Суббота, 24-05-04, 13:29

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Август » 29 » ХАЛИФАЛИК ВА ҲИНДИСТОН ЯРИМ ОРОЛИ (2)
21:40
ХАЛИФАЛИК ВА ҲИНДИСТОН ЯРИМ ОРОЛИ (2)

ХАЛИФАЛИК ВА ҲИНДИСТОН ЯРИМ ОРОЛИ (2)

Ҳиндистон ва унинг уламолари Халифаликнинг бекор қилиниши ҳодисаларига нисбатан қандай якдил муносабат билдирганлари ҳақида ўқиган кишини уларга нисбатан чуқур эҳтиром ҳисси эгаллайди. У уларнинг Халифалик мусулмонлар ҳаётида нақадар аҳамиятли эканини чуқур ва ёрқин тушунганликларини, Халифаликнинг мусулмонларни бирлаштиришдаги ва Ислом мақсадларини рўёбга чиқаришдаги ролини ҳамда бу ҳодиса, яъни Халифаликнинг бекор қилиниши ўзлари учун нақадар хатарли эканини тўла англаб етганликларини кўриб уларга нисбатан чуқур эҳтиром ҳиссини туяди. Шунингдек, уларнинг Исломий Умматнинг қоқ юраги бўлмиш Халифаликка ҳанжар санчган жиноятчи қўлга бўлган муносабатлари ҳам унинг эътиборини ўзига тортади. Ана шу «қўл» Британия бўлиб, у мусулмон фарзандлари орасидан хоин «қўл»ларни топиб, ишга солган эди. Оқибатда ўша хоинлар ўз биродарлари қонларига қўлларини ботиришди…
Бу мақоланинг иккинчи қисми айрим ҳинд уламоларининг ҳаққоний ва чин ихлосга тўла позициясини очиқ кўрсатиб беради. Бу уламолар Раббилари амрини адо этиб ўзларидан чуқур из қолдирдилар. Бу излар улар чеккан алам-изтиробларни шу кунгача ҳаққоний сўзлар билан сўзлаб келмоқда-ки, воқеалар бу сўзларнинг нақадар ҳақлигини, уларда акс этиб турган ихлос ва онгни тасдиқлаб, шунга гувоҳ бўлиб турибди… Зеро, Аллоҳнинг Ўзи гувоҳлик тўғрисида кифоядир.

Халифалик ҳаракати

1919 йил сентябрда мавлоно Муҳаммад Али ва унинг укаси Шавкат Али, Абул Калом Озод ва доктор Мухтор Аҳмад Ансорий ҳамда Ҳасрат Маҳоний билан биргаликда «Халифалик ҳаракати» номли бир янги ташкилот тузишга киришдилар. Бу ҳаракат 1919 йилдан 1924 йилгача фаолият олиб борди. Улар ўзларининг мақсадлари Халифаликни ҳимоя қилиш учун имкони бўлган барча ишни қилиш эканлигини эълон қилдилар. Шу мақсадда Ҳиндистон шимолидаги бир неча шаҳарларда Халифаликка бағишланган конференцияларни уюштирдилар. Халифалик ҳаракатини тузган уламолар ва фаоллар турли мазҳаб вакиллари ва ҳар хил фикрларни ёқловчилар эканлигини кузатиш мумкин. Масалан, мавлоно Абул Калом Озод тақлид қилиш билан эмас, ижтиҳод қилиш билан танилган бўлиб, у мазҳабларга тақлид қилишни ҳаром деб билар эди. Мавлоно Маҳмуд Ҳасан эса даюбандлик бўлиб, Ҳанафий мазҳабига эргашар эди. Шунга қарамай, улар Халифаликни сақлаб қолишга ҳаракат қилиш мақсади остида бир жон, бир тан бўлиб бирлашдилар.
1919 йилда Мустафо Камол Халифаликни салтанатдан, яъни ҳокимиятдан ажратиш, маҳрум қилиш имкониятларини ими-жимида излашга киришгач, Бомбейдаги Халифалик қўмитаси ушбу икки муҳим танзимий мақсадни эълон қилди: «Биринчиси, Туркия султонини халифа сифатида унинг дунёвий ҳокимияти билан бирга сақлаб қолиш, иккинчиси унинг муқаддас исломий жойлар устидан ҳукмронлиги сақланиб қолишини кафолатлаш» эди.
1920 йили Бенгалиядаги Калpкуттада ўтказилган Халифаликка бағишланган конференция йиғинида унга раислик қилган мавлоно Озод Халифаликнинг аҳамияти ҳақида сўз юритиб «бу муассасанинг мақсади адолат ўрнатиш, тинчликни рўёбга чиқариш ва Аллоҳ калимасини бутун дунё бўйлаб ёйиш учун исломий Умматни уюштириш ва уни тўғри йўлга етаклаш эканлигини, буларнинг барчаси учун эса халифанинг дунёвий ҳокимиятга эга бўлиши жуда зарур эканлигини» билдирди. Мавлоно Озодда «имом-халифасиз мусулмонлар ҳаёти ғайриисломий бўлажаги ва ўлимдан кейин уларга гуноҳ ҳукми бўлажаги» тўғрисида ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ эди.
Мавлоно Озод 1920 йилда «Халифалик масаласи» номли бир китоб нашр этди. Унда жумладан шундай дейди: «Халифаликсиз Ислом вужуди бўлиши мумкин эмас. Шу боис Ҳиндистондаги мусулмонларнинг барча ҳаракатлари шу мақсад сари йўналиши лозим».
Мавлоно Озод шу китобнинг 176-саҳифасида бундай дейди: «Бу ерда икки турдаги шаръий ҳукмлар мавжуд: Биринчиси нафсни тарбиялаб поклаш учун зарур бўлган амр-буйруқлар, ҳаром қилинган нарсалар, фарз, вожиблар каби шахсга тааллуқли бўлган ҳукмлар бўлса, иккинчиси, мамлакатларни фатҳ этиш, сиёсий ва иқтисодий қонунлар каби шахсга эмас, балки Умматга, жамоий вожиб вазифаларга ва давлат сиёсатига тааллуқли ҳукмлардир».
Питер Ҳарди айтганидек, мавлоно Озод «Динни сиёсатдан ажратишни истайдиган мусулмон мусулмонлар назарида писмиқлик билан ими-жимида ҳаракат қилаётган муртаддир», деб эътиқод қилар эди.
Ҳиндистонда сиёсий ҳокимиятнинг инглизлар фойдасига бой берилиши ва уларнинг Ҳиндистон устидан зўравонлик билан ҳукмрон бўлиб олишлари ҳамда бир тўда кучлар томонидан бўлаётган таҳдидлар ва уларнинг халифадан дунёвий ҳокимиятни тортиб олишга бўлган хатти-ҳаракатлари, бу ишларнинг барчаси Ҳиндистондаги мусулмонлар етакчиларини жуда ташвишга солиб қўйди. Шу даражада ташвишга солди-ки, уларнинг айримлари «Ҳиндистондан кўчиб кетган яхши» эканлиги тўғрисида фатволар чиқариш зарур, деб биладиган бўлиб қолдилар.
Мавлоно Абул Калом Озод «Аҳлул Ҳадис» кундалик рўзномасида нашр қилинган бир фатвони чиқарди. Бу фатво Амристарда 1920 йил 30 июлда чиқди. Унда мавлоно Озод британияликлар билан ҳамкорлик қилмасликнинг алpтернатив танлови сифатида Ҳиндистондан кўчиб кетишга ундаган.
Абдул Борий чиқарган фатвода эса бундай дейилган «Бу ерда яшовчи ҳар бир мусулмон ҳамкорлик қилмасликни ўзига асос қилиб олмоғи лозим. Лекин агар бунинг иложи бўлмаса, у ҳолда, кўчиб кетишга ҳаракат қилиши керак». Мавлоно Шавкат эса марказий Халифалик қўмитаси номидан бир баёнот чиқариб, унда «Ҳиндистонда динга қаттиқ амал қилувчи мусулмонлар ҳануз борлигига ва уларнинг ҳамкорлик қилмасликка ҳаракат қилишларига умид билдиради. Лекин фақат бунга муваффақ бўлишмаган тақдирларидагина кўчиб кетишни танлаш йўлига ўтишни ўйлаб кўришлари мумкинлигини» айтади. Фатвонинг таъсири шу даражада кучли бўлди-ки, оқибатда минглаб мусулмонлар Усмоний Халифа мансаби тимсолида ўз аксини топган диний ҳақ-ҳуқуқлари ҳурмати поймол этилган дорул куфрни тарк этишни афзал кўрдилар.
Халифалик масаласи фақат сиёсий масала бўлибгина қолмай, «хато-гуноҳдан ва уларга тушиб қолишдан халос бўлиш» масаласи ҳам эди. Чунки агар Туркия ўз регионларидан маҳрум бўлса, у ҳолда Ислом мабда сифатида хатарда қолар эди. Мавлоно Шавкат 1923 йил 27 декабрда умум Ҳиндистон Халифалик конференциясининг ўнинчи йиғилишида раислик қилиб сўзлаган нутқида ўз ҳис-туйғуларини жуда етук ифодалаб, шундай деган эди: «Бу ерда араб жазирасининг бир дюйм (25мм) ери ҳам ғайримусулмонлар нуфузи остида қолар экан, мусулмоннинг кўнгли асло хотиржам бўлмайди». (Ҳиндистон мусулмонлари, Шон Муҳаммад, Минакши Пракшан, 1981 йил, еттинчи том, 209-саҳифа).
Муҳаммад Осиф 1921 йил 2 ноябрда «Рафиқ» (Комрад) рўзномаси муҳарририга юборган мактубда Халифаликнинг бўлиши зарурлиги ҳақидаги шаръий вожибнинг аҳамиятини қаттиқ таъкидлаб, бундай деган эди: «Туркия ҳайбати Ислом ҳайбати демакдир. Усмоний давлатнинг мавжуд бўлиб туриши исломий сулолалар (халқлар)нинг ҳаётий (дунёвий) тараққиёти учун зарурдир… Шу боис Усмоний давлат тарқалиб кетадиган бўлса, Ислом ҳам бир ҳазорий куч сифатида йўқ бўлиб кетади. Зеро, Туркия қуласа, у ҳолда Ислом мустаҳкам туролмайди. Шунинг учун демак, Туркия Ислом таянчидир». Бу нуқтаи назарни мавлоно Муҳаммад Али ҳам қўллаб-қувватлади. У бу позиция мусулмонлар оммаси фикрини ифодалашини ҳам таъкидлади.
1919 йил 26 январда Лакновда Фаранги Маҳал ҳомийлигида ўтказилган «Исломни қайта тиклаш анжумани» йиғини «Фаранги Маҳал уламоларининг бу йиғини ўзининг султон Муҳаммад олтинчига доимий содиқлигини изҳор қилар экан, қатъий тарзда Исломнинг саҳиҳ ақидаларига мувофиқ Туркиянинг ҳозирги султонидан бошқа ҳеч ким шаръий халифа эмаслигини ва Ислом Халифалик масаласини ҳал қилишда ғайримусулмонларнинг аралашувига ҳечам йўл қўймаслигини эълон қилади», деб қарор қилди (таъкидлади).
Ҳақиқатда ўша пайтда Саййид Сулаймон Надавий каби кўплаб уламолар Халифалик бўлиши вожиблигини таъкидлаган эдилар. Мавлоно Надавий: «Аллома Насафий, имом Розий ва бошқа кибор уламолар жумласига кирувчи қози Авзод бу мавзуни фуқаролар билан баҳслашиб, ўзларининг китобларида батафсил муҳокама қилганлар ва бу нарса шу масала хусусидаги узил-кесил сўз ҳисобланади…», деган эди.
Мавлоно Муҳаммад Али 1920 йилда Парижда сўзлаган нутқида бундай деган эди: «Халифалик бутун дунёдаги Исломий Уммат учун энг зарур муассаса-институтдир. Оламдаги жуда кўп мусулмонлар Туркия султонини мўминлар амири ва Пайғамбарлари халифасининг вориси сифатида тан оладилар. Халифа, мўминлар амири учун етарли иқлим-регионлар, муносиб ҳарбий ва денгиз кучлари, мос молиявий ресурслар бўлиши лозимлиги шу эътиқоднинг муҳим бир қисмидир».
Париж йиғинида Муҳаммад Али билан нутқ сўзлаган Саййид Ҳусайн шундай деган эди: «Исломнинг оламда мавжуд бўлиб туриши учун Халифалик бўлиши тамоман зарурдир. 14 асрдан олдин Ислом пайдо бўлганидан буён Исломдаги тарих ва урф шундай бўлиб келган».
Мавлоно Муҳаммад Али Жавҳар ҳам шундай деган эди: «Туркия ҳокими халифа, Пайғамбарнинг халифаси ва мўминлар амири эди. Шунинг учун Халифалик диний ғамимиз бўлиши зарур, унинг аҳамияти Қуръон ва Пайғамбар суннати аҳамияти кабидир». (Парчаланган ҳаётим, Муҳаммад Али Жавҳар, 41-саҳифа).
Ҳақиқатда уламолар Халифалик ҳаракатида етакчилик ролини ўз зиммасига олган эдилар. Қуйидагилар Ҳиндистон уламолари томонидан 1920 йил 6 апрелда ўтказилган ва кўплаб уламолар ҳозир бўлган конференцияда келган айрим асосий нуқталардир:
Биринчи нуқта: Уламолар Халифалик масаласи фойдасига жамоатчилик фикрини вужудга келтиришга ҳаракат қилишлари вожиб.
Иккинчи нуқта: Уламолар бу масалага қарши чиқувчи мунофиқлар ва уламолар билан алоқани узишлари вожиб.
Еттинчи нуқта: Уламолар ўз тобеларидан ўз ҳаётлари ва қалбларини Халифалик масаласини қўллаб-қувватлаш ҳақида сўз юритиш ва ёзишга бағишлаш тўғрисида аҳд олишлари лозим.
Тўққизинчи нуқта: Мусулмонлар конституциявий сайловлардан узоқ бўлишлари лозим.
Мана шулар Ҳиндистон уламолар жамиятининг 1920 йил 20 ноябрда Деҳлида ўтказилган иккинчи умум Ҳиндистон конференцияси томонидан чиқарилган айрим нуқталар бўлиб, улар ҳам бу уламоларнинг Халифалик масаласини қўллаб-қувватлаганларини кўрсатиб турибди. Буни қуйидагилардан тушуниб олишимиз мумкин:
• Инглизлар Ислом ва мусулмонларнинг энг катта душманидир, шунинг учун уларга қарши кураш фарздир.
• Умматни ва Халифаликни ҳимоя қилиш мутлақ исломий заруратдир. Агар бу юртдаги биродарлар шу масала борасида ёрдам ва кўмак берсалар бунинг учун уларга кўплаб миннатдорчилик билдирилади.
Олдинроқ исми зикр қилиб ўтилган ҳинд шайхи, Даюбанд дорул улуми мудири мавлоно Маҳмуд Ҳасан озод қилиниб ҳижрий 1338 йил 20 рамазонда Бомбайга қайтди. У қайтиб келганидан кейин Халифалик ҳаракатига фаол ҳисса қўшди. Унинг ўринбосари мавлоно Ҳусайн Аҳмад Маданий шундай деб ёзган эди: «Ҳинд шайхи раҳимаҳуллоҳ қамоқ ва сургун машаққатларига бардош бериб, Ҳиндистонга қайтиб келганидан кейин биз унинг мустамлакачи тузумга қарши курашга бўлган ва британияликларни ёмон кўришидаги қатъияти ҳечам ўзгармаганини кўрдик. Уни мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий қилингани, Ролат манифести татбиқ қилиниши, Галиянавалабаг қирғини, Усмоний давлатни парчалаб ташланаётгани ва Ҳиндистондан ташқаридаги туркларга ғайриинсоний муомала қилинаётгани ташвишга солган эди. У қадами Бомбай тупроғига тегиши биланоқ мавлоно Шавкат Али ва «Халифалик ҳаракати» қўмитасининг бошқа аъзолари билан учрашди. Ҳинд шайхи мавлоно Маҳмуд Ҳасанни Бомбайда кутиб олиш учун Фаранги Маҳал, Лакновдан мавлоно Абдул Борий ва Аҳмадободдан Маҳатма Гандилар келишди. Ҳинд шайхи улар билан ва Халифалик қўмитасидаги бошқа етакчилар билан алоҳида-алоҳида ва одамлар олдида суҳбатлашганидан кейин шайх Ҳиндистонни озод қилиш учун тинч ҳаракат бошлашга рози бўлди». (Ҳаёт нафаси, иккинчи том, 247-саҳифа).
Шайх чиқарган фатволардан бири унинг мустамлакачилар билан ҳамкорлик қилишга нисбатан нуқтаи назарини баён қилади. Бу фатво 1920 йилда чиққанига қарамай унда зикр қилинган кўпгина нуқталар бугунги кунга ҳам тўғри келади:
«Ислом душманлари Ислом шарафи ва ҳайбатига зарба бериш ва зиён етказиш учун кучларини аяшмай келишди. Набий нинг саҳобалари ва тобелари томонидан ҳисобсиз қурбонлар эвазига фатҳ қилинган Ироқ, Фаластин ва Сурия яна Ислом душманларининг очкўз истакларига нишон бўлмоқда. Халифалик шарафи парчалаб ташланди. Ер юзидаги барча исломий Умматни бирлаштирган, Расулуллоҳнинг халифаси сифатида оламшумул Ислом низомини татбиқ қилиб келган, мусулмонларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиб келган, бу коинот Яратувчиси ваҳийсининг улуғлигини сақлашга ҳарис бўлган мусулмонлар халифаси душманлар қуршовида қолди ҳамда ундан воз кечилди… Бугун Ислом байроғининг даражаси пастга урилди. Ҳазрат Абу Убайда, Саъд ибн Абу Ваққос, Холид ибн Валиднинг - Аллоҳ улардан рози бўлсин - арвоҳлари бугун безовта бўлмоқда. Буларнинг барчаси нима учун юз берди? Буларнинг ҳаммаси мусулмонлар ўз иззат-ҳурматларини, шарафларини, ўзларига бўлган ишончни йўқотганлари сабабли рўй берди. Зеро, улар ўзларининг куч-қудратлари манбаи ва мерослари бўлган шижоат ва диний ҳамиятни жоҳил-нодонликлари ва арзимас ишлар билан ҳаддан ортиқ овора бўлиб қолганликлари сабабли аллақачон йўқотганлар.
Мусулмон ўз биродари мусулмонга қийинчилик вақтида ёрдам бермаётгани етмагандек, кофирнинг дўстлигига эришишга ошиқиб улоқиш фожеаси биродарнинг ўз биродари бошини кесиши даражасига олиб келди. Дарҳақиқат, мусулмонлар мусулмон қонини ичадиган бўлиб қолди. Мусулмонлар қўлларини ўз биродарлари қонига ботирадиган бўлиб қолишди.
Эй Ислом фарзандлари! Эй бу буюк Умматни севувчи кишилар! Албатта сизларга шу нарса яхши маълумки, Исломий оламдаги юртларни куйдириб ёндирган ва Исломий Халифалик қўрғонида фитна оловларини аланга олдирган бўрон ва олов инглизларнинг араб ва ҳиндлар орасидаги югурдак малайлари қўли билан амалга оширилган. Насронийлар исломий халқларни бўйинсундиришда сарфлаган бойлик-хазинасининг энг катта қисми сизларнинг пешона терингиз билан топилган бойликлардир.
Насронийлар билан ҳамкорлик қилишнинг ҳалокатли натижаларини тушунмайдиган бирон бой ва жоҳил мусулмон топилармикан? Ҳатто чўкиб кетмаслик учун ҳар қандай хас-ҳашакка ҳам ёпишадиган ғарқ бўлаётган киши бу насронийларга ёпишса улар уни янада кўпроқ ғарқ қилишади!». (Мавлоно Маҳмуд Ҳасаннинг ҳижрий 1339 йил 16 сафарда, милодий 1920 йил 29 октябрдаги фатвосидан, Малpта маҳбуслари, мавлоно Саййид Муҳаммад Миён, уламолар жамияти -I- Ҳиндистон, инглизча нашри, 78-79-саҳифа).
Сиёсатни Исломдан ажратиш ҳақида айтаётган бугунги айрим уламолар (сарой шайхлари)га тескари ўлароқ ўша замоннинг уламолари Ислом ва сиёсатнинг бир-бирига чамбарчас боғлиқлигини, бир-биридан ажралмаслигини таъкидлаганлар. Халифалик қулатилиши арафасида Ҳиндистон уламолари жамиятининг тўртинчи йиғини 1923 йили 24 декабрда Гояда бўлиб ўтди. Бу йиғинга Ҳиндистоннинг барча тарафларидан келган уламолар, фақиҳлар ва Ислом муаллимлари тўпланди. Улар Исломий Умматнинг сиёсий келажагига тааллуқли масалани атрофлича, батафсил муҳокама қилдилар. Узоқ муҳокамалардан кейин йиғин сиёсат ва дин Исломнинг икки ажралмас қисмидир, деган якдил нуқтаи назарга келди.
Халифалик ҳаракатининг кенг кўламли таъсирини кўрганидан кейин ҳиндус, ҳозирги Ҳинд ҳукуматининг «ота»си Маҳатма Ганди бу ҳаракатга қўшилди ва унинг марказий қўмитаси аъзоси бўлди.
Лекин Халифалик Мустафо Камол қўли билан 1924 йил 3 мартда қулатилганидан кейин бу ҳаракат ўлди ва кўпчилик энди Халифаликни қайта тиклашнинг иложи йўқ, деган фикрга келишди. Шунинг учун улар бутун эътиборларини Ҳиндистонни Британия мустамлакачилигидан озод қилиш кайфиятига қаратишди.
Халифалик бир кунда бекор қилинганидан кейин мавлоно Муҳаммад Али Жавҳар Лондоннинг «Таймс» рўзномасида 1924 йил 4 мартда нашр қилинганидек, шундай деган эди: «Халифаликнинг бекор қилинишининг Ҳиндистондаги мусулмонлар ақлларига бўлган ҳақиқий таъсири жуда оғир бўлади. Мен қаттиқ ишонаманки, бу нарса Ислом ва ҳазорат учун бир фожеа бўлади. Эҳтиромга сазовор бўлиб келган ва бутун исломий олам бўйлаб исломий бирликнинг рамзи ҳисобланган бу муассаса (яъни, Халифалик)нинг яксон қилиниши албатта мусулмонларнинг парчаланиб, тарқоқ бўлиб кетишларига сабаб бўлади…».
Нақадар тўғри, ҳақ сўз! Ҳақиқатдан ҳам Халифалик бекор қилинганидан кейин Исломий олам бу олим айтган нарсаларнинг тамоман ўзига гувоҳ бўлди. Бугун эса, Халифалик қулатилганига саксон йилдан кўпроқ вақт ўтганидан кейин Халифалик яна барча тарафлардаги ахборот воситаларида таъсирли оҳангга эга бўлган сўз бўлиб қолди. Бир томондан Ғарбдаги сиёсатчилар, муфаккирлар ва етакчилар Халифаликнинг қайта тикланишидан ўлгудек қўрқишаётган бўлса, иккинчи томондан мусулмонлар уни қайта тиклашга зўр иштиёқ билан интилмоқдалар. Масалан, АҚШ президенти кичик Жорж Буш 2006 йил 11 октябр чоршанба куни Оқ уй олдида ўтказилган матбуот конференциясида бундай деди: «Экстремистлар оқилона фикр юритадиган одамларни Халифаликни ўрнатиш учун мўътадил ҳукуматларни ағдариб ташлаш билан қўрқитишга уринишмоқда. Биз яшаётган бу дунёда бундан каттароқ хатар бўлиши мумкин эмас, буни олдин ҳам айтганман. Бу ерда диндан ўз мақсадларини амалга ошириш учун фойдаланаётган экстремист элемент-унсурлар бор. Биз уларнинг мақсадларига қарши курашни тинимсиз давом эттираверамиз ва мўътадил ҳукуматларни ағдариб ташлашларига ҳеч қачон йўл қўймаймиз. Улар ақидасида эркинлик мафкурасига ҳеч ўрин бўлмаган мабдаий Халифаликни бутун дунё бўйлаб ўрнатмоқчи бўлишяпти».
Ғарб Халифалик Исломнинг бир асл қисми эканини ва у Аллоҳнинг изни ила албатта тикланажагини тушуниб етиши лозим. Шунинг учун агар Ғарбдагилар донороқ бўлишганида эди, Халифаликни қоралаш ва унинг тикланишига қарши турли фитналарни тўқиш ўрнига у билан келажакда алоқалар ўрнатиш кайфияти борасида албатта фикр юритишган бўларди.
Ҳеч шубҳасиз Халифалик Аллоҳнинг изни ила албатта тикланади ва Ҳиндистон ярим оролини яна бир бор озод қилади.
Аллоҳим, бизни салафларимиз мозийда қилганларидек Халифаликни бугун тиклашда иштирок этувчи кишилар жумласидан қилгин.

Абу Исмоил Бервай
Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1363 | Добавил: eldar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz