Воскресенье, 24-05-19, 05:13

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Сентябрь » 14 » ЙЎЛДАГИ ТОЙИЛИШЛАР
14:55
ЙЎЛДАГИ ТОЙИЛИШЛАР

ЙЎЛДАГИ ТОЙИЛИШЛАР

Кўпгина мусулмонларда Ислом ақидасига зид бўлган амаллар учрайди. Кўпинча исломий шахсияда ўз шахсиятига хилоф ишлар содир бўлади. Баъзилар унинг ақидага зид бу ишлари уни Исломдан, ўз шахсиятига хилоф ишлари эса исломий шахсиядан чиқаради деб ўйлайдилар.
Аммо ҳақиқат шуки, мусулмоннинг турмуш тарзида учрайдиган хатоларнинг мавжуд бўлиши уни исломий шахсиядан чиқариб қўймайди. Бунинг боиси, инсон гоҳида тушунчасини ақидасига боғлашни унутиб қўяди. Гоҳида эса тушунчаси исломий ақидага ёки исломий шахсияга зид келишини билмайди. Гоҳида шайтон қалбига ғулғула солиб, бирор амалда ақидага, мусулмонлик сифатига ёки Оллоҳнинг буйруқ ва қайтариқларига зид иш қилиб қўяди. Бу ишларни қилаётганда у Исломга эътиқод қилишликда, фикри ва майли учун унга таянишда давом этади. Шунинг учун бундай ҳолатларда у Исломдан чиқди дейиш хато. Агар баъзи бир амалларида осий бўлса ҳам Ислом ақидасига эътиқод қилар экан, у мусулмондир. Агарчи баъзи бир ишларида фисққа йўл қўйса ҳам, Ислом ақидасини фикри ва майли учун асос қилар экан, у исломий шахсиядир. Агар унинг баъзи бир ишларида хатолар мавжуд бўлса ҳам, эътибор унинг бу ақидага эътиқод қилиши ва уни фикри ва майли учун асос қилишидадир.
Мусулмон қачонки сўзи ёки амалида бу ақидага эътиқод қилишни тарк этсагина Исломдан чиқади. Қачонки ўз фикри ва майлида бу ақидага хилоф иш қилсагина исломий шахсияликдан чиқади. Агар эътиқоддан бутунлай узилса, мусулмонликдан чиқади. Акс ҳолда мусулмон бўлиб қолаверади. Лекин мусулмон бўлиб қолса-да, исломий шахсия бўла олмайди. Зеро, у Ислом ақидасига эътиқод қилса-да, фикри ва майли учун у асосга айланмаган. Чунки тушунчаларнинг Ислом ақидасига боғланиши фақат ақидага мувофиқ ҳаракатланадиган автоматик боғланиш эмас. Балки у ижтимоий боғланиш бўлиб, унда ажралиш ва ортга қайтиш хусусияти бор. Шунинг учун баъзи мусулмонлар осий бўлиб, натижада бирон бир амалда Оллоҳнинг буйруқ ва қайтариқларига хилоф иш қилиб қўйиши ажабланарли ҳол эмас. Гоҳида инсон ўз ақидасига зид воқеликка учрайди-да, мана шу ишда манфаат бор деб ўйлайди. Сўнгра қилган хатосини англаб, надомат чекади ва яна Оллоҳга қайтади. Бу Оллоҳнинг буйруқ ва қайтариқларига хилофлик ундаги ақидага зарар етказмайди. Балки мана шу амалнинг ўзидагина ақидага муқайяд бўлмаганлигига путур етказади. Шунинг учун осий ёки фосиқ муртад ҳисобланмайди, балки шу амални ўзида осий бўлган гуноҳкор ҳисобланиб, шу амалга кўра жазоланади. Ва модомики Ислом ақидасига эътиқод қилар экан, мусулмон бўлиб қолаверади. Шунга ўхшаш баъзи бир ишларни унутиб қўйса ёки шайтон баъзи ишларда туғён қилса, уни исломий шахсияликдан чиқди деб айтилмайди. Модомики Ислом ақидасини ўз фикри ва майли учун асос қилар экан, унга путур етмас экан, у исломий шахсия бўлиб қолаверади.
Расулуллоҳ (с.а.в) замоналарида ҳам саҳобалар тарафидан Оллоҳнинг баъзи бир буйруқ ва қайтариқларига хилоф амаллар содир бўлган. Лекин бу хилофлик уларнинг Исломига ва исломий шахсиятига зарар етказмаган. Чунки улар фаришта эмас, инсон эдилар. Улар ҳам бошқа инсонлар каби гуноҳдан холи маъсум эмасдилар. Чунки улар пайғамбар эмасдилар. Масалан, Ҳотиб ибн Абу Балтаа Қурайш кофирларига Расулуллоҳ (с.а.в)нинг ҳужум қилишлари ҳақидаги хабарни етказди. Ваҳоланки Расулуллоҳ (с.а.в) бу хабарни сир тутишни қаттиқ тайинлаган эдилар. Расулуллоҳ (с.а.в) Фазл ибн Аббосни Расулуллоҳ (с.а.в)га гапираётган аёлга шаҳват ва майл билан такрор-такрор қараётганини кўриб, бошини буриб қўйдилар. Ансорлар Макка фатҳ қилинган вақтда Расулуллоҳ (с.а.в) уларни тарк этиб, ўз юртига қайтиб кетади, деган гапни тарқатдилар. Ҳобуки Расулуллоҳ (с.а.в) уларни ҳеч қачон тарк этмасликка байъат қилгандилар. Ҳунайн ғазотида катта саҳобалар ҳам қочиб, Расулуллоҳ (с.а.в)ни жанг майдонининг ўртасида озгина саҳобалар билан ташлаб кетдилар. Бу каби ҳодисалар юз берган бўлса-да, Расулуллоҳ (с.а.в) бу ишларни уларнинг Исломига зарар берадиган ва шахсияларига таъсир кўрсатадиган нарсалардан деб ҳисобламадилар.
Мана шуларнинг ўзи йўлда юз берадиган тойилишлар, хатолар мусулмонни Исломдан чиқариб қўймаслигига далилдир.
Лекин бу Оллоҳнинг буйруқ ва қайтариқларига хилоф иш тутишни мубоҳ қилмайди. Оллоҳнинг буйруқ ва қайтариқларига хилоф иш қилишнинг ҳаром ва макруҳ эканлигига шак-шубҳа йўқ. Бу исломий шахсия мусулмон сифатига зид иш қилиши мумкин дегани эмас. Ўз динида мустаҳкам туриш исломий шахс бўлиш учун зарурийдир. Лекин бунинг маъноси шуки, мусулмон ҳам, исломий шахсия ҳам инсондир, фаришта эмас. Агар хато қилсалар Оллоҳнинг ҳукми тақозо қилган ҳукм билан муолажа қилинадилар. Улар исломий шахсиядан чиқди дейилмайди.
Исломий шахсия бўлиш учун асос шахсда исломий ақиданинг соғлом бўлиши, фикри ва майлини шу ақида асосига биноан қилишидир. Асос тўғри бўлиб, фикри ва майлини шу асосга бино қилар экан, ундан содир бўлаётган камдан-кам хатолар ва йўлдаги тойилишлар унинг исломий шахсиясига зарар етказмайди. Агар ақидага путур етса, гарчи унинг амаллари Ислом аҳкомларига мувофиқ бўлса ҳам, шахс Исломдан чиқади. Чунки бу вақтда у ўз амалларини эътиқод асосида эмас, бошқа нарсага бино қилган бўлади ёки одамлар билан муроса ёки фойдали бўлгани учун ёки бошқа мақсадда қилган бўлади. Агар манфаатни турмуш тарзи ёки ақлни асос қилиб олиш билан фикр ва майлнинг биносига путур етса, у ақидаси саломат бўлганлиги учун мусулмон ҳисобланади, лекин у, гарчи исломий даъватчилардан ва бутун йўли Ислом аҳкомларига мувофиқ бўлса ҳам, исломий шахсия бўла олмайди. Чунки фикрлаш ва майлларни Ислом ақидасига биноан бино қилишгина инсонни исломий шахсияга айлантиради. Шунинг учун Исломни яхши кўрадиган, унинг ғолиб ва шавкатли бўлишини хоҳлайдиган кимсалар ўз фикрларини Ислом фикрлари ва ҳукмларига асосламай, ўз ақллари, ҳаволари ва манфаатлари асосига барпо қилишдан эҳтиёт бўлсинлар. Агар ақидалари саломат бўлиб, Ислом фикрлари ва ҳукмларидан кенг маърифатга эга бўлсалар ҳам, бу нарса уларни исломий шахсияликдан чиқариб қўяди. Яна шунга аҳамият бериш керакки, Ислом ақидасига эътиқод қилиш деганининг маъноси Расулуллоҳ (с.а.в) ижмолан олиб келган, қатъий далил билан тафсилан собит бўлган нарсаларга тўла иймон келтириш ва уни таслим ва розилик билан қабул қилиш демакдир. Бу нарсаларни билиб қўйишнинг ўзи кифоя қилмайди. Исломда аниқ собит бўлган кичкина бир нарсадан бўйин товлаш шахсни Исломдан чиқариб, ақидадан ажратиб қўяди. Ислом бир бутундир, иймон келтириш ва уни қабул қилиш жиҳатидан жузъийлик бўлиши мумкин эмас. Исломни фақат комил равишда қабул қилиш керак. Унинг баъзи жиҳатини қабул қилмаслик куфрдир. Шунинг учун динни ҳаётдан ажратишга ёки уни давлат ишларидан ажратишга эътиқод қилиш очиқ куфрдир.
Оллоҳ Таоло айтади:

– „Албатта, Оллоҳ ва пайғамбарига ишонмайдиган, Оллоҳ билан пайғамбарларининг ораларини ажратишни истайдиган (яъни, Оллоҳга ишониб, пайғамбарларини инкор қиладиган) ва «Айрим пайғамбарларга ишонамиз, айримларига ишонмаймиз», дейдиган ҳамда ора йўлни тутишни истайдиган кимсалар ана ўшалар ҳақиқий кофирдирлар". [4:150-151]

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1087 | Добавил: eldar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz