Воскресенье, 24-05-19, 03:13

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Сентябрь » 2 » Клинтондан ўзбек сиёсий маҳбусларини озод этишда кўмаклашиш сўралди
18:07
Клинтондан ўзбек сиёсий маҳбусларини озод этишда кўмаклашиш сўралди

Клинтондан ўзбек сиёсий маҳбусларини озод этишда кўмаклашиш сўралди

02.09.2010

Freedom House ва Amnesty International халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Қўшма Штатларни Ўзбекистон ҳукуматига мамлакат қамоқларидаги сиёсий маҳбусларни озод этиш борасида босим ўтказишга чақирди.


Икки ташкилот АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтонга йўллаган мактубда Ўзбекистон мустақиллиги куни муносабати билан 1 сентябр куни эълон қилинган амнистия Тошкент ҳукуматидан мамлакат қамоқхоналаридаги систематик муаммолар, жумладан қийноқлар ва ноинсоний муносабатга оид муаммоларга эътибор қаратишини талаб қилишнинг қулай фурсатидир, дейилади.

Биз сиздан президент Ислом Каримов ва Ўзбекистон ҳукумати билан маҳбусларнинг асосий ҳуқуқларини ва хавфсизлигини таъминлаш ҳамда Ўзбекистондаги сиёсий маҳбусларни авф этиш борасида мулоқотга киришишингизни сўраймиз, дейилади АҚШ Давлат котибига йўлланган мактубда.

Freedom House ва Amnesty International Ўзбекистоннинг кейинги 10 йил давомида дунёдаги ўз фуқаролари ҳуқуқларини топтаб келаётган энг ёмон 10 давлатдан бири бўлиб келганини ҳам эслатади.

Клинтон хонимга аталган очиқ хатда Ўзбекистон қамоқохоналаридаги аянчли аҳвол, хусусан маҳбусларнинг мунтазам қийноққа солиниши, тегишли тиббий хизматларнинг кўрсатилмаслиги ва овқатланишнинг ёмонлиги боис сил ва гепатит каби касалликларнинг авж олгани қисқа муддатга қамалган маҳбуслар ҳам амалда ўлимга ҳукм қилинаётганини англатиши айтилади.

Ўзбекистон ҳукумати мамлакатда виждон тутқунлари борлигини инкор қилиб келса-да, дейилади мактубда, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари қамоқларда 15дан 30гача сиёсий маҳбуслар борлигини қайд этган.

Ўзбекистон ҳукумати сиёсатчи ва мухолифатдаги "Серқуёш Ўзбекистоним” партияси асосчиси Санжар Умаровга қўллангани каби бошқа виждон тутқунларига ҳам амнистия эълон қилиш билан биргаликда қамоқхоналардаги вазиятни яхшилаши мақсадга мувофиқ бўлади, деб ҳисоблаймиз. Бунинг воситасида Ўзбекистон ҳукумати халқаро ҳамжамиятга нафақат ўз фуқароларига инсбатан инсоний муносабатда бўлиш, балки умуман инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларига содиқ эканини намойиш қилади.

Биз сизга ҳурмат изҳор қилган ҳолда Ўзбекистон ҳукумати билан икки томонлама муносабатларда инсон ҳуқуқларини устувор масала, деб белгилаб олишга чақирамиз. Бу нафақат эркинлик идеалларимизга содиқ қолишимиз, балки муносабат қилмоқчи бўлаётганимиз ҳукуматга бу идеалларимиз нақадар муҳимлигини кўрсатган бўламиз, дея якунланади Freedom House ва Amnesty International халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг Ҳиллари Клинтонга йўллаган очиқ хати.
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1402 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz