Воскресенье, 24-05-19, 08:23

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Сентябрь » 8 » Жалолободлик милиционерлар Азимжон Асқаровга қарши гувоҳлик бераяпти
19:16
Жалолободлик милиционерлар Азимжон Асқаровга қарши гувоҳлик бераяпти

Жалолободлик милиционерлар Азимжон Асқаровга қарши гувоҳлик бераяпти

Новкендаги суд қилнаётган Азимжон Асқаров ва у билан қора курсида ўтирган йигитнинг кўзлари кўкаргани сезилиб турибди.

Новкендаги суд қилнаётган Азимжон Асқаров ва у билан қора курсида ўтирган йигитнинг кўзлари кўкаргани сезилиб турибди.

08.09.2010 Элмурод

Қирғизистон жанубидаги этник тўқнашувлар ташкилотчиларидан бири сифатида айбланаётган жалолободлик ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров ва бошқа етти нафар одам устидан Новкен туманида суд жараёни давом этмоқда.


Азимжон Асқаров ва бошқа етти нафар судланувчи иши юзасидан 2 сентябрдан бери давом этаётган суд жараёнида гувоҳ сифатида иштирок этаётган милиция ходимларининг барчаси бир хилда кўрсатма бермоқдалар:

- Азимжон Асқаров: "Милиция раҳбарини гаровга олинглар, қолган югур етимларини йўқ қилинглар, ўлдиринглар” деган гапини эшитганман. Шундан сўнг у ерга тўпланган одамлар бизга ҳужум қилди. Мана бу судланувчиларнинг ҳаммасини ўша ерда кўрганман, - деди гувоҳлардан бири бўлган милиция ходими Эмилбек Монтибоев.

Айни пайтда Азимжон Асқаровнинг ўзи суд жараёнида бу каби гувоҳликларни рад этди. Унинг айтишича, гаровга олиш ва бошқа ҳодисалар пайтида у воқеа жойида бўлмаган.

Азимжон Асқаровнинг айтишича, бу пайтда у оиласини хавфсиз жойга кўчириш билан овора бўлган. У машинада оиласини олиб кетаётганида унга телефон қилиб, бўлган воқеани айтиб беришган.

Ҳуқуқ ҳимоячисининг айтишича, милиция ходимлари унга нисбатан ёлғон кўрсатма бериб, 2006 йилдан бери ҳуқуқ-тартибот тузилмалари фаолиятидаги ноқонуний ҳатти-ҳаракатларни ошкор қилиб келгани учун ўч олмоқдалар.

- Аслида бундай ҳаракатлар 2006 йилдан бошланган. Бозорқўрғон туман прокуратураси ва милициясининг мени йўқ қилиш учун бошлаган ҳаракати. Улар менинг фаолиятимни тўхтатмоқчи бўлишаяпти, - деди Азимжон Асқаров.

Айни пайтда бир қатор халқаро ташкилотлар ва маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари Азимжон Асқаровга нисбатан жиноят иши сохталаштирилгани ҳақида баёнот бермоқдалар. 8 сентябр куни АҚШнинг Қирғизистондаги элчихонаси ҳам бу борада ўз баёнотини тарқатди.

"АҚШ элчихонаси Қирғизистон ҳукуматини Азимжон Асқаров ишини ҳолис ва адолатли ўрганишга, унинг хавфсизлигини таъминлашга чақиради. Биз, бундан ташқари, Азимжон Асқаров қариндошлари ва адвокатларига нисбатан ҳужумлар ҳамда таҳдидлар қилинаётгани ҳақидаги баёнотларни ҳам чуқур ўрганишни қаттиқ илтимос қиламиз”, дейилади АҚШ элчихонаси тарқатган баёнотда.

Айтиб ўтиш лозимки, суд жараёнида Азимжон Асқаров ва у билан бирга қора курсида ўтирган бир неча судланувчининг кўзлари зарбдан кўкариб кетганини кузатиш мумкин эди. Азимжон Асқаров адвокатларнинг қийноқлар ҳақидаги даъволарига қарамай, бу ҳақда бошқача маълумот берди:

- Судланувчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадидида бизни мелисахонадан тор йўлак орқали олиб чиқишаяпти. Бу тор йўлакдан югуртириб олиб чиқади. Судланаётганларнинг асосий қисми ёшлар бўлгани учун икки кишига битта кишан уришаяпти. Мана шу тор йўлакдан югуриб ўтаётганимда бир ботинкам ечилиб кетди. Шунда мункиб кетиб, олдимда кетаётган одамнинг бошига кўзимни икки марта уриб олдим. Қийноқ бўлгани йўқ. Олтмишга кирган одамни мелиса урмайди-ку, - деди Азимжон Асқаров.

Айни пайтда Асқаровнинг адвокати Нурбек Тўқтақунов ўзига нисбатан босимлар бўлаётганини суд жараёнида очиқ эълон қилди:

- Мен оғзимни очишим билан уни ёпишга ҳаракат қилаяпсизлар. Мени гапиртирмасликка уринаяпсизлар. Шундан кейин қандай ишлаш мумкин? - деди Нурбек Тўқтақунов.

Халқаро ҳамжамиятнинг чақириқларига ва Азимжон Асқаровнинг ўзига қўйилаётган айбловни рад этаётганига қарамасдан, давлат қораловчиси 8 сентябр кунги суд йиғилишида судланувчини бир умрлик қамоқ жазосига маҳкум этилишини талаб қилди. Суд жараёнининг 9 сентябр куни ҳам давом этиши кутилмоқда.

http://www.ozodlik.org/content/article/2151803.html
Категория: ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА | Просмотров: 1211 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz