Суббота, 24-05-18, 20:57

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Сентябрь » 15 » Ўтунбаева "кесди", Бекназаров норози
17:13
Ўтунбаева "кесди", Бекназаров норози

Ўтунбаева "кесди", Бекназаров норози

Азимбек Бекназаров президент Ўтунбаева уни ўзидан узоқлаштираётганини гумон қилмоқда.

Азимбек Бекназаров президент Ўтунбаева уни ўзидан узоқлаштираётганини гумон қилмоқда.

14.09.2010 Элмурод

Қирғиз ҳукуматида ҳуқуқ – тартибот тузилмалари фаолиятини назорат қилувчи Азимбек Бекназаров қирғизистонлик ўзбеклар лидерларини яна бир бор айрмачилик ва миллий низоларни келтириб чиқарганликда айблади. Бекназаров президент Роза Ўтунбаеванинг ҳуқуқ-тартибот тузилмалари раҳбарларини ишдан олиш қарорига ҳам кескин норозилик билдирди.


Қирғизистоннинг "Бош душман изловчи”си Азимбек Бекназаров 14 сентябр куни ўтказилган матбуот анжуманида Республика ўзбек миллий – маданий маркази вице президенти, парламентнинг собиқ депутати Қодиржон Ботировни мамлакатнинг энг ашаддий душмани, дея атади.

Қирғиз расмийларига кўра, Жалолободдаги ўзбеклар митинглари вазиятни қалтислаштиришга хизмат қилган.
- У ўзбек автономияси бўлишини талаб қилди. Шунинг учун ҳам ҳозир қочиб юрибди. Мен ундан бундан ортиғини кутмаганман. У Қирғизистон ер юзидан йўқ бўлишини истайди. У шуни кутаяпти. Бироқ биз бунга йўл қўймаймиз,- деди Азимбек Бекназаров.

Шунингдек, қирғиз расмийси Ўш қирғини ташкилотчиларига нисбатан жиноят ишлари очилгани ва тез орада уларнинг ҳаммаси катта шов-шувга сабаб бўладиган очиқ суд жараёнида судланишини ҳам қистириб ўтди.

Айни пайтда интернет орқали видео-баёнот эълон қилган Қодиржон Ботиров 7 апрелда содир этилган "Розанинг инқилоби” учун таҳдидли бўлган дақиқаларда Роза Ўтунбаева раҳбарлигидаги амалдаги ҳукумат қирғизистонлик ўзбеклардан мадад сўрагани, бунинг эвазига ўзбекларга ҳам ҳукуматдан ўрин берилишини ваъда қилгани, ўзбеклар сўралган ёрдамни кўрсатганлари, шундан сўнг қирғиз ҳукумати расмийлари нуфузи ошган ўзбек лидерларидан қутилиш йўлини излаганлари ҳақида гапирди. Қодиржон Ботировга кўра, Ўш қирғини ўзбек лидерларидан қутилишнинг ягона йўли бўлиб қолган.

Айни пайтда Қирғизистондан чиқиб кетишга мажбур бўлган Қодиржон Ботиров "халқ душмани" эмаслигини айтмоқда.
- Ўш ва Жалолобод вилоятлари миллатлараро низо исканжасида қолгач, Ўтунбаева ва унинг аъёнлари – Текебаев, Бекназаров, Исмоил Исақов шу баҳонада миллатлараро низо қўзғади деган айблов билан мендан ва бошқа обрўли ўзбеклардан қутилмоқчи бўлдилар,- деди ўз баёнотида Қодиржон Ботиров.

У шунингдек Қирғизистон давлати душмани эмаслигини, Қирғизистон, деган замин ва ватан битта экани, уни асраб – авайлаш, ривожлантириш кераклиги ҳақида ҳам гапиради.

14 сентябр куни ўтган матбуот анжумани чоғида Азимбек Бекназаров президент Роза Ўтунбаевага ҳам "ҳужум қилгандек” бўлди.

Бундан бир неча кун олдинроқ президент фармони билан "Бекназаровнинг одамлари”, деб айтиладиган бир қатор ҳуқуқ – тартибот тузилмалари раҳбарлари алмаштирилган эди.

Азимбек Бекназаров президентнинг бу фармонларидан ўта норози эканини айтди:

- Ўтунбаева ёки унинг атрофидагилар мана шундай йўл билан мени узоқлаштирмоқчи бўлаётган бўлсалар, хато қиладилар. Мен бунга йўл бермайман,- деди Бекназаров.

Хавфсизлик масалалари бўйича таниқли мутахассис ва таҳлилчи Тўқтўғул Қақчикеев Азимбек Бекназаровнинг бундай баёнотлари салбий оқибатларга олиб келиши мумкин, деган фикрда.

Таҳлилчи Тўқтўғул Қақчикеев Бекназаровнинг баёнотлари Қирғизистонга кўпроқ зарар келтиради, деб ҳисоблайди
- Ҳуқуқ ҳимоячиси Тўқтайим Уметалиева учрашувлардан бирида президент Ўтунбаевага "Халқ Азимбек Бекназаров президентнинг ҳамёни, молиячиси экан, деб гапираяпти”, деб очиқ айтган эди. Судялар эса, ошкора тарзда "Бекназаров бизни қўлбола қилиб олди”, деб норозлик билдиришаяпти. Бундан ташқари Бекназаров ўзининг миллатчи эканини матбуотда тан олган ва ҳукумат одамига ярашмайдиган даражадаги баёнотлар қилган Ўш мэри Мелис Мирзақматовнинг қўллаб – қувватланиши Қирғизистон учун таҳдидлидир.

Жарроҳликда одам танасининг бирон бир қисми йиринглаб кетса, ўша жой кесиб ташланади. Менимча, президент Ўтунбаева ҳуқуқ-тартибот тузилмалари раҳбарларини алмаштириб, мана шундай жарроҳлик амалиётини амалга оширди,- деди Тўқтўғул Қақчикеев.
Категория: Қ И Р Ғ И З И С Т О Н | Просмотров: 1258 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz