Суббота, 24-05-18, 21:44

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Сентябрь » 7 » Икки оёқ бир этикка тиқилганда…
18:14
Икки оёқ бир этикка тиқилганда…

Икки оёқ бир этикка тиқилганда…

Аллоҳ таоло бандаларига беш вакт намоз ўқишликни, йилда бир Рамазон ойида рўза тутишликни ва моли нисабга етса унинг закотини чиқаришни буюрди. Шунингдек мусулмонлар учун умрида бир бор ҳаж қилиш ҳам фарз этиб юкланди.

Бу ислом динида бўлган мусулмонлар учун белгиланган фарз амаллардир ва ундан ортиғи менимча фарз қилинмаган. Қуръонни, ҳадисларни ёд олиш, тағин уларни изоҳлаб одамларга тушунтириш каби амаллар фарзи аъйн бўлмаса керак. Агар шунда ҳам суннат амаллар саналмаса. Бу сатрларимни гумон остида келтираётганим боиси эса, исломий илмим йўқлигида. Аниқ айта олмайман.

Демак, ҳурматли ўқувчиларимизнинг ёдларида бўлса керак, Рамазон ойи бошланганида бир шов-шувга сабаб бўлган мақола эълон қилгандим. "Бу дунёдан жаннатий бўлиб ўтинг” деган сарлавҳа остида битган мақоламда ислом динига эътиқодда бўлган муттаъсибларни танқид остига олиб, уларни ҳаракатсизлик эканликларини кўрсатиб ўтганман.

Албатта менинг мақолам изсиз кетмади. Швециянинг Тимро шаҳарчасида ва Стромсунд шаҳрида истиқомат қиладиган ўзбекистонлик мусулмонлар мен билан алоқани узишди. Яъни, мен бойкот қилиндим. Тағин яна билмадим, бошқа жойларда ҳам худди шу вазият бордир, аммо мен билмасман.

Мақоламдаги мавзу Қозоғистон Республикасининг Алмати шаҳрида яшаб турган ўзбекистонлик мусулмонларнинг Ўзбекистонга депортация қилишга тайёрланилаётганлиги ва уларнинг қисматларига мусулмонларимиз бефарқ эканликларини фош этишдан иборат эди. Динга бўлган эътиқод шу даражага бориб етганки, дуоо қилишлик билан муаммога ечим топилишига ишончлари ҳам катта эди. "Эди” деганим "улар ҳозирда ўзгариб қолдилар” деганим эмас.

Гап шундаки, бугунга келиб Қозоғистондаги мусулмонларни сақлаб қолиш имконияти қолмади ва яқин кунларда улар Ўзбекистонда бўладилар. Қайсилари экстрадиция қилинади ва бошқалари эса депортация қилинади. Биз эса дуода бўламиз. Олдин уларни депортациядан сақлаб қолишликни сўраб дуода бўлдик. Энди эса Ўзбекистондаги прокурорлар, СНБ чилар, милиционерлар ва бошқа ҳакозо-ҳакозоларга Оллоҳдан инсоф диёнат тилаб дуо қиламиз ва иншоолллоҳ, улар қамалмай қоладилар. Эътиқод бўйича шундай. Ахир биз Олоҳга заррача шубҳа қилсак кофир бўламиз ва шунинг учун унинг ўзидан сўраймиз.

Азизлар, Рамозон ойи бошларидаёқ мен рўза тутмаганлимни ёзгандим. Рўзам қабул бўлмайди. Ўзбекистонлик биродарлар, аёллар ва уларнинг болалари яқинда азоб уқубатларга учрайдилар ва мен Европа мамлакатларидан бирида ўз оромим билан яшашим, рўза тутишим бекорга оч юриш билан баробар бўлади. Мен ўйлайманки, сиз юз бора ҳаж қилинг, бутун умр нафл рўзасида юринг, уларнинг тақдирларига бефарқ бўлганингиз учун амалларингизни оллоҳ қабул қилмайди. Мен бугун баралла айта оламан: бир ой давомида бекорга оч юрдингиз!

Мендаги маълумотларга кўра, 50 нафар оила Ўзбкистонга қайтарилади. Оилалар ёш оилалардан иборат. Улар орасида норасида гўдаклар кўп. Ўзбекистонда бу бўлғуси маҳбусларни қийноқ лагерлари кутаяпти. Унгача тергов вақтидаги азобланишлар, ҳақоратлар, ноҳақ айбловлар ва ҳакозо-ҳакозолар. Буларнинг ҳаммаси уларнинг уқубутлари бўлади ва сиз бу азоблардан узоқдасиз. Шунинг учун шукрона қилинг ва намозларда қоим туринг. Биродарларингизнинг қисматини эса Оллоҳнинг ихтиёрига қолдиринг.

Эътиқод яхши, аммо ўзбекларда бир ҳикмат бор: асалнинг ҳам ози ширин. Сизнинг эътиқодингиз шу даражадаки, бир ҳақиқатни сўзлаганим учун каминани кофирга чиқардингиз, муртадга чиқардингиз. Ким билсин, яна нималар қилмадингиз экан.

Ваҳоланки, сиз шунчалар қаттиқ эътиқодда бўлсангизда, мен ечим топа олмаган муамммога сиз ҳам ечим топа олмадингизку. Қани орамиздаги фарқ? Балки айтарсиз, сизга Оллоҳ жаннатни беради, мен эса дўззахиман. Йўқ! Сиз ҳам дўззахда мен билан бирга бўласиз. Сизга савоб йўқ. Менда исломий илм йўқ экан ва шунинг учун ҳам сиздан камроқ муддат дўззахи бўларман. Сиз эса мендан кейин ҳам ўша ерда анча вақт қоларсиз.

Ҳурматлик ватандош! Сизнинг бир тутам соқолингиз хўрланаётган мусулмонлар жонидан ҳам қимматмиди? Ўйлаб кўрмаган бўлсангиз бир ўйлаб кўрингчи энди. Мени диний аҳкомларни масқара қилганлигим ҳақида бонг урганлар бўлди. Атишларича, мен ақидага зарба қўйибман. Кейин, муслима аёллар ҳижобларию эътиқодлари учун таъқиб қилинаётганлигини уқтиришга уринганлар учради. Нима топаяпмиз ўзи, азиз ватандош? Ахир Қуръон ўқиганлари учун айбдор қилинишса, диний даъватлари учун террорчига айлантирилса… Сиз эса жимсиз. Уларнинг ҳимоясини таъминлай олмас экансиз, уларнинг ҳаётларини хавф остига ташлашга ҳақлимидингиз? Йўқ!!!

Қани мусулмонларнинг биродарлиги? Қайси мусулмон мамлакати ўзбекистонлик қочоқлар учун жой куйдирди? Ёки қайси мусулмон ибодатидан кечиб Олма-отадагилар ҳолини яхшилашга уринди? Ёрдам берди? Ҳеч ким! Қанчадир пул юборганингиз бордир, хатларга "қўллайман” деб имзо чекканингиз бордир. Аммо бу кам эди ва вақтида мен сизларни огоҳ этгандим. Бугун мен сизларга бегонаман.

Соқоли кўксига тушиб турган тақсирлар, мусулмон бўлишлик учун ибодатларнинг ўзи етарлик эмас. Буни тушунинг ахир! Соқол ўстириш, ҳижоб кийиш, салла ўрашлар мусулмоннинг ташқи кўриниши холос. Мусулмонлар бир бирларига биродар эканликларига сизда ҳам шубҳа пайдо бўлгандир балки.

Албатта икки оёқ бир этикка тиқилиб қолганида типирчилаб муаммога ечим излаганлар топилди. Лекин қани энди ўша ечим? Афсус, мени тушунмадингиз ҳам эмас, тушунишни ҳам истамадингиз. Балки тушунган бўлсангиз ҳам сиздаги ғурур, кибр устунлик қилди ва мени ўзингиздан бегона қилдингиз. Мени ўзингизга бегона ҳисоблаганингиз билан, мен ҳали ҳам сизни ўзимга дўст биламан. Демак, ҳали ҳам келгусида бериладиган қурбонларни сақлаб қолиш чораларини ўйланг.

www.yangidunyo.com

Просмотров: 1115 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz