Воскресенье, 24-05-19, 02:39

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Сентябрь » 19 » Қирғизистон: “Жалолободда мафия бошлиқ”
00:18
Қирғизистон: “Жалолободда мафия бошлиқ”

Қирғизистон: "Жалолободда мафия бошлиқ”

06.07.2010 Алексей Волосевич

Муҳаммадқодир Қорабаев. 2010 йил июнь Фото © "Фарғона.Ру”

Муҳаммадқодир Қорабаев – Жалолобод вилояти Бозорқўрғон тумани маркази ўзбек жамоаси етакчиларидан бири саналади. Бу ердаги аҳолининг аксариятини ўзбеклар ташкил этади. Бир неча йил давомида у Абдулҳамид Чўлпон номидаги Ўзбек маданий марказга раҳбарлик қилган. Ўшдаги хунерезликлардан сўнг у аёлларни ва болаларни Бозорқўрғондан Ўзбекистонга кўчиришда фаол иштирок этган. Бугун у "Фарғона.Ру” агентлигига бўлиб ўтган воқеалар ҳақида ўз билганларини айтиб берди.

* * *

- Бу воқеалар нимадан бошланди?

- 7 апрель куни давлат тўнтариши амалга оширилганида, Бакиевлар уруғини тахтдан ағдардилар, Қирғизистонни муваққат ҳукумат бошқара бошлади. Шунда биз ўзбеклар айнан янги ҳукуматни қўлладик. Ўшанда Усен Сидиқов бошлиқ бакиевчилар Қирғизистонни иккига – шимолга ва жанубга бўлишга уриндилар. Бироқ Сидиқов Баткенга кетаётганида махсус хизмат идоралари уни қўлга олдилар. Бакиевчиларнинг режаси амалга ошмади. Жалолобод вилоятида 14 май куни халқ қўзғалди ва уларнинг одамларини вилоят ҳокимлигидан ҳайдаб солди. Шундан кейин, бир ярим ой илгари Қирғизистон телеканали орқали Максим Бакиевнинг амакиси Жаниш билан телефон орқали сўзлашувини қўйиб бердилар. Унда Максим пул беришга ваъда қилди, Жаниш Бакиев эса тўполонларни уюштириши керак эди. Пировардида, уларнинг бу режаси ҳам амалга ошмай қолди, шунинг учун ҳам улар миллатлараро можарони уюштирдилар.

- Яъни, сиз буни бакиевчилар уюштирди деб ҳисоблаяпсизми?

- Улар, фақат улар. Бу бандитларни, снайперларни, автоматчиларни топдилар, уларнинг тарафида Бакиевга тарафдор қирғизларнинг бир қисми турибди. Улар (бакиевчилар) республикадан чиқиб кетанларида, Жаниш Бакиев Қирғизистон республикасини йўқ қилиш учун Тожикистонда ўзига одамларни ёллаётганини телевизорда кўрсатишди. 10 май куни Ўшда хунрезлик бошланганида, асосан ўзбекларни ота бошладилар, аёлларимизни зўрладилар, болаларни ўлдирдилар... Бизга ўшанда ҳар беш минутда, уч минутда Ўшдан телефон қилиб турдилар: "жалолободликлар, бозорқўрғониклар, аёлларингизни, болаларингизни яширинг... (Муҳаммадқодир анчагача гапиролмай қолди, кўз ёшини артиб давом этди). Ўн иккинчи июнда эрта тонгда биз одамларни тўплаб оқсоқоллар гуруҳини туздик, аёллар ва болаларнинг эвакуациясини ташкил этиш учун. Биз уюшган ҳолда ишладик, қариялар, аёллар ва болаларнинг 75-80 фоизини Бозорқўрғондан Ўзбекистон чегарасига олиб бориб қўйдик. Эшитмаганлар, 20-25 фоизи Бозорқўрғонда қолдилар.

Ўн тўртинчи июнь куни бандитлар Бозорқўрғонга ҳужум қилдилар. Олдинда ниқоб кийган автоматчилар граната кўтариб олган, ҳарбий-дала формасида, снайперлар, атайлаб махсус уюштирилган одамлар. Биз қолган аёлларни ва болаларни уйларимиздан олиб чиқиб Ўзбекистон тарафга қараб пиёда кетдик. Ўзбекистон халқига ва президентига раҳмат. Улар бизни жуда яхши кутиб олдилар, барча зарур нарса билан, иссиқ овқат билан таъминладилар. Саккиз-ўн мингга яқин эркаклар бўлса Чек қишлоғи ёнида, чегарада қолиб кетди. Пахтаободликларга раҳмат, улар бир неча кун давомида ўша эркакларни ҳам қорнини тўйғаздилар... Ўзбекистон томони бизни жуда яхши қабул қилди. Ўйлашимча, Пахтаобод тумани 12-15 мингта бозорқўрғонлик аёлларни қабул қилди. Биз бир неча кун шу ерда турдик, кейин Жалолобод губернатори (Бектур Асанов) келиб "Жалолободда ҳаммаси тинчида, бандитлар кетишди”, деб айтди. Бироқ бу кафолат эмас: бир неча кун илгари туман кенгаши депутати Мурод Сатторов келди, бандитлар уни қаттиқ калтаклаб 10 минг доллар берасан деб туриб олишди. Бозорқўрғанда тинчлик йўқ, ўзига тўқ одамларнинг машиналарини, дўконларини тортиб олишаяпти, қирғиз бандитлари.”

Улар бозорқўрғонликми?

-Бутун Қирғизистондан тўпланган. Бишкеклилар ҳам бор дейишаяпти. Ўз кўзим билан кўрганим йўқ, аммо бу ҳақда менга доим айтишаяпти.

Уйларингизга сизлар билан умр бўйи яшаб келган қўшниларингиз ўт қўйдими ёки тоғдан тушганларми?

- Баъзи қўшниларимиз ҳам бу ишда иштирок этдилар, қўшни қишлоқда яшайдиганлари. Аммо асосан улар бошқа қишлоқлардан, тоғдан тушганлар.

Қирғиз қўшниларингиз орасида сизларга ёрдам берганлари ҳам бўлганми?

- Ҳа. Шахсан менинг қўшним, оти Бақит. Кўчамизда яшайдиган ўзбекларни тўплаб бир неча кунгача уйида яшириб ўтирди, бандитлар кетмагунича. Уникида ўтирганда эса барча уйларга ўт қўйдилар, қўй-молларини етаклаб кетдилар, ҳеч нарса қолмади. Уларнинг уйига ўт қўйишди, уникига эса тегмадилар: қирғизларнинг уйларига тегмадилар.

Интернетда кўпчилик қирғизлар нега энди фақат қирғизларнинг ёвузликлари ҳақида ёзасизлар, ўзбеклар ҳам уйларимизга ўт қўйиб, ўлдирдиларку деб ғазабланишаяпти...

- Сизга шуни айтиб қўяй. Бозорқўрғонда 36 минг одам яшайди, уларнинг 30 мингги ўзбек. Бозорқўрғон туман маркази. Биз уларга ҳужум қилмадикку? Улар бизга фашистлардек 1941 йилдаги каби ҳужум қилишдику... Мана қирғизлар яшайдиган Ахмал, Бешикжон, Бешбодом қишлоқлари ёнимизда. Уларку бизга ҳужум қилган... Биз Усманов кўчасида қирғизлар билан ёнма-ён яшаймиз, уларга ҳеч ким ҳужум қилмадику, бизга ҳужум қилдиларку!

Ўзбекистон президентига миннатдорчилигингизни билдирдингиз, бироқ у қочоқларни қабул қилиб яхши қилди, аммо кейин ортга қайтариб юборди...

- Менимча Ўзбекистоннинг ўзи бу ҳақда қарор қабул қилмаслик керак эди, буни халқаро ташкилотлар, мисол учун БМТ, Қизил Хоч, Россия ва Америка билан бирга ҳал қилиш керак эди. Бу ерда катта сиёсат бўлса керак, юқори даражада ҳал бўлганга ўхшайди бу масала.

Умуман олганда, бу нарса сиз учун тушунарсиз.

- Ҳа, билмадим, ким бунақа қарор қабул қилганини... Нега Роза Ўтунбаева Қирғизистонда бунақа ишлар бўлишини бир ярим ой илгари била туриб тинчлик ўрнатувчи кучларни киритиш учун ШҲТ, КХШТ каби ташкилотларга мурожаат қилмади? Шунча халқ нобуд бўлди. Бу вахшийлар қанча уйларни куйдирдилар. Уйида ярим қоп картошка бўлса, ўшани ҳам олиб кетишди ҳайвонлар. Совутгич, машина тўғрисида гапирмаса ҳам бўлаверади. Мисол учун, мени уйимни куйдирдилар, бирор нарсам қолмади, қандай одамлар экан, билмадим. Буни шу ҳолича қолдириб бўлмайди. Буни охиригача ҳал этиш керак. Хаётимиз хавф остида бўлса ҳам, биз охиригача борамиз.

- Сизнингча, уларни отрядларга бирлашиб ўзбекларни савашга нима ундаган? Бунга қандайдир изоҳ бера оласизми?

- Биринчи навбатда, биз муваққат ҳукуматни қўллаганимиз... Илгари биз улар билан яхши яшаб келганмиз, аммо барибир уларда қандайдир ғайирлиги бўлган: "Нега энди ўзбеклар бунақа ерда яшайдилар-у, биз тоғда яшаймиз?” каби. 14 май куни уларнинг оқсоқоллари битта қишлоқдан масжид олдига келиб болаларимизга икки минг сўмдан тарқатишган, аммо бизникилар муваққат ҳукуматга қарши чиқмадилар. Қирғиз йигитларига ўзбекларнинг уйларини, ўзбек шаҳарларини талайсизлар деб пул беришган. Улар Ўшга узоқ Олой тоғларидан, Совет районидан боришган, бизнинг қишлоққа Ақсидан, Қизил Унқюрадан келишган, ўзбекларни талагани, уйларини ёндиргани.

Улар ўзбекларни Қирғизистондан сиқиб чиқармоқчи деб тахмин қилиш мумкинми?

-Бунақа гапларни эшитмаганман, аммо улар бизнинг ерларимизни тортиб олишни исташларини биламан. Ахир биз ўзбеклар бу ерда анчадан бери яшаймиз, унда Қирғизистон деган давлат бўлмаган.

- Қирғиз ҳарбийлари ва милициясининг Қирғизистон жанубидаги хунрезликларда роли қандай? Улар талончилар тарафида бўлган деган хабарлар берилган эди.

- Улар ҳали-ҳануз Бакиевларга бўйсунадилар. Ҳозирги барча ҳарбий ва милиция раҳбарияти уларнинг кадрлари. Улар шу чоққача раҳбарлик лавозимларини эгаллаб келишаяпти.

- Ҳозирги турмушингиз қандай кечаяпти, одамларни бирор кучлар қўриқлаяптими?

- Қўриқчилар қаёқда дейсиз, милиционерлар бандитларга шерик. Жалолобод губернатори Бектур Асанов билан бир неча марта гаплашганман, айтганман унга, ўзбек билан қирғизнинг талашадиган ҳеч нарсаси йўқ, тинч яшашни истаймиз деб. Аммо ҳозир Жалолободда у хўжайин эмас, вилоятни мафия сўраб ётибди. Айтдимку сизга, бир неча кун илгари туман кенгаши депутати Мурод Саттаровни чегарани олдига олиб келишди, монтировка билан калтаклашибди, ҳамма ери моматалоқ бўлиб кетган. У ишга борган, аммо уни номери йўқ "Мерседес”га ўтқазишган, қаергадир олиб бориб роса калтаклашган, ўн минг доллар берасан дейишган. Шунақа ишлар бўлаяпти бизда.

Қирғизистонга қайтариб юборилган қочоқлар қаерда ҳозир?

- Уларнинг ҳаммаси аёллар ва болалар, уй-уйларида ўтиришибди. Улар кўчага чиққани қўрқадилар. Уйлари ёниб кетганлар эса қариндошлариникида.

Сиздан сўрамаганим бордир, ўзингиз қўшмоқчи бўлган?

- Бу геноцид... Қирғизларни тўхтатиш керак. Буни дунё ҳамжамияти ҳал этиши лозим. Қуролсиз ўзбекларга аввалдан тайёргарлик кўрган қуролланган одамлар ҳужум қилдилар. Мен БМТ, ШҲТ, КХШТ каби барча халқаро ташкилотларга мурожаат қиламан, бу ерга тинчлик ўрнатувчи кучларни киритиш лозим деб ўйлайман. Бўлмаса бу хунрезликлар тўхтамайди.

А.Волосевич ёзиб олди
Категория: Қ И Р Ғ И З И С Т О Н | Просмотров: 1299 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz