|
|
|
|
Главная » 2010 » Август » 31 » Санкт-Петербургда яна бир ўзбекистонлик ўлдирилди
04:48 Санкт-Петербургда яна бир ўзбекистонлик ўлдирилди |
Санкт-Петербургда яна бир ўзбекистонлик ўлдирилди. Чоршанба куни эрталаб Петербургнинг Невский туманига қарашли № 287 уй яқинида 41 ёшли Ўзбекистон фуқароси жасади топилди.
Ички
ишлар ходимига кўра, у маҳаллий "Жилкомсервис” ташкилотида фаррош бўлиб
ишлаб келган ва ўзи яшаётган уйнинг эшиги олдида отиб кетилган.
-
У овозсиз пистолет ёрдамида яқин масофадан отиб кетилган. Жами тананинг
турли қисмларига 7 марта ўқ узилган. Жиноят содир этилган жойда бир
нечта гилза, 1 дона ўқ ҳамда қотилга тегишли деб тахмин қилинаётган оёқ
излари топилди,- деди милиция ходими.
Милиция ходимларининг
дастлабки тахминларига кўра, ўлдирилган Ўзбекистон фуқароси наркотик
савдосига алоқадорлиги туфайли отиб кетилган.
|
Категория: МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН |
Просмотров: 1070 |
Добавил: himoyachi
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
Copyright MyCorp © 2024 |
|
|
|