Воскресенье, 24-05-19, 09:21

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Сентябрь » 8 » “Эзгулик” жамияти раҳбарининг ўғлига ҳужум қилинди
19:09
“Эзгулик” жамияти раҳбарининг ўғлига ҳужум қилинди

"Эзгулик” жамияти раҳбарининг ўғлига ҳужум қилинди

'Эзгулик' раҳбари Васила Иноятова ўғлига қилинган ҳужумнинг уюштирилган бўлиши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмайди.

"Эзгулик" раҳбари Васила Иноятова ўғлига қилинган ҳужумнинг уюштирилган бўлиши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмайди.

08.09.2010

7 сентябр куни тушдан кейин Ўзбекистон Адлия вазирлиги биноси яқинида "Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Васила Иноятованинг ўғли Жамшид Иноятовга ҳужум қилинди. Оқибатда Жамшид қўлидан яраланди ва клиникада жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Васила Иноятованинг Озодликка айтишича, унинг ўзи, "Эзгулик” жамиятининг юристи ва ўғли Жамшид Адлия вазирлигига ҳисобот топшириш учун кетаётган пайтда 60 – 65 ёшлардаги бир эркак янги "Нексия-2” русумидаги автомобилда уларнинг машинасини Амир Темур кўчасидан таъқиб қилиб кела бошлаган ва уларнинг машинасини йўл четига сиқишга бир неча марта уринган. Кейин кекса ҳайдовчи уларни ҳақорат қила бошлаган.

"Эзгулик”нинг ҳисобчиси бўлиб ишлайдиган Жамшид машинани йўл четида тўхтатиб, нима сабабдан у бундай қилаганини сўраганида, Нексиянинг эгаси Жамшид ва онаси Васила Иноятовани яна ҳақорат қилган.

- Сўкиб-сўкиб, яна машинага ўтириб, ҳалигидек қилди. Ўғлим машина олдига бориб, "тўхтанг, нима учун сабабсиз бундай ҳақорат қиляпсиз, биз нима ёмонлик қилдик? Ўзингиз машинани суриб келаяпсиз, яна ҳамманинг олдида сўкаяпсиз", деди. Тумонат одам тўпланиб кетди. Кейин қўлида пичоқ пайдо бўлиб қолди. Ўғлимнинг билагига ички тарафидан шунақа урди. Кейин мен ҳам тушуна олмай қолдим нима бўлганини. Ўғлимга: "Нима бўлди?" десам, "Қўлимга нимадир тиқди", деди. Кейин у машинани шунақа тезлик билан жойидан қўзғатиб, ҳайдаб кетди, - дейди ҳуқуқ ҳимоячиси.

Васила Иноятовага кўра, воқеа жойига яқин ерда турган Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари уларга ёрдам бермаган.

- 20 метр нарида ГАИ машиналари турибди. Улар ҳаттоки қарамади ҳам. Уларни чақирдик ҳам, келишмади. "Бизнинг жойимиз кўчанинг бу бетида" деб, бу томонга ўтишмадиям, дейди - "Эзгулик” жамияти раиси.

Васила Иноятовага кўра, қўлидан тирқираб қон оқаётган Жамшидни улар эски ТошМИ касалхонасига олиб боришган. ТошМИ жарроҳлари пичоқ зарби чуқур бўлгани учун Жамшиднинг қўлидаги қон томирлар ва нерв толалари кесилиб кетганини, шу боис қўлни нейрожарроҳлар тезда операция қилиб тикишлари кераклигини, акс ҳолда қўл шол бўлиб қолиши мумкинлигини айтишган.

Шундан сўнг Жамшидни 16-клиникага олиб боришган. У ерда нейрожарроҳлар Жамшиднинг қўлини тезда операция қилиб тикишган.

Бу орада ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари, Васила Иноятова айтганидек, 565DJ рақамли "Нексия-2” машинасини топиб, унинг  ҳайдовчисини қўлга олган. Бу ҳақда тунги 10 яримларда Иноятовага қўнғироқ қилиб айтишган.

- Ҳали биз у одамни кўрганимиз йўқ. Таклиф қилишди. 565 рақамли иккинчи русумли Нексия машинаси топилибди. Шунақа катта ёшдаги ҳайдовчи, деб кеча кечқурун 10 яримларда айтишди. Лекин ҳали биз кўрганимиз йўқ. Бугун таниб олишга чақиришади. Ҳозир баҳо бера олмайман. Лекин жиноят фош қилинсин, айбдор олиб келинсин. Нима мақсадда шундай қилди? Очиқлансин бу нарса. Лекин, агар шунақа бўлмаса, мен буни "уюштирилган”, деб ҳисоблайман, - деди "Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноятова.

Мавзуга оид сўнгги маълумотлар билан кун давомида таниша оласиз

http://www.ozodlik.org/content/article/2151484.html
Категория: ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА | Просмотров: 1210 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz