Толекан Исмоилова: 'менга шахсан Ўш мэри таҳдид қилган'
Толекан
Исмоилова Қирғизистон жанубидаги ҳодисаларни ўрганиши ортидан ўзи ва
фарзандларига таҳдид юзага келгани туфайли Қирғизистонни тарк этган
Қирғизистон жанубидаги қонли
ҳодисалар ортидан мамлакатни тарк этган таниқли инсон ҳуқуқлари
ҳимоячиси Толекан Исмоилова Париж шаҳрида матбуот анжумани уюштирди.
Толекан Исмоилова июн ойининг 10-санасида Ўш
шаҳрида бошланган қонли ҳодисаларни яқиндан кузатган, Наримон
қишлоғидаги рейд борасида оммавий ахборот воситаларига Қирғиз
ҳуқуқ-тартибот органлари баёнотидан фарқ қиладиган хабар тарқатган эди.
Шундан сўнг Қирғизистон жанубидаги ҳодисалар
юзасидан ўз мониторингини юритаётган Толекан Исмоилова ҳамда Азиза
Абдурасуловалар прокуратурага чақиртирилган эдилар.
"бу ерга босинг
Зўравонликлар миқёси ҳақидаги маълумотларимиз кимгадир ёқмаяпти", дея баёнот тарқатганди Толекан Исмоилова.
Июл ойининг бошида Толекан Исмоилова
Қирғизистонни тарк этишга мажбур бўлгани, бунга ўзи ҳамда
фарзандларининг ҳаётига таҳдид юзага келгани сабаб бўлгани ҳақида баёнот
тарқатган эди.
Париждан Би-би-сига гапирган Толекан Исмоилова ўзига Ўш шаҳри мэри Мелис Мирзакматов томонидан таҳдидлар бўлганини айтган.
бу ерга босинг
Толекан Исмоилова: кеча дунган, бугун ўзбек жабр кўрган бўлса, эртага қирғиз жабрланади http://www.bbc.co.uk/uzbek/central_asia/2010/09/100909_tolekan_ismailova.shtml
|