Суббота, 24-05-18, 23:50

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Сентябрь » 4 » ШАХСИЯ
09:17
ШАХСИЯ
ШАХСИЯ
Ҳар бир инсондаги шахсия унинг ақлия ва нафсиясидан таркиб топади. Бунга унинг жисми ва ташқи кўринишининг алоқаси йўқ. Бу нарсаларни шахсиянинг омилларидан ёки унга таъсир кўрсатадиган нарсалардан деб ўйлаш тўғри эмас. Чунки инсон ақли билан бошқа инсонлардан ажралиб туради. Унинг тутган йўли эса унинг олийлиги ёки тубанлигига далолат қилади. Инсоннинг ҳаётдаги тутган йўли унинг тушунчаларига биноан бўлганлиги сабабли, улар бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Инсоннинг тутган йўли унинг ўз ғариза ва узвий эҳтиёжларини қондириш учун қилаётган амалларидир. Бу амаллар инсондаги майлларга мувофиқ бўлади. Шунга кўра, унинг тушунча ва майллари шахсиятининг асосидир. Аммо бу тушунчаларнинг ўзи нима? Улар нимадан таркиб топади? Қандай натижа беради? Майллар нима? Уларни нима пайдо қилади? Уларнинг таъсири қандай бўлади? Буларнинг ҳаммасини шарҳлаб ўтиш зарур.
Тушунча лафзлар маъноси эмас, балки фикрлар маъносидир. Лафз бир неча маънога эга сўздир. Лекин бу маъно воқеликда мавжуд бўлиши ёки бўлмаслиги ҳам мумкин. Шоир айтади:
Кишилардан баъзисин йиқитмоқни истасанг,
Мустаҳкам эҳром мисол кенг эса елкалари,
Унинг бағрига бирдан чин сўзни отган чоғинг,
Курашни тарк айлагай титрабон тиззалари.
Бу маъно воқеликда бор, уни ҳис қилиш орқали тушуниш мумкин. Аммо шоирнинг мана бу:
Айтдилар: тергайми икки отлиқни,
Қийналмай жанг куни битта найзага.
Дедимки: найзаси бир мил эрса гар,
Бир мил отлиқларни терар лаҳзада.
сўзидаги маъно амалиётда мутлақо бўлиши мумкин эмас. Мақталаётган киши икки отлиқни бир найзага термаган. Бу ҳақда бирор киши сўраган ҳам эмас ва отлиқларни бир милгача бир найзага териш ақлга хилоф. Бу жумлаларнинг маънолари шарҳланиб, лафзлари тафсир қилинади. Аммо фикрнинг маъноси шуки, лафз ўз ичига олган маънонинг ҳис этилиб ёки тасаввур қилиниб тасдиқланадиган воқеси бўлса, ўша воқени ҳис қилиб ёки тасаввур қилиб тасдиқлаган кишида у тушунчага айланади. Бу маъно, гарчи унга айтилган ёки ўзи ўқиган жумлалардан тушуниб олган бўлса ҳам, уни ҳис этмаган ва тасаввур қилмаган кишида тушунчага айланмайди. Шунинг учун ҳар бир шахс ўқиган ёки эшитган сўзларини ақлан қабул қилиши, яъни сўзларнинг маъносини сўзловчи ёки ўзи хоҳлагандек эмас, балки асл маъноларни идрок этиши керак. Шу билан бирга бу маънолар воқесини зеҳнида идрок этиб, тасаввур қилсин. Шундагина бу маънолар тушунчага айланади. Демак, тушунчалар воқеси зеҳнда идрок қилинган маънолардир. Бу воқелик инсондан ташқарида бўладими ёки ҳисга асосланган ҳолда мавжудлиги тасаввур этиладими, фарқи йўқ. Бундан бошқа лафз ва жумлаларнинг маънолари тушунча деб аталмайди. Балки улар фақат маълумот, холос.
Тушунчалар воқеликни маълумотларга ёки маълумотларни воқеликка боғлашдан ташкил топади. Бу нарса маълумотлар ва воқе қиёсланадиган бир ёки бир қанча асосларга биноан равшанлашиши билан лафз ва жумлаларни тушунадиган, уларни тасаввур қиладиган ва ҳукм чиқарадиган ақлия вужудга келади. Шунга кўра ақлия бу бир нарсани тушуниш, яъни идрок қилиш жорий бўладиган ҳолат экан. Бошқача қилиб айтганда, у шундай ҳолатки, унда воқелик маълумотга ёхуд маълумот воқеликка битта асосга қиёсланган ҳолда боғланади. Шунинг учун ақлиялар турлича бўлади. Исломий, коммунистик, капиталистик, анархист ва ҳарбий диктаторлик ақлиялари каби. Энди бу тушунчаларнинг натижасига келсак, улар идрок қилинган воқеликка нисбатан инсоннинг тутадиган йўлини ва воқеликка киришиш ёки ундан юз ўгириш учун бўлган майл турини белгилайди ва унга хос майл ва муайян завқни тайинлаб беради.
Аммо майллар қондириш исталаётган нарса ҳақидаги мавжуд тушунчага боғланган ҳолда, инсонни шунга ундовчи омиллардир. Уни инсонда ғариза ва узвий эҳтиёжларини қондиришга ундовчи ҳаётий қувват ҳамда у билан тушунча ўртасидаги алоқа пайдо қилади.
Бу майлларнинг ўзи, яъни ҳаёт ҳақидаги тушунчага боғланган бу ундовчи омиллар инсоннинг нафсиясини вужудга келтиради. Демак, нафсия ғариза ва узвий эҳтиёжларни қондириш жорий бўладиган ҳолатдир. Бошқача қилиб айтганда, қондиришга ундовчи омиллар тушунча билан боғланадиган ҳолат. Бу инсоннинг ичидаги табиий боғланиш, у инсоннинг ҳаёт ҳақидаги тушунчаларига боғлиқ ҳолда, бу нарсалар ҳақидаги мавжуд тушунча билан қондиришга ундовчи омил орасида содир бўлади.
Мана шу ақлия ва нафсиядан шахсия ҳосил бўлади. Ақл ёки идрок ҳар бир инсонда фитрий бўлса-да мавжуд, лекин ақлияни шакллантириш инсоннинг феълига боғлиқ. Майллар ҳам инсонда фитрий бўлса-да мавжуд, лекин нафсияни шакллантириш инсон феълига боғлиқ. Демак, маълумотни воқеликка боғлаётган вақтда ўлчов қилинадиган бир ёки бир неча асоснинг мавжуд бўлиши маънони тиниқлаштириб, уни тушунчага айлантирса, қондиришга ундовчи омил билан тушунча ўртасидаги боғланиш бу нарсани тиниқлаштириб, муайян майлга айлантиради. Демак, инсон маълумотни воқеликка боғлаётган вақтда ўлчов қиладиган бир ёки бир неча асос ақлия ва нафсиянинг шаклланишида жуда катта таъсирга эга. Яъни муайян шахсияни шакллантиришда катта таъсирга эга.
Агар ақлияни шакллантирадиган асос нафсияни шакллантирадиган асосларнинг айни ўзи бўлса, мумтоз шахсия вужудга келади. Агар ақлияни шакллантирадиган асос нафсияни шакллантирадиган асослардан айрича бўлса, у ҳолда инсоннинг ақлияси нафсиясидан бошқа бўлади. Чунки у ҳолатда ўз майлларини ўзида мавжуд асосларга қиёслаб, қондиришга ундовчи омилларни ақлияси шакллантирган тушунчалардан бошқа тушунчаларга боғлайди. Натижада мумтоз бўлмаган, фикрлари майлларидан бошқача шахсия вужудга келади. Чунки унинг лафзларни тушуниб, воқеаларни идрок этиши нарсаларга нисбатан майлидан ўзгача бўлади.
Шунинг учун шахсияни муолажа қилиш ва уни шакллантириш, инсоннинг ақлияси ва нафсияси учун битта асосни вужудга келтириш билан амалга оширилади. Яъни, маълумотни воқеликка боғлаётган чоғда ўлчов қилинадиган асос қондиришга ундовчи омил билан тушунча ўртасидаги асоснинг айни ўзи бўлиши керак. Бунинг натижасида шахсия битта асосга ва битта миқёсга кўра шаклланади. Натижада мумтоз шахсия вужудга келади.
Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1206 | Добавил: eldar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz