Воскресенье, 24-05-19, 04:26

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Сентябрь » 21 » Эртанги кундан умид
23:24
Эртанги кундан умид

Эртанги кундан умид

Биринчи учрашув

Бугун жаҳоннинг турли шаҳарларида яшаётган Ўзбекистонлик фуқоралик жамияти вакиллари интернет орқали ўзаро боғланиб, ўзбек мухолифатининг бугунги аҳволи, мамлакатимиздаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият, миллий ўзлигимиз ва бошқа масалаларда ўзаро фикр алмашдилар. Давра суҳбатида таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Толиб Ёқубов (Франция), Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти президенти Абдужалил Бойматов (Ирландия), "Бирлик” халқ ҳаракати асосчиси, шоир ва журналист Фахриддин Худойқулов (Канада), "Бирдамлик” ҳаракати лидери Баҳодир Чориев (АҚШ), Ҳуқуқ ҳимоячилари халқаро жамияти раиси Муҳиддин Қурбонов (Швеция) ва "Янги Дунё” интернет нашри муҳаррири, камина Юсуф Расул (Швеция) иштирок этдилар.

Йиғилишдан асосий мақсад, мухолифат фаолларидан бири Насрулло Саййид томонидан илгари сурилган ўзбек мухолифатини бошини қовуштириш, бу борада сиёсий фаол инсонлар билан келишган ҳолда мухолифатнинг маълум бир лидери-раҳбарини сайлаб олиб, уни атрофида бирлашиш ва фаол ҳаракат қилиш масаласини муҳокама қилиш эди. Лекин бундай бўлмади.
Биринчи йиғилиш қизғин тортишувлар руҳида ўтди ва бу баҳсу мунозаралар албатта фуқаролик жамияти вакилларининг ўз мақсад ва вазифаларини белгилаб олишларига ўзига хос замин бўлди дейиш мумкин.

Йиғилишда кўриб чиқиш учун дастлаб Абдужалил Бойматов томонидан қуйидаги тўрт масала ўртага ташланган эди.

Улар:
1.Болалар меҳнати.
2.Юсуф Жумани озод қилиш.
3. Андижон қирғини масаласи.
4. Алматидаги 29 қочқинларни Ўзбекистонга экстрадиция қилишни тўхтатиш бўйича вақтли комитет.

Бу йўналишлар бўйича анча вақтдан буён иш олиб борилаётганига қарамай, йиғилишда бу масалаларга негадир кам  эътибор берилди. Сабаби, турли дунёқараш эгаларининг фикрлари бир ёқдан чиқмади. Абдужалил Бойматов фуқаролик жамияти фаоллари асосан инсон ҳуқуқларига эътибор беришлари кераклигини урғуласа, Баҳодир Чориев мухолифатни янада кучайтириш чораларини кўриш керак, деган фикрларни билдирди. Фахриддин Худойқулов эса сиёсий фаолиятни асосан туркчиликка қаратиш, туркий халқлар бирлигини мустаҳкамлаш, миллатимизга ўзлигини англатиш устида иш олиб боришимиз керак, деган фикрда собит эди. Муҳиддин Қурбонов ҳар икки тараф фикрларини қўллаб қувватлади. Йиғилишда сал кечикиб иштирок этган муҳтарам устозимиз Толиб Ёқубов эса албатта бу масалаларни чуқур ўйлаб, аниқ бир қарорга келиш керак, дедилар.

Йиғилиш иштирокчилари ҳафтанинг якшанба кунлари ўзаро тўпланиб, қилинадиган ишларни белгилаб олиш ва шу йўлда ишлашга келишиб олдилар.

Демак кейинги ҳафтагача кутамиз

Мана Ўзбекистон фуқаролик жамияти вакилларининг биринчи учрашуви ҳам ўз ниҳоясига етди. Қизғин баҳсу мунозаралар руҳида ўтган йиғилишдан сўнг яна алоҳида алоҳида бўлиб ўзаро суҳбатлашдик. Дастлаб, Фахриддин Худойқулов билан суҳбатда бўлдим.

Фахриддин Худойқулов Ўзбекистон "Бирлик” халқ ҳаракатига тамал тошини қўйган инсон. Фахриддин ака билан "Бирлик” ҳаракати қачон ва қандай ташкил этилгани, ҳаракатнинг дастлабки йиллардаги фаолияти ҳақида олдин ҳам суҳбатлашган эдик. (Бу ҳақда қаранг:http://yangidunyo.com) Фахриддин Худойқулов Ўзбекистонда биринчи мустақил газета – "Муносабат”га асос солган киши. Ҳозирги кунда Канададаги Туркистонликлар Уюшмаси раҳбари сифатида амалга ошираётган эзгу ишлари ҳақида ўқувчиларимиз яхши билсалар керак.

Хуллас, мен бугун биринчи марта Фахриддин акани яхши нотиқ, узоқни кўра билувчи сиёсатчи, баҳс-мунозара маданиятини тўла эгаллаган инсон сифатида ўзимда кашф этдим.

Фахриддин ака ўзбеклар тарихи 15 асрдан то 20 асргача давом этганини, кўплаб чалкашликлар ва ўзаро тушунмовчиликлар шундан келиб чиқишини, аслида биз ҳаммамиз ўзимизни Амир Темур бобомиз айтганларидек туркнинг бош бўғини деб ҳисоблашимиз кераклини содда тилда тушунтириб бердилар. Бугун туркчилик ғояси миллат шаънини кўтариш учун, ўзлигимизни англашимиз учун керак. Миллат ўзини билса, ўзини кимлигини англаб етса, у сиёсий жиҳатдан фаоллашади. Ўзлигини билмаган миллат ҳамиша хору зор, қўрқоқ ва муте бўлиб яшайверади.

Фахриддин Худойқуловнинг бу фикрларига мен юз фоиз қўшилишимни билдирдим. Ҳақиқатдан бизда миллий уйғониш керак. Миллат сифатида ўзлигимизни билмасак, ўз миллий қадриятларимизни ҳурмат қилмасак, аста секин ўзлигимизни унутамиз. Инсоннинг ўзлиги унинг тарихи, миллий келиб чиқиши ва маданияти билан чамбарчас боғлиқ эмасми?

Мухолифат лидерлари орасида анча фаол иш олиб бораётган "Бирдамлик” ҳаракати етакчиси, Баҳодир Чориев асосий фаолиятимизни Ўзбекистондаги диктатурани йўқотишга қаратишимиз керак, деган фикрларни билдиради. Баҳодир Чориевнинг бу борада жуда катта мақсадлари бор. У нозўравон йўл билан, асосан тинч намойишлар, митинг ва пикетлар уюштириш каби сиёсий йўл билан ҳозирги ҳукуматга қарши курашиш керак деб ҳисоблайди. Ҳақиқатдан унинг амалга ошираётган ишлари ўзбек жамияти, хусусан ўзбеклар менталитетига жуда мос. Ўзбеклар фақат тинчликни исташади. Уруш жанжаллар, қон тўкилишларсиз нозўравон курашни таклиф қилаётган "Бирдамлик” ғоялари ҳалқимизга етиб боргани йўқ. Бунинг учун ҳали кўп иш қилиш керак. Ҳали қанча қовун пишиғи бор. Баҳодир Чориев буни яхши тушунади. Қадам бақадам ўз фаолиятини кучайтириб боришга интилар экан, атрофига билимли, салоҳиятли сиёсатчилар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва ижодкорларни тўплашга ҳаракат қилмоқда. Ўз мақсади ва илгари сураётган ғояларини халқимизга тушунтириш учун Жейн Шарпнинг "Диктатурадан демократияга” китобини ва "Диктатуранинг ағдарилиши” филмини ўзбекчага таржима қилдирди. Айни пайтда Ҳаракат Низоми, Дастури ва Қўлланмасини нашр этиш бўйича иш олиб бормоқда. Қисқаси Баҳодир Чориевнинг бугун амалга ошираётган ишлари келажакда албатта ўз натижасини беришига ишонса бўлади. Чунки, ҳар бир умид билан суқилган таёқ бир кун келиб ўз ҳосилини беради.

Йиғилиш ташкилотчиси Абдужалил Бойматовнинг ҳам фуқаролик жамияти фаоллари қилиши керак бўлган ишлар ҳақида ўз фикри бор. У асосан инсон ҳуқуқлари бўйича фаол кураш олиб бориш тарафдори. Масалан, Ўзбекистонда коррупция ва порахўрликка, болалар меҳнатидан фойдаланишга қарши курашиш, диндорлар ва сиёсий фаолларга ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби ишлар шулар жумласидандир. Олдинига "Бирлик” ҳаракатининг фаол аъзоси, кейинчалик Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти ҳайъати аъзоси бўлган Абдужалил Бойматов Ўзбекистонда асосан пикетлар ташкил этиш, тинч намойишлар ўтказиш бўйича лойиҳалар иштирокчисидир. У ўзига бошпана берган Ирландиянинг Дублин шаҳрига келиб ўрнашгандан кейин инсон ҳақлари бўйича фаол ҳаракат олиб борди ва шу сабабли орадан кўп вақт ўтмай Толиб ака Ёқубовнинг ишончини қозониб, ЎИҲЖнинг президентлигига сайланди. Бугунги кунда Абдужалил акадек фаол ишлаёган, илмли ва салоҳиятли профессионал ҳуқуқ фаоли кам.

Айни пайтда Швецияда яшайдиган Муҳиддин Қурбонов ҳам мухолифат фаолиятини кучайтириш, инсон ҳуқуқлари бўйича фаол ишлаш тарафдори. Узоқ йиллар Россияда ва Жиззах чўлларида экскаваторчилик қилиб кун кўрган, мустақилликдан кейин фермерлик билан шуғуллана бошлаши ортидан ҳуқуқлари бузилиб, ҳуқуқ ҳимоячисига айланган бу инсон бирор олийгоҳни битирмаган. Лекин уни кўплаб нодавлат ташкилотлар тузишга бош-қош бўлгани, Швецияга келгач ҳам ҳуқуқ ҳимоячилари халқаро ташкилотига асос солгани, бир неча марта уйлангани ҳақида халқ орасида турли миш-мишлар юради.

Хуллас, Ўзбекистон фуқаролик жамияти вакилларининг биринчи учрашувида билдирилган умумий фикрлар шулар.

Кейинги учрашувгача ҳали бир ҳафта бор

Кейинги учрашувда Ўзбекистонлик фуқаролик жамияти аъзоларини Мувофиқлаштирилган Кенгаши тузилса керак. Мен суҳбатлашган кишиларнинг аксарияти шундай Кенгаш тузилишига хайрихоҳ эканликларини билдиришди. Бунинг сабаби фуқаролик жамиятининг барча гуруҳлари, ёки жамоаларни ўзаро фаолият олиб боришларига шундай мувофиқлаштирувчи Кенгаш жуда зарур. Сиёсий жиҳатдан фаол мухолифатдаги партия ва ҳаракат ҳамда турли гуруҳлар ўзаро бир мақсад атрофида бирлашмасалар тарих бизни кечирмайди. Ҳуқуқ ҳимоячилари ўз йўналишларида фаол иш олиб боришмоқда, улар ҳам ўзаро бир гуруҳ ёки лойиҳалар бўйича ишлашларига ҳеч ким тўсқинлик қила олмаса керак. Энг қизиғи ва қувонарлиси диний жамоатлар ҳам сиёсий жиҳатдан анча фаоллашиб қолишгандек. Улар ҳам янада фаоллиб, ўз эркинликлари учун курашсалар бунинг нимаси ёмон? Бугунги кунда фаол ҳаракат қилаётган, халқимиз ва жамоатчиликка ўз тарихимиз ва миллий ўзлигимиз ҳақида турли мавзулардаги маълумотларни тақдим этаётган, тиниб билмай ижод қилаётган журналистлар, ёзувчи шоирлар ҳам кўп. Улар ҳам ўз ҳамкаслари ва маслакдошлари билан маслаҳатлашиб турсалар айни муддао эмасми? Сиёсатчилар, ҳуқуқ ҳимоячилари, диний жамоалар ва ижодкорлар гуруҳлари Ўзбекистон фуқароларини Мувофиқлаштирувчи Кенгашга ўзаро бирлашадилар. Улар бу Кенгаш иккита ёки учта вакилларини йўллашади. Бу вакиллар ўз гуруҳларнинг амалга ошираётган муҳим ишлари, муаммолари ҳақида Кенгашга сўзлаб берадилар. Кенгашга барча гуруҳлар муаммоларини ўрганиб, уларни ечиш бўйича иш олиб боради. Юзага келган муаммоларни ўрганади. Масалан, диний ва сиёсий маҳбуслар ҳимояси учун сиёсий тадбир белгилаш учун диний жамоалар ва инсон ҳуқуқлари фаоллари таъқибга учраб қамоққа олинганлар ҳақидаги маълумотларни тўплашади. Кенгаш пикетлар уюштириш, норозилик чиқишлари қилиш, халқаро жамоатчилик билан ҳамкорлик қилиш каби масалаларда ўзаро келишиб фаолият олиб боради. Бошқа масалаларда ҳам шундай маслаҳатлашиб иш юритилади. Бу ўзбекларни сиёсий фаол қатламини ўзаро бирлиги ва ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлашга катта хизмат қилиши мумкин. Аста – секин Кенгаш аъзолари ўз ичларидан бирор фаол кишини раҳбар қилиб сайлашлари мумкин. У бутун мухолифат, ҳуқуқ ҳимоячилари, диний жамоалар ва ижодкорларнинг ҳам тан олган Умумий раҳбари – лидери бўлиши керак.

Албатта булар бугун йўл йўлакай туғилган фикрлар холос. Кейинги ҳафта бўлиши кутилаётган йиғилишга қадар бу каби фикр ва мулоҳазаларни чуқур ўйлаб, пишитиб боришимиз керак бўлади.


Юсуф Расул.

Категория: БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА | Просмотров: 1097 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz