Суббота, 24-05-18, 23:35

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Сентябрь » 4 » ИСЛОМИЙ ШАХСИЯ
09:20
ИСЛОМИЙ ШАХСИЯ
ИСЛОМИЙ ШАХСИЯ
Ислом инсонни комил суратда муолажа қилди ва муайян мумтоз шахсияни вужудга келтирди. Унинг фикрларини ақида билан муолажа қилди. Зеро, унга ақидани фикрий асос қилиб берди. Инсон ўз фикрларини шу асос устига қуради ва шу асосга биноан тушунчаларини шакллантиради. Натижада фикрни исломий ақидага қиёслаб, хато фикрдан тўғри фикрни ажратиб олади. Унинг ақлияси мана шу ақида асосида шаклланади ва мумтоз ақлия вужудга келади ва унда фикрлар учун ўлчов пайдо бўлиб, унинг асосида хато фикрлардан сақланади ва доимо соғлом фикрга эга бўлади.
Шу билан бирга Ислом инсоннинг узвий эҳтиёжлари ва ғаризаларидан содир бўлаётган амалларни мана шу ақидадан келиб чиқаётган шаръий ҳукмлар билан муолажа қилди. Бу муолажа унинг ғаризаларини ўз ҳолига ташлаб қўймай, уларни тартибга солиб, мувофиқлаштирди ҳамда эҳтиёжларни қондириш йўлларини кўрсатиб беради. Бунинг натижасида инсонда хотиржамлик ва барқарорлик вужудга келади. Ислом ақидани ҳамма фикрлар унинг асосига қуриладиган фикрий пойдевор қилди, уни инсон, коинот, ҳаёт ҳақидаги умумий тушунчага айлантирди. Зеро, инсон мана шу коинотда яшар экан, бу умумий фикр унинг ичидаги ва ташқарисидаги ҳамма тугунларни ечиб берди. Бу умумий фикр умумий тушунчага айланди, яъни тушунчалар ва қондиришга ундовчи омиллар ўртасидаги табиий қоришув учун ўлчов бўлди. Бу билан Ислом инсонда тушунча ва майллар учун, яъни ақлия ва нафсия учун қатъий ўлчовни вужудга келтириб, бошқалардан бутунлай фарқ қилувчи муайян мумтоз шахсияни шакллантирди.
Шунга кўра, Ислом дини исломий шахсияни исломий ақида билан вужудга келтиради. Шу ақида асосида унинг ақлияси ва нафсияси шаклланади. Бундан маълум бўладики, исломий ақлия Ислом асосига кўра фикрлайди, фақат Исломни ҳаёт ҳақидаги фикрлар учун ўлчов қилади. Фақат олим ёки мутафаккир эмас, балки ҳар қандай инсон ўзининг ҳамма фикрлари учун амалий ва воқеий жиҳатдан Исломни асос қилса, унда исломий ақлия вужудга келади.
Аммо исломий нафсия эса жамики майллари учун Исломни ягона миқёс қилади. Лекин бу тарки дунёчилик ва жасадни қийнаш эмас, балки инсон ҳамма эҳтиёжлари учун Исломни исломий нафсияни вужудга келтирадиган амалий воқеий миқёс қилиб олишдир. Ана шундагина мана шу ақлия ва нафсия билан, олим ёки жоҳил бўлишидан қатъий назар, фарзлар ва мандубларни адо этадиган, ҳаром ва макруҳлардан тийиладиган, мустаҳаб ибодатларни қилиб, шубҳали нарсалардан узоқлашадиган исломий шахсия вужудга келади. Ислом асосига кўра фикрлайдиган, хоҳишини Исломга тобе қиладиган ҳар бир киши исломий шахсияга айланади.
Тўғри, Ислом бу ақлиянинг ўсиши ва ҳар бир фикрни қиёслашга қодир бўлиши учун исломий сақофатни кўпайтиришга буюрди. Бу нафсиянинг ўсиши ва унинг Исломга хилоф барча майллардан қайтаришга қодир бўлиши учун фарзлардан ташқари (масалан, мандуб ва нафл) амалларга буюрди ва ҳаромдан ташқари (масалан, макруҳ) амаллардан қайтарди. Лекин буларнинг ҳаммаси шахсни ўстириш, уни юксакликка олиб чиқиш учундир. Бу ишларни қилмаслик уни исломий шахсиядан чиқариб қўймайди. Балки бу ишларни қилмаётган ва ўз йўлларини Ислом деб эътибор этадиган оми кишилар ҳамда фақат вожиб амалларни бажариб, ҳаром ишлардан тийилишгагина чекланган толиби илмлар ҳам исломий шахсиялардир. Булар қувват жиҳатидан бир-биридан фарқ қилса-да, лекин ҳаммаси исломий шахсиядир. Инсоннинг исломий шахсия эканига ҳукм чиқаришдаги муҳим нарса, у ўзининг фикри ва майли учун Исломни асос қилишидир. Исломий шахслар, исломий ақлиялар, исломий нафсияларнинг тафовути мана шундадир. Исломий шахсларни фаришта деб тасаввур қилаётганлар қаттиқ янглишадилар. Уларнинг жамиятга зарари жуда катта. Чунки улар башарият орасида фаришталарни излаяптилар ва сира тополмаяптилар. Ҳатто бу сифатларни ўзларида ҳам тополмай ноумид бўлиб, мусулмонлардан қўл силтаяптилар. Бундай кишилар хаёлпарастлардир. Улар Исломни хаёлий нарса, уни татбиқ қилиш жуда маҳол, у татбиқ этиб бўлмайдиган, бунга сабр етмайдиган чиройли бир ғоя деб тушунадилар. Натижада одамларни Исломдан тўсиб, амалдан тўхтатиб қўядилар. Ҳолбуки, Ислом татбиқ этилиш учун келган. У воқеий бўлиб, воқеликни муолажа қилади. Ҳар қандай инсон, унинг фикри қанчалик заиф, ғариза ва узвий эҳтиёжлари қанчалик қувватли бўлмасин, Ислом ақидасини англаганидан кейин ўз нафсига Исломни осонгина татбиқ қилиши ва исломий шахсияга айланиши мумкин. Чунки у ўз тушунча ва майллари учун Ислом ақидасини ўлчов қилиб, мана шу миқёс асосида юриши билан исломий шахсияга айланади. Кейин у ўз шахсиясини қувватлантириши учун ақлиясини исломий сақофат билан ўстириши ва нафсиясини тоат амаллари билан кучайтириши лозим, токи у юксакликка кўтарилиб, бу юксакликда мустаҳкам қолсин. Чунки у фикрларини ақида билан муолажа қилди. Зеро у ақидани ҳаёт ҳақидаги фикрлари қуриладиган фикрий пойдевор қилди. Фикрларни исломий ақидага қиёслаб, хатосидан тўғрисини ажратиб олади. Бу билан у фасод фикрлардан қутилиб, соғлом фикр эгаси бўлиб қолади. Ғариза ва узвий эҳтиёжлардан содир бўлаётган амалларини шаръий ҳукмлар билан муолажа қилади. Бу муолажа унинг ғаризаларини йўқотишга ҳаракат қилмай, тартибга солади, уни ўз ҳолига ташлаб қўймай, мувофиқлаштиради, эҳтиёжларини унга хотиржамлик ва барқарорлик бахш этадиган тарзда қондириш имкониятларини вужудга келтиради. Шунинг учун Исломга ақл ва далилдан келиб чиқиб эътиқод қилаётган, ўзига Исломни тўлиқ татбиқ этаётган ва Оллоҳнинг ҳукмларини тўғри фаҳмлаётган мусулмон мумтоз исломий шахсия ҳисобланади. Чунки у Ислом ақидасини фикри ва майли учун асос қилди. Шунинг учун исломий шахснинг ўзига хос сифатлари бўлиб, одамлар орасида худди хол каби ажралиб туради. Бу сифатлар билан сифатланиши унинг Оллоҳнинг буйруқ ва қайтариқларига боғланиши, ўз амалларини бу буйруқ ва қайтариқларга мослаши ва Оллоҳга бўлган алоқасини доимо ҳис этиши натижасидир. Шунинг учун у бу шариатга боғланишидан фақат Оллоҳнинг розилигини умид қилади.
Қачонки мусулмон кишида исломий ақлия ва исломий нафсия вужудга келса, у ҳам етакчиликка, ҳам оддий аскарликка яроқли бўлади. У ўзида раҳмат билан шиддатни, зоҳидлик билан неъматни жамлай олади. Дунё ҳаётини ўз ҳаққи билан олиб, охиратга ҳаракат қилиш билан эришади. Шунинг учун унда «дунё қулларининг» сифатлари, диний чекланганлигу, ҳиндий таркидунёчилик сифатлари бўлмайди. У бир вақтнинг ўзида жиҳод паҳлавони-ю, меҳробнинг имоми бўла олади. У улуғлик билан тавозеликни, амирлик билан фақиҳликни, тижорат билан сиёсатни жамлай олади. Унинг энг олий сифатларидан бири у яратувчиси бўлган Оллоҳ Таолонинг бандасидир. Шунинг учун уни намозларида тақволи ҳолда, кераксиз сўзлардан юз ўгириб, закотини ўтаб, ҳаромдан кўзини тўсиб, омонатни сақлаб, ваъдасига вафодор, Оллоҳ йўлида мужоҳид ҳолда топасиз. Мана шу ҳақиқий мўмин мусулмондир. Мана шу Ислом шакллантириб, инсониятнинг энг афзали қилган исломий шахсиядир.
Оллоҳ Таоло Қуръони Каримда Расулуллоҳ (с.а.в)нинг саҳобаларини, мўминларни, Раҳмоннинг бандаларини, мужоҳидларни сифатлаган пайтда, бир неча оятларда мана шундай шахсияни таърифлаган. Оллоҳ Таоло айтади:

– „Муҳаммад Оллоҳнинг пайғамбаридир. У билан бирга бўлган (мўмин)лар кофирларга қаҳрли, ўз ораларида (мўминлар билан) эса раҳм-шафқатлидирлар". [48:29]
Яна айтади:

– „Муҳожир ва ансорларнинг биринчи пешқадамлари ва уларга чиройли амаллар билан эргашган зотлардан Оллоҳ рози бўлди ва улар ҳам Ундан рози бўлдилар". [9:100]
Яна айтади:

– „Дарҳақиқат мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида (қўрқув ва умид билан) бўйин эгувчи кишилардир. Улар беҳуда-фойдасиз (сўз ва амаллардан) юз ўгирувчи кишилардир. Улар закотни (адо) қилгувчи кишилардир". [23:1-4]
Яна айтади:

– „Раҳмоннинг (суюкли) бандалари ерда тавозуъ билан юрадиган, жоҳил кимсалар (бемаъни) хитоблар қилган вақтида ҳам «Омон бўлинглар» деб жавоб қиладиган кишилардир. Улар кечаларни Парвардигорга сажда қилиб ва (жойнамоз устида) тик туриб бедор ўтказадиган кишилардир". [25:63-64]
Яна айтади:

– „Лекин пайғамбар ва у билан бирга бўлган, иймон келтирган зотлар молу жонлари билан курашдилар. Барча яхшиликлар ана ўшалар учундир. Нажот топгувчилар ҳам уларнинг ўзидир. Оллоҳ улар учун остидан дарёлар оқиб турадиган, улар абадий қоладиган жаннатларни тайёрлаб қўйгандир. Мана шу буюк бахтдир". [9:88-89]
Яна айтади:

– „(Улар) - тавба қилгувчилар (Оллоҳнинг Ўзигагина) ибодат қилгувчилар, шукр қилгувчилар, рўза тутгувчилар, руку-сажда қилгувчилар, яхшиликка буюргувчилар, ёмонликдан тўхтатгувчилар ва Оллоҳ белгилаб қўйган қонун-қоидаларга доимий риоя қилгувчи (мўминлар)дир. (Эй Муҳаммад), бу мўминларга жаннат хушхабарини етказинг". [9:112]

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1525 | Добавил: eldar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz