Воскресенье, 24-05-19, 05:13

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Сентябрь » 18 » Умид – ёлғиз Унинг Ўзидан
23:36
Умид – ёлғиз Унинг Ўзидан

Умид – ёлғиз Унинг Ўзидан

Дунёда мана шундай холис ҳаракат қилувчи олижаноб шахслар, эзгулик йўлида ҳамкорликка келувчи инсонлар бор экан, уларнинг сабабидан Аллоҳнинг нусратлари нозил бўлади, маҳбуслар озодликка чиқади, ҳақ қарор топади, иншоаллоҳ. Биз ўз ҳаётимизда бунинг мисолларига кўплаб гувоҳ бўлганмиз. Аллоҳ барчамизни шундай исломий ва инсоний сифатларда давом этиб, тараққий топиб боришимизни, адолат тикланишига ҳиссамиз қўшилишини насиб этсин. Биз бугун қўлимиздан келган барча ишларни қилишимиз зарур.

Азиз биродарлар, ватандошлар, замондошлар! Барчамиз якка Аллоҳнинг бандаси, Одам ва Ҳавво алайҳимассаломлар фарзандларимиз. Биз қаерда яшамайлик, қандай вазифаларни бажармайлик, Аллоҳ олдида оддий одамлармиз. Бошқа одамлардан кам ёки ортиқ еримиз йўқ. Ҳаммамиз ўзимиз қилган яхшию ёмон амалларимиз юзасидан Аллоҳнинг ҳузурида жавоб берамиз. Халқ устига оғир кунлар келганда биз ҳам яхши инсонлардан ибрат олишимиз, уларнинг жасорат ва ғайратларидан илҳомланишимиз, ўзимиз ҳам матонат кўрсатишимиз лозим. Биз шу орқали иншоаллоҳ улкан савобларга сазовор бўламиз, ёмон амалларимизнинг касридан ва гуноҳлардан қутулиб оламиз. Ҳозир яхшиликларимизни кўпайтириб оладиган, ёмонликларни ортга суриб ташлайдиган, қалбларимизни поклаб, ёлғиз Аллоҳга боғлаб оладиган лаҳзаларда турибмиз. Бизнинг бугунги кунимиз меҳнат, ҳаракат, ибодат, дуо, эҳсон, одамларга яхшилик, ёмонларга насиҳат омухтаси билан ўтадиган палла. Шунда ҳаммамизни яратган ва қилаётган ишларимизни кузатиб турган Зотдан нусрат ва мадад келишидан умид қиламиз.

Алмати ҳибсхоналарида ёрдамсиз ноҳақ тутқунликда турган ва Ўзбекистонга зулман экстрадиция қилинишга тайёрлаб қўйилган биродарларимизга биз оддий инсонлар қандай мадад бера оламиз? Бундай вазиятларда вазифамиз нималардан иборат бўлиши керак? Биз бу ташвишли кунларда аввало Аллоҳга қаттиқ боғланишимиз ва Унинг Ўзига таваккул қилишимиз, ибодатларимизни мукаммал адо этган ҳолда Ундан муттасил дуолар билан нажот сўрашимиз лозим. Шу билан бир пайтда воқеа жойидан тўғри маълумотлар олиш ва уларни саралаб, ўз вақтида дунёга тарқатиш, бир-бирларини сўнгги янгиликлардан хабардор қилиш, бўлаётган ўзгаришлардан вақтида огоҳлантириш, намойишлар, юришлар ва пикетлар тайёрлашда ва ўтказишда фаол иштирок этиш, жамғармалар ташкил қилишда ёки моддий ёрдамлар тўплашда кўмаклашиш, ўз раҳбарлари атрофида жипслашган ҳолда тартиб ва интизомли равишда ҳаракат қилиш, бир-бирига нисбатан хушмуомала ва сабрли бўлиш, ўзига яхши кўрган нарсани бошқага ҳам раво кўра олиш муҳим ишлардан саналади.

Ёрдам бериш биз учун фарз

Дини учун таъқиб ва қийноқларга дучор этилаётган инсонлар ҳаёти эркинликда юрган мусулмонларнинг доимо диққат-эътиборида бўлиши лозим. Эмин-эркин юрганлар устида мазлум ва маҳбусларнинг ҳаққи кўп. Мазлумларни озод этишга бўлган ҳаракат эса бир марталик тадбир бўлиши керак эмас, балки доимийлик касб этиши зарур. Агар шундай қилинмаса ва барча имкониятлар ишга солинмаса, Аллоҳ таолонинг оятлари ва Расулуллоҳнинг насиҳатларига тўла амал қилган бўлмаймиз:

{… وإن استنصروكم في الدين فعليكم النصر.. } [الأنفال: 72]

"Агар улар сизлардан динда ёрдам сўрасалар, бас ёрдам бериш сизларнинг зиммангизга вожиб бўлади”. (Анфол, 72).

عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم: "… الْمُسْلِمُ أَخُو الْمُسْلِمِ لاَ يَظْلِمُهُ وَلاَ يَخْذُلُهُ وَلاَ يَحْقِرُهُ …” (رواه مسلم).

Абу Ҳурайрадан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Мусулмон мусулмоннинг биродари – унга зулм қилмайди, уни ташлаб қўймайди ва таҳқирламайди…” (Муслим).

{ والذين كفروا بعضهم أولياء بعض إلا تفعلوه تكن فتنة في الأرض وفساد كبير } [الأنفال: 73]

"Кофир бўлган кимсалар бир-бирларига дўстдирлар. Агар сизлар (мўминларга) дўстлик кўрсатмасангиз, ерда фитна ва улкан фасод тарқалади”. (Анфол, 73).

Демак, мусулмонлардан ҳам, бошқалардан ҳам бугун давом этаётган зулмга қарши бор имкониятларини ишга солиб, кучларини бирлаштириб курашиш талаб этилади.

Сиз ким томондасиз?

Шу кунларда бир қанча ташкилотлар ва жамоалар томонидан Қозоғистон президенти ва ҳукуматига, ҳамда БМТ, ОБСЕ, ЕИ каби ташкилотларга мурожаатлар юборилмоқда. 17 сетябр, жума куни соат 10дан бошлаб, дунёнинг турли пойтахтларида (жумладан, Германия, Чехия, Голландия, Швеция, Дания, АҚШ) норозилик чиқишлари ўтказишга тайёргарлик кетаётганини эшитаяпмиз. Тадбирлар асосан Қозоғистоннинг элчилик ва консуллик идоралари қаршисида ўтказилади. Шунингдек, БМТ Қочқинлар идорасининг Женевадаги Бош қароргоҳи олдида, Стокголмдаги идораси қошида, ОБСЕнинг Даниядаги ваколатхонаси қаршисида пикетлар ўтказиш режаланган. Биз бу ҳаракатларни қўллаб-қувватлашимизни билдириб, дунёдаги барча ўзбек мусулмонларини бу тадбирлардан четда турмасликка, аксинча уларга қўшилишга, бундай чиқишларни кучайтиришга ва давом эттиришга даъват қиламиз.

Ўзингиз турган мамлакат ҳудудида ёки сизга яқинроқ давлатда мавжуд бўлган Қозоғистон ваколатхонаси қаршисида норозилик намойишлари, юришлар, пикетлар, митинглар уюштиринг. Ўзингизнинг ҳамдардлигингизни, мусулмонлар ва мазлумлар томонида эканингизни изҳор қилинг. Токи, 28 маҳбус ва уларнинг аёллари, фарзандлари Ўзбекистоннинг қонхўр жаллодлари қўлига топширилмасин. Сиз ким томондасиз? Зулм, зулмат, зўравонлик ва ноҳақлик томонидами? Ёки адолат, ҳақиқат, нур томондами? Агар адолат томонда бўлсангиз овозингизни чиқаринг. Ҳозирги паллада сукут сақлаш, жим туриш зулмга қўшилиш билан баробар бўлади.

Шоир айтганидек,

Элу юртинг омонми,

Омон, сен ҳам омон бўл!

Сен ҳақиқат томон бўл!

Майли сен бир ёмон бўл,

Лекин сен нур томон бўл,

Сен адолат томон бўл!

Аллоҳ таолодан хаққа ёрдам ва нусрат ато айлашини сўраб қоламиз.

Islom ovozi

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1271 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz