрий 1335 йил 29 рабиус-соний, милодий 1917 йил 21 февралда Қоҳира орқали кемада Малpтага юборилди. Бошқа ҳинд уламолари, мавлоно Ҳусайн Аҳмад Маданий, мавлоно Азиз Ғул, мавлоно Ҳаким Нусрат Ҳусайн ва мавлоно Ваҳид Аҳмадлар эса британияликлар томонидан қамоққа ташландилар. Мавлоно Маҳмуд Ҳасан қамоқда 3 йилу 4 ой қолиб кетди. У 1920 йил 8 июнда озод қилинди ва Бомбейга келди. Унинг Малpтадан қайтиши Ҳиндистонда Халифалик ҳаракати бошланиши билан бир вақтга тўғри келади. («Малpта маҳбуслари», мавлоно Саййид Муҳаммад Миён, уламолар жамияти -I- ҳинд).
Ҳижрий 1321 йилда маориф назорати (Қуръон таълими академияси) таъсис этилди. Уни мужаддид (янгиловчи олим) мавлоно Убайдуллоҳ Синдий идора қиладиган бўлди. Бу академия мақсади ғайриисломий ташвиқотларга йўл қўймаслик ва Исломий фикрни кучайтириш учун мусулмон муфаккирларни етиштириб чиқариш эди. Британияликлар бу назорат тимсолида ўзлари учун бир хавфни кўришди. Уларнинг хавфга тушиши «Британия қироличасининг Британия ҳукуматига қарашли марказий разведка идораси «Си.Ай.Ди» орқали мавлоно Убайдуллоҳ Синдийга қарши қўзғаган суд даъвоси» номли ҳисоботдан шундоқ кўриниб турибди. Ўша ҳисоботда жумладан шундай дейилади: «Мавлоно Убайдуллоҳ Синдийга Диёбанд дорул улумидан ўз тарғиботчилари (мужоҳидлар)ни машқдан ўтказиш учун бир ҳарбий лагер сифатида фойдаланишга рухсат берилмади. Шунинг учун у ана шу мақсадни амалга ошириш учун Делҳида «Маориф назорати» мадрасасини қуришга қарор қилди... Бу мадраса номидан кўриниб турганидек, у тўғри нуқтаи назардан туриб Қуръон ва унинг таълимотларини тафсир қилиш учун ҳамда араб тилини ўрганиш учун қурилган эмиш». (Британия қироличасининг мавлоно Убайдуллоҳ Синдийга қарши қўзғаган суд даъвоси, 17-рақамли фасл-бўлим).
«Маориф назорати аниқ тушуниб, етказмоқчи бўлган ўша таълимларга қўшимча ўлароқ, у ерда ноқонуний нарсалар ҳам бўлган. Қолаверса, ундан исёнга тил бириктирган кимсалар тўпланадиган бир махфий жой сифатида ҳам фойдаланиб келинган». (Британия қироличасининг мавлоно Убайдуллоҳ Синдийга қарши қўзғаган суд даъвоси, 20-рақамли фасл).
Британияликлар бу билан бир ҳақиқатга, яъни маориф назорати Британия ҳукуматининг Ҳиндистондаги ҳукмронлигини ағдариб ташламоқчи бўлган мусулмон қўзғолончиларнинг маркази ва учрашув нуқтасига айланганига ишора қилишган эди. Ўша қўзғолончилар орасида Ҳаким Ажмал Хон, доктор Аҳмад Ансорий, мавлоно Шавкат Али, мавлоно Муҳаммад Али Жавҳар, мавлоно Зафар Али Хон, мавлоно Абул Калом Озодлар бор эди.
Мусулмон уламолар ва фаоллар чет эл товарларини бойкот қилишга ва британ ҳукумати билан ҳамкорлик қилмасликка чақирдилар. Бу масалаларни қўллаб-қувватлаш учун омма халқни тўплаш мақсадида йиғинлар уюштирилди. Ана шу йиғинлар Ансор анжумани байроғи остида ҳамда мавлоно Абул Калом Озодга қарашли «Ҳилол» ва мавлоно Муҳаммад Али Жавҳарга қарашли «Рафиқ» (Комред) каби бир неча рўзномалар ҳомийлигида ўтказилди. Шундан кейин мавлоно Абул Калом Озод ва мавлоно Муҳаммад Али Жавҳар ўз рўзномаларида британияликларга қарши мақолалар чоп этганлари сабабли қамоққа олиндилар. Мавлоно Муҳаммад Али Жавҳар тўрт йилни қамоқда ўтказди, яъни милодий 1911 йилдан 1915 йилгача қамоқда ўтирди.
Ҳиндистондаги мусулмон муфаккирларнинг ўша кунларда Халифаликка содиқ, хайрихоҳ бўлганликларига ҳеч шубҳа йўқ. Абул Калом Озод бу муфаккирларнинг нуқтаи назарларини ўзининг 1912 йил 6 октябрда «Ҳилол» рўзномасидаги мақоласида қисқача ифодалаб, Усмоний султонлар мусулмонларга ўзларини ҳимоя қилиш имконини берадиган бирдан-бир «қилич»га эга эканликларини айтган ва қўшимча қилиб: «Халифалик ваҳий келтирган далилларга кўра Аллоҳ Субҳонаҳу фарз қилган бир фарздир ва халифага итоат қилиш фарз ва вожиби муаккаддир», деган эди.

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1613 | Добавил: eldar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz