Воскресенье, 24-05-19, 05:48

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Сентябрь » 14 » ШАХСИЯНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
14:54
ШАХСИЯНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
ШАХСИЯНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
Қачонки инсон муайян йўналиш асосида бирор нарсани фикрласа, унда муайян ақлия вужудга келади. Қачонки қондиришга ундовчи омилларни нарсалар ҳақидаги тушунча билан қоришиши воситасида ҳаёт ҳақидаги муайян тушунча билан боғласа, унда муайян нафсия вужудга келади. Қачонки нарсаларни фикрлаётганда, уларга майл ҳосил қилаётганда ҳукм чиқарувчи тушунча ҳаёт ҳақидаги тушунчалари билан бир хил бўлса, унда муайян шахсия вужудга келади. Демак, шахсия инсон нарсалар ҳақида фикрлаётганда, уларга майл ҳосил қилаётганда ўз йўналишини битта асосга кўра бир хил қилиши билан ҳосил бўлади. Шунинг учун шахсияни вужудга келтириш инсонга фикрлаш учун, майл учун битта асосни вужудга келтириш билан бўлади. Бу асос - битта ёки бир нечта бўлиши мумкин. Агар фикри ва майли учун бир неча йўналишни асос қилса, инсонда шахсия вужудга келади. Лекин муайян тури бўлмаган шахсия бўлади. Агар фикри ва майли учун битта йўналишни асос қилса, муайян тури бўлган муайян шахсия вужудга келади. Инсон мана шундай шахсияга эга бўлиши керак. Шахсларни тарбиялашга аҳамият берилаётганда, мана шундай шахсияни вужудга келтиришга ҳаракат қилиниши керак.
Тўғри, ҳар бир умумий фикр фикр ва майл учун асос бўлиши мумкин бўлса-да, лекин ҳамма нарсага эмас, балки бир неча нарсага асос бўла олади. Лекин коинот, инсон, ҳаёт ҳақидаги куллий фикргина ҳамма нарсалар учун комил асос бўлишга ярайди. Чунки у фикрий пойдевор бўлиб, унинг асосига ҳар бир фикрни қуриш ва ҳар бир дунёқарашни белгилаш мумкин. У ақлий ақида бўлиб, унинг ўзигина ҳаёт ишларини тартибга солиш ҳақида фикрларга ва инсоннинг ҳаётдаги ишларига таъсир кўрсатишга яроқли асосдир.
Лекин куллий фикрни, яъни ақлий ақидани фикрлаш ва майллар учун комил асос бўлишга яроқли дегани у тўғри асос дегани эмас, у тўғри ёки нотўғрилигидан қатъий назар асос бўлишга ярайди, деган маънони англатади. Аммо бу асосни тўғри ёки нотўғрилигига унинг инсон фитратига мувофиқ ёки мувофиқ эмаслигига қараб ҳукм чиқарилади. Агар ақлий ақида инсоннинг фитратига мос келса, у тўғри ақида бўлиб, фикрлаш ва майллар учун, яъни шахсияни вужудга келтириш учун асос бўлади. Агар у инсон фитратига зид бўлса, у ботил, фикрлаш ва майллар учун ботил асос бўлади. Ақиданинг инсон фитратига мос келишининг маъноси инсон табиатидаги ожизлик ва мудаббир Холиққа бўлган эҳтиёжини қондириши керак демакдир. Бошқача қилиб айтганда, у тадайюн ғаризасига мувофиқ келиши керак.
Ислом ақидасининг ўзигина инсон фитратидаги тадайюн ғаризасини қарор топтирадиган ақлий ақидадир. Бундан бошқа ақидалар эса тадайюн ғаризасига ақл йўли билан эмас, виждон йўли орқали мувофиқ келиб, ақлий ақида бўла олмайди. Ёки ақлий ақида бўлса ҳам, инсон фитратига, яъни тадайюн ғаризасига мувофиқ эмас. Шунинг учун Ислом ақидасининг ўзигина тўғри ақидадир. Угина фикрлаш ва майллар учун асос бўла олади. Шахсияни вужудга келтириш, ақлий ақидани тафкир ва майллар учун асос қилишни тақозо этади. Модомики Ислом ақидасигина тўғри ақлий ақида, тўғри асос бўлар экан, шахсияни вужудга келтириш Ислом ақидасини фикр ва майллар учун асос қилиниши билан бўлиши лозимдир. Шундагина юксак ва мумтоз исломий шахсия вужудга келади. Шунга кўра, исломий шахсияни вужудга келтириш битта шахсда фикрлаш ва майлларни Ислом ақидаси асосида ҳосил қилиш билан бўлади. Бу исломий шахсиянинг шаклланишидир. Аммо бу шахсия Ислом ақидасида боқий қолиши кафолатланмаган. Чунки инсоннинг фикрлашида ва майлида Ислом ақидасидан чиқиш ҳам юз бериши, гоҳида залолатга, гоҳида фисқ ишларга юз тубан кетиши мумкин. Демак, шахс исломий шахсия бўлиб қолиши учун ҳамиша унинг фикрлаши ва майллари Исломга асосланиши ҳақида ўйлаши керак. Бу шахсия вужудга келгандан кейин ақлия ва нафсияни ўстириш билан шахсияни такомиллаштиришга ҳаракат қилинади. Нафсияни ўстириш Оллоҳга итоат ва қурбат ҳосил қилиш орқали, ҳар бир нарсага бўлган майлни Ислом ақидаси асосига қуриш билан эришилади. Ақлияни ўстириш эса Ислом ақидаси асосидаги фикрларни шарҳлаш ва исломий сақофат воситасида ёритиб бериш билан бўлади.
Бу исломий шахсияни вужудга келтириш ва уни ўстириш йўлидир. Айнан мана шу Расулуллоҳ (с.а.в) тутган йўлдир. У киши одамларни Ислом ақидасига чақириш орқали даъват қилардилар. Қачонки улар Исломга кирса, уларнинг қалбида бу ақидани мустаҳкамлаб, фикр ва майлларини унинг асосига бино бўлишини назорат қилардилар. У киши айтдиларки: «Токи хоҳиши (ҳавоси) мен олиб келган нарсага тобе бўлмагунча сизлардан ҳеч ким ҳаргиз мусулмон бўлолмайди», «Токи мен унинг юритадиган ақли бўлмагунимча сизларнинг бирортангиз ҳаргиз мўмин бўлолмайди». Сўнгра Оллоҳ нозил қилаётган Қуръон оятларини уларга баён қилиб, ҳукмларни шарҳлаб, уларга Исломни ўргатардилар. У кишининг қўл остида ва у кишига эргашганлардан исломий шахсиялар вужудга келиб, пайғамбарлар шахсияларидан кейин коинотдаги энг олий шахсиялар бўлдилар.
Шундан аён бўладики, шахсларда пайдо қилиниши лозим бўлган асос бу шахсда исломий ақидани вужудга келтириш, сўнгра фикри ва майлини мана шу ақида асосига барпо этишдир. Шундан сўнг тоатларни бажариш ва фикрларни ўстиришга куч сарфланади.
Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1281 | Добавил: eldar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz