Воскресенье, 24-05-19, 04:51

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Сентябрь » 17 » Ўзганликлар тунда намойишга чиқишди
10:10
Ўзганликлар тунда намойишга чиқишди

Ўзганликлар тунда намойишга чиқишди

Ўш вилоятида махсус хизматларга ишончини йўқотган аҳоли милиция ходимлари 'ташриф буюрган' хонадон ёнига қўшниларини ҳимоя қилиш учун тўпланишадиган бўлиб қолишган.

Ўш вилоятида махсус хизматларга ишончини йўқотган аҳоли милиция ходимлари "ташриф буюрган" хонадон ёнига қўшниларини ҳимоя қилиш учун тўпланишадиган бўлиб қолишган.

16.09.2010
Шерзод Юсуф

15 сентябр куни Ўш вилоят Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари Ўзган туманида ноқонуний сақланаётган қуролларни мусодара қилиш бўйича махсус амалиёт ўтказди. Амалиёт натижасидан норози бўлган ўзганликлар 15 сентябр куни ярим тунга яқин норозилик намойишига чиқишди.


15 сентябр куни кечки соат 9ларда Озодликка Ўш вилоятининг Ўзган туманидан қўнғироқ бўлди. Озодликка телефон қилган одам ўзининг исми-шарифи сир тутилиши шарти билан, Ўзган туман Ички ишлар бошқармаси биноси олдида минга яқин одамлар йиғилганини маълум қилди.

Бу пайтда Ўзган туман Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Бақит Матмусаев йиғилган одамларни тарқалишга чақираётган эди:

- Хозир бу ерда тўпланишнинг кераги йўқ. Мен ҳозир ўша ерда милициялар йигитларни калтаклашгани тўғрисида барчасининг аризасини олиб, рўйхат қилаяпман. Рўйҳатга оламан, бу қонун доирасида ҳал қилинади. Уриб-сўкишган бўлса, миллат ажратган бўлса, жавоб беришади. Бироқ қурол топишгани бўйича мен бирон нарса деёлмайман. Мен вазир ўринбосарига айтдим, улар ҳал қилишади,- деди Бақит Матмусаев.

Озодлик мухбири 16 сентябр куни Бақит Матмусаев билан боғланди ва ўзганликларнинг Ички ишлар бошқармаси олдида йиғилиши сабабларини сўради.

- Ўш вилоят СНБси келиб Ўзган шаҳрининг Тошлоқ участкасида махсус амалиёт ўтказган ва бу ердаги бир уйдан қурол топилган. У ерда қурол сақлашга алоқадорликда гумонланган уч одам олиб кетилаётганида маҳалла аҳли йиғилиб, уларни олиб қолишга ҳаракат қилган. Шундан сўнг Ички ишлар бўлими олдига 200-300 атрофида ёшлар тўпланишган. Тушунтириш ишларини натижасида уларнинг барчасини тарқатдик, ҳозир вазият барқарор,- деди Бақит Матмусаев.

Айрим ўзганликларнинг айтишича, 15 сентябр куни Ўш вилоят Миллий хавфсизлик хизмати Ўзган тумани Тошлоқ участкасида истиқомат қилувчи Дилмуҳаммад исимли йигитнинг уйидан қурол излаб, тинтув ўтказган. Бироқ Дилмуҳаммад ўз уйида бўлмаган.

Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари унинг уйидан қурол топишган ва Дилмуҳаммаднинг 4 нафар қўшнисини қўлга олишган. Бегуноҳ одамларнинг қўлга олинишига норозилик билдирган Дилмуҳаммаднининг яна бир неча қўшниси калтакланган.

- Элликбошиси "Мелисалар мени уриб қовурғамни синдириб қўйишти”, деяпти. Яна бир-иккитасини чўнтагидан пулини олишибди. Ўша элликбошини ёрдамчиси маҳалладан пул тўплаб юрган экан, налогларни. Қўшниларини бир-иккитасини ҳам урибди,- деди воқеа жойига борган Ўзгандаги масжидлардан бирининг имоми Қобилжон ака.

Айни пайтда Ўш вилояти Миллий хавфсизлик хизмати раисининг биринчи ўринбосари Дўсмир Ўзбеков Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари вилоят бўйлаб аҳолидан ноқонуний сақланаётган қуролларни йиғиш бўйича махсус амалиётлар ўтказаётганини айтди:

- Масалан, Қорасув туманида истиқомат қилувчи Азим Рахмонбердиевнинг уйидан қурол чиққан. Қорасувда истиқомат қилувчи Бахтиёр Ўринбоевнинг уйидан "Тоз-8” милтиғининг 200та ўқи, бундан ташқари 12-калибрли ўқлар, махсус арбалет топилган. Ўзган шаҳрида истиқомат қилувчи Дилмуҳаммад деган йигитнинг уйидан АКС автомати топилган, магазин ва ўқлари билан. Бундан ташқари МЦ-12 снайпер милтиғи чиқди,- деди Дўсмир Ўзбеков.

Ўш вилояти Миллий хавфсизлик хизмати раисининг биринчи ўринбосари Ўзганда бўлган воқеа тўғрисида мана буларни ҳам қўшимча қилди:

- Кеча Ўзган шаҳрида маҳаллий аҳоли бизнинг тадбирларни нотўғри тушунган ва бир ярим минга яқин одам кечаси мэрия ҳамда мелисахонанинг атрофида йиғилган. Бироқ бизнинг ходимлар ва Ўзган шаҳар ҳокими қурол топилгани ҳақидаги маълумотни айтиб берганидан кейин одамлар тарқаб кетган,- деди Дўсмир Ўзбеков.

У Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари Ўзганда йиғилган норозиларни тарқатиш мақсадида қурол қўллаганини инкор қилди.

- Айрим тушунмаган фуқаролар томонидан қаршилик бўлди, бироқ биз томондан хеч қандай ўқ узилмади,- деди Дўсмир Узбеков.

Айни пайтда 15 сентябр куни тунда Ўзган туман милицияси раҳбари Бақит Матмусаев йиғилган одамларни тарқатаётганида, унга Тошлоқда отишма бўлди, деб кўп ерлардан телефон қилишганини тан олди:

- "Тошлоқни ёнида автомат отилди”, деб Мирзака, Қорақулжа туманларидан, барча қўнғироқ қиляпти, менга. Ҳозир ҳаммасини мен вазир ўринбосарига етказдим. Автоматни спецназ отди осмонга, олиб кетилаётган одамларни олиб қоламиз, деб одамлар йиғилган эди. Уларни тарқатиш учун осмонга қарата автомат отилди, деб айтдим,- деди Бақит Матмусаев.
http://www.ozodlik.org/content/article/2159582.html
Категория: Қ И Р Ғ И З И С Т О Н | Просмотров: 1251 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz