Воскресенье, 24-05-19, 00:26

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Сентябрь » 10 » ОХҲТ: "Халқаро полиция 2-4 ҳафта ичида Қирғизистонга келади"
12:42
ОХҲТ: "Халқаро полиция 2-4 ҳафта ичида Қирғизистонга келади"

ОХҲТ: "Халқаро полиция 2-4 ҳафта ичида Қирғизистонга келади"

Амалда давом этаётган рейдлар ҳисобга олинса, ҳуқуқ-тартибот органлари ва аҳоли орасида ишончни қайта тиклашвазифаси нақадар осон кечаркан?

Америка Қўшма Штатлари Қирғизистонда жойлаштирилиши кутилаётган Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг халқаро полиция кучларини қўллаб-қувватлашини айтган.

Кеча Бишкекда журналистларга гапирган АҚШ давлат котибининг ўринбосари Жеймс Стайнберг халкаро полиция кучлари янги зўравонликларнинг олдини олиш учун муҳим эканини таъкидлаган.

Қирғизистон жанубига халкаро полиция кучларини жойлаштириш масаласи шанба куни Олма-отада ўтган Оврўпода хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ташқи ишлар вазирларининг норасмий учрашувида муҳокама қилинган.

Қирғизистон президенти Роза Ўтинбоева бу борадаги музокараларнинг якуний босқичга киргани ва Қирғизистон халкаро полиция кучларини қабул қилишга тайёр эканини билдирганди.

Би-би-си ушбу кучларнинг Қирғизистон жанубига қачон етиб келиши ҳақида Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотининг Бишкекдаги элчиси Эндрю Тисориердан сўради.

Тисориер: Хабарингиз бор, Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг полиция кучларини жойлаштириш ҳақида ташқи ишлар вазирларининг Олма-отадаги норасмий учрашувида келишилди. Қирғиз ҳукумати ва ОХҲТ ўртасида халқаро полиция кучларининг фаолият доираси, иш услуби ҳақидаги келишув ниҳояланган. Эндиликда бу келишувларнинг расмий қарорга айлантирилишини кутаяпмиз. Ўйлашимча, ташкилот кенгашининг пайшанба куни Венада ўтадиган йиғилишида полиция кучларини жойлаштириш ҳақидаги расмий қарор қабул қилинади.

Би-би-си: Шунда полиция кучларининг Қирғизистон жанубига қачон етиб келишини кутишимиз мумкин?

Тисориер: Ҳозирда қўйилиши керак бўлган қадам, яъни расмий қарорнинг қабул қилинишини кутишимиз керак. Бу қарор шу ҳафта қабул қилинади, деб ишонаман. Қарор қабул қилинганидан кейин иккита муҳим нарса бор. Биринчиси, полиция ходимларини танлаш ёки ёллаш, иккинчиси эса миссиянинг амал қилиши учун зарур инфратузилма, яъни машина ёки коммуникация каби жиҳозларни етказиб бериш. Бунинг учун эса, менинг ҳисобимча, икки ҳафтадан тўрт ҳафтагача вақт кетади. Биз умид қиламизки, бу кучлар парламент сайловларидан анча олдин Қирғизистонга етиб келади. Сайловлар октябрь ойига режаланган.

Би-би-си: Полиция кучлари қайси давлат вакилларидан ташкил топади, унинг таркибида, дейлик, минтақавий, масалан Қозоғистон ёки Ўзбекистондан вакиллар ҳам бўладими?

Тисориер: Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотидаги тажриба шундайки, барча 56та аъзо давлатлар одам, жиҳоз ёки молия билан бу каби миссияга ҳисса қўшадилар. Жумладан, Марказий Осиё ва қўшни минтақалардан ҳам. Ҳозирги босқичда мен полиция кучларининг айнан қайси давлатлардан келишини айтолмайман. Аммо, мен билган нарса шуки, уларнинг аксарияти рус тилида яхши гапира оладиган полициячилар бўлишади. Шундан ҳам билишимиз мумкинки, уларнинг аксарияти Россия ва Мустақил Давлатлар Ҳамдустлиги ва Коллектив Хавфсизлик Ташкилоти, Шарқий Оврўпо ва Ғарбдаги ҳамкорлар, Америка ва Ғарбий Оврўподан ҳам вакилларни ўз ичига олади. Ҳозирда жойлаштирилиши режаланаётган дастлабки 52та полиция ходими камида йигирмата давлатдан келади.

Би-би-си: Жаъми қанча полиция кучлари жойлаштирилади? Аввалрок юзтагача деб айтилганди.

Тисориер: Дастлабки рақам эллик иккита, аммо келишувда 102тагача полиция кучларини жойлаштириш ҳақида сўз боради. Яъни эллик иккита полиция ходими дегани биринчи босқичда жойлаштириладиган кучлардир.

Би-би-си: Бу полиция кучларининг вазифаси нимадан иборат бўлади, улар аҳолини зўравонликлардан ҳимоя қила оладими?

Тисориер: Йўқ, улар ҳимоя қилувчи ёки тинчликни сақловчи кучлар бўлмайди. Улар полиция-маслаҳат гуруҳи бўлади. Уларнинг асосий вазифаси - ҳуқуқ-тартибот тизимларига жамоалараро ва миллатларо муносабатлар контекстида полициячилик қилишни яхшилашга ёрдам беришдан иборат бўлади. Бундан ташқари, халкаро полиция кучлари жамоалар, фуқаро жамияти ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ўртасида ўзаро ишончни тиклашга ёрдам берадилар. Бошқача қилиб айтганда, асосий вазифа - оддий фуқаро билан полиция ўртасида ишончни тиклаш.


http://www.bbc.co.uk/uzbek/central_asia/2010/07/100719_kyrgyz-police-force.shtml

Категория: Қ И Р Ғ И З И С Т О Н | Просмотров: 1015 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz